HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_643📓

#Аёллар_билан_ёлғиз_қолмаслик

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аѐлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».

(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аѐллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аѐл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч демаганда шубҳага, ѐмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аѐл ўз уйида ѐлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Мазкур аѐлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам Шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундоқ ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аѐлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзи бирлар даъво қиладигандек, холи қолган эркак ва аѐл очиқ кўнгиллик билан «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ѐхуд эркакнинг хотини келиб қолса, уларни дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи? Баъзи бир кишилар эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади, зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотин олдига кирса нима бўлибди, дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У Зот бу иш ўлим билан баробарлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, шунчалар хатарли дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса, ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимнингдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйгани ѐки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас.
Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

#Ҳадис_53📒

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усома ибн Зайдга суянган ҳолда чиқдилар. Эгниларида қитрий либос бор эди. Уни тавашшуҳ қилиб олгандилар. У зот (саҳобалар) билан намоз ўқидилар. Абд ибн Ҳумайд деди: “Муҳаммад ибн Фазл: “Яҳё ибн Маийн ёнимга ўтирганида мендан биринчи бўлиб ушбу ҳадис ҳақида сўради. Мен: “Уни бизга Ҳаммод ибн Салама айтиб берди”, дедим. У: “Китобингда бўлса, (кўрсат)”, деди. Мен китобимни олиб чиқиш учун турдим. Шунда у либосимдан ушлаб қолди. Сўнг: “Уни менга айтиб ёздира қол. Чунки сен билан бошқа учраша олмайман, деб қўрқаман”, деди. Мен унга (ўша ҳадисни) айтиб ёздирдим. Кейин китобимни олиб чиқиб, унга ўқиб бердим”, деди”.

📝Шарҳ.

“Қитрий либос” деганда йўл-йўл чизиқлари бор, яманий бурда (чопон, тўн) кўзда тутилади. Тавашшуҳ либосни елкадан ошириб кийиш ёки елкага ташлаб олишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал бўлганлари учун уйдан масжидга Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга суяниб чиқдилар. Яманий чопонни елкаларига ташлаб олгандилар. Ўша ҳолатда қавмга имом бўлиб, улар билан бирга намоз ўқидилар. Ватандошимиз, улуғ муҳаддис Абд ибн Ҳумайд Кеший айтишича, Яҳё ибн Маийн Муҳаммад ибн Фазл олдига ўтириб, унга юқоридаги ҳадис ҳақида савол берди. Муҳаммад ибн Фазл бу ҳадисни унга Ҳаммод ибн Салама айтиб берганини билдирди. Муҳаммад ҳадисни ёддан айтиб бермоқчи эди, бироқ Яҳё китобга қараб айтишни сўради, “Агар бу ҳадисни ёзган бўлсанг, уни менга кўрсат”, деди. Ибн Фазл талабга биноан ҳадис ёзилган саҳифани олиб чиқиш учун ўрнидан турганида Яҳё унинг кийимидан ушлаб қолди. Илмга ўта ҳарислигидан, вақтни йўқотмаслик мақсадида ёки ҳадисни эшитишига бирон монеълик туғилишидан қўрққани учун: “Уни менга ёддан айтиб тура қол, ёзиб оламан. Чунки сени бошқа кўрмайман, деган хавотирдаман”, деди. Шунда Муҳаммад ибн Фазл ҳадисни ёддан айтиб турди, Яҳё ибн Маийн ёзиб олди. Шундан сўнг Муҳаммад ҳадис ёзилган саҳифани олиб чиқиб, Яҳёга яна бир марта ўқиб берди. Бу ривоятда солиҳ салафлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларига нақадар эътиборли бўлганларини, бу йўлда ҳар бир сонияни ғанимат билганларини кўриш мумкин.
Бизни эса ҳадисларни ўқишга ҳам вақтимиз йўқ.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_644 📙

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ бу дунёда уни қилган кишига азобни тезлаштирадиган ва охиратга ҳам сақлаб қўйишга лойиқ бўлган гуноҳ бу - зинокорлик ва қариндошлардан узилишликдир", - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_645📘


#Идда_va_Motam


Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳйи қилинган эдик. Магар эр бўлса, тўрт ойу ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўѐқли кийим киймас эдик. Магар асли бўялган бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, биримиз ҳайзидан пок бўлганда қачонки ғусл қилса, бир оз «куст»га рухсат берилган эди».

(Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).


📝Шарҳ:


Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Яқин қариндоши ўлган аѐл уч кундан ортиқ мотам тутиши мумкин эмаслиги.
2. Эри ўлган аѐл тўрт ой ўн кундан ортиқ ҳам, кам ҳам мотам тутиши мумкин эмаслиги.
3. Мотамдаги аѐл сурма суртмаслиги.
4. Мотамдаги аѐл хушбўй суртиши мумкин эмаслиги.
5. Мотамдаги аѐл асли бўѐғи устидан бўялган кийим кийиши мумкин эмаслиги.
6. Эри ўлгандан кейин мотам тутиб, идда ўтирган аѐл ҳайздан пок бўлганидан сўнг ҳайз туфайли пайдо бўлган нохуш ҳидни кетказиш учун жинсий аъзосига хушбўй нарсали пахтами ѐки бошқа бирор нарса қўйиши мумкин.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 13📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_54📙

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун киядиган либослари ичида энг севимлиси ҳибара эди”.


📝 Шарҳ.


Ҳибара – пахтадан ёки зиғирпоядан тайёрланадиган йўл-йўл устки кийим. Чизиқлари ранги, одатда, қизил, кўк ёки яшил бўлади.
Имом Қуртубийга кўра, безатилгани учун бу либос “ҳибара” деб аталган.
Довудий айтади: “Ҳибаранинг ранги яшил. Чунки у жаннат аҳли либосидир”. Ҳибара яманликлар наздида энг шарафли либос саналган.
Муновий бундай деган: “Юмшоқлиги, чиройли тўқилгани, пишиқ ишлангани, муборак таналарига мувофиқлиги сабаб ҳибара у зот учун энг севимли либос ҳисобланган. Чунки ҳибара ниҳоятда майин бўлган. Дағал (либос) у зотга азият етказган.
Савол:
Боб аввалида келган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун энг севимли либос кўйлак экани айтилганди. Бу ерда эса у зот ҳибарани яхши кўрганлари зикр этилмоқда. Буни қандай тушуниш керак?
Жавоб:
Ушбу ҳадислар орасидаги зоҳирий қарама-қаршилик сабабини уламолар қуйидагича тушунтиришган:
1. Кўйлак тикилиш (сифат) жиҳатидан, ҳибара эса ранг жиҳатидан севимли бўлган.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллари орасида бўлганларида кўйлак, саҳобалари орасида эса ҳибара у зот учун маҳбуб либос эди.


(Имом Термизий ривояти)
Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_646📗

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Умар ибн Хаттоб ўзининг янги кўйлагини келтиришларини буюрди. Уни бошига кияр-киймас: "Уни кийдириб менинг авратимни ёпган ва у билан хаётимни гўзал қилган Аллоҳна ҳамд-санолар бўлсин!" - деди ва: "Мен нима учун бу сўзларни айтганимни биласизларми?" - деди.
Мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам янги либосларини келтиришни буюрганларини ва у либосни бошларига кияр-киймас мен айтган сўзларни айтганларини кўрганман" - деди.
Сўнг: "Жоним унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, қайси бир мўмин банда янги кийм кийса, сўнг мен айтган каби сўзларни айтса ва ечган эски киймларини Аллоҳ учун бошқа бир бир мискин-фақир мусулмон кишига кийдирса, у кишининг киймдан бир тола ип қолса хам ва уни кийган одам тирик ёки вафот этган бўлса ҳам,
тирик ёки вафот этган бўлса ҳам,
тирик ёки вафот этган бўлса ҳам, Аллоҳнинг химоя-панохида бўлади", - дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_647📘


#Аллоҳни_зикри


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади. Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди. «Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Ушбу ҳадисда зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади. Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_55📘

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос киймоқчи бўлсалар, уни ўз номи билан номлардилар. Кейин: “Аллоҳумма лакал ҳамду камаа касавтанийҳ, асъалука хойроҳув ва хойро маа суни-ъа лаҳ, ва аувзу бика мин шарриҳий ва шарри маа суни-ъалаҳ”, деб дуо қилардилар”.

📝Шарҳ.

Ривоятда келган дуо маъноси: “Эй Аллоҳ! (Бу либосни) кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман. Сендан (ушбу либос) яхшилигини, нима учун қилинган бўлса, ундаги яхшиликни сўрайман. Унинг ёмонлигидан, нима учун қилинган бўлса, ундаги ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман”. Кийимдаги яхшилик – аврат ёпилиши, у билан зийнатланиш, совуқдан сақланиш, ўша либосда тоат-ибодат қилиш ва ҳоказо. Кийимдаги ёмонлик – либосни шон-шуҳрат учун кийиш, либос очиқ ёки торлиги сабаб аврат кўриниб қолиши, унда шариат ман қилган суратлар, ёзувлар бўлиши ва ҳоказо. Демак, либоснинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам бўлиши мумкин. Мусулмон киши янги либос кийганида неъмат берувчи Аллоҳга ҳамду санолар айтади, ҳар қандай ҳолатда, ҳатто либос кийишда ҳам У Зот раҳматига, иноятига муҳтожлигини изҳор қилади. Чунки Аллоҳ раҳм қилмаса, банда ҳоли танг бўлиб қолади. Аллоҳ сақламаса, инсон ёлғиз ўзи ёмонликлардан ҳимоялана олмайди. Ривоятда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам янги либос кийсалар, уни салла ёки кўйлак ёки ридо деб ўз исми билан номлардилар.
Яъни, “Эй Аллоҳ, менга бу саллани ёки кўйлакни ёки ридони кийдирганинг учун Сенга ҳамд айтаман”, дердилар. Инсон либос кийиши, у билан авратини ёпиши, зийнатланиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматидир. Шунинг учун янги кийим кийганда Аллоҳга мақтов йўлланади. Кўпчилик янги кийим сотиб олса ёки тиктирса, одатда, “Қўли гул экан. Барака топсин. Яхши чиқибди”, деб тикувчини ёки тўқувчини мақтайди. Мақтовга энг муносиб Зот эса ёддан кўтарилади. Тўғри, либос тайёр ҳолга келишида одамлар меҳнати сингади. Бироқ ҳамдга энг лойиқ Зот Аллоҳ таоло эканини, кийимни, умуман ҳар бир неъматни Аллоҳ беришини унутмасак, мақсадга мувофиқ бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_648📓

#Мусибатларга_сабр_қилиш.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).


📝 Шарҳ:

Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_649📗

#Муҳим_ҳадислардан_бири.

Али розияллоҳу анҳуга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтган нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди. Бас, у: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар.Лекин у зотнинг:«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин», деганларини эшитдим», деди».

(Имом Муслим ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Ушбу ривоятдан бир неча ҳақиқатларни яхшилаб тушуниб олишимиз мумкин. Али розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга насаб жиҳатидан қанчалар яқинликлари ва у зот алайҳиссаломнинг куёвлари бўлганлари учун ҳам қанчалик яқинликлари ҳаммага маълум эди. Шунинг учун ҳам, баъзи кишилар, мазкур яқинлик туфайли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига ва унинг оиласига бошқа бировга айтмаган сирли гапларини айтган бўлсалар керак, деган фикрда юрар эканлар. Шунинг учун ҳам, Али розияллоҳу анҳуга бир киши томонидан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтан нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди». Сўровчи ўзича, гумон қилинаётган сир гапда осонлик билан кўп нарсага эришиш йўли баён қилинган бўлса керак, деган ёки шунга ўхшаш бош-қа гумонларни қилган бўлиши мумкин. Лекин,Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу барча гумонларни рад этиб, ҳақиқатни айтдилар: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга нимани айтган бўлсалар, менга ҳам шуни айтганлар. Менга нимани айтсалар, одамларга ҳам шуни айтганлар. Исломда,бошқа дин ва тузумларга ўхшаб, маълум тоифага алоҳида имтиёз берилмайди. Барча одамлар Аллоҳнинг бандаси. Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида тенглар. Фақат тақволари ва қилган амалларига қараб тақдирланадилар.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўзича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилган сирли гапни эшитмоқни орзу қилган шахсга У зот алайҳиссаломнинг аҳамияти сирли гапдан қолишмайдиган бир ҳадисларини айтиб беришга қарор қилдилар ва: «Лекин У зотнинг: «Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин» деганларини эшитдим», деди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида тўрт тоифа кишиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлиши таъкидланмоқда:
1.«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин». Ушбу ҳадиси шарифни бу жойда келтиришимизнинг асосий боиси ушбу жумладир. Исломда фақатгина Аллоҳ таолога атаб сўйиш сўйилади. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага атаб сўйиш сўймоқ мутлақо мумкин эмас. Исломда ким бўлишидан қатъи назар, на фаришталарга, на Пайғамбарларга, на азиз-авлиёларга ва на бошқа шахсларга атаб ҳайвон сўймоқ ҳаромдир, Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган ишдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон инсон бу ҳукмни яхши тушунмоғи ва унга оғишмай амал қилмоғи ўта зарурдир.
2. «Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин». Исломда бидъатчилик қанчалик ёмон олинишини ушбу жумладан билиб олсак бўлаверади. Бидъатчи, дину диёнатимизда йўқ нарсани, бор, деб эътиқод қилишга ва уни жамиятимизда жорий қилишга ҳаракат қилади. Бу, Аллоҳ таолонинг динига ўзгартириш киритишга уриниш, деб баҳоланади. Бидъатчилик дину диёнатга, элу юртга ва жамиятга ҳадсиз-ҳисобсиз зарарлар етказади. Бидъатчига жой берган одам эса, уни ҳимоя қилган, унга ёрдам берган бўлади. Бидъатчига жой берган одам унга бузғунчиликда шерик бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло бидъатчига жой берганни лаънатлайди.
Ҳар бир ўзини билган мусулмон бидъатчидан иложи борича узоқ бўлишга, унга қарши курашга ҳаракат қилмоғи лозим. Ҳатто, бидъатчи ўтирган мажлисда ўтирмаслиги керак.
3. «Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ ланатласинг». Ҳар бир мусулмон фарзанд ўз ота-онасига доимо раҳмат, яхши дуолар олиб бериши керак.Ҳеч вақт фарзанд туфайли ота-она шаънига ёмон гап айтиладиган, уларни лаънатланадиган бўлмаслиги лозим.Сени туққан онангга лаънат, сени боққан отангга лаънат каби гапларга сабаб бўлган фарзанд ота-онасини лаънатлаган фарзанд бўлади. Ундоқ фарзандни эса, Аллоҳ таоло лаънатлайди.
4. «Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ ланатласин». «Ер белгиси» деганда қўшниларнинг ерларини бирбиридан ажратиш учун, давлат ёки жамоатчиликка оид ерларни ажратиш учун қўйилган белгилар тушунилади. Ким ўша белгиларни ўз фойдасига ўзгартириб олса, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки, бу иш улкан хиёнат, бировнинг ҳаққини ҳийла йўли билан ўзиники қилиб олишдан иборатдир.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 15📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_56📓


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Авн ибн Абу Жуҳайфа отасидан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида қизил сарпо бор эди. Гўё мен у зотнинг икки болдирлари ялтираётганини кўриб тургандекман”. Суфён: “Уни ҳибара, деб ўйлайман”, деган.


📝Шарҳ.

Таржимада “сарпо” деб ифодаланган сўз арабча матнда “ҳулла” тарзида келган. Мазкур калима “янги кийим”, “бир хил матодан устма-уст кийилган кийим”, “кўйлак-иштон”, “чопон”, “кўйлак-иштон ва салладан иборат либос” маъноларини англатади. Саҳоба Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳажжатул вадоъда, Макка водийсида кўрганида устларида қора-қизғиш йўлли яманий бурда (чопон) бўлган экан. Уламолар айтишича, ўша кийимнинг ранги тўқ қизил бўлмаган, балки қора аралашган қизил чизиқлари бўлгани учун “қизил сарпо” дейилган. Болдирлари ялтираб туриши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам таналари гўзал, нурли бўлганини билдиради. Қолаверса, у зот кийган изорнинг этаги тўпиқларидан юқори, муборак болдирлари ярмигача эди. Шунинг учун ҳам саҳоба у зот болдирларини аниқ-равшан кўрган.
Ҳадис ровийларидан бири Суфён Саврийга кўра, ўша либос ҳибарадир.
Ҳибара қандай кийимлигини юқорида кўриб ўтдик. Шу ерда бир нарсани эслатиб ўтиш лозим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўқ қизил рангли кийим киймаганлар, балки бу ишдан қайтарганлар. У зот қизил рангли либос кийганлари ҳақида ривоятлар “Тўқ қизил эмас ёки қизил чизиқлари бор эди”, деб изоҳланади. “Қизилдан қайтариб, ўзлари қизил либос кийишлари ўша иш жоизлигини билдириш учун бўлган”, деб айтганлар ҳам бор.


(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_650📗

Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам:
"Албатта дуо - ибодатдир", - деб, сўнг:
"Робингиз: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман[1]", - деди" оятини ўқидилар".
Абдуллоҳ: "Мен Суфёндан шунга ўхшаш хабарни айтди", - деди.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)

[1] Ғофир сураси 60 оят.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_651📘

#Асал_шифодур

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Укам қорнидан шикоят қилур»
бошқа бир лафзда эса:
«Укамнинг қорни юриб кетди», деди. У зот:
«Унга асал ичир», дедилар.
У иккинчи марта келди.
«Унга асал ичир», дедилар.
Сўнгра у учинчи марта келди ва:
«Батаҳқиқ, (айтганингизни) қилдим. Унинг қорнини юргизишдан бошқа нарсани зиѐда қилмади», деди.
«Аллоҳ рост айтадир. Укангнинг қорни ёлғон айтадур дедилар.
Бас, ичирган эди тузалиб кетди».


(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифдан ичи кетган кишига асал фойдали экани кўриниб турибди. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳамма билиб олган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, «Аллоҳ рост айтадир», деганларида Аллоҳ таолонинг Наҳл сурасидаги асаларилар ҳақидаги «Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир», деган қавли кўзда тутилган.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 18📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_57📔

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни машойиҳлари.

Абу Римса розияллоҳу анҳу айтади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. Эгниларида яшил рангдаги икки бурда бор эди.

📝Шарҳ.

Бурда – йўл-йўл устки кийим, чопон, тўн.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кийган бурда ранги тўқ яшил бўлмаган, балки либос яшил бўлиб, бошқа рангдаги чизиқлари бор эди. Агар тоза яшил бўлганида “бурда” дейилмасди. Зеро, бурдалар йўл-йўл чизиқли бўлади.

(Имом Термизий ривояти)

Манба: "Шамоили Муҳаммадийя"📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_652📘

Саҳл Саъидийдан ривоят қилинади:
"Биз меҳмондорчиликда эканимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам чиқиб келдилар ва:
"Алхамдулиллох китоб бир. Сизларнинг ичингизда яхшилар бор. Сизларнинг ичингизда қизил ва қоралар бор. (Китобни) сизларга камон бехато нишонга теккани каби, унинг харифларини жой жойига қўйиб ўқигувчи қавм келмасдан олдин ўқинглар. Уларнинг ўқиганлари ўзларидан юқорига ўтмайди. Улар унинг ажрига шошиладилар - у, уни охиратга захира қилиб олиб қўйишга беэътибор бўладилар", дедилар.

(Абдуллоҳ ибн Муборак Муснадларидан Марфуъ хадис)


@HADISLAR_TOPLAMIII📚