Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.6K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Аввалига икки ҳафталар олдин Афғонистоннинг жанубий вилоятларида сел—сув тошқин, кўчкилардан 100 лаб инсонлар ҳалок бўлган бўлса, икки кун олдин юқори намгарчилик қисқа вақт ичида Афғонистон маркази ва шимолидаги уч вилоятга ҳаддан ташқари кўп сувни ташлаб, бир кун ичида 300 дан ортиқ инсонлар ўлимига олиб келди.

Даҳшатли сел-сув тошқинлари афғонистонликларнинг уй жойларини таниб бўлмас даражага олиб келиб, молк мулкларини йўқ қилди. Минглаб оилалар уй-жойсиз, бошпанасиз қолди. Зарар жуда ҳам катта. Бу, катастрофа даражасига тенг.

Қўшнилар гуманитар ёрдамга жуда муҳтож.
Uzb_Meteo
Video
Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори.

Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди.

Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади...
Сўнгги 6 соатликда (17.00 дан 23.00 гача) 2—3 баллик сокин магнит бўрони қўзғалишлари кузатилди.
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида қалин туман ҳодисаси кузатилаётгани айтилмоқда.

Ўзгидрометнинг дата.метео.ўз платформасига кўра, соат 06.30 да Олтиариқда ҳаво ҳарорати +12 даража, шудринг нуқтаси ҳарорати ҳам +12 даража.

Ҳаво нисбий намлиги 100% экани қайд этилган. Бундай шароитда туман ҳодисаси кузатилади.
Бугун ҳудудларда ҳаво харорати +32 даражагача, баъзи жойларда +35 дарадагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикасида енгил ёмғир ёғиб ўтиши прогноз қилинаётган бўлса, бошқа ҳудудларда ёғингарчиликсиз кун бўлади.

Баъзи чўл ҳудудларида шамол кучайиб, чанг кўтарилиши мумкин.

Ўзгидромет
Айни дақиқалар ва сўнгги 6 соатликда (02.00 дан 08.00 гача) 4—5 баллик кучсиз магнит бўрони қўзғалишлари таъсиридамиз.
Россия жанубий ва ўрта кенгликларида буғдой вегетацияси учун кам ёғин ва апрель ойи сўнгидаги совуқ уриш омили буғдой ҳосилдорлигини 3.4 млн тоннага камайтирди.

Олдинроқ, Россияда жорий йил буғдой ҳосилдорлиги 93 млн тонна бўлишини прогноз қилган эди. Россияда буғдой ҳосилининг 40% ини таъминловчи жанубий ва марказий буғдой ареалларидаги вегетация даврида ёғиннинг нормадан 20—40 % гача ёғиш омили ҳамда май бошидаги совуқлик омили ҳосилдорликни 89.6 млн тоннагача камайтириб юборди.

Бошқача айтганда, Россия кам ёғин ва ноқулай об—ҳаво ҳодисалари туфайли Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдойининг қарийиб ярмини йўқотди.

Бу прогнозда 9—10 май кунлари Россиянинг катта қисмидаги "совуқ уриш" ҳодисалари инобатга олинмаган. Мазкур вазият ҳам айни ғалла фазаларига жиддий зарба бериб, ҳосилдорликни сезиларли камайтириб юборган бўлиши керак.

#Бугдой
Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 11:44 да қўшни Қирғизистонда 10 км чуқурликда 3.9 магнитудали зилзила кузатилган.

Унинг кучи Наманган вилоятнинг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида 2 баллгача сезилди.

@uzb_meteo
Ўзбекистон жорий йил кўмир қазиб олиш ҳажмини 8 млн тоннага етказиши режалаштирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда жами 2 млрд тонна кўмир заҳираси мавжуд. Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етган. 2025 йилда эса кўмир қазиб олиш ҳажми 10 млн тоннага етказиш режалаштирилган.
"Қамчиқ" довони айни дамда.

Фотограф: Андрей Прохожий
Жорий тунда яъни 13 майдан 14 майга ўтар кечаси Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли жала ёғинлар (картада сариқ рангли ҳудудлар) ёғиб ўтиши мумкин экан.

Ўзгидромет
Сайёрада узоқ давом этган 8—9 баллик кучли геомагнит бўронидан сўнг сайёрамизнинг турли нуқталарида бир вақтнинг ўзида кўплаб вулқонлар уйғонди.
Кеча Норин дарёсида кучли сув тошқини рўй бериб, секундига 1300 метр кубдан ортиқ сув оқими "Тўхтағул" сув омборига тушган.

Агарда, мазкур сув миқдори Норин дарёсининг водий вилоятларидан ўтганида борми, дарёнинг қирғоқларини ювиб ўтиб, турли нуқталарда фавқулодда вазиятларга олиб келган бўларди.

Ҳалоскор "Тўхтағул" сув омбори катта миқдордаги сув оқимини, бошқача қилиб айтганда, хавфни "ушлаб" қолган.

Айтмоқчи, 12—13 май кунлари Тўхтағулдан Норин дарёсига сув ташлаш миқдори ҳам кескин камайтирилиб, сув омборидан 12 май куни сониясига 57 метр кубгача кам сув ташлаш рўй берган.

13 май ҳолатига Тўхтағул сув омборида сув ҳажми 8,157 км кубга яқинлашди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги қийматларга яқин, аммо, 2020 йилдаги қийматдан 3 км куб кам қийматдир...

#Гидрологик_ишлар
Бугун шимолда кучли ёғингарчиликлар кузатиладиган бир муддатда, бошқа ҳудудларда +39 даражагача иссиқ ҳарорат, кучли булут ости шамоллари, чанг тўзонлари кўтарилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Батафсил.

Ўзгидромет
Скандинавия, Европа шимоли ва Россия ғарбий қисмларида Ω "Омега" блоки ўрнатиляпти.

13—20 май кунлари барик ҳаво тизимларининг минтақадаги мазкур блокланиш позицияси бизнинг минтақага ғарбдан ва жанубдан циклонлар чиқиб келишини "кафолатлайди".

Ҳозирги Ω (омега) блокланишида Европа марказий ҳамда жанубий қисми, Туркия, Эрон шимоли, Кавказ ва Каспий денгизи устида паст босимли ("П" ҳарфи) барқарор нам ҳаво массаси 1 ҳафта давомида "туриб" қолади. "Ю" ҳарфи билан белгиланган юқори босим зоналарда узоқ муддат қуруқ, ёғинсиз ҳаво сақланади.

Айтмоқчи бўлганим, Ω блокланиши шимолий минтақамизда келаётган 6 кунликда тез—тез жала ёғинлар ва 15 майдан сўнг минтақанинг бошқа ҳудудларида ҳам жанубий циклонлар чиқиб келиши фонида сел—сув тошқин хавфини оширувчи вертикал конвектив булутларни ривожлантириб беради. Чўлларда эса ҳозирги шароитда кучли чанг бўронларини кутиш мумкин...
Қуёшнинг 3664-доғида 1 соат олдин яна бир Х синфга мансуб кучли чақнаш рўй берди.
🕑 14:00

Фактик об-ҳаво

Шимолда ҳаво харорати кишилар танаси ва физиологиясига сезиларли салқинликларни туҳфа этаётган бўлса, республика маркази ва жанубида ҳаво ҳарорати инсон танаси ўртача ҳароратидан (+36,6°С) юқори қийматларга кўтарилди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo