Xushnudbek.uz
587K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Шахмат федерациясида раҳбар алмашди

Бугун бўлиб ўтган Федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.

Мазкур ўзгариш бежизга эмас. Чунки охирги пайтларда Ўзбекистоннинг иқтидорли шахматчилари томонидан Федерация раҳбарияти ўртасидаги низолар авж олган, таниш-билишчилик кучайиб кетгани хабар қилинган эди. Хусусан, опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова, Ҳулкар ва Гулрухбегим Тохиржоновалар ҳамда 12 ёшида шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоровларнинг федерациядаги қинғир ишлар ҳақидаги чиқишлари жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинди.

Умид қиламизки, бугунги ўзгариш энг қадимий ва машҳур интеллектуал спорт тури бўйича Ўзбекистондаги ҳолатнинг яхшиланишига туртки бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев хабар берди.

10 ёшли пойтахтлик фуқаро Ш. (қиз бола) оила аъзолари билан биргаликда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига сафар қилиб, 2021 йилнинг 23 январь куни Тошкентга қайтган.

Ўрнатилган тартибга кўра, халқаро аэропортда фуқародан экспресс усулида тест олинганда, унда мусбат натижа қайд қилинган. Шундан сўнг, бемор зудлик билан юқумли касалликлар шифохонасига тез ёрдам машинасида олиб келинган. Шифохонада ўша куннинг ўзида функционал-клиник текширувлардан ўтказилди ва унга “COVID-19”нинг симптомсиз кечиши ташхиси қўйилди. Кейинчалик 2 босқичли тест натижасига кўра, “британча штамм” тасдиқланган.

Беморнинг аҳволи ҳозирда яхши.

❗️Юртдошларимиздан зарурат бўлмаганда чет эл сафарларига вақтинча чиқмай туришларини сўраймиз.

Азиз юртдошлар! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломатлигингиз ўз қўлингизда!


👉 @xushnudbek 👈
❗️​​Ўзбекистонда коронавируснинг “британча штамм”и қайд этилди

Минг афсуски, “COVID-19”нинг мутацияга учраган янада кучли “британча штамм”и юртимизда ҳам илк бор қайд этилди.

Оила аъзолари билан биргаликда Дубай шаҳрига бориб қайтган 10 ёшли тошкентлик Ш. (қиз бола) исмли фуқарода аниқланган.

Ҳаммадан илтимос, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг, албатта ниқоб тақинг, масофа сақланг, антисептиклардан фойдаланинг!

❗️БОЛАЛАРНИ АСРАНГ!


👉 @xushnudbek 👈
Мазкур оила 23 январда Дубайдан қайтиб келган экан, унда нима учун “британча штамм” ҳақидаги хабар орадан 1 ҳафта ўтиб, айнан бугун эълон қилинди?

Мана шу саволга жавоб олиш учун масъуллар билан боғландим.

Жавоб аудиода ☝️


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокиров Ислом цивилизацияси марказида. Орқа планда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов.

ЎзА фоторепортажи қуйидаги саҳифада:
http://uza.uz/posts/237997


👉 @xushnudbek 👈
Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистонга коронавируснинг “британча штамми” кириб келиши оқибатида яна карантин чекловлари кучайтирилиши мумкинми?
Anonymous Poll
25%
Ҳа, яна карантин жорий қилинса керак
21%
Йўқ, энди олдингидек карантинга қайтилмаса керак
54%
Бу вазиятга боғлиқ. Аҳвол қай даражада жиддийлигини кузатишса керак
АҚШга Грин-карта ютиб кетган дўстим Аброр Қодиров ўзининг шахсий логистика компаниясига асос солибди ва унга ишчи қидираётган экан. Жумладан, у ўз каналида шундай ёзади:

«Трамп тоға ўнг қўлини кўтариб, қасамёд қилаётган куни АҚШга кириб келган, боши айланиб инглиз тили филологиясида ўқиб, ҳар доим футбол журналистикасида ишлаган Аброрнинг, бу ерда ҳеч бир танишсиз, ҳеч қандай режасиз нимани қойиллатиши номаълум эди. Ўзи билан олиб келган маблағи бемалол кўнглига мақул иш чиққунига қадар яшаб туришга етмасди. Иккита чемадан, озгина қарз ва кичик оиласини олиб келганди холос у Ўзбекистондан. Яна... омадини ҳам. Яхшиямки.

Энг тез жойлашиш мумкин бўлган иш — пицерияда ҳайдовчилик эди. Зўр вариант. Америкадаги ягона танишим — синфдошим бир рақам берди. Итальянланлар пицериясида ишлайдиган ўзбек йигитнинг рақами. У эртасигаёқ ишни гаплашиб берди. Кунига 12 соатлаб, ҳафтада 6 кун ишлай бошладим. Бошқа иш қидиришга шунчаки вақт қолмаганди ва шу тарзда икки-уч ой ўтиб кетди.

Менга бироз ёрдам бериш мақсадида Ирош мен уйда бўладиган кунимга ўзига кунлик ишлар қарарди. Машинада обориб келиш, қизимга қараб туришим мумкин эди. Шунақа якшанбаларнинг бирида Facebooдаги эълон орқали бир уйни тозалашга бордик. Етиб борганда аниқланишича — ўзбекистонликлар уйи. Уй эгаси ҳовлида ўғли билан ўйнар ва русча-ўзбекча аралаштириб гапирарди. Машиндан тушдим, бордим, танишдим. Гаплашдик. Ўзбекстондан қачон келганим, нима иш қилишим, инглиз тилини билиш-билмаслигимни сўрагач, "Биласизми, менинг ўз компаниям бор. Логистик компания. Катта юк машиналарига буюртмалар топиб бериш билан шуғулланамиз. Биз ҳозир диспетчер қидиряпмиз, мана контактим, телефон қилинг", деди.

Икки ҳафталардан кейин "Davis Cargo"да компания асосчисининг ўзидан иш ўрганишни бошладим. Кейин бошқа тажрибали мутахассислар олдида ўтириб, ҳар битта гапини ёзиб, ишлатган сўзларини ёдлаб ўтирдим. Иккинчи ҳафтада биринчи буюртмани олдим.

Икки ярим йил давомида турли сменаларда, турли вазифаларда ишладим. Диспетчерлар жамоасига етакчилик қилдим, компаниянинг Тошкентдаги офиси очилишида иштирик этдим, ўзбекистонлик йигитларга иш ўргатиш учун икки бор хизмат сафари билан Ватанга юборишди.

Шу компанида танишганим, кейинчалик ўз ишини бошлаган дўстим кейинроқ мени Оҳайо штатига чақирди. Яхши таклиф берди. Мен унинг компаниясига қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим, у эса менга ўз компаниямни очиш борасида кўмаклашди. Бу йилдан бошлаб эса бутун эътиборни мана шу компанияни ривожига қаратишга қарор қилдим.

Америкада логистика соҳаси ўзбеклар учун бегона эмас. Юздан ортиқ катта ва кичик трак компаниялари бор ўзбеклар томонидан асос солинган. Янги тенденция бошлаётганим йўқ. Менинг агар улардан биргина фарқим бўлса, бу — мен бу соҳани эмас, соҳа мени танлаган. Ўзига шукрлар бўлсин.

"Leo Logistics" лойиҳасида ватандош ҳайдовчилар янада кўпайса бундан фақат ҳурсанд бўламан! Ўз юк машинаси бор ҳайдовчиларни ҳам, ижарага трак олиб ишлаш истагидаги ҳайдовчиларни ҳам бирдек ҳамкорликка чақираман.

(380) 867-0926
(321) 347-9686
info@leologistics.us»

Пост тугади. Аброрнинг ишларига омад тилайман.


👉 @xushnudbek 👈
Одамлар нимани ҳеч қачон унутмайди?

Самолётда оқ танли бир аёл ҳабаш эркак билан ёнма-ён ўтириб қолди. Бу вазиятдан у безовталанди, беҳузур бўлди. Cтюардессани чақириб, ўзига бошқа бир жой топиб беришни сўради. Ахир, у қора танли одамнинг ёнида ўтира олмасди-да.

Стюардесса хушмуомалалик билан самолётнинг барча ўриндиқлари банд эканини, ҳар эҳтимолга қарши VIP бўлимида бирон бўш жой бўлса, қараб кўриши ва бу ҳақда хабар беришини айтди.

Йўловчиларнинг айримлари бу воқеани ҳайрат билан, айримлари эса нафрат билан кузатиб туришарди. Уларнинг нигоҳида шундай ифода бор эди: «Бу аёл ҳурматсизлик қилгани етмагандай, энди VIP бўлимида кетадими?»

Танасининг ранги туфайли камситилган ҳалиги киши эса индамай ўтирарди.

Аёл ўзининг VIP бўлимида кетаётганини тасаввур ойнасида жонлантирганча стюардессани сабрсизлик билан кута бошлади.

Бир неча дақиқадан кейин стюардесса қайтиб келди ва шундай деди:

— Кечикканим учун узр сўрайман. Ниҳоят, VIP бўлимидан битта бўш жой топдим. Аммо йўловчиларнинг жойини ўзгартириш масаласида учувчидан рухсат олишим керак эди. Учувчимиз «Муаммо келтириб чиқарувчи одамнинг ёнида кетишга ҳеч ким мажбур эмас», деди ва рухсат берди.

Бу гапни эшитган йўловчилар ҳайрон бўлишди. Бу орада оқ танли аёл мағрур ифода билан ўрнидан туриб, VIP бўлимидаги янги жойга ўтишга ҳозирлана бошлади. Айни шу онда стюардесса жимгина ўтирган қора танли одамга юзланиб:

— Жаноб, сизни самолётнинг VIP бўлимидаги жойга олиб боришимга рухсат берсангиз, марҳамат, - деди. – Капитанимиз бундай нохуш вазият яратувчи одамнинг ёнидан ўтириш мажбуриятида қолдиргани учун бутун компаниямиз номидан сиздан узр сўради.

Барча йўловчилар нима бўлганини англаб етгач, самолёт экипажини биргаликда олқишлай бошлашди…

Ўша йил айни шу воқеа сабаб капитан ва стюардесса юксак мукофот билан тақдирланди. Қуйидаги фикрлар эса компания барча офисларининг кўзга кўринарли ерига ёзиб қўйиладиган бўлди:

«Инсонлар уларга нима деганингизни унутишлари мумкин. Инсонлар уларга нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо инсонлар уларга ўзларини қандай ҳис қилдирганингизни асло унутмайдилар».

Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таксичилар ҳақидаги Президент топшириғи қачон бажарилади? Ҳадемай 1 йил бўлади

Ўтган йили 19 май куни Шавкат Мирзиёев 60 дан зиёд касблар қаторида таксистлар ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилиниши таъкидланганди, аммо кейинчалик тасдиқланган касблар рўйхатидан негадир таксичилик тушиб қолди.

Бу ҳақда аввал ҳам кўп ёзганмиз (1, 2, 3).

❗️Негадир бизда бюрократик тўсиқларни ўрнатиш учун 1 ой етарли бўлади, лекин уни олиб ташлашга йиллар кетади🤷‍♂️

P.S.: айтганча, энди ТикТокда ҳам бормиз - http://tiktok.com/@xushnudbekofficial


👉 @xushnudbek 👈
❗️Бугундан иш ҳақлари, нафақалар, стипендиялар ва жарима миқдорлари 10% га ошди

Президент қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) мувофиқ, 2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Демак, бугундан бошлаб мамлакатимизда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - 747,3 минг сўм миқдорида (ҳозир 679,3 минг сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори - 245 минг сўм миқдорида (ҳозир 223 минг сўм) белгиланди.

ўз-ўзидан базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган жарималар ҳам 10%га ошади.

стипендиялар ошса ҳам, лекин контрактлар миқдори ўзгармайди, бу ҳақда мана бу ерда (t.me/xushnudbek/8259) батафсил тушунтирганман.

бугундан бошлаб ўзгарадиган нафақалар миқдори юқоридаги жадвалда кўрсатилган.


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан 10%га қимматлаган йўл ҳаракатига оид айрим жарималарнинг миқдорлари.

Бизда жарималар оёғи осмондан бўлиб ётибди. Масалан, жамият учун катта хавфга эга ва кўплаб ўлимларга сабабчи бўладиган қизил чироқда ўтишга 2 баравар (490 минг сўм) жарима, ҳеч кимга рухсатсиз тонировкага эса 25 баравар (6 млн сўмдан ошиқ).

Ёки тақиқланган жойда машина тўхтатганлиги (нотўғри парковка) учун биринчи сафар 3 баравар, бир йил ичида иккинчи сафар 5, учинчи сафар 10 ва тўртинчи сафардан кейин худди маст ҳолда машина бошқарган каби 15 баравар (3 млн 675 минг сўм) жарима қўйилган.

Бунақа жарималарда на мантиқ бор, на бир асос. Насиб қилса, тез орада Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси имзоланиб қолса, ушбу мантиқсизликларга чек қўйилади, деган умиддамиз.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов кредит-модуль тизими ҳақида айрим маълумотларни бериб ўтди.

2020/21 ўқув йилидан 46 та ОТМда бу тизим жорий этилди ва босқичма-босқич кенгайиб боради;

Ўқув ҳафталари қисқарди. Илгари ўқув ҳафталари 38-40 ҳафта бўларди, ҳозир эса 36 ҳафтага туширилди. Шундан 30 ҳафтаси бевосита дарс бўладиган академ ўқув ҳафтаси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, талабаларнинг академ ўқув йили 10 ойдан 7,5-8 ойга туширилди;

Бир семестр 18 ҳафтадан иборат бўлади, талаба шундан 15 ҳафтасида ўқийди. Қолган 3 ҳафтанинг 1 ҳафтаси янги фанлар ва профессор-ўқитувчиларни танлашга бағишланса, 2 ҳафтаси аввалги қарзларни ёпишга бағишланади. Шу 3 ҳафта ўтгач, дарслар бошланади;

Учинчи (ёзги) семестр ҳам киритилди. Бу қарздор талабаларни қайта ўзлаштиришига бағишланган семестр. Бунда талабалар кредит сотиб олиш учун қўшимча маблағ тўлайди ва қарзларини топширади. Таътил пайти ишга жалб қилингани учун, ўқитувчиларга алоҳида ҳақ тўланади.


👉 @xushnudbek 👈
Яқинда жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимидан озод этилган Дилмурод Набиев Қарши давлат университети ректори этиб тайинланди.

Д.Набиев вазир бўлгунга қадар олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.


👉 @xushnudbek 👈
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

***

Иккинчиси -
қўшни давлатлардан, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан барча талабаларнинг ўқишини имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилгани, 7 февралдан 15 февралгача аризалар қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги хабар (t.me/xushnudbek/4373).

❗️Жорий йилда қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат бериш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ. Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар июль-август ойларида ариза топширишлари ва махсус имтиҳондан ўтиб, ўқишини кўчиришлари мумкин.

Илтимос, тарқатилган ҳар қандай хабарга ишониб кетаверманг, бир мартагина эринмасдан текшириб кўришга ўрганинг.


👉 @xushnudbek 👈
Айтишларича, Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Рустам Холматов Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига сайланиши мумкин экан. Бугун касаба уюшмаларининг Пленум йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилиши режалаштирилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
Суд ва прокуратура ҳаётидан

Жорий йилнинг 27 январь куни Андижон вилоят прокурори Ғайратжон Фозиловнинг ташаббуси билан Марҳамат тумани “Қорақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Қорақўрғон Маданият маркази” аҳоли дам олиш масканида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. https://t.me/uzbprokuratura/3457

Томчилатиб суғориш ҳолати таҳлил қилинди https://t.me/uzbprokuratura/3491

2021 йил 1 февраль куни Фарғона вилоят прокурори Улуғбек Қосимов Данғара туманидаги энг чекка ҳудудлардан бири ҳисобланган “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 20 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 тасига тикув машинаси, 3 нафар муҳтожга ногиронлик аравачаси ҳамда 2 нафарига сиҳатгоҳларга бепул йўлланма ажратилди. https://t.me/uzbprokuratura/3515

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бухоро вилояти судининг судьялари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётимизда уларнинг тўлақонли иштирокини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. https://t.me/oliysuduz/7404

Боғот туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Давлатов, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туман суди судьяси Б. Абдуллаев, Урганч туманлараро маъмурий суди судьяси Т. Юсупов ва жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси М. Ҳасановлар иштирокида Хива туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 48 нафарга яқин аёлнинг мурожаатлари тингланди. https://t.me/oliysuduz/7283
Forwarded from davletovuz
Ҳаётни қонуний доирага қайтариш керак

Ҳамма ўз ишини қилса, қилганда ҳам сифатли қилса — бундан ҳамма ютади. Давлат ҳам прокурордан қонунда белгиланган вазифалари ижросини талаб қилса, судьядан ҳам одил судловни сўраса, ҳақли, асосли ва ўринли бўлади. Ёшлар бандлиги билан шуғулланадиган прокурор, аёллар муаммоларини ўрганаётган судья Ўзбекистондаги муаммоларнинг ечими эмас. Энг ёмони, бундай тажрибалар нафақат аёллар ва ёшлар муаммоларини тизимли ҳал қилмайди, суд ва прокуратура тизимида ҳам бошқа тизимли муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ўртада яна фуқаро сарсон бўлади. Бошқа тузилмалардан фарқли ўлароқ бу икки тузилма — мамлакатда қонунийлик ва адолат учун масъул идоралар.

Бугун маҳаллабай юришга жалб қилинган банк хизматчиси мижозбай ишлаши керак бўлган банкда мижознинг кутиб қолишига, мутахассис, ходим етишмаслигига, ишларнинг ворисийлиги йўқолишига, истеъмолчининг асаби, ортиқча вақти кетишига сабаб бўлмоқда, кенгроқ маънода иқтисодиёт ютқазмоқда. Банк маҳаллабай юришга янги ходим олмаяпти, бор ресурсларидан фойдаланаяпти. Мажбурий меҳнат элементлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Яқиндагина шу йўлни босиб ўтгандик-ку. Қайта-қайта савол беришимиз керак: хўш, бу ишлар ўзини оқладими? Нега доим велосипед кашф қилаверишимиз керак? Прокурорлар ҳақиқатдан ҳам 100 та иш ўрни яратдими? Ўзи яратиши керакми? Кўзбўямачилик учун ишламаяптими? Прокурорнинг, судьянинг, банк хизматчисининг ўз иши билан шуғулланмасдан бошқа ишлар билан бандлиги яратилган шартли 500 та иш ўрни яратиш учун ҳаракатлари мамлакатга ўта қимматга тушмаяптими? Халқ прокурор ёки суддан норози бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ишсизлиги, свет-гази йўқлиги учун эмас. Халқ улардан ўз қонуний ваколати доирасида бажараётган/бажармаётган ишларидан норози бўлиши мумкин.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш учун халқ қабулхоналари тизими яратилган. Ўшанинг ўзи етади. У нафақат мурожаатларни қабул қилиб, турли идораларга юборадиган, балки аҳоли кўтараётган муаммоларни тизимлаштириб, таҳлил қиладиган, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, раҳбариятни хабардор қиладиган, керак бўлса, ўша муаммоларга тизимли ечим таклиф қиладиган ижтимоий институт бўлиши керак. Ялпи сафарбарликдан тизимли ишлашга, қонуний доирага қайтишнинг вақти келди. Қанча тез бўлса, шунча яхши.
Сенат Конституцияга ўзгариш киритиш масаласини кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенати 5 февраль куни ўн иккинчи ялпи мажлисини чақиради. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Мажлис видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади.

Ялпи мажлисда кўриладиган асосий масалалардан бири - бу сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонун бўлади. Унга кўра, Ўзбекистон Конституциясига ҳам ўзгариш киритиш назарда тутилган. Агар мазкур ўзгариш сенаторлар томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзоланса, унда сайловлар аввалгидек декабрь ойида эмас, балки октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Агар шундай бўлса, жорий йилги президентлик сайловлари 24 октябрда бўлиб ўтиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Президентнинг тегишли фармонига кўра, Дилшод Муталибович Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Хонанда Жасур Умиров 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланган хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий Суд хабар бермоқда.

Бугун, 2 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида ёпиқ тарзда кўриб чиқилган судда Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, яна 2 нафар шахс ёлғон гувоҳлик берганлик ҳамда жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яширганликда айбли деб топилиб, 1 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


👉 @xushnudbek 👈