Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
29K photos
13.5K videos
119 files
4.96K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Ҳушхабар

Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Марказий Осиё чемпиони!

Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ош шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича Марказий Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли чемпионатда 10 та вазн тоифаси бўйича 800 дан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этишди. Улар орасида Наманган муҳандислик-технология институти Муҳандислик-технология факультети 1-босқич талабаси Абдураҳмон Фазлиддинов 63 кг вазн тоифасида рингга кўтарилиб Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларидаги рақибларини таслим этган ҳолда, Марказий Осиё чемпиони бўлди. Фаол, ташаббускор спортчи талабамизни юксак натижа билан самимий қутлаймиз!

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Ҳушхабар

⚡️Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кейинги ҳафтадан барча узоқ муддатли визаларга қабулни бошлайди дея ҳабар бермоқда

Қабул бошланиши кутилаётган виза турлари: H2, F1-11, F1-9


@yangicha_mingbuloq
#ҲУШХАБАР
⚡️НамМТИ талабаси Жахон чемпиони бўлди


Жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида спортнинг “UCS full kontakt” тури бўйича ўтказилган Жахон Чемпионати баҳсларида Наманган муҳандислик-технология институти Енгил саноат технологияси факултети 3-босқич талабаси Дилнавоз Ғойиббердиева 60 кг вазн тоифасида иштирок этиб, Жахон Чемпиони бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, Наманган муҳандислик-технология институти талабаси, Жахон чемпиони Дилнавоз Ғойиббердиевани кўп сонли талабалар ва институт меҳнат жамоаси номидан самимий табриклаймиз!

©Наманган муҳандислик-технология институти Ахборот хизмати.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Ҳушхабар

❗️Ўзбекистондаги давлат ОТМларида 2023/2024-ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди

Талабаларга юбориб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq
#ҳушхабар

⚡️Энди Дубайга бориш Қирғизистон ёки Россияга боришдек осон бўлади

БАА Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини тез орада бекор қилиши кутилмоқда.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳушхабар

🇺🇿🇨🇳 Хитой Ўзбекистон тез тиббий ёрдам хизмати учун электромобиллар етказиб беради

Электромобиллар тест синови тариқасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фойдаланиб кўрилади ва натижаси бўйича тез ёрдамга жорий қилинади.

@yangicha_mingbuloq
#Ҳушхабар  #Тарқатинг

🍿🥳 1-июнь куни барча кинотеатрларда болалар учун фильмлар бепул намойиш этилади

  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни“
муносабати билан барча кинотеатрларда болалар учун фильмлар мутлақо бепул намойиш этилади!

Болаларга қувонч бахш этиш учун ажойиб имкониятни бой берманг!

@yangicha_mingbuloq