Янгича "Мингбулоқ"
271 subscribers
29.4K photos
13.6K videos
122 files
5.09K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️⚡️Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг ўринбосари 25 минг доллар пора билан қўлга олинди

Шунингдек, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳам ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️⚡️Эртага сенат Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиши ҳамда Рақобат қўмитаси раисини сайлаши режалаштирилган.

Маълумот учун, амалдаги Бош прокурор Йўлдошев Ниғматилла Тўлқиновичнинг ваколат муддати тугади.

Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ваколат муддати — беш йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимни эгаллаши мумкин эмас.

Йўлдошевда яна бир муддатга тайинланиш имкони бор.

Айтишларича, яқин кунларда Бош прокуратура, Олий суд ва Адлия вазирлиги раҳбариятида катта ўзгаришлар амалга оширилади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилмоқда 

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Chevrolet Cobalt учун 21-июнь соат 11:25 ҳолатига кўра 4 280 та шартнома тузилди

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
🇦🇲 Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди — Арманистон ТИВ баёноти

22-май куни Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилганди. 5-июнь куни Словения ҳам худди шундай қарор қабул қилди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

Бунгача у Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

⚡️Фарғонада криминал авторитетларнинг яна бир гумаштаси қўлга олинди

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор #батафсил

🔪 Қарши давлат университетида юз берган мудҳиш воқеа: Йигит турмушга чиқишни хоҳламаган талаба қизни пичоқлади

Хўш, воқеага нима сабаб бўлди? Ҳозир қизнинг аҳволи қандай? Ваҳший йигит ҳозир қаерда?

Батафсил видеони кўринг!

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди.

Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги BYD заводи конвейеридан чиққан биринчи BYD Song Plus Champion моделига ўз имзосини қолдирди. Заводда Song Plus Chempion ва Chazor автомобиллари ишлаб чиқарилади.

Маълумотларга кўра, автомобилларни 30 фоиз маҳаллийлаштирилган ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 30 фоиз маҳаллийлаштириш кузовни пайвандлаш, бўяш ва йиғишни ўз ичига олади.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
⚡️Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

«Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизматининг билдиришича, бунинг натижасида поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши мумкин. Ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Доллар курси қуламоқда

АҚШ долларининг расмий курси яна пасайди, 100 доллар ўртача 1 млн 255 минг бўляпти

Марказий банк 28 июндан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ой камида бир марта ёшлар билан учрашиб, муаммоларига ечим беради

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул Wi-fi ўрнатиш вазифаси қўйилди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда Россия электромобили ишлаб чиқарилади

Россиянинг «Кама» компанияси Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

☄️Эндиликда уй-жой ёки машина сотганда турмуш ўртоғини нотариусга олиб бориш шарт бўлмайди

Бундан буёғига:
Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришингиз мумкин.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор
Бухорода 2008-йил йигит ва 2007-йил қизнинг тўйи бўлгани айтиляпти.

16 ёшли йигит Шофиркон, 17 ёшли қиз эса Қоракўл туманидан. Тўй 29-июнь куни Бухоро шаҳридаги “Фатҳобод” ресторанида ўтказилган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Андижонда кучли чақмоқ ва ёмғир ёғмоқда.

Айни вақтларда Андижонга ёмғир ва салқин хаво оқими кириб келди..

Бази худудларда чақмоқ ва ёмғир ҳам кучаймоқда.

@yangicha_mingbuloq
#ТЕЗКОР

⚡️Йўл объектидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ёрдамлашган шахслар  мукофотланади

Рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

@yangicha_mingbuloq
#тезкор

⚡️Ёзишларича, Ўшдаги дўконларда Афғонистонда ишлаб чиқарилган анорли газланган “Golden Life” ичимлиги сотилиши тақиқланди. Расмийларнинг маълум қилишича, тақиқ Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғидан келиб чиқиб жорий этилмоқда.

Ичимликнинг таркибида “азорубин Э 122” бўёқлари борлиги, бу эса саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган 😳

Яқинларга юбориб қўйинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тезкор

‼️Энди нотаниш инсонни расмга олсангиз 17 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайсиз!

Запал йиғадиган танишларга юбориб қўйинг!👇

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_янгилик

1 августдан бензинли автомобиллар олиб киришда божхона тўловлари минимал даражада тушиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз жаҳон стандарти бўйича ўртача бож 15%ни ташкил қилади!

Тарқатиб қўямиз!

@yangicha_mingbuloq