Янгича "Мингбулоқ"
259 subscribers
36.4K photos
15.2K videos
152 files
7.77K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
Мингбулоқ туманида ижтимоий тарангликни олдини олиш бўйича махсус штаб иш бошлади

Маълумки, вилоят ҳокими раҳбарлигида ҳудудларда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоларни ўрганиш ва уларни тезкор ҳал этиш, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини ривожлантириш, маҳаллалар нуфузини ошириш, тизим ходимларида садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, умумтаълим мактабларидаги таълим-тарбия жараёнларида маҳалла фаолларининг ролини ошириш бўйича махсус штаб ташкил этилганди.

Ана шундай штаблар шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимлар раҳбарлигида тузилди.

Туман секторлар раҳбарлари, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи С.Тўхтабоев штаб фаолияти билан танишишди.

@yangicha_mingbuloq
#Кун_Тарихи

Бугун 8-Май Чоршанба:

🇺🇳 БМТ  — ll Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган хотирлаш ва тотувлик кунининг биринчи куни

🌎 Бутунжаҳон Қизил Хоч ва Қизил Яримой ташкилоти куни

🌎 Бутунжаҳон эшак куни

🇩🇪 ГФР - Фашист диктатурасидан озод бўлиш куни

• 1886-йил Доктор Жон Пембертон ўйлаб топган Coca-Cola ичимлиги биринчи марта ишлаб чиқарилди

• 1895-йил Хитой Тайванни Японияга топширди

• 1945-йил Берлин ёнидаги Карлсхортда Германиянинг ll жаҳон урушида сўзсиз таслим бўлиши ҳақидаги акт имзоланди

• 1953-йил Бутунжаҳон Қизил Хоч ташкилоти ташкил топди

• 1990-йил Эстониянинг СССР таркибидан чиқиши
.

@yangicha_mingbuloq
❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача кредит берилади

Эндиликда "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Кредит камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар-жойи ночор аҳволдаги оилаларга берилади.

Бунда кредитнинг 15 фоизи ҳамда дастлабки 5 йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

@yangicha_mingbuloq
#Bugungi_kun_hikmati

"Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади.
"

✍️ Габриэл Гарсиа Маркес

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Долларларга муҳрланган президентлар

Доллар тарихида ҳатто бир марта аёл кишининг портрети туширилган.

@yangicha_mingbuloq
#Ҳуррият_газетаси

УМРЛАР БЎЛАДИКИ...


Эртага 9 май. Хотира ва қадрлаш куни. Бу қутлуғ кун юртимизнинг ҳар бир оиласида, ҳар бир маҳалласида, ҳар бир шаҳар ва қишлоғида каттаю кичикнинг қалби қадр-қиммат, иззат-икром, меҳр-оқибат, соғинч ва эҳтиром туйғулари ила ёлқинланиб, ўзгача бир шукроналиг-у улуғворлик руҳида ўзига хос байрамга айланади.

Бу улуғ кун ҳар биримиз ва бутун халқимиз учун муқаддас ва азизлиги билан, чорак асрдирки, ўзбекнинг бебаҳо инсоний хислат ва фазилатларга йўғрилган ўзлигини, бетакрор миллий қадриятларига, урф-одат ва анъаналарига содиқлигини ёрқин намоён этиб келмоқда.

Бу байрам инсонпарварлиг-у ватанпарварлик ришталарининг чамбарчас боғланганлиги, ўтмиш ва бугун ўртасида чуқур илдиз отиб бораётганлиги, эзгу ниятларимиз-у олижаноб мақсадларимизга камарбаста бўлаётганлиги билан ҳар биримизга илҳомбахш ғурур бағишлайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Диққат #Фойдали

❗️Барча дориларни онлайн буюртма қилиш имконини берувчи Телеграм-бот ишга туширилди

https://t.me/DavoDelivery_bot ёрдамида уйдан чиқмаган ҳолда керакли дорини топиш ва эшигингиз тагигача олиб келтириш мумкин экан.

Ботни ишлатиш жуда осон: керакли дори номи ёзилса ва миқдори танланса, кифоя. Бот сизга қидираётган дорингиз ва уни етказиб бериш учун оптимал нархни тақдим этади.

Ҳозирча мазкур хизмат фақат Тошкент шаҳрида ишлаяпти.

Telegram | Instagram

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 9- май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ғалаба боғига ташриф буюрди ва бу ердаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. - Gorizont

@yangicha_mingbuloq
"Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйилди

Бугун Мингбулоқ туманида 9 май — «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан меҳнат фахрийлари, жойлардаги жамоат ташкилотлари вакиллари ва ёшлар бурч ва матонат байрамининг асосий тадбирларини нишонлаш учун туманнинг хотира майдонига йиғилишди.

Тадбирда сўз олганлар урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиб, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга таъзим изҳор этишди ва барча йиғилганларни байрам билан самимий табриклашди.

Шундан сўнг туман секторлари раҳбарлари ҳамда туман жамоатчилиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари миллат онаси рамзи пойига гулчамбарлар қўйишди.

@yangicha_mingbuloq