HADISLAR TOPLAMI
28.2K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
205 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_559📕

#Аллоҳни_Зикри.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида
Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди. У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон, ётоққа эга бўлдингиз, дейди. Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди», дедилар».

(Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда таом ейишга киришишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини
зикр қилиш зарурлиги ҳақидаги маъно борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Исломда ҳар бир иш Аллоҳ таолонинг иштироки ва номи ила бўлиши қаттиқ таъкидланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир иш, ҳар бир тасарруф учун белгиланган Аллоҳ таолонинг зикри бор. Ана ўша зикрни қилиб юрган кишининг иши баракали бўлади. Ҳар бир ишида Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, иш тутган одам Аллоҳнинг розилигига, савобига, ишида хайр-баракага эришиш билан бирга, шайтонни ҳам доғда қолдиради. Бу ҳақиқатни айни ушбу ривоятдан тушуниб олишимиз мумкин: «Ўз уйига кираётган киши кириш пайтида ва таоми пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўз аскарларига) сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ, дейди». Ким кўчадан келиб ўз уйига кираётганда Аллоҳнинг номини зикр қилиб кирса, шайтон у уйга кириб ётоқ олишдан маҳрум бўлиб қолар экан. Шунингдек, ким таом тановул қилишдан олдин Аллоҳнинг номини зикр қилса, шайтон унинг таомига шерик бўла олмай қолар экан. Ва ўз аскарларига: «Сизларга ётоқ ҳам йўқ, кечки таом ҳам йўқ»,— дер экан. Чунки, Аллоҳнинг зикри бўлган жойда шайтонга ўрин йўқ. Акс ҳолда, уйига кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилмаган одам хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга ётоғида, шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан. «У уйига кирса-ю, кириш пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон ётоққа эга бўлдингиз, дейди». Шунингдек, бир киши таомига қўл уриш пайтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилмаса, хайр-барака ва савобдан бебаҳра бўлиш билан бирга, таомида шайтонни ўзига шерик ҳам қилиб олар экан. «Агар таоми пайтида Аллоҳни зикр қилмаса, ҳам ётоққа, ҳам кечки таомга эга бўлдингиз, дейди». Шунинг учун ҳам уйга кириш пайтимизда, ҳам таомга қўл уриш пайтимизда, албатта, Аллоҳ таолони зикр қилмоғимиз лозим. Бундоқ ишларда қайси дуоларни ўқишни эса, ўз жойида ўрганиб олиш керак.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 16📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_561📔

#Аллоҳни_зикри

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илаҳа иллАллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан воҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллиён ҳасана ѐзади», дедилар».

(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда
зикрнинг ҳам, унга бериладиган ажрнинг ҳам адади очиқ-ойдин айтилмоқда. Бир зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллиён савоб олиш нақадар осон! Шунинг учун ҳам уламоларимиз, зикр туфайли бошқа амаллар ила эришиб бўлмайдиган нарсаларга эришилади, деганлар

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_610📔

#Аллоҳни_зикри

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларидан эрталаб бомдодни ўқиганларидан кейин чиқдилар. Ўшанда у ўз намозгоҳида ўтирган эди. Чошгоҳда келсалар, ҳалиям ўтирган экан. Шунда У зот: «Мен сени тарк қилган ҳолда бардавоммисан?» дедилар. У: «Ҳа», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Мен сендан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар уларни сен бугун айтган нарсалар ила тарозуга солинса, оғир келади - «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калимаатиҳи», дедилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Ушбу ҳадиси шарифдан киши ўзича тахмин билан қилган
зикрдан кўра, ҳадисларда келган зикрларни қилса, савоби кўп бўлиши келиб чиқади. Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо бомдод намозидан кейин чошгоҳгача бўлган муддатда тинмай зикр қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт калимани уч марта айтганлар ва улар Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо айтган нарсалар ила тарозуга қўйилса, оғир келадиган бўлган. «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калимаатиҳи»ни ѐд олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак. Бу ривоятда келганга ўхшаш зикрлар «жамловчи зикр» дейилади. Унда зокир ўз зикрини кўп сон билан ѐки катта микдор билан васф қилади.

Уламолар, ушбу ҳадис жамловчи
зикрни айтиш бошқа зикрларга берилмайдиган савоб бўлишига далилдир, дейдилар.
Шавконий: «Бу ҳадисда ким фалон адад ѐки фалон вазн деб айтган бўлса, унга ўшанча савоб берилишига далил бор», деган. Аммо, майдалаб санаб ўтиргандан кўра бир оғиз билан айтиб қўйган афзал экан-да, деган хаѐлга бормаслик лозим. Бу Аллоҳ таолонинг бандаларига очиб қўйган бир эшиги, холос. Аҳмад ибн Абдулазиз ан-Нувайрий бундай деганлар: «Гоҳида оз амал кўп амалдан кўра афзал бўлади. Мисол учун, сафардаги киши намозни қаср қилиб ўқиши тўлиқ қилиб ўқишидан афзалдир.
Аммо бир киши ўн марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни айтишни назр қилган бўлса, албатта, ўн марта такрор-такрор айтмоғи шарт. Бир лафз билан ўнта «субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, бўлмайди».

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_615📗

#Аллоҳни_зикри

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир тепалик ѐки довонга чиқа бошладилар. Унинг устига чиқилганда бир киши баланд овоз билан: «Лаа илаҳа иллаллоҳу, Аллоҳу акбар!» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларининг устида туриб: «Сизлар кар ѐки ғойиб Зотга дуо қилаѐтганларингиз йўқ. Эй Абу Мусо! Ёки эй Абдуллоҳ! Сенга жаннат хазинасидан бўлган калимага далолат қилайми?!» дедилар. «Ҳа», дедим. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», дедилар».

(Тўртовлари ривоят қилишган).

Шарҳ:

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»нинг маъноси ўзгариш ҳам, қувват ҳам Фақатгина Аллоҳ ила бўлади, демакдир. Ким ихлос билан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтиб юрса, жаннатнинг хазинасига эга бўлар экан.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_647📘

#Аллоҳни_зикри

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат ѐки одат бор. Мўмин банда уларни муҳофаза қилса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал қиладиган оздир. Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта. Қачон ѐтар жойини олса, ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтади. Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларни қўллари билан санаѐтганларини кўрдим. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули! Уларнинг оз бўлгани ва уларга амал қиладиган оз бўлиши қандоқ?» дейишди. «Шайтон бирингизга уйқусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги ҳожатини эсига солади», дедилар».

(Сунан эгалари ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Ҳадиси шарифдаги «Ҳар бир намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. Ўша ҳаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вақт намоз кўзда тутилган. Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбеҳ, ҳамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби ҳақида сўз кетмоқда. Уйқуга кетишдан олдин ўттиз тўрт марта такбир, ўттиз уч марта ҳамд ва ўттиз уч марта тасбеҳ айтиб ѐтишга амал қилиб борилса, катта хайр, баракага эга бўлинади. Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ѐки қилувчилар ноумид бўлмаслар. Ҳар бир намоз ортидан ўттиз учта тасбеҳ, ўттиз учта ҳамд ва ўттиз тўртта такбир», дедилар».
Ушбу ҳадисда
зикр қилинган ҳар бир намоз ортидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамду лиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйғунлашиб татбиққа кирган.
Имом Муслимнинг ривоятида: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дейилган.
Имом Муслимнинг ривоятига аввал ѐки охирида «Оятал Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Буни сўфийлар хатми, деб номланади. Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий Куръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаѐтган нарсадир.

Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 35

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_698📙

#Аллоҳни_зикри

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У менга: «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт. Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер», деди», дедилар».

(Имом Термизий ривояти).

Шарҳ:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам исрода бўлган кечада жуда ҳам муҳим ишлар бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Ушбу ҳадиси шарифда мазкур муҳим ишлардан бири айтилмоқда. Исро кечасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан аввал ўтган баъзи пайғамбарларга, жумладан, Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдилар. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳим гап айтдилар: зот «Эй Муҳаммад! Мендан умматингга салом айт». Иброҳим алайҳиссаломнинг салом айтишлари уммати Муҳаммадга мансуб ҳар бир мўмин учун буюк шарафдир. «Уларга жаннатнинг тупроғи поклиги, суви ширинлиги, ўзи текис эканлиги, ундаги дарахтларнинг баҳоси «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» эканининг хабарини бер». Бу жумладан тупроғи пок, суви ширин, ўзи текис бўлган жаннатдан бир дарахт сотиб олиш учун тўланадиган баҳо «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни бир марта
зикр қилиш эканлигини билиб оламиз. Ушбу зикрни қанча кўп айтсак, жаннатдаги дарахтларимизнинг сони ҳам шунча кўпайиб бораверади. Бу ривоятдан уммати Муҳаммадияга анбиѐларнинг отаси бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом ҳам зикрни кўпроқ қилишни тавсия қилганлари келиб чиқади. У зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожга чиққанларида мазкур тавсияни саломга қўшиб етказиб қўйишни сўраган эканлар. «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар» калимаси жаннат боғларининг кўчати экан. Уни бу дунѐда кўп айтиб юрган банда жаннатга кирар экан ва бу калимани неча марта айтган бўлса, жаннатдаги боғида шу айтган ададича кўчатлари бўлар экан. Шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»ни иложи борича кўпроқ айтишга ҳаракат қилайлик.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚
#Ҳадис_860📙