Янгича "Мингбулоқ"
273 subscribers
30.4K photos
13.8K videos
127 files
5.59K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
KITOBXON ONA - KITOBXON BOLA

Yoshlar ma'naviyatini yuksaltirish, ular orasida kitobxonlikni keng targ'ib qilish maqsadida 7-maktabda RMMM tuman bo'linmasi hamkorligida "Kitobxon ona - kitobxon bola" tadbiri o'tkazildi.

Yurtboshimizning: " Bugun bitta kitob o'qigan bola, ertaga o'nta televizor ko'rgan bolani boshqaradi" , degan purma'no fikrlari shior qilingan bu tadbirda Rahimova Shodiyora, Sharifjonova Sarvinoz, Abdurahimova Sadoqat, To'lqinova Oygul va Hakimjonov G'olibjon singari kitobsevar, mutolaa ishtiyoqmandlarining onalari taklif etildi sinfdoshlari, maktabdoshlariga o'rnak, ibrat qilish, kitobxonlar safini yana kengaytirish maqsadida.

Har bir ona oila davrasida farzandining ilmga qiziqishini oshirish uchun qo'llagan eng natijador usullarini yig'ilganlar bilan baham ko'rdi.

Tengdoshlaridan ilmda avvallab borayotgan bu yoshlarning volidalari RMMM tuman bo'linmasi tomonidan tashakkurnoma bilan taqdirlandi.

Kitobsevarlarga esa kitob sovg'a qilib, omad va zafar tilab qaytdik.

@yangicha_mingbuloq
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Халқ ва армия - бир тану бир жон!"

1-секторга қарашли Қорашаҳар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 37-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!" шиори остида "Халқ ва армия - бир тану бир жон!" лойиҳаси асосида маънавий–маърифий тадбир бўлиб ўтди. Поп туманида жойлашган ҳарбий қисмдан ташриф буюрган оркестр ҳамда Ватан посбонлари ижросидаги чиқишлар иштирокчилар қалбига ифодалаб бӯлмас бир олам завқу- шавқ бағишлади.

Мактаб битирувчи синф ўқувчилари ҳам ҳарбий йигитлик бурчларини ӯташга қандай ҳозирлик кӯраётганликларини моҳирона намойиш этишдики, нафақат ӯқувчилар балки уларнинг ота-оналари ҳавас билан кузатиб, давомли қарсаклар билан олқишлаб туришди. Тадбирда эл ардоғидаги фахрийлар, маҳалла фаоллари, зиёлилар,  маърифат тарғиботчилари ва ёшлар ҳам иштирок этди.

@yangicha_mingbuloq
#Bugungi_kun_hikmati

"Агар болаларингиз ақлли бўлишини истасангиз, уларга эртаклар ўқиб беринг. Агар янада ақллироқ бўлишларини хоҳласангиз, унданда кўпроқ эртак ўқиб беринг."

Альберт Эйнштейн

@yangicha_mingbuloq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
МАҲАЛЛАДА ЯНГИ ТИЗИМ: "ЕТТИЛИК" ТАРКИБИ ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНАДИ?

🇺🇿💼 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон фармонига кўра, жамоатчилик назорати асосида фаолият юритадиган "Маҳалла еттилиги":

▫️маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
▫️ҳоким ёрдамчиси.
▫️ёшлар етакчиси.
▫️хотин-қизлар фаоли.
▫️профилактика инспектори.
▫️ижтимоий ходим.
▫️солиқ инспектори.

📃 Фармонга асосан "Маҳалла еттилиги"нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.

▫️Ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади.

▫️ "Темир дафтар" Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.

▫️ "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартибини сақлаган ҳолда "KPI" асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантириб борилади.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табассум энг зўр ва ҳеч қаерда сотилмайдиган текин дори👍

Яқинларга улашинг!

@yangicha_mingbuloq
Хитойликлар сичқонларда ҳалокатли вирусни синаб кўрди

Бу коронавирусининг ўзгартирилган “ГХ_П2В” штамми бўлиб, у 100% eҳтимол билан кeмирувчиларни ўлдирган. Вирус кeмирувчиларнинг ўпкаси, суяклари, кўзлари, трахeя ва миясига зарар етказган, ўлимдан олдин eса уларнинг кўзлари бутунлай оқариб кeтган.

Ҳозиргача олимлар бу вирус одамларга қандай таʼсир қилишини аниқлай олишмаган.

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Болаларда хавфли муаммони билдирувчи 5 та белги!


1) Йиғлаётган болани овутиб бўлмаса;
2) Тутқаноқ кузатилса;
3) Териси кўкимтир кулранг доғлар билан қопланган ёки жуда рангпар бўлса, тошма кўринса
4) Нафас одатий бўлмаса;
5) Чақалоқ ҳарорати юқори бўлиб, қўл оёқлари муздай бўлса.

Ота-оналарга юбориб қўйинг

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пародияни боплашибди😄

Бугун соат 19.30 да Хиндистон - Ўзбекистон ўйини бошланади👇

@yangicha_mingbuloq
Адлия вазири Акбар Тошқулов огоҳлантирилди

Йиғилишда айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаётганлиги ва халқаро стандартларни жорий қилиш даражаси 35 фоизга ҳам етмаслиги айтилди.

Шу боис, Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.

Ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилган.

@yangicha_mingbuloq
⚡️Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади

Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда. Ваҳоланки, талаб этиладиган барча сертификат ва рухсатномалар тўлиқ рақамлашган, назоратчи ходимлар ҳужжатлар бор-йўқлигини текширади, холос.

Шу боис, чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилиши белгиланди.

@yangicha_mingbuloq
⚡️“Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” ҳудудида бож олинмайдиган йирик савдо комплекслари барпо этилади

Президент фармонига кўра, шунингдек, туризм салоҳияти юқори ҳудудларда туризм марказлари қурилади.

2024 йилдан хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм вакиллари бириктирилади.

@yangicha_mingbuloq
#диққат #огоҳ_бўлинг

❗️Телефонни кўп томоша қилган болалар умрбод кўзойнак тақишга мубтало бўлишлари мумкин

Болалар кўз соққаси 20 ёшгача шаклланади. Кўз соққасининг диаметри ўртача 24 мм бўлиши керак. Телефон ва ТВ ни яқиндан кўриш натижасида кўз соққаси зўриқади ва каттароқ бўлиб шаклланади. Ва бола кўзойнак тақишга мажбур бўлади.

Ёш болаларга асло телефон берманг, ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз! Хозирда бу ҳолат кўпайиб бормоқда ва болалар телефондан бошни кўтармай қолди

@yangicha_mingbuloq