«Ахсикент ёдгорлигидаги очиқ осмон музейлари қурилиши услуби ўзига хослиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Археологик объект устини ёғоч конструкция асосида юқори чидамли материал билан ёпамиз. Тўртта музей материаллари тайёр. Ишлар режада давом этмоқда. Енгил конструкцияли экспонатлар музейи ва ёдгорликни юқори қисми билан уловчи тарихийликни ўзида акс этувчи сўқмоқ йўл лойиҳасини ҳам ишлаб чиқмоқдамиз», - мажмуа бош меъмори Гурай Каймак ҳамда қурилиш соҳаси масъуллари иштирокида кенгашув бўлиб ўтди.
Ахсикентни дунё туризм марказига айлантириш йўлидаги ишлар қизғин паллада. Айни пайтда тўртта очиқ осмон музейларини қуриш ишлари жадал давом этмоқда. Шу билан бирга мажмуанинг биринчи секторида барпо этиладиган амфитеатр, археология музейи, конференц-зал лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Уч минг йиллик тарихга эга масканни дунёга янгидан юз тутишида Давлат раҳбари томонидан берилаётган алоҳида эътиборга моликдир. Бу ишлар якуни билан Ахсикентда музейлар тармоғи ва туризм маркази юзага келади.
@yangicha_mingbuloq

АйТи соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди
Мингбулоқ тумани ҳокимлигида ўтган мулоқотда дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, янги стартаплар ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича фикрлар алмашилиб, мавжуд таклифлар тингланди.
Соҳа вакиллари фаолиятини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқиш чораларини кўриш белгилаб олинди.
Тадбир давомида 2024 йилдаги амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилиниб, туман IT-салоҳиятини оширишда ҳамкорликда иш олиб бориш, соҳа вакиллари билан келгусида ҳам шу тарзда учрашувларни ташкил этиб боришга келишиб олинди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жавоҳир Файзимуҳаммедов ва масъуллар иштирок этишди.

БИР ЧИМДИМ ТАБАССУМ Бир куни ҳайвонларни армияга олиб кетаётишса, айиқни боргиси келмасдан қуёндан маслаҳат сўрабди.⠀
Қуён:⠀
— Мени иккита тишим борлигига армияга олишмади. Сени ҳам фақат иккита тишингни қолдирсак, олиб кетишмайди, — деб айиқни тишларини синдирибди.⠀
Бир пайт айиқ кўрикдан жаҳл билан чиқиб келиб, бор овози билан бақирибди:
Қуён қани?!... Ўзи оёғим қийшиқ экан-у, у бўлса тишларимни синдириб ўтирибди, — дермиш.
* * *
Иккита улфат гаплашиб қолишибди:
— Қаердан келяпсан?⠀
— Эй... дўстим. Кеча кечқурун кафеда бир аёл билан танишиб қолдим. У мени уйига таклиф қилди. Энди уйига кириб турсам, эри келиб қолди. Аёл мени қўлимга дазмол бериб, кийимларни дазмол қилишимни айтди. Эри киргач, у мени мардикор эканимни, кирларни дазмоллашга келганимни айтди.⠀
— Ҳа... Лиза ақлли аёл! ⠀
— Сиз уни қаердан танийсиз?⠀
— Сиз дазмол қилган кирларни, ўтган куни мен ювгандим.