Xushnudbek.uz
587K subscribers
10.9K photos
2.77K videos
244 files
9.11K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

👉 http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/33438/

Қонунчилик палатаси хабарида айтилишича, қонун лойиҳаси билан назарда тутилаётган янгиликлар Марказий сайлов комиссияси, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, шунингдек қатор мутасадди идора ва ташкилотлар иштирокида муҳокама қилинган, шу жумладан 2020 йилнинг май-июнь ойларида лойиҳа бўйича жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилган (айни карантин ва локдаун пайтида жамоатчилик муҳокамасини қилишган экан, қизиқ).

Қонун лойиҳаси билан:

Ўзбекистон Конституцияси;
“Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонун;
“Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонун;
Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларингиз бўлса, қуйидаги манзилга (demokratkom@parliament.gov.uz) жўнатишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek.uz
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан сайлов тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 👉 http://parliament.gov.uz/uz/laws/discussed/33438/ Қонунчилик палатаси хабарида айтилишича…
Конституцияга қуйидагича ўзгариш киритиш таклиф этилмоқда:

«117-модданинг иккинчи қисмидаги «декабрь ойи» деган сўзлар «октябрь ойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин».

Бошқа ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Қонун лойиҳасидаги бошқа таклифлар асосан сайлов тизимидаги айрим техник ўзгаришлар билан боғлиқ.

Лойиҳа билан танишиб чиқинг, агар таклифларингиз бўлса белгиланган электрон манзилга юборинг.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Бугун, 26 январь - божхона органлари ходимлари куни.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган барча божхоначиларни чин қалбдан табриклайман. Юрт равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қилишдан чарчаманг!

Маълумот учун: божхона органлари ходимлари куни 2018 йил 22 декабрдаги Қонун билан белгиланган.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижара азоби

Дўстимиз Феруз Муҳаммад ижара азоблари ҳақида яхши репортаж тайёрлабди. Ўзим қатнашганлигим учун яхши демаяпман. Аксинча, мен асосан ҳуқуқшунос сифатида ўз фикримни айтганман холос.

Лекин машҳур диний уламо Саййид Раҳматуллоҳ Термизий, маҳоратли журналист Нозима Воҳидова, маърифий чиқишлари билан танилган Абдукарим Мирзаев, актёр Аҳрор Қўшматов, "Азон китоблари" нашриёти бош муҳаррири Ҳусан Мақсуд каби юртдошларимиз ижарада туриш қийинчиликлари, ўз бошидан ўтган ибратли воқеалар ва фойдали насиҳатлар билан ўртоқлашган.

Ушбу репортажни ижара берувчиларга ҳам, ижарада турувчиларга ҳам кўришни тавсия этаман.

👉 Тўлиқ видео: https://youtu.be/ZH1W2P_YTCo
⚡️Республика махсус комиссияси қарорига биноан, халқимизнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Шунингдек, ушбу қарор билан умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Бугун фонд Васийлик кенгаши йиғилишида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ тузиш ҳақида қарор қабул қилдик. Яқин кунларда ушбу клубнинг сайти жорий этилади ва унда «Zakovat»га аъзо бўлиш тартиби, ўйин қоидалари, тадбирлар жадвали эълон қилинади. Барча билимли ёшларни клубга таклиф қиламиз!
___

Сегодня на заседании Попечительского совета Фонда приняли решение об учреждении негосударственной некоммерческой организации «Интеллектуальный клуб Zakovat». В ближайшие дни будет запущен сайт этого клуба, на котором будут опубликованы порядок вступления в «Zakovat», правила игры, а также расписание мероприятий. Приглашаем в клуб всех молодых интеллектуалов!

#zakovat #massmediauz

@allamjonov_ki
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши «Zakovat» лойиҳасини янги поғонага кўтариш мақсадида «Zakovat» интеллектуал клуби ННТ таъсис этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хотин-қизларни бу ажойиб интеллектуал ўйинда фаол қатнашиб, ўз потенциалларини намойиш этишга чақирамиз.
___

Попечительский совет Фонда масс-медиа принял решение стать учредителем ННО «Интеллектуальный клуб Zakovat», чтобы вывести этот проект на новый уровень.

Мы призываем девушек и женщин активнее участвовать в этой замечательной интеллектуальной игре, раскрывая свой потенциал.

#zakovat #massmediauz

@SShMirziyoyeva
1 февралдан бензин нархи ошиши мумкин

Амалдаги Солиқ кодексининг 289-3-моддасига мувофиқ жорий йил 1 февралдан нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари миқдорлар оширилади.

Жумладан:

1 тонна Аи-80 бензини учун амалда – 200 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 240 минг сўм бўлади;
1 тонна Аи-90 ва ундан юқори бензини учун амалда – 250 минг сўм бўлган солиқ ставкаси 275 минг сўм бўлади.

Шунингдек:
1 тонна дизел ёнилғиси учун солиқ ставкаси 200 минг сўмдан 240 минг сўмга;
1 тонна ЭКО дизел ёнилғиси учун эса амалдаги – 180 минг сўм устига яна 36 минг қўшилиб, 216 минг сўмга айланмоқда.

Якуний истеъмолчига сотилувчи товарларга солинадиган акциз солиғи миқдори 1 тонна бензин учун 87 минг сўмга қимматлашди (амалда – 378 480 сўм) ва 465 530 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, 1 тонна дизел ёнилғиси учун акциз солиғи ҳам қарийб 80 мингга қимматлаб, (амалда – 346 275 сўм) 425 918 сўм миқдорида белгиланди.

Табиийки, шу ўринда савол туғилади: солиқ ставкаларининг ошиши истеъмолчига таъсир қиладими?

Мазкур ўзгаришларни ҳисобга олсак республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимига шахсан Президент топшириғига биноан Давлат хавфсизлик хизмати ҳам жалб этилган.

— Шу вақтгача биз ёшлар билан шуғулланмай, ўзимизга прокурор билан шуғулланиш, тергов бўлиши учун материал тайёрлаганмиз. Менга у материал керак эмас, у материал миллатга ва ёшларга 30 йил манфаат бермади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Репортажнинг тўлиқ видеоси (ўзбек тилида): https://youtu.be/KcPoME1CKIk


👉 @xushnudbek 👈
Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Бугунги видеоселекторда жойларда мажлисбозликка мутлақо чек қўйиш кераклиги, вилоят ва туман ҳокимлари фақат Президент Администрацияси раҳбаридан рухсат олгандан сўнг мажлис ўтказиши, шунда ҳам улар бир соатдан ошмаслиги лозимлиги айтилди. Фақат иқтисодиёт сектори ва солиқ идоралари вакиллари ҳисоботларни тақдим этиш учун чақирилиши таъкидланди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

- Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади. Бир соатдан кўп мажлис қилиш мумкин эмас Ўзбекистонда, - деган Президент.

Шунингдек, Газета.уз мухбирининг келтиришича, Шавкат Мирзиёев яна қуйидагича қўшимча қилган:

«Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг. Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент халқаро танловда ғолиб бўлган бухоролик ёш дастурчиларнинг ҳар бирига 3 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилишини айтди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент талабалар турар жойларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Кечаги видеоселекторда ёшларнинг ижтимоий масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда 129 та олий ўқув юртида 500 мингдан ортиқ талаба ўқиётгани, лекин улар ётоқхона билан етарлича таъминланмагани кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистоннинг коррупцияга оид халқаро рейтингидаги ўрни 7 поғонага яхшиланди. Биз бутун дунёда 146-ўриндамиз

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153 ўрин).

Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.

Халқаро рейтингда Янги Зеландия ва Дания 88 балл билан 1-ўринни қўлга киритган. Кучли 10 ликдан Финландия, Швейцария, Сингапур, Швеция, Норвегия, Нидерландия, Люксембург, Германиялар ўрин олишган.

Ўзбекистон Бангладеш ва Марказий Африка Республикаси билан бир хил ўринда турибди.


👉 @xushnudbek 👈
Президент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилди.

– Ноинсофлиги учун, аравани тортмагани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали, - деган Президент.

Кечаги йиғилиш ҳақида "Махсус ракурс" дастурининг якшанба кунги сонида батафсил намойиш қилинади.

Шунингдек, ЎзА мухбирининг хабар беришича, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган.

- Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деган Шавкат Мирзиёев.

Манба


👉 @xushnudbek 👈