HADISLAR TOPLAMI
28.3K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_648📓

#Мусибатларга_сабр_қилиш.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиѐмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунѐда жилдлари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).


📝 Шарҳ:

Бу дунѐда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунѐда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Бу ҳадиси шарифда бу дунѐда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ѐки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

Манба:
Ҳадис ва Ҳаёт 36📚


@HADISLAR_TOPLAMIII📚