Янгича "Мингбулоқ"
250 subscribers
35K photos
14.8K videos
143 files
7.31K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#SPORT_TAYM

📹⚽️ "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида "Локомотив"ни "янчиб" ташлади

🏟🏆 Бугун - 2024 йил 5 май куни Давлатобод туманидаги "Марказий" стадионда Суперлига 6-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан беллашиб, йирик - 4:0 ҳисобида зафар қучди.

⛳️ "Навбаҳор" - "Локомотив" 4:0

🎥🥅⚽️ Голлар: Жамшид Болтабоев, 29 (1:0), Одил Ҳамрабеков, 50 (2:0), Йован Жокич, 62 (3:0), Сиёвуш Ҳақназари, 90+4 (4:0).

@yangicha_mingbuloq
#КУН_ҲИКМАТИ

☝️Ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати ўз ишини қандай  бажараётгани билан ўлчанади. Инсоннинг тилак ва хоҳишлари меҳнат туфайлигина амалга ошиши  мумкин.
  
Абу Райҳон БЕРУНИЙ

❗️Бугун, ДУШАНБА! Бошланаётган иш ҳафтангиз баракали ва самарали бўлсин!

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇯🇵 Япониянинг оммабоп журналида Ўзбекистон элчиси билан суҳбат чоп этилди


Япониянинг туризм соҳасини ёритишга ихтисослашган "World" журналида Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмоновнинг "World air-sea service co., ltd" сайёҳлик компанияси президенти Ёсуке Кикумага мамлакатимиз туризм салоҳияти ҳақида берган интервьюси чоп этилди.

Элчи интервью давомида мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва туризм соҳалари, Ўзбекистон-Япония муносабатларининг жорий ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берган. Нашрда ўтган йиллар давомида мамлакатда туризм соҳасида яратилган шароитлар, хорижий сайёҳлар учун мавжуд янги имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим қилинган.

🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
Наманган вилояти бўйича бир ҳафталик об-хаво маълумоти

☁️ Бу хафтанинг кўп кунлари булутли бўлиши кутилмоқда

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энг юксак инсоний қадриятлар қомуси (+видео)

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида ижобий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, энг муҳими, ана шу шиддатли ўзгаришларнинг марказида инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи тургани халқаро ҳамжамият томонидан ҳам алоҳида эътироф қилинмоқда.

📽 https://youtu.be/NgyqtfQDYrE

Батафсил
: https://uza.uz/posts/595491

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

@yangicha_mingbuloq
#Bugungi_kun_hikmati

"Аҳмоқ билан тортишаётган бўлсангиз, демак улар иккита."

Эссар


@yangicha_mingbuloq
ТАБАССУМ ТАРОЗУСИ Уяли алоқа оператори раҳбарига телефон қўнғироғи орқали шикоят тушибди:
— Алло, сизни ходимларингиз шанба куни тушдан кейин умуман гўшакни кўтаришмайди!
Раҳбарнинг жавоби:
— Бир нечта ходимларим гўшакни талашиб жанжаллашишади. Душанба куни эрталаб ғолиб чиққан ходим гўшакни кўтаради.

* * *
Хориж хабарларидан:

Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди.
Журналистлар товуқдан сўрашибди:
— Бунга қандай эришдингиз?
Товуқ:
— Бу сир! – дебди.
Журналистлар яна сўрабди:
— Келажакдаги режангиз қандай?
— 7 килограмлик тухум қўйиш, – дебди товуқ.
Журналистлар хўрозни ёнига келиб, ундан сўрашибди:
— Сизнинг режаларингиз қандай?
Хўроз дебди:
— Фермадан туяқушни тезроқ йўқотмоқчиман!

@yangicha_mingbuloq
#Кун_Тарихи

Бугун 6-Май Душанба:

🌏 Халқаро парҳезга қарши кун

🇺🇸 АҚШ - Ҳамширалар куни

🇷🇺 Россия - Москва герби ва байроғи куни

• 1840-йил Биринчи расмий почта маркалари муомалага чиқарилди

• 1937-йил   Нью-Йоркда энг катта „Гинденбург“ номли ҳаво дирижабли ҳалокатга учради

• 1992-йил Ўзбекистон Республикаси ҳамда  Таиланд Қироллиги ўртасида ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилди

• 1998-йил Қозоғистоннинг янги пойтахти Акмола номи Астанага ўзгартирилди

• 2023-йил Буюк Британия қироли Чарлз нинг тож кийиш маросими бўлиб ўтди

• 1870-йил - америкалик банкир, “Банк оф Америcа” асосчиси Амадео Гианнини (1949) туғилган

• 1923-йил рус театр ва кино актёри, “Кавказ асираси”, “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради”, “Соя” каби фильмларда турли ролларни ижро этган машҳур актёр Владимир Этуш туғилган
.

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЧОРЛОВ

Гуллар автопарадига марҳамат!

Азиз ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

63-халқаро «Гуллар фестивали» муносабати билан шу йилнинг 19 май куни соат 10.00да бошланадиган анъанавий автопарадга барчани таклиф этамиз!

Ранго-ранг табиий гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ турли русумдаги автомашиналар вилоят марказининг асосий кўчалари бўйлаб Наманган халқаро аэропорти олдидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи олдигача бўлган 10 километрдан зиёдроқ йўлни босиб ўтади.

Марҳамат, томоша қилинг ва завқ олинг!

@yangicha_mingbuloq
Ижтимоий тармоқларда магистратурага кириш учун тил билиш сертификати бўлиш талаби бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалди

Манбаларга кўра, айни кунларда магистратурага кириш учун хорижий тил билиш сертификатига оид талабни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай режа йўқ. Катта эҳтимол билан, ушбу талаб бекор бўлмайди.

Магистратурага топшириш ниятида бўлган танишларга юбориб қўямиз.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дахшат

❗️🌊Сел минглаб афғонларнинг уйларини вайрон қилди

Афғонистонда ёғаётган ёмғир мамлакат шимолида кўплаб одамларни бошпанасиз қолдирди.

@yangicha_mingbuloq
#Тезкор

⚡️Россия ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади

Тегишли буйруқ Путин томонидан берилган. Кремлга кўра, машғулотлар Ғарб расмийларининг Украинага қуролли кучларни юбориш ҳақидаги баёнотлари билан боғлиқ.

Медведев Украинага қўшин юборадиган давлатларнинг пойтахтига ядровий зарба берилишини такидлади

@yangicha_mingbuloq
⚡️Хоразмдаги боғчада болалар калтакланди

Ижтимоий тармоқларда “Боғча опа томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилди” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Мазкур ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган. Ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар)нинг гўёки бир-бири билан уришгани важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.

Ушбу ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна қай тарзда кирганини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@yangicha_mingbuloq
9-май байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йил Хотира ва қадрлаш кунида ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олишади. Байрам куни — 9-май, пайшанба.

Президент фармонига кўра, қўшимча дам олиш куни белгиланмаган.

@yangicha_mingbuloq
Кун ўйинлари | 6 май

🇺🇿 Суперлига. 6-тур
18:00. Қизилқум — Нефтчи / Sport

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 АПЛ. 36-тур
00:00. Кристал Пэлас — МЮ

🇮🇹 А Серия. 35-тур
21:00. Салернитана — Аталанта
23:45. Удинезе — Наполи

🇫🇷 Лига 1. 32-тур
00:00. Лилл — Лион

🇸🇦 Саудия Про лигаси. 28-тур
23:00. Ал Аҳли — Ал Ҳилол

@yangicha_mingbuloq
⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 7 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 26,88 сўмга арзонлаб, 12 648,12 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси эса ошди.

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM