HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_649📗

#Муҳим_ҳадислардан_бири.

Али розияллоҳу анҳуга: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтган нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди. Бас, у: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар.Лекин у зотнинг:«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин», деганларини эшитдим», деди».

(Имом Муслим ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Ушбу ривоятдан бир неча ҳақиқатларни яхшилаб тушуниб олишимиз мумкин. Али розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга насаб жиҳатидан қанчалар яқинликлари ва у зот алайҳиссаломнинг куёвлари бўлганлари учун ҳам қанчалик яқинликлари ҳаммага маълум эди. Шунинг учун ҳам, баъзи кишилар, мазкур яқинлик туфайли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига ва унинг оиласига бошқа бировга айтмаган сирли гапларини айтган бўлсалар керак, деган фикрда юрар эканлар. Шунинг учун ҳам, Али розияллоҳу анҳуга бир киши томонидан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга сир қилиб айтан нарсанинг хабарини бизга айт», дейилди». Сўровчи ўзича, гумон қилинаётган сир гапда осонлик билан кўп нарсага эришиш йўли баён қилинган бўлса керак, деган ёки шунга ўхшаш бош-қа гумонларни қилган бўлиши мумкин. Лекин,Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу барча гумонларни рад этиб, ҳақиқатни айтдилар: «У зот одамлардан беркитиб менга бирор нарсани сир қилиб айтмаганлар». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга нимани айтган бўлсалар, менга ҳам шуни айтганлар. Менга нимани айтсалар, одамларга ҳам шуни айтганлар. Исломда,бошқа дин ва тузумларга ўхшаб, маълум тоифага алоҳида имтиёз берилмайди. Барча одамлар Аллоҳнинг бандаси. Уларнинг ҳаммалари Аллоҳ ҳузурида тенглар. Фақат тақволари ва қилган амалларига қараб тақдирланадилар.Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ўзича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилган сирли гапни эшитмоқни орзу қилган шахсга У зот алайҳиссаломнинг аҳамияти сирли гапдан қолишмайдиган бир ҳадисларини айтиб беришга қарор қилдилар ва: «Лекин У зотнинг: «Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин. Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатласин. Ер белгисини ўзгартирганни Аллоҳ лаънатласин» деганларини эшитдим», деди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларида тўрт тоифа кишиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлиши таъкидланмоқда:
1.«Аллоҳдан ўзгага сўйиш сўйганни Аллоҳ лаънатласин». Ушбу ҳадиси шарифни бу жойда келтиришимизнинг асосий боиси ушбу жумладир. Исломда фақатгина Аллоҳ таолога атаб сўйиш сўйилади. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага атаб сўйиш сўймоқ мутлақо мумкин эмас. Исломда ким бўлишидан қатъи назар, на фаришталарга, на Пайғамбарларга, на азиз-авлиёларга ва на бошқа шахсларга атаб ҳайвон сўймоқ ҳаромдир, Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган ишдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон инсон бу ҳукмни яхши тушунмоғи ва унга оғишмай амал қилмоғи ўта зарурдир.
2. «Бидъатчига жой берганни Аллоҳ лаънатласин». Исломда бидъатчилик қанчалик ёмон олинишини ушбу жумладан билиб олсак бўлаверади. Бидъатчи, дину диёнатимизда йўқ нарсани, бор, деб эътиқод қилишга ва уни жамиятимизда жорий қилишга ҳаракат қилади. Бу, Аллоҳ таолонинг динига ўзгартириш киритишга уриниш, деб баҳоланади. Бидъатчилик дину диёнатга, элу юртга ва жамиятга ҳадсиз-ҳисобсиз зарарлар етказади. Бидъатчига жой берган одам эса, уни ҳимоя қилган, унга ёрдам берган бўлади. Бидъатчига жой берган одам унга бузғунчиликда шерик бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло бидъатчига жой берганни лаънатлайди.