Янгича "Мингбулоқ"
256 subscribers
35.7K photos
15K videos
149 files
7.52K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Тезкор

⚡️⚡️Иккита вазир томонидан "тоза ҳаво учун" 68,4 баробарга оширилган тўлов бекор бўлди

1 апрелдан автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар миқдори бирданига 68,4 бараварга оширилган эди.

Кучга киришидан икки кун олдин тўсатдан қабул қилинган мазкур амалиёт Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан келишилган ҳолда тасдиқланган 164-сонли буйруғига биноан амалга оширилди.

Экологик муаммолар важи билан оширилган тўлов жамоатчилик орасида жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Айни вақтда Bugun.uz сайтининг хабар беришича, мазкур асоссиз оширилган тўлов бекор бўлгани айтилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимлар энг тезкор камерани яратди

Қурилма сониясига 156 триллион кадргача суратга олиши мумкин.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мингбулоқдаги барча газ заправкаларда газнинг бахоси 3350 сўмдан сотилмоқда

⚡️Агар «метан заправка»да газ нархи асоссиз 3350 сўмдан ошириб сотилаётган бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилинг!!!

Бош прокуратуранинг телеграм боти @EnergonazoratBot ва ишонч телефони 71-232-10-07;

“Ўзэнергоинспекция”нинг телеграм боти @energoInspeksiya_botва ишонч телефони 71-200-02-86;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефони 71-207-47-00.

Тарқатинг барчага!

@yangicha_mingbuloq
Кун ўйинлари | 2 апрел

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 АПЛ. 31-тур
23:30. Нюкасл — Эвертон
23:30. Ноттингҳэм — Фулҳэм
23:45. Бёрнли — Вулверҳэмптон
23:45. Борнмут — Кристал Пэлас
00:15. Вест Ҳэм — Тоттенҳэм

🇮🇹 Италия Кубоги. Яримфинал
00:00. Ювентус — Лацио

🇩🇪 Германия Кубоги. Яримфинал
23:45.Саарбрюккен — Кайзерслаутерн

🇫🇷 Франция Кубоги. Яримфинал
23:45. Лион — Валансиен

🇸🇦 Саудия Про лигаси. 26-тур
00:00. Абҳа — Ан Наср
00:00. Ал Ҳилол — Ал Аҳдуд

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл 5-қаватдан ўзини ташладими ёки ташлаб юборилдими?

Аянчли😢 6 ёшли қизчани гапларини эштиб йиғлаб юборасиз
Отам оч қолдирарди, доим урарди...

Қўшнилар гувоҳ бўлган ҳолат ундан ҳам ҳайратланарли😞

Мутасаддилар вазиятга эътибор қаратишади деган умиддамиз❗️

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

⛅️ Ассалому алайкум!
Муродбахш Чоршанба тонгига хуш келибсиз!


Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲

@yangicha_mingbuloq
3-АПРЕЛЬ, РЎЗАНИНГ 24-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲

Яқинларга улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#ана_холос

"Ўзбенефтгаз" бошлиғи "Бунёдкор" футбол клубидан йилига 1 млрд сўм пул олиб келган

Бунёдкор клуби собиқ мураббийи Иван Бошкович клуб ҳомийси "Ўзбекнефтгаз" раҳбари Меҳриддин Абдуллаев ҳақида кескин фикрлар билдирди.

"Фикримча, раҳбар клуб ривожланиши учун бош қотириши керак, лекин бизнинг раҳбаримиз бундай қилмади. Ҳозир фақат “Бунёдкор” ҳақида эмас, балки футболингиздаги энг ёмон иллат ҳақида гап кетмоқда. Мамлакатингиздаги барча жамоа раҳбарлари клубнинг ички ишларига аралашмаслиги мумкин. Ҳаммамиз ўз ишимизни қилайлик. Раҳбарлар ҳомий бўлса, пулни берсин, бошқа ишларга аралашмасин. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва вице-президент Одил Аҳмедов ташкилотдан маош олмайди. Бизнинг раҳбар эса клубдан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул оларди, шунингдек, мукофот пуллари ҳам бор”, дейди Иван Бошкович.

Манба

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хитой билан ҳамкорлик янада жадаллашади" — Шохруҳ Ғиёсов

Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси – Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохуннинг Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов икки томонлама ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди!

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор #Хушхабар
⚡️Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.

Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилади

Ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига 500 миллион сўмдан пул маблағи ҳамда хизматда фойдаланиш учун электромобиль берилади.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Тошкент шаҳар ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Шаҳноза Султанова
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунгача у Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлари амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хосе Мухико дунёдаги энг камтарин президент ҳисобланади.

У ўзини оддий одамлар қатори тутиб, фуқаро қаторида сартарошхона учун навбатда туради, давлат ишларидан қайтгач, томорқасида ишлайди, кўчаларда севимли кучуги билан сайр қилади ва маҳалладош-қўшнилари билан соатлаб суҳбат қилиб ўтиради.

@yangicha_mingbuloq
#Ramazon_kun_hikmati

"Соф ният билан юрган инсонни баҳори тугамайди."

Айман Ёғий

@yangicha_mingbuloq
#МУТОЛАА

☝️ТАРОЗИ

Тонгда айвонингга чиқасан яйраб,
Тарбият қиласан жисму жонингни.
Тинчлик деган бир қуш тепангда сайраб,
Қўриқлаб туради хонадонингни.

Ҳолбуки, эллар бор, қирқ йилдан буён,
Мотам либосини ечган эмасдир.
Ҳар зум фалокатга маҳкумдир инсон,
Тинчлик деган сўз ҳам, демак, абасдир.

Ювиниб, тараниб жўнайсан ишга,
Кундалик юмушни ўйлайсан фақат.
Ўрганиб қолгансан сокин турмушга,
Ёнингдан оқади осойишта вақт.

Ҳолбуки, дунёда шундай жойлар бор,
Текшириб кўради пайпоғинггача.
Кимлигинг сўрайди такрор ва такрор,
Сўрайди етти пушт— аймоғинггача.

Бу ҳолнинг тагига етганлар борми,
Дарё ҳам ёндошдир саҳролар билан.
Нафратда яшайди дунёнинг ярми,
Ярми эса яшар дуолар билан.

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон халқ шоири,
Ўзбекистон Қаҳрамони


@yangicha_mingbuloq
​​#MUTOLAA_ZAVQI
ЎЗИНГНИКИЛАР

✏️ Отга минар бўлса ўзингникилар,
Бир-бирига меҳри орта бошлайди.
Отлиқлар сафига ўзингникилар  -
Ўзингникиларни торта бошлайди.

Аммо,  кўп ўтмайин ўзингникилар,
Ўзингникига тош ота бошлайди.
Ўзингникиларга,  ўзингникилар  -
Ўзингникиларни сота бошлайди.

Хуллас,  йўл бошида ўзингникилар  - Ўзингникиларнинг ошин ейдилар.
Адоғида эса...  Ўзингникилар  -
Ўзингникиларнинг бошин ейдилар.

📝 Абдусаид Кўчимов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. Шоир ва адиб.


@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратиш бошланди

Уни қандай олиш мумкин?

Батафсил видеода 👆


@yangicha_mingbuloq
#Ҳикмат

☝️Инсон гоҳ-гоҳ дуч келадиган ҳар бир муваффақиятсизликни бахтсизлик деб ҳисобламаслиги лозим.
Ким билади дейсиз, балки ҳақиқий бахт кичик муваффақиятсизликдан бошланар?

Чингиз АЙТМАТОВ
,
Қирғизистон халқ ёзувчиси, давлат ва жамоат арбоби, дипломат

@yangicha_mingbuloq