HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_643📓

#Аёллар_билан_ёлғиз_қолмаслик

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аѐлларнинг олдига киришдан ҳазир бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у Зот».

(Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган).

📝Шарҳ:

Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аѐллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аѐл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч демаганда шубҳага, ѐмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аѐл ўз уйида ѐлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Мазкур аѐлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам Шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундоқ ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аѐлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзи бирлар даъво қиладигандек, холи қолган эркак ва аѐл очиқ кўнгиллик билан «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ѐхуд эркакнинг хотини келиб қолса, уларни дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи? Баъзи бир кишилар эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади, зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотин олдига кирса нима бўлибди, дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У Зот бу иш ўлим билан баробарлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, шунчалар хатарли дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса, ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимнингдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйгани ѐки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас.
Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим.

Манба:
Ҳадис ва Ҳаёт 13📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚