Xushnudbek.uz
617K subscribers
10.6K photos
2.73K videos
239 files
8.99K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning Telegram kanaliga xush kelibsiz!

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

fb.com/xushnudjohn

twitter.com/xushnudbeck

instagram.com/xushnudbek

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда талабалар турар жойи муаммоси яна кенг миқёсда муҳокама қилиняпти.

Катта эҳтиёжни қондириш мақсадида арзон нархдаги талабалар уйларини қуриш, бунга хусусий секторни ҳам жалб қилиш таклиф этилмоқда. Бу албатта яхши ғоя ва буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Аммо тан олайлик, бу каби лойиҳалар, биринчидан, узоқ муддат талаб қилади, иккинчидан, барибир эҳтиёжни тўлиқ қондира олмайди. Талабаларни турар жой билан 100% таъминлай олган бирорта давлат бўлмаса керак, менимча.

Шу сабабли талабаларнинг уй топиш билан боғлиқ муаммоси доим сақланиб қолади.

Шунга кўра, балки параллел равишда талабаларга ижара уйларни топишда ёрдамлашувчи электрон тизимни йўлга қўйиш керакдир. Видеода бу таклиф ҳақда қисқароқ тушунтиришга ҳаракат қилганман.

Бошланишига балки қийин ёки фойдасиздек кўринар, лекин вақт ўтиши билан вазиятни бирмунча юмшатиш ва тартибга солишда ёрдам бериши мумкин.

Талабалар турар жойлари муаммосини яхшилаш учун сизда яна қандай аниқ таклифлар бор? Биз билан ўртоқлашинг.


👉 @xushnudbek 👈
2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

ЎзА мухбири Барно Мелиқулова Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбатлашди. Унда тест тизимига оид янгиликлар ва режалар хусусида маълумот берилган.

Жумладан, жорий йилда кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратиш таклиф этилмоқда. Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади.

Албатта бу чексизликнинг ҳам маълум талаблари бўлади. Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 тани, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди.

Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади.

«Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади», - дейди Мажид Каримов.

Интервьюнинг тўлиғини қуйидаги манзилдан ўқишингиз мумкин:
➡️ http://uza.uz/posts/237513


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бу муҳим: чекланмаган миқдорда йўналиш танлаш имконияти ДТМ томонидан ҳозирча фақат ТАКЛИФ сифатида киритилган. Лекин Ҳукумат томонидан расман тасдиқлангани йўқ, кўриб чиқиш жараёнида. Агар мазкур таклиф расман тасдиқланса ва тегишли қарорларга ўзгариш кирса, ана ундан кейин бу кучга эга бўлади. Қачон кўриб чиқиладию, қачон тасдиқланади, буниси ҳали номаълум. Балки умуман тасдиқланмас, рад этилиши ҳам мумкин.

Сиз ушбу таклифга қандай муносабатдасиз? Абитуриентларга чекланмаган миқдорда йўналишлар танлаш имконияти берилиши керакми? Яъни бошқача айтганда абитуриент тўплаган бали асосида фанлари тўғри келадиган истаган йўналишга даъвогарлик қила олишини қўллаб-қувватлайсизми?
Ҳаммаси ўзимиздан бошланади

Командировкадан қайтаётгандик. Узоқ йўл. Нималарни гаплашмайсан киши. “Ҳаммаси ўзимиздан бошланади” туркумидаги ҳикоялар бошланди. Шундан биттасини самарқандлик ҳамкасбим айтиб берди.

“...Ўтган йили қишлоққа борсам, “мазза бўп қолди бизага” дейишди қишлоқдошлар. Нимага десам, “кўчаларимиз, йўлларимиз, уйгача асфальт бўлиб қолди!” “Иее, қаёқдан кун чиқди?” дегандим, “Булунғурда сув омбори қуриляпти. Шу биздан 1-1.5 км узоқликда. Бетон аралашма опкеладиган грузовойлардан арзонгина тушириб оляпмиз. Сувтекинга асфальт қилиб олдик”...

Ҳамкасбим ҳикоянинг шу ерига келганида ҳаммамиз увиллаб юбордик. “Нимаа, иккинчи Сардоба бўладику!”

Гапнинг давомини эшитиб бироз хотиржам тортдик. “Ўтган йили Сардоба воқеасидан кейин ҳамма сув омборларини қурилиш жараёни текширилди. Одамларга қурилиш материалларини сотганларни июлда қамашди.”

Ҳа, ҳар тугул.
Аммо...
Асфальтни сотиб олганларни-чи, уларни ким қамайди? Ким уларни виждонини суд қилади?


Омма қандай бўлса, омманинг ўзи доим танқид қиладиган, порахўрдан олиб ўғрига соладиган раҳбарчалари ҳам шундай бўлади.

Шу аммамизга шу поччамиз бўлади.

Коррупционерларни, халқ пулини ўғирлайдиганларни бошқа халқ оналари, оталари дунёга келтирмаган. Ўзимиз улар.

Ҳаммаси ўзимиздан бошланади.
Йил бошида Самарқандда 30 Z 777 ZZ авторақами рекорд даражада салкам 600 млн сўмга сотилган эди. Аммо бугун мазкур авторақам яна қайта сотувга қўйилди.

Шу сабабли, ЎзА мухбири мазкур ҳолатга изоҳ сўраб, ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Масъулларнинг ЎзАга маълум қилишича, аукционда ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаган. Натижада белгиланган қоидаларга кўра, у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат шартнома мажбуриятлари ижро этилмаганлиги туфайли жарима сифатида республика бюджети даромадига ўтказилган.

Амалдаги тартибга кўра, асосий ғолиб белгиланган тўловни тўлай олмаганда, 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор автоматик ғолиб бўлиши керак эди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, иккинчи ғолиб ҳам тўлов қилишни рад қилган.

Шу сабабли мазкур авторақам Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХББ томонидан қайта сотувга қўйилди ҳамда бошланғич нарх худди аввалги каби 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланди.


👉 @xushnudbek 👈
Коронавируснинг янги штаммларини кириб келишини олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали мамлакатимизга кириш) 1 февралга қадар тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, мазкур чеклов жорий йилнинг 1 мартига қадар узайтирилибди. Бу ҳақда ССВга таяниб ЎзА хабар бермоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши маълум қилинди. Биздаги маълумотларга кўра, эртага вилоят ҳокими Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этади.

Бунгача ижтимоий тармоқларда Эркинжон Турдимовнинг соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Аммо бу миш-мишлар асоссиз эканлиги ҳақида раддия берилганди.

Айтганча, бугун «Америка овози» нашри мухбири Навбаҳор Имомованинг вилоят ҳокими билан интервьюси эълон қилинди. Суҳбат чоғида Эркинжон Турдимов кўплаб мавзулардаги саволларга жавоб берган, жумладан қуёш энергетикаси соҳасида Ўзбекистонда иш бошлашни режа қилган Канаданинг SkyPower Global компанияси ҳақида ўз шахсий фикрини билдириб, бу компанияни Ўзбекистонга кириб келишини нотўғри деб ҳисоблашини маълум қилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Дилмурод Хамидуллаевич Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Бугун, 30 январь куни, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана.

Жойлари жаннатдан бўлсин, Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатди.

Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.

Маросимда Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, пойтахт жамоатчилиги иштирок этди.
Самарқандда ҳам Ислом Каримов хотираси ёд олинди.

Кеча хабар берилганидек, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу тадбирларга бош бўлди.
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президентнинг тегишли фармонига биноан, Рустам Қурбонназарович Холматов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент фармонига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокимининг вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
«Дамас»да йўловчи ташишга рухсат берилди

Республика махсус комиссияси Бизнес-омбудсман таклифини инобатга олиб,«Дамас» русумли (ва бошқа барча) автотранспорт воситасида йўловчи ташиш фаолиятига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Ўтган йили март ойидан буён карантин чекловлари сабаб «Дамас»да йўловчи ташиш тақиқланган эди.

Шунингдек, караоке ва бильярд заллари, SPA салонлари фаолиятига ҳам рухсат берилди.


👉 @xushnudbek 👈