Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.14K photos
2.49K videos
35 files
7.67K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Жорий тунда аҳоли 4—5 баллик магнит бўрон таъсирида бўлган.
Тошкент шаҳри ҳавосида ифлосланиш даражаси ортган.

Асосий ифлосланиш шаҳарнинг шарқий қисмларида кузатилмоқда.
Тожикистонда гўшт нархининг кўтарилаётгани ўзбек расталарида гўшт нархига таъсир этмайди.

Дарё.ўзга кўра, ўзбек бозор расталаридаги гўшт нархининг ўзгариши Тожикистондаги вазиятга боғлиқ эмас.

Ўзбекистонда гўшт истеъмолининг 96.6% ичкаридаги чорва маҳсулотларидан шаклланса, 4.4% и Покистон, Беларусия, Россия ва Қозоғистондан кириб келаётган гўшт маҳсулотлари хиссасига тўғри келади. Аммо, бу импорт маҳсулотлар тўғридан-тўғри истеъмолга эмас, аксинча ишлаб чиқаришга йўналади.

Жорий Эль—Ниньо таъсирида яйловларда кўклам, чорвадорлар учун жуда қулай йил бўлишига қарамай, йирик ва кичик чорвадорларда чорвани ўтлашда яйловларга киришда муаммолар борлиги уларнинг кайфиятида хам кўринади.

Аслида бизда жорий йилдаги гўшт нархларидаги мувозанат бу ижобий ҳисобланиб, келгуси икки йилдаги Ла-Ниньо эффекти куз—қишда камёғин ва яйловларда яшиллилик қопламасининг камайиши чорва гўшти нархларини тўсатдан юқори кўтарилишини таъминлайди.

Йилдан йилга ем—хашак маҳсулотларида турлича баланс, яйловларда чорва молларини боқишдаги бироз муаммоли вазиятлар чорвадорлар чорвани кўпайтиришдаги "кайфиятини" сўндирмоқда.

Масъул тузилмалар ўзбек чорвачилик масалаларини мувозанатлашда "пастдан юқорига" тамоили асосида ҳудудларда чорва молларини кўпайтиришда илмий асосланган турлича усулларга мурожаат этиши ҳамда аҳоли орасида буни кенг тарғибот қилиш ишларига куч бериши керак.
Тинч океани марказидаги сув ҳарорати барқарор совишга ўтмоқда.

Бу Ла—Ниньо ҳодисаси дейилиб, дунё иқлимшунослари жорий шимолий ярим шардаги қиш фасли Ла—Ниньо таъсирида бўлишини прогноз қилишмоқда.

Ла—Ниньо даврида минтақамизда қиш қандай ўтиши, ўтмиш Ла—Ниньолари бизнинг қиш об—ҳавосига қандай таъсир этгани ҳақида кейинроқ узунроқ пост қолдирамиз.
🕑 14:00

Фактик об-ҳаво

Кўплаб марказий шаҳарларда ҳаво харорати +40 даражага яқинлашган.

Навоий ва Термизда ҳарорат +40 даражадан юқори иссиқни ташкил этмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Республиканинг 6 та йирик шаҳарларида гул чанглари ва замбруғ- споралардан аллерген қўзғалишлар келиб чиқиш ҳолати "яшил" хавфсиз даражага эга.

Бу хозирги мавсумда айнан гул чанглари ва замбруғ спораларидан аллергик қўзғалиш нол дегани

Ўзгидромет
🕚 23.00

Фактик об-ҳаво

Ярим кечаси соат 23.00 бўлишига қарамай, йирик шаҳарларда ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқори кузатилмоқда.

Юқори намлик ҳисобига, кишиларда ҳароратни ҳис қилиш ҳаддан ташқари юқори "димиқиш"ни бермоқда.

Жорий тун йирик шаҳарларда (хусусан пойтахтда) кондиционерсиз ухлаш жуда қийин бўлса керак.

Ўзгидромет
Жазирама давом этади. ☀️

Бугун ҳудудларда ҳаво харорати максимуми +41°С га, жануб вилоятларида +44 °С га кўтарилади.

Ўзгидромет
Сейсмопрогностик мониторинг марказ маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 10:39 да Бухоро вилояти Ғиждивон туманида 10 км чуқурликда 4.4 магнитудали зилзила кузатилган.

Унинг кучи Навоий ва Бухоро вилояти баъзи туманларида 2-3 баллгача сезилди.

@uzb_meteo
Бир суткадан буён 3—4 балли давомли магнит бўрони қўзғалишлари кузатилмоқда.

Олмаота ионасфера институти
🕔 17:00

Фактик об-ҳаво.

Тошкентда ҳаво харорати +40°С атрофида иссиқ кузатилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Казгидромет Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош барча ҳудудларида юқори ҳарорат фони сабаб, ёнғин чиқиш хавфининг "тўқ қизил" хавф даражасини эълон қилган.
Тошкентда кеча максимал ҳаво ҳарорати +40°С га етган.

Ва пойтахтда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрдан 5 даража юқори бўлган.

Кундузги иссиқ харорат билан биргаликда тунги ҳароратлар ҳам юқори бўлган.

Ўзгидромет
Иқлимшунос Муроджон Абдурахманов жорий тунда жойларда +30 даражадан юқори ҳаво ҳарорати юқорироқ нисбий намлик фонида ўтиши (30÷50%) ва бу мухит совитиш тизимлари мавжуд бўлмаган аҳоли уйқусига таъсир этиши мумкинлигини таъкидламоқда.
3 авгусдан 4 августга ўтар кечаси ҳамда 4 август куннинг биринчи ярмида 5—6 баллик магнит бўрони қўзғалишилари кузатилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Ҳозирда хавфсиз 2 баллик қўзғалиш таъсиридамиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хозирги жазирама иссиқ, тунги ҳароратларнинг кўтарилиб кетиш фонида Самарқанддан Водий томон (Қамчиқ довони орқали ўтилганига қарамай) олиб келинган тухумлардан жўжалар очиб чиқиш ҳолати кузатилибди.
Иқлим кенгаши.

Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади – Президент Фармони

Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.
Иқлим кенгаш тузилмаси — бу биз учун ҳозирда жуда ҳам керак тузилма бўлиб, унинг Президент ҳузирида бўлиши бу айни муддаодир.

Бу пировардда минтақада жуда кенг имкониятлар, иқтисодий ўсиш, аҳоли саломатлиги, геосиёсий, энергетик, сув ва қишлоқ хўжалиги секторида барқарорликка эришишда илмий ёндашувлар асосида сиёсат юритишга ундайди.

Иқлим ўзгариши ва унга мослашиш, оғир бўлса-да, яшил иқтисодиёт тамоиллари асосида кенг масштабда чора-тадбирлар, илмий асосланган ютуқларни амалиётга кўчириш, тузилмалар пировард стратегия дастурларида иқлим ўзгариши билан ҳисоблашиш масалаларига эътибор беришга ундайди. Нафақат эътибор, балки энди уни амалиётга кўчириш ҳам керак бўлади.

Кенгаш раиси тўғридан—тўғри юрт раҳбари бўлишининг ўзи ҳам бу соҳада насиб биз кўп масалаларни амалга ошира олишимизни англатади.

Кеча куни эковазир Азиз Абдуҳакимов ва Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари ўртасида бу тўғрида узоқ суҳбат бўлиб ўтди.

Мақсадлар тушунарли, олдимизга қўйилган вазифалар аниқ. Бу ёғи олдимизда оғир иш соатлари турибди.
Ватандош интеллектуал клуби.

Бугун ҳукумат, парламент, медиамакон ва илмий сфера аъзоларини бир нуқтага бирлаштирган яна бир ажойиб платформа "Ватандош интеллектуал клуби" 1—сонида ўтирибман.

Мавзу: Ўзбекистоннинг ЖСТ ташкилотига аъзолиги масалалари...

Айнан хозир спикерлар ўз нуқтаи-назарларидан иборат маърузасини тугатди, савол жавоблар қисми бошланди. Ва бу ерда тармоқ (парламент, хукумат, халқаро ва миллий илмий тузилмалар) спикер-олимлари ҳамда ОАВ, соҳага тааълуқли экспертлар ўртасида чуқур баҳс давом этмоқда.

Бизда мана шундай "ақл марказлари" функциясини бажарадиган платформага эҳтиёж бор эди. Лойиҳа бардавом узоқ давом этсин.