Янгича "Мингбулоқ"
272 subscribers
30.6K photos
13.9K videos
130 files
5.73K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Кардиолог маслаҳати

Қандай қилиб сувни тўғри ичиш керак. Сув ичиш учун тўғри вақт. Жуда муҳим.

Муайян вақтларда ичимлик суви тананинг самарадорлигини оширади:

Уйғонганингиздан кейин 2 стакан сув - ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради;

Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув - овқат ҳазм қилишга ёрдам беради;

Ухлашдан олдин 1 стакан сув - инсульт ёки юрак хуружининг олдини олади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага киришда сертификат талаби бекор бўлди

Фақат бу айрим тоифадаги талабалар учун амал қилади.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Қирғиз-тожик чегарасида учинчи отишма содир бўлди – Sputnik Қирғизистон

Тожикистон томони қирғиз заставаси чегарачиларига қарата ўт очди, деб хабар берди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.

Боткен вилоятининг Паски-Ариқ туманида отишма бўлмоқда. МХДҚ маълумотларига кўра, Тожикистон чегарачилари Боткен чегара отрядининг “Самарқандек” заставаси чегарачиларига қарата ўт очган.

Қирғизистон чегарачилари бунга жавобан ўқ узган. Яна отишма бошланди.

Эрталаб Булоқ-Боши ҳудудида, кейин эса Как-Сай ҳудудида отишма бўлиб ўтди.

@yangicha_mingbuloq
🕋 Ҳаж визаси бўлмаганлар жаримага тортилади

Саудия Арабистони Қироллиги Ички ишлар вазирлиги ҳаж визаси бўлмаган шахслар жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, 2-июндан ҳаж тартиби ва тегишли кўрсатмаларни бузган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади. Қоидабузарлар тахминан 2675 доллар жаримага тортилади. Шу билан бирга, бу шахслар депортация қилинади. Қоидабузарликлар яна такрорланса, белгиланган миқдор икки баравар кўпайтирилиши таъкидланган.

@yangicha_mingbuloq
Боғчаларни қуриш ва таъмирлашга ажратилган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет”га ўтказилади

2025 йилги инвестиция дастури доирасида боғчаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларга йўналтирилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2-синф ўқувчиси зарядловчи симни оғзига солиб, электр токи уришидан вафот этди.

Шифокорнинг сўзларига кўра қувватлагични оғзига солиб, ўйнаб, ток ураётган бемор болалар шифохонага мурожаат қилаётган экан.

Фарзандингиз телефон қувватлагичини ўйнашига йўл қўйманг!


@yangicha_mingbuloq
❗️Дўстлар билан учрашиш соғлиқ учун фойдалидир

Ёқимли одамлар билан тез-тез мулоқот қилиш билан танадаги прогестерон даражаси ошади ва бу психологик енгилликка ҳисса қўшади. Шунингдек, стресс даражасини пасайтиради.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Кўпчилик кун давомида ўзини тетик ҳис қилиши учун энергетик ёки кофе ичади

Тасаввур қилинг, агар бир ой давомида 1000 та энергетик ичсангиз нима бўлади?

Келтирилган маълумотлар эса сиз учун жуда муҳим, яқинларга ҳам юборинг

@yangicha_mingbuloq
8 май — Халқаро Oналар куни!

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН


Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.

Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.

Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.

Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.

Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.

©️Марҳабо Каримова

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

Ахборот 24 | Наманган вилоятининг Поп туманида қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фото электр стансияси қурилмоқда

@yangicha_mingbuloq
ТАБАССУМ ТАРОЗУСИ Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?

* * *
Ҳарбий комиссияда тиббий кўрик ўтказилмоқда. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? — сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, — дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб:
— Ҳусан, сени армияга олишди! — дермиш.

@yangicha_mingbuloq
#ЭРТАЛАБКИ_МУТОЛАА
#Митти_ҳикоя

☝️ТУЯ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.

Тажрибали бир киши келиб, туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.

Туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб, менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб ҳиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман ҳиёнат қилмасликка қасам ичди!

Aбдулқодир ПОЛВОНОВ

❗️Сизга ишонганларга ҳиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Ҳиёнат ~ бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

@yangicha_mingbuloq
📚ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!

✍️Абдулқодир Самарқандий


@yangicha_mingbuloq
#FULL_TIME #DXXkubogi

🏆 Mahalla yoshlari o‘rtasida futbol bo‘yicha
DXX KUBOGI 2-kun saralash natijalari quyidagicha!


🤝 Qirqchek 3—0 Momoxon
🤝 Qizilqum 0—2 Qozoqovul
🤝 Madiyarovul 2—3 Damko‘l
🤝 Guliston 1—3 Qo‘g‘aliko‘l
🤝 Birlashgan 0—4 To‘psada

❗️Davomini biz bilan kuzating. Mahallangiz jamoasini qo‘llab quvvatlang!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Онам...

❗️8 май — Халқаро Oналар куни!

@yangicha_mingbuloq
​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

АСАБИЙЛАШМАНГ.

Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ.

«Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ.

Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.

«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ.

Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.

Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ.

Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.

Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ!

Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ.

Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

@yangicha_mingbuloq