#МУТОЛАА
#Митти_ҳикоя
☝️САБОҚ
Ҳаётидан нолийверадиган қизига ота сабоқ бериш учун ошхонага чорлади.
Уч хил идишдаги қайнаган сувга картошка, тухум ва қаҳва доналарини солди. Йигирма дақиқадан сўнг барини идишга бўшатиб, қизига юзланди:
– Қандай ўзгариш бўлди?
Қиз картошка юмшаганини, тухум қаттиқлашганини, қаҳва эса хуштаъм шарбатга айланганини айтди.
– Лекин бу билан нима демоқчилигингизни тушунмадим? – деди қиз отасига.
– Ҳаёт машаққатдан иборат. Машаққатлар исканжасида картошкадек эзилиб қоласанми, ё қалбинг тухум каби қаттиқлашадими, ё бўлмаса қаҳва доначаларидек ғамга бўйин бермай ўзингни комиллаштириб, ҳаётингга айрича таъм ҳадя этасанми? Лаббай!.. – ота қизига маъноли қаради.
Қиз ўзининг ношукурлигидан уялиб қолди. Шунда ота:
– Ҳаёт ҳикмат излаб яшаш учун берилган. Унга кулиб боқсанг, ҳаёт ҳам сенга кулиб боқади, – деди.
✍Джордж МАКДОНАЛЬД
@yangicha_mingbuloq

#ЭРТАЛАБКИ_МУТОЛАА
#Митти_ҳикоя
☝️ТУЯ
Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб, туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб, менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб ҳиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!
Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман ҳиёнат қилмасликка қасам ичди!
✍Aбдулқодир ПОЛВОНОВ
❗️Сизга ишонганларга ҳиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Ҳиёнат ~ бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!