Янгича "Мингбулоқ"
254 subscribers
36K photos
15.1K videos
151 files
7.65K links
Мингбулоқ туман ҳокимлигининг "Мингбулоқ" газетаси телеграм канали.

Мурожаат учун газетамиз рақами: +998694521660
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ФАЗИЛАТЛИ РАЖАБ ОЙИ (видео)

🌙
Тақвим бўйича Ражаб ойининг биринчи куни - 2022 йил 3 февраль, пайшанба кунига тўғри келмоқда.

📹 Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Бу ойда кўплаб тарихий воқеалар юз берган. Хусусан, ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган. Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ КАМИДА БИТТА МУСИҚА ЧОЛҒУСИНИ ИЖРО ҚИЛИШИ КЕРАКЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ (видео)

📹 Аваз Мансуров, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори:

🇺🇿 – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан

🎼🎻 энди умумий ўрта таълим муассасаларида миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини ижро қилиш маҳорати ўргатилади.

Демак, мактаб ўқувчилари камида битта миллий чолғу асбобини чалишни билиши шартлиги белгиланди.

Мактаб ўқувчиларига миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақда уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома)га тегишли қайд киритилади.

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖАРИМАЛАР БОРЛИГИНИ ТЕЛЕФОНДАН ТУРИБ БИЛИШ ИМКОНИ ТУҒИЛДИ

🚙🧾 Эндиликда юртимизда жарима борлигини махсус илова орқали билиб олиш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун "Менинг жарималарим" онлайн иловасидан фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирмалар ҳам мавжуд.

Дастлабки 15 кун ичида деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин илк 15 кун давомида амал қилади). Шунинг учун жарималарни ўз вақтида тўлаш яхшироқдир. Ушбу иловада чегирма ва унинг расмий амал қилиш муддатини билиб олиш мумкин.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
УЙ-ЖОЙ ТАЪМИРЛАШ ЁКИ ҚУРИШ УЧУН БАНК 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ АЖРАТМОҚДА

🇺🇿🏦 Мамлакатимизда "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"даги оилаларнинг фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратилмоқда.

Кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшларнинг алоҳида тоифаларига мансуб Ўзбекистон фуқароси бўлиши зарур.

Якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш учун ер участкасига умрбод эгалик қилиши ёки мулк ҳуқуқи ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига эга бўлиши талаб этилади.

Бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга, бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бир қарз олувчига кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, уй-жой таъмирлаш ёки қуриш учун банк 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
АВТОБУСЛАРДА ЙЎЛ КИРА НАРХЛАРНИНГ ЯНГИЛАНГАН ТАРИФИ БЕЛГИЛАНДИ

📃 Наманган шаҳрида йўловчилар транспортида йўловчиларни ташиш нархини белгилаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

2022 йил 17 февраль куни чиқарилган 110-6-0-Қ/22 сон қарор билан Наманган шаҳрида 2022 йил 1 мартдан бошлаб автобусда йўловчилар ташиш транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш хизмати - йўл кира нархининг янги тариф даражаси 1 минг 500 сўм этиб белгиланди
   
🏬 Наманган вилояти Транспорт бошқармаси ахборот хизмати.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
САБАБСИЗ СИНГНАЛ ЧАЛГАН ҲАЙДОВЧИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ

🚙 Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш,

🧾 Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни ҳозирда 270 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
​​#BILGANINGIZ_FOYDA
1 АВГУСТДАН ЎЗБЕКИСТОНДА НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

🗓🇺🇿 2022 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй беради.

🔹 Жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади.

🔹 Давлат органлари ва ташкилотларида Очиқлик индекси юритилади.

🔹 Оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш учун янги рейтинг жорий этилади.

🔹 Ногиронлиги бўлган ёшларга 15 миллион сўмдан субсидия ажратишга аризалар қабули бошланади.

🔹 "UzGasTrade" жамияти "Ўзтрансгаз" компаниясининг ҳуқуқий ворисига айланади.

🔹 Кинотеатрлар махсус ахборот тизимига уланиши мажбурий бўлади.

🔹 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали қабул қилинади.

🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш учун махсус электрон тизими ишга тушади.

🔹 Маҳаллий инновацион товарларни сотиш бўйича давлат ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.

🔹 Юридик хизмат кўрсатиладиган туман давлат ташкилотлари рўйхати кенгайтирилади.

🔹 Интеллектуал мулк объектларига оид айрим текширувлар "Саноат мулки муҳофазаси портали" орқали амалга оширилади.

🔹Айрим давлат хизматлари интерактив режимга ўтказилади.

🔹 Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади.

🔹 Т ергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича "Электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими ишга тушади.

📢 Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA
ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ КИРИБ КЕЛМОҚДА! (видео)

📹🌙 2023 йил 19 июль, чоршанба куни – янги 1445 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг биринчи кунидир. Ашуро куни 2023 йил 28 июль, жума кунига тўғри келади.

🗓📖 Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

📢 Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
ОЙЛИКНИНГ ЎРНИГА КАРТОШКА БЕРИЛИШИ ТЎҒРИМИ?

🥔 ❗️Баъзи бир корхоналарда ходимларга тўланиши лозим бўлган ойлик иш ҳақи ўрнига картошка, ёғ, ун ёки шунга ўхшаш нарсалар бериш ҳолатлари, яъни натура шаклида тўлаш учраб туради. Ушбу ҳолат қонунчиликда тартибга солинганми?

Батафсил ўқиш: 👇👇👇
https://www.namangan24.uz/itisodiyot/oylikning_urniga_kartoshka_berilishi_turimi.html

@yangicha_mingbuloq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#BILGANINGIZ_FOYDA

☝️📹🗓 Миллий қонунчиликка кўра, 2023 йил декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

🔸Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилади.

🔹Аҳоли ва тадбиркорлардан 47 турдаги маълумотларни сўраб олиш бекор қилинади.

🔸Кучли зилзилалар ҳақида огоҳлантирувчи миллий тизим ишга туширилади.

🔹Шаҳар, вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади.

🔸Чорвачилик хўжаликларига наслдор қорамоллар учун ҳисобланган ҚҚСни 180 кунда тўлаш имконияти берилади.

🔹Маъмурий баённомани автомобилни ишончнома билан бошқарувчига расмийлаштириш йўлга қўйилади.

🔸Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади.

🔹 100 миллион сўм эквивалентидаги хорижий валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлади.

🔸Транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари фуқароларнинг яшаш жойига бориб кўрсатилади.

🔹"E-sertifikat" ахборот тизими ишга туширилади.

👉 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ УШБУ ВИДЕОДА: 👈

@yangicha_mingbuloq
#BILGANINGIZ_FOYDA
МАҲАЛЛАДА ЯНГИ ТИЗИМ: "ЕТТИЛИК" ТАРКИБИ ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНАДИ?

🇺🇿💼 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон фармонига кўра, жамоатчилик назорати асосида фаолият юритадиган "Маҳалла еттилиги":

▫️маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
▫️ҳоким ёрдамчиси.
▫️ёшлар етакчиси.
▫️хотин-қизлар фаоли.
▫️профилактика инспектори.
▫️ижтимоий ходим.
▫️солиқ инспектори.

📃 Фармонга асосан "Маҳалла еттилиги"нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.

▫️Ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш "Маҳалла еттилиги"нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади.

▫️ "Темир дафтар" Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади.

▫️ "Маҳалла еттилиги" аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартибини сақлаган ҳолда "KPI" асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантириб борилади.

@yangicha_mingbuloq