Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Қадим замонларда аёллар бирон ҳуқуқларга эга бўлмаган. Лекин қадимий Спарта бу борада мақтаниши мумкин эди.

Милоддан аввалги 7 асрда буюк қонун чиқарувчи Ликург Спартанинг сиёсий ва ижтимоий тузилишини қайта ташкил этиб, аёллар юқори ижтимоий мавқега эга бўлган интизомли ва бирлашган жамиятни яратди.

Спартада аёлларга муносабатнинг хусусиятлари карточкаларда 👆👆

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Дунё армияларида аёллар мавзуси ҳамон долзарб ва кўплаб баҳсларга сабаб бўлади. Узоқ йиллар давомида аёллар турли соҳаларда ўз ҳуқуқлари учун курашмоқда, армия ҳам мустасно эмас. Кўплаб мамлакатларда аёллар армияда эркаклар билан тенг хизмат қилишлари мумкин. Батафсил - карточкаларимизда.

Росина Ангалишева тайёрлади

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Паризода Ассатилоева Самарқандлик 17 ёшли мактаб ўқувчиси ва жиноят ишлари бўйича бўлажак адвокат. Бу йил қиз АҚШ университетига 500 000 $ миқдорида грантни қўлга киритди. Қизлар учун таълим олишнинг аҳамияти, қўллаб-қувватлаш ва мотивация ҳамда келажакдаги режалари ҳақида – НеМолчи.уз учун Истода Вафаеванинг материалида.

#СукутСақлама #GirlsEmpowerment #womenempowerment
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ходимаси Екатерина Воронина спортнинг енгил атлетика тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ХV Осиё чемпионати ғолибаси бўлди

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #womenempowerment
Тиббиёт юзини ўзгартирган аёллар

Сизни ҳаёт йўллари тиббиёт билан чамбарчас боғлиқ бўлган аёллар билан таништирмоқчимиз. Уларнинг ҳар бири бу соҳа ривожланишига ҳам, аёлларнинг "эркак касби" даги ўрни ва роли ҳақидаги жамоатчилик фикрини қайта кўриб чиқишга ҳам ҳисса қўшган.

Метродора

Биринчи таниқли аёл шифокорлардан бири Метродора бўлиб, у эрамизнинг 3-4-асрларида Грецияда яшаган. Метродора "Бачадон, қорин ва буйраклар ҳақида" ҳамда "Аёллар касалликлари ва уларни даволаш усуллари ҳақида" номли қадимги тиббий матнлар муаллифидир. Унинг рисолалари тиббиётнинг кўплаб соҳалари, жумладан, гинекологияни қамраб олган. Унинг рисоласида кўплаб доривор бирикмалар мавжуд. Унинг матнларига кўпинча қадимги Юнонистон ва Римдаги бошқа муаллифлар иқтибос келтирган ва у Ўрта асрларда Европада таржима қилинган ва нашр этилган.

Метродора қолдирган меросдан илҳомланган беморлар ташкилотлари халқаро альянси (IAPO) илм-фан ва тиббиёт соҳасидаги етакчи аёллар ва инноваторларни тақдирловчи Халқаро Метродора мукофотини топширади. У бутун дунё бўйлаб, айниқса Осиё, Лотин Америкаси, Африка, МДҲ ва Яқин Шарқдаги асосий ривожланаётган минтақаларда илмий тадқиқотлар, клиник амалиёт, соғлиқни сақлаш таълими, соғлиқни сақлаш ва руҳий саломатлик сиёсати ва беморларни ҳимоя қилишнинг барча фанлари бўйича муҳим ҳисса қўшган аёлларга топширилади.

Матн: Росина
Дизайн: Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Вирджиния Апгар (1909-1974)

Виржиния Апгар, тиббиёт фанлари доктори, келиб чиқиши Нью-Жерси штатидан. У нафақат биринчи аёл анестезиолог (1938), балки Колумбия университетининг терапия ва жарроҳлик кафедрасидаги биринчи аёл профессор ҳамдир.

Виржиния Апгар Пресвитериан касалхонасида анестезиология бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганидан кейин унинг бўлими акушерликда анестезиология соҳасида жуда кўп ишларни амалга оширади. Маълумотлар етишмаслиги, оналар ва чақалоқлар ўлимининг юқори кўрсаткичлари уни бу масалага жиддий киришишга ундади. Натижада, у шифокорга янги туғилган чақалоқнинг ҳолатини бир дақиқа ичида (1949 йилдан 1952 йилгача) имкон қадар тезроқ баҳолашга имкон берадиган клиник шкалани ишлаб чиқди. Апгар шкаласи янги туғилган чақалоқнинг бемор сифатидаги эҳтиёжларини аниқлашнинг биринчи клиник усули эди.

Шунингдек, Виржиния Апгар Жоан Бек билан биргаликда машҳур "Менинг чақалоғим яхшими?" китобини ёзган, унда у бир қатор туғма нуқсонларнинг сабаблари ва даволаш усуллари, ҳомиладор оналар кўриши мумкин бўлган эҳтиёт чораларини тушунтирган.
1995 йилда Апгар фандаги ютуқлари учун Миллий аёллар шон-шараф залига киритилди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Энн Цукамото
1952 йил 6 июль куни Калифорнияда туғилган. Иммунология ва микробиология соҳасида докторлик унвонини Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида олган. Энн ҳаётини онкологик касалликлар билан курашишга бағишлади. 

1991 йилда Энн Цукамото биринчи бўлиб ўзак ҳужайралирини ажратиб олиш бўйича тадқиқотини патентлади. Ўзининг кашфиёти билан Цукамото тиббиётда янги саҳифа очди. Энн ўз тадқиқоти туфайли саратон касаллигини даволашда ўзак ҳужайраларининг аҳамияти ҳақида хулосага келди.

1998 йилда у турли касалликларга таъсир қиладиган жигар ва нерв ўзак ҳужайраларини ажратиб олишга қаратилган тадқиқотларини давом эттириш учун StemCells Incorporated компаниясида иш бошлади. Энннинг ўзак ҳужайраларини тадқиқ қилиш ва саратон касалликлари билан алоқаси бўйича иши сон-саноқсиз ҳаётларни сақлаб қолди ва сақлаб қолишда давом этмоқда.

Бугунги кунда Цукамото 12 та патентга эга. Интеллект, меҳнатсеварлик ва мақсад сари интилиш Эннни ўз соҳасидаги энг таниқли олимлардан бирига айлантирди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Патриция Гольдман-Ракич, фалсафа доктори (1937–2003)

Алтсгеймер касаллиги, церебрал фалажлик, Паркинсон касаллиги, шизофрения - олимларнинг бу ва бошқа кўплаб ҳолатлар ҳақидаги тушунчалари Патриция Голдман-Ракичнинг новаторлик тадқиқотларига асосланади.

Патриция Голдман-Ракич 1937 йил 22 апрелда Массачусетс штатининг Салем шаҳрида туғилган. 1963 йилда Калифорнияда докторлик диссертациясини олган Голдман-Ракич миянинг фронтал олди қобиғи схемаси ва унинг ишчи хотира билан алоқасини кашф этди ва тасвирлаб берди.

Гольдман-Ракичнинг мия фаолияти билан боғлиқ тадқиқотлари ҳақида ёзган илмий мақоласи когнитив илм-фанда энг нуфузли мақолалар юзталигига киради.

Фаолияти давомида у 200 дан ортиқ мақолалар чоп этди ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. 1990 йилда у АҚШ Миллий Фанлар академиясининг аъзоси бўлди.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Гертруда Элайон (1918-1999)

Биокимёгар ва фармаколог Гертруда Белл Элайон 1918 йил 23 январь куни Нью-Йоркда туғилган. Бобоси ошқозон саратонидан вафот этганида у 15 ёшда бўлган. Бу воқеа қизнинг келажакдаги карьерасини белгилаб берди ва у кимёгар бўлишга қарор қилди. Нью-Йорк университетида ўқиётганда у ўз синфида ягона аёл эди. 1941 йилда кимё бўйича магистрлик даражасини олди. Гертруда Элайон ўша пайтда аёлларга таъқиқлангани учун докторлик унвонини қўлга кирита олмади. Аммо Иккинчи жаҳон уруши аёлларга кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар берди. 1944 йилда Гертруда «Веллкам» фармацевтика компаниясига ишга қабул қилинди. Бу ерда у 40 йил ишлади ва ҳамкасблари билан биргаликда фармацевтика соҳасида энг муҳим кашфиётлар қилади.

1988 йилда Гертруда Элайон Жеймс Блэк ва раҳбари Жорж Хитчингс билан биргаликда "дори терапиясининг муҳим тамойилларини кашф этгани учун" физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. У докторлик даражасига эга бўлмаган ва ҳатто шифокор бўлмаган ҳолда илк мукофотга сазовор бўлган шахс бўлди.

Элион ва унинг жамоаси 45 та патент, жумладан, лейкемия, герпес, ОИТСга қарши курашувчи дори-дармонлар ва мос келмайдиган донорлар ўртасида буйрак трансплантациясида тананинг бегона тўқималарни рад этишини камайтирадиган даволаш усулларини ишлаб чиқди.⠀

Нафақага чиққанидан сўнг у фаол ҳаёт тарзини давом эттириб, ЖССТ ва Америка Саратон тадқиқотлари ассоциациясида маслаҳатчи бўлиб хизмат қилди.

– Оғир меҳнатдан қўрқманг. Осон келадиган ишнинг ўзи йўқ. Бошқалар сизни фикрдан қайтаришига ёки муваффақиятга эриша олмайсиз, дейишига йўл қўйманг, – Гертруда журналистларнинг бундай натижаларга қандай эришганлиги ҳақидаги саволига айнан шундай жавоб берди. – Менга аёллар кимё соҳасида фаолият юрита олмайди, дейишган. Мен эса ҳалигача биз учун имконсиз бўлган бирон сабабни топа олмадим.

Матн: Росина
Дизайн: Ибрагимова Асаль

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Абу-Дабидаги халқаро шахмат турнирида биринчи ва иккинчи ўрин эгаллади.

Абу-Дабидаги шахмат фестивали доирасидаги халқаро турнир 16-24 август кунлари Швейцария тизими бўйича классик вақт назорати билан 9 турдан иборат бўлиб ўтди. Аёллар ўртасидаги турнирда халқаро аёл уста, ФИДЕ устаси Умида Омонова ғолиб чиқди.

Иккинчи ўринни аёл халқаро уста, гроссмейстер Нилуфар Ёқуббоева эгаллади

Иккинчи ўринни халқаро аёл уста, аёл-гроссмейстер Нилуфар Якуббоева эгаллади.

Шахматчи қизларимизни юксак натижалар билан табриклаб, уларга кейинги зафарлар тилаб қоламиз. Профессионал карьерангиздаги ҳар бир қадам ҳамма нарсага эриша олишига, ўзи севган иш билан шуғулланишига ишонадиган миллионлаб ўзбекистонлик қизлар учун умид бағишлайди.

Нигина

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment