Янгича "Мингбулоқ"
253 subscribers
34K photos
14.5K videos
140 files
6.95K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "El Mundo Financiero": Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича глобал ташаббусларда фаол иштирок этмоқда

🇪🇸 Испаниянинг етакчи "El Mundo Financiero" электрон нашрида Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган мақола эълон қилинди

Унда экология сиёсати масалалари Янги Ўзбекистоннинг кун тартибида асосий ўрин тутиши қайд этилган. Сўнгги йилларда мамлакатда барқарор ривожланишни миллий дастур ва лойиҳаларга интеграциялашган ҳолда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаол чоралар кўрилмоқда.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰🗞 "Ammon News" газетаси: Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун Марказий Осиёни бирлаштиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда

🇯🇴 Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари Марказий Осиёда соғлом ва барқарор муҳитни яратишга қаратилган" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

"Орол фожиаси туфайли Марказий Осиёда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари жиддий даражада сезилмоқда, – дейилади материалда. – Минтақада ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.


🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇪🇬 Миср оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида кечаётган муҳим воқеаларни кенг ёритмоқда

Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида сўнгги кунларда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида кечган муҳим воқеларга бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди.

Жумладан, ушбу мамлакатнинг етакчи "Ал-Хабар ал-Йаум" ахборот агентлиги "Дунё нигоҳи Ўзбекистонга қаратилмоқда: Ўзбекистон парламентига сайловлар жорий йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтади" сарлавҳали мақолани эълон қилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇪🇺 European Geopolitical Forum:
Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилади

Европа геосиёсий форуми (European Geopolitical Forum) порталида "Мазмунан янги ва технологик сайловларга старт берилди", сарлавҳали мақола эълон қилинди.

"26 июль куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ва бир қатор тадбирлари бўлиб ўтди, – дейилади мақолада. – Жорий йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловини Конституция ва қонунларга тўла мувофиқ ҳолда юқори савияда ўтказиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди".

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️ Сингапурдаги машҳур журналнинг махсус сони Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланди

🇸🇬 Сингапурнинг оммабоп "Asian Geographic Magazines" журналининг бош муҳаррири ва "ADEX" маҳаллий дайвинг маркази раҳбари Кьяу Тетнинг Ўзбекистонга қилган ижодий сафарига бағишланган махсус сони чоп этилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга саёҳат Кьяу Тет учун ҳақиқий кашфиёт бўлиб, бу қадимий заминнинг ноёб мероси билан яқиндан танишиш имконини берган. Самарқанднинг маҳобатли минораларидан тортиб, Бухоронинг сокин кўчаларигача, Тошкентнинг ранг-баранг бозорларидан тортиб Қизилқумнинг сирли саҳроларигача – у ташриф буюрган ҳар бир гўша ўзининг бетакрор муҳити ва салобатидан лол қолганини таъкидлаган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇸🇦 Саудия Aрабистони ОАВ:
Ўзбекистон сайлов қонунчилиги илғор демократик стандартларга мос равишда тубдан такомиллаштирилди

📑 Саудия Aрабистонининг оммабоп "Sadaa" газетаси сайтида "Мазмунан янги ва технологик сайловларга старт берилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда маълум қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатларининг ваколат муддати 2024 йилда тугашини инобатга олиб, сайловлар жорий йилнинг 27 октябрида ўтказилиши ва сайлов кампанияси 26 июлдан бошланиши ҳақида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ортиб бораётган роли Россия ОАВ диққат марказида

Россиянинг оммабоп "Консул" журналида "Ўзбекистон учун янги имкониятлар" сарлавҳали мақола чоп этилди.

"Жорий йил 7 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ва Хитой томонидан ишлаб чиқилган "Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни" деб номланган резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакатлар ҳаммуаллифлик қилган", – дейилади мақолада.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 Diplomacy Journal": Ўзбекистон қўшни давлатлар билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда

🇰🇷 Жанубий Кореянинг етакчи нашрларида бири "Diplomacy Journal" журналида Ўзбекистонинг Марказий Осиё мамлакатлари билан олиб бораётган дўстона сиёсатидаги янги тенденцияларга бағишланган мақола эълон қилинди.

Жамоат хавфсизлиги университети доценти Ғулом Мирзаев қаламига мансуб "Марказий Осиё руҳи" ибораси жаҳон сиёсатшунослигида қандай пайдо бўлган" сарлавҳали мақолада ёзилишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсати бугунги кунга келиб сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтарилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️Янги Ўзбекистон парламентидаги муҳим ўзгаришлар Хитой матбуоти нигоҳида

🇨🇳 Хитойнинг етакчи "Китай" журналида "Янги Ўзбекистон парламенти фаолияти мамлакатнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамиятга эга" сарлавҳали мақола чоп этилди.

📌 "Ўзбекистон Олий Мажлиси парламенти халқ давлати барпо этиш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш, фуқаролар фаровонлигини таъминлаш, кўпмиллатли мамлакат равнақи йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бормоқда", – деб ёзган Хитой босма нашри.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

♦️ "The Times of Central Asia": Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари Орол денгизининг бутунлай йўқ бўлиб кетишининг олдини олмоқда


🇬🇧 Буюк Британиянинг оммабоп "The Times of Central Asia" янгиликлар порталида "Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

"Марказий Осиё давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги Орол денгизининг бутунлай йўқ бўлиб кетишининг олдини олишга хизмат қилмоқда. Жорий йилда Орол денгизи сув захираси сезиларли даражада тўлдирилди. Маълумотларга кўра, ўтган йилга нисбатан денгиз суви 12,5 баробар кўпайган" – деб ёзилган мақолада.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📑 "Psearcher" журнали: 26-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади

🇨🇳 Хитойнинг оммабоп "Psearcher" журналида "Шарқ тароналари" XIII халқаро мусиқа фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди.

✔️ Унда қайд этилганидек, ЮНEСКО шафелигида 26-30 август кунлари "Ер юзининг сайқали" деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" XIII халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🌐 "ТАСС" АА: БМТ Бош Ассамблеяси
Ўзбекистон ташаббуси билан яна бир резолюцияни қабул қилди

🇷🇺 Россиянинг "ТАСС" ахборот агентлиги Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюция ҳақида мақолатарқатди.

Унда маълум қилинганидек, БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан "Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш — экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими" резолюциясини қабул қилди.

Таъкидланишича, мазкур резолюция Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган, шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини кўкаламзорлаштириш орқали биологик хилма-хилликни сақлаш ва тиклашга қаратилган "Яшил макон" умуммиллий дастури концепцияси асосида ишлаб чиқилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📑🧾 Хитой ОАВ: "Шарқ тароналари" нафақат
Ўзбекистон, балки халқаро ҳамжамият учун муҳим маданий воқеадир

🇨🇳 Хитойнинг оммабоп "Вичат" ижтимоий тармоғида Самарқандда бўлиб ўтадиган "Шарқ тароналари" XIII халқаро мусиқа фестивалига бағишланган мақола жойлаштирилди.

📌 "ЮНЕСКО шафелигида 26-30 август кунлари "Ер юзининг сайқали" деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқандда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади, – дейилади нашрда. – Фестиваль ўтказилишидан асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага татбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат".

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқандда ўтказилиши Испания ОАВ
нигоҳида

🇪🇸Испаниянинг етакчи "El Mundo Financiero" электрон нашрида Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига бағишланган мақола эълон қилинди.

Унда таъкидланганидек, ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 2025 йилда Самарқандда ўтказилади. Ўзбекистон илк бор икки йилда бир марта ўтказиладиган муҳим тадбирга мезбонлик қилади. Тарихан, 1986 йилдан бери конференция асосан ЮНEСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида ўтказиб келинган.

"ЮНEСКО Бош конференциясининг мажлиси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🇰🇷 Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири — "Diplomacy Journal" журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди

🇺🇿 Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 32 йиллиги муносабати билан Жанубий Кореядаги етакчи нашрлардан бири — "Diplomacy Journal" журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони чоп этилди.

Журнал саҳифаларида сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни ўзида акс эттирувчи туркум мақолалар нашр қилинган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

☑️ Ўмон ОАВ: 2025 йил сентябрь ойида Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор маданий ташаббуси – Бухоро биенналеси ташкил этилади


🇴🇲 Ўмон ахборот агентлиги 2025 йил сентябрь ойида Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор маданий ташаббуси бўлиши кутилаётган илк Бухоро биенналеси ўтказилиши ҳақидаги мақолани тарқатди.

Қайд этилганидек, Марказий Осиёнинг марказида, цивилизациялар кесишиб, турли маданиятлар бир-бирини тўлдирадиган Бухоро шаҳри ноёб санъат тадбирига тайёргарлик кўрмоқда.

"Бу шаҳарда 2025 йилда Бухоро биенналеси бўлиб ўтади, унинг мақсади – ушбу қадимий кент руҳини замонавий санъат орқали қайта тиклашдан иборат.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

💻 "Forbes France": Бугунги кунда
Ўзбекистон ўзининг спорт тарихидаги энг яхши даврини бошдан кечирмоқда

🇫🇷 Франциянинг оммабоп "Forbes France" онлайн нашрида Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги сиёсатига бағишланган мақола эълон қилинди.

Унда ёзилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон бир нечта йирик мусобақалар — 2021 йилда оғир атлетика, 2022 йилда дзюдо, 2023 йилда бокс ҳамда 2024 йилда футзал ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилдан бошлаб мамлакатда бўлиб ўтадиган йирик мусобақаларни ўтказиш учун инфратузилмани ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🖥 "India Today" журнали: Абу Райҳон Берунийнинг Ҳиндистон ҳақидаги китоби маданиятлараро ўзаро англашув кучининг ёрқин намунаси бўлиб қолмоқда


🇮🇳 Ҳиндистоннинг "India Today" ҳафталик журналида буюк ўзбек қомусий олими Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси ҳақида мақола чоп этилди.

Нашр Абу Райҳон Берунийнинг жаҳон илм-фани ривожидаги юксак ўрни ва мавқеи ҳақида сўз юритар экан, у ислом олтин асрининг буюк интеллектуал шахси бўлиб, астрономия, математика, физика ва бошқа фанлар тараққиётига, айниқса, Ҳиндистонни тадқиқ этишга улкан ҳисса қўшганини қайд этган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

📰 "ELLE Decoration België" журнали: Ўзининг ҳайратланарли архитектураси ва бой тарихига эга Ўзбекистон шаҳарлари маданият ва дизайн ихлосмандларини мафтун қилади

🇧🇪 Бельгиянинг оммабоп "ELLE Decoration België" журналида Марлин Дуэринкс қаламига мансуб "Марказий Осиёнинг дурдонаси бўлган Ўзбекистон тарих ва замонавийликнинг ўзига хос уйғунлигини тақдим этади" сарлавҳали мақола чоп этилди.

Унда таъкидланишича, Ўзбекистон бой тарих ва маданиятга эга. Қадимда мамлакат ҳудудидан Хитойдан то Ўрта Ер денгизига қадар чўзилган Буюк ипак йўли ўтган. Ўзбекистонинг бой тарихи ва меъморий мероси унинг шонли ўтмишидан сўзлайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

⚡️⚡️ Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари Самарқанд шаҳрининг бой тарихий мероси ҳақида ёзмоқда


🇸🇦 Саудия Арабистонининг етакчи "Al Madar", "Al Shaamal", "Catwalkstyle" ва "Al Marfa" онлайн нашрларида "Самарқанд: Ипак йўли гавҳари" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Уларда ёзилишича, Ўзбекистоннинг қоқ марказида жойлашган Самарқанд қадимий Ипак йўлининг жонли тимсолидир. Ўзининг архитектураси ва бой тарихи билан инсонларни ҳайратга соладиган, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ушбу шаҳар туристларни асрлар қарига саёҳат қилишга ундайди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

@yangicha_mingbuloq