Чорвоқ сув омборида 5—апрель ҳолатига 0,62 км куб сув мавжуд.
"Бу, ҳозирги мавсум учун одатий ва жорий йил сув омборига қуйиладиган Писком ва Чотқол каби асосий дарё ҳавзаларида қор заҳираси ҳар йилгидан кўпроқ шаклланган. Ёзда сув омбори қор эриши ва мавсумий ёғин сувларидан юзага келган сув оқимини "қамаш" ҳисобига яна ўз ҳолатига қайтади" — дейилади масъул ташкилотнинг дарё.ўз нашрига берган хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Чорвоқ сув омбори Ўзбекистондаги энг катта сув омборларидан бири бўлиб, унинг сув йиғиш ҳажми 2.06 км кубга тенг.
#Гидрологик_ишлар

Минтақада йирик сув омборларида ҳам жорий йил сув сатҳи билан боғлиқ вазият у қадар яхши эмас.
Масалан, Амударёнинг асосий ирмоғи Вахш дарёсидаги "Нурек" сув омборида шу кунларда сув сатҳи шу қадар пасайган-ки, бу унинг кунлик ток ишлаб чиқариш ҳажми кескин пасайиб кетишида ҳам кўринмоқда. Масалан, 3 — апрель ҳолатига сув омборида сув сатҳи "ўлик ҳажм" сатҳига етишига 64 см қолган. Сув сатҳи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нақд 5 метрга пастлаб кетган. Бу, сўнгги 12 йилликдаги энг ёмон вазиятдир. "Нурек" ГЭС режими Тожикистонни 70% электр энергия билан таъминлайди. Мутахасислар келаётган хафта ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилишидан умидвор.
Қирғизистонни асосий ток билан таъминловчи "Тўхтағул" сув омборида ҳам вазият ёмонлигича қолмоқда. Ҳароратнинг ҳозирги бироз пасайиши тоғли ҳудудларда электр энергияга бўлган талабнинг ортишига олиб келиб, Тўхтағул ГЭС яна гидроэнергетик режимига куч беришга тушди. Сув омборига сув киришидан кўра чиқиши кўпайиб кетди. 6—апрель ҳолатига сув омборида 7.25 км куб сув мавжуд. Умумий сув сиғими 19.8 км куб бўлган Тўхтағул сув омборининг "ўлик ҳажми" 6.5 км кубга тенг.
Кўриб турганингиздек, икки тоғли мамлакатнинг асосий электр энергия ишлаб чиқариш "мотор"ларида Эль—Ниньо қишига (Эль—Ниньода қишда тоғларда кўп ёғин бўлади) қарамай, сув омборлари қишдан жуда ҳам оғир ҳолатда баҳор—ёз мавсумига кириб бормоқда.
Кейинги Ла—Ниньо феномен билан боғлиқ куз-қиш мавсумларида тоғларда кам ёғин кутиладиган йилларда Туркманистон ва Ўзбекистон келишган ҳолда минтақада электр энергия ишлаб чиқаришга куч бериши хамда совуқ мавсумларда электр энергияни тоғ мамлакатларига экспорт қилиш йўллари устида тинимсиз ишлашига тўғри келади. Бўлмасам, ёзларда минтақадаги текислик мамлакатлари жуда кучли сув танқислигини қабул қилиши мумкин.

Минтақада сув тақсимотида асосий ўринни тутувчи Роғун ГЭС.
Миллий Банк Тожикистон учун мамлакатда энг йирик стратегик объект – Роғун ГЭС қурилишини қўллаб – қувватлаш масаласи ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади.
"Жаҳон банкининг ташаббуси Роғун гидроэлектростанциясини молиялаштириш бўйича бир қатор халқаро молия ташкилотларининг эътиборини тортди. Тожик ҳукумати Роғун ГЭСи қурилишини якунлаш учун инвестицияларни жалб қилишни давом эттиришни режалаштирмоқда.
Вахш дарёсида қурилаётган ГЭС ҳар бири 600 МВт қувватга эга олтита агрегатдан иборат. Умумий қувват 3.6 ГВт. Ишга туширилгандан сўнг Роғун ГЭСи минтақадаги энг йирик ГЭСга айланади. Сув омборидаги сувнинг умумий ҳажми 13,3 км куб ни (Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмолининг 1/3 қисми) ташкил қилади. Сув омборини 15-17 йил ичида тўлиқ тўлдириш режалаштирилган.
Стансия тўлиқ ишга туширилгандан кейин электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 13 дан 17 миллиард киловатт-соатгача бўлади. Бу республикадаги барча электр генерация қувватлар томонидан йиллик электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг тахминан 65% — 85% ини ташкил қилади. Стансиянинг охирги блокини ишга тушириш 2029 йилга режалаштирилган.
Станция қурилиши алоҳида участкаларга бўлинган: ЛОТ 1 – электромеханик ускуналар, ЛОТ 2 – электр стансияси тўғони, ЛОТ 3 – ўнг қирғоқ тузилмалари ва ЛОТ 4–чап қирғоқ тузилмалари. Станция қурилиши 2033 йилга қадар тўлиқ якунланиши кутилмоқда.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси минтақа учун қандай аҳамиятга эга?
Ўздипломат нашри журналисти билан шу ҳақида фикр алмашдик.
Мазкур ГЭС лойиҳаси билан боғлиқ қарашларда биринчи призидент ва ҳозирги раҳбарият ўртасидаги фарқлар. Минтақада бу ГЭС қурилиши билан боғлиқ кутилажак ўзгаришлар, умуман олганда, минтақа мамлакатларининг сув—энергия айирбошлаш масалаларида мамлакатларнинг бирлашиши, интеграция жараёни, бу нуқтада Ўзбекистон илмий ёндашувларга тезроқ куч бериши кераклиги ҳақида фикрлар янгради.
Материални тўлиқ кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=yA148eketMQ

YouTube
KARIMOV QARSHI BO'LGAN "QAMBAROTA" GES-1 QURILISHIGA O'ZBEKISTON YORDAM BERMOQDA
Uzdiplomat.uzni ijtimoiy sohalardagi sahifalariga obuna bo'ling:Telegram: https://t.me/uzdiplomat Facebook:/uzdiplomat Instagram: / uzdiplomat.uz
#KARIMOV #ATAMBAYEV #QIRG'IZISTON #QOZOG'ISTON #uzbekistan #QAMBAROTA
Vaqt kodlari:
00:00 - Tizer
01:24 - "QAMBAROTA…

Ўзбекистонда жорий йилда сув ресурслари ва сув ҳавзаларида вегетация даври учун сув прогнозлари.
Жорий куз—қиш мавсумларида тоғларда ёғингарчилик яхши бўлди. Сув хўжалиги вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, 2024 йил 19 апрель ҳолатига республикамиздаги мавжуд
сув омборларида жами 10 км куб (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12% кўп) сув ресурси йиғилган.
Ўзбекистонда 1980 йилларда бир йиллик сув истеъмоли ўртача 64 км куб бўлган бўлса, сўнгги йилларда бу кўрсаткич, иқлим ўзгариши, тоғларда қорларнинг кам ёғиши, музликлар эриши, трансчегаравий дарёларда сув тақсимотидаги вазиятлар туфайли ўртача йиллик 51—53 км кубга тушиб қолди (бу 40 йил олдинги ўртача лимитдан 20% га камайиб кетиш дегани). 2022 йилда эса Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмоли 40 км кубгача камайиб кетди.
Ўзгидрометнинг суғориш мавсуми учун ишлаб чиққан сув прогнозига кўра, Қашқадарё ҳавзасида меъёрга нисбатан 70—80%, Вахш, Сурхондарё, Зарафшон, Қорадарё, Чирчиқ—Оҳангарон хавзасида эса 80—90 %, Фарғона водийси шимолидаги сой ва дарёлар ва Норин ҳавзасида 85—95%, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда 95—105 % га кўпроқ сув миқдори ўтиши кутилмоқда.
Шу билан биргаликда, ЎзА хабарида келтирилишича, 2024 йил сув хўжалик тизимида "Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил" эълон қилингани, мазкур вазиятда бир йиллик сув истеъмолимизнинг 33% и шунчаки қумларга сингиб, беҳуда исроф бўлиб кетмаслиги учун жойларда жадал суръатларда бетонлаш ишлари бажарилаётгани ҳақида статистик рақамлар ҳам тақдим этилган.

Жорий йил дарёларимизда суғориш мавсумида сув оқими кўп йиллик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.
"Мавжуд сув омборларимизда ҳам сув ҳажми ўтган йилдаги сув ҳажмидан кўра 1.5 км кубга кўпроқ шаклланган" — деди сув хўжалиги вазири Ш.Р.Ҳамраев парламент эшитувида.
П/С: Бу жорий йил сув тақчиллиги, қурғоқчилик билан боғлиқ вазият кучли бўлмаслигини англатади. Эль-Ниньо ҳодисаси бизнинг тоғларга ҳар йилгидан кўпроқ қор ва ёғингарчиликларни улашди.

Кеча Норин дарёсида кучли сув тошқини рўй бериб, секундига 1300 метр кубдан ортиқ сув оқими "Тўхтағул" сув омборига тушган.
Агарда, мазкур сув миқдори Норин дарёсининг водий вилоятларидан ўтганида борми, дарёнинг қирғоқларини ювиб ўтиб, турли нуқталарда фавқулодда вазиятларга олиб келган бўларди.
Ҳалоскор "Тўхтағул" сув омбори катта миқдордаги сув оқимини, бошқача қилиб айтганда, хавфни "ушлаб" қолган.
Айтмоқчи, 12—13 май кунлари Тўхтағулдан Норин дарёсига сув ташлаш миқдори ҳам кескин камайтирилиб, сув омборидан 12 май куни сониясига 57 метр кубгача кам сув ташлаш рўй берган.
13 май ҳолатига Тўхтағул сув омборида сув ҳажми 8,157 км кубга яқинлашди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги қийматларга яқин, аммо, 2020 йилдаги қийматдан 3 км куб кам қийматдир...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистоннинг Балх туманидан кесиб ўтувчи Қўштепа каналининг бошланиши қисми айни кунларда шу кўринишга келган.
Афғонистон шимолида Қўштепа канали қурилиши жадал суратларда давом этмоқда. Видеодан кўриш мумкин-ки, каналнинг Амударёдан сув олувчи бошланиш қисми атрофидаги йўл инфраструктураси, кўприклар ҳам фойдаланишга тушган.
Бу томондан, Россия компаниялари ҳам Афғонистондаги Қўштепа канали қурилишига катта қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.
Доим таъкидлаб ўтганимиздек, ўзбек ва туркман ҳукумати толибон ҳукуматига Қўштепа канали сувидан фойдаланишда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш масалалари ҳамда пировард уларнинг 0.5 млн гектар ер майдонида яшиллаштириш тадбирларида ирригация тармоқларини яратишда ёрдам қўлини чўзиши зарур.

Тўхтағул сув омборига кеча Норин дарёсидан секундига 1642 метр кубгача сув оқиб тушган.
Сўнгги кунларда Норин дарёсининг сув омборигача бўлган қисмида кучли сув тошқинлари рўй бермоқда. Агарда, Тўхтағул сув омбори бўлмаганида мазкур сув тошқини водий вилоятларидан оқиб ўтувчи Норин ва Сирдарё дарёлари қирғоқларида фавқулодда вазиятларни келтириб чиқарар эди.
Тўхтағул сув омбори водийнинг кўплаб қисмлари учун катта хавфни олдини олмоқда. Ва сув омбор сув сатҳи кейинги кунларда яхшигина кўтарилишига олиб келмоқда. Ҳозирда сув омборида сув ҳажми қарийиб 9 км кубга яқинлашди.

Жорий Эль—Ниньо қиш ва баҳори минтақада суғориш мавсуми учун ижобий сув заҳираларини улашмоқда.
Қулай об-ҳаво шароити Марказий Осиёга яқинлашиб келаётган қишлоқ хўжалиги мавсуми учун оптимистик прогнозни тақдим этмоқда.
Жорий йил минтақанинг асосий иккита сув ирмоғи Амударё ва Сирдарё дарёлари тўлиқ сув оқимига эга бўлиб, далаларни суғориш учун етарли миқдорда сув таъминлаши кутилмоқда.
"Бу йилги кучли ва кўп ёғингарчилик Амударё ва Сирдарёда яхши сув сатҳининг калитига айланди. Биз дарёлар сув захирасини ўтган йилнинг кўрсаткичларга мос келишини ва ҳатто ундан ҳам ортиб кетишини кутмоқдамиз", — деди Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев.
Олдинроқ таъкидланганидек, Амударё ва Сирдарё дарё ҳавзаларида суғориш даври учун ижобий сув прогнозлари бизни жорий мавсум вегетация даврида сув билан боғлиқ қурғоқчил давр бўлмаслигини кафолатлайди.
Марказий Осиё давлатлари 12 апрел куни Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) сув хўжалигини бошқариш бўйича давлатлараро Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 86-йиғилишида 2024 йил вегетация даври учун сув олиш миқдорини тасдиқлаганлар.
Унга кўра, жорий мавсум Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш учун мамлакатлар қуйидагиларни сарфлашлари мумкин:
Тожикистон — 1.905 км куб;
Қозоғистон — 0.922 км куб;
Қирғизистон — 0.27 км куб;
Ўзбекистон — 8.8 км куб сув.
Демак, Сирдарёдан сув олишнинг умумий ҳажми 11.897 км кубни ташкил этади.
Амударё ҳавзасидан вегетация даври учун сув олиш (2024 йил 1 апрелдан 1 октябргача) 39.702 км кубни ташкил этади. Амударё сув ресурсларининг тақсимланиши қуйидагича:
Тожикистон — 6.982 км куб;
Ўзбекистон — 17.22 км куб;
Туркманистон — 15.5 км куб сув.
Сув тақсимлаш лимити ўтган 2023 йилдагидек бўлиб, ўтган йили Марказий Осиё 5 та мамлакати (Афғонистондан ташқари) Амударё ва Сирдарёдан жами 51.572 км куб сувларидан фойдаланиши керак эди. Аммо, бироз қурғоқчил давр кузатилган 2023 йилда бу икки азим дарёда 42.997 км куб яъни белгиланган чегаранинг 83.4% қисми ҳосил бўлган эди.

Қирғизистон учун аср лойиҳаси дея таърифланаётган "Қамбарота-1" ГЭС қурилиши бошланди.
Норин дарёси ўрта оқимидаги дарада аста тўғон ишлари кўтарилади. Бу ҳақида Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумот берган.
#Гидрологик_ишлар
Норин дарёси ўрта оқимидаги дарада аста тўғон ишлари кўтарилади. Бу ҳақида Қирғизистон энергетика вазирлиги маълумот берган.
#Гидрологик_ишлар
Амударё юқори ва ўрта оқимида сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда.
Туркманистон Гидрометеорология хизмати Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёғингарчиликлар ортидан, Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Хабарга кўра, Амударёнинг асосий кузатув пункти "Керки" гидропостида 21-23 май кунлари сув сатҳи нолдан 290-310 сантиметргача, "Туркманобод"да 22-25 май кунлари 270-300 сантиметргача, "Дарғон-Ота"да 480-500 сантиметргача кўтарилиши кутилмоқда.
Метеожурнал 18 ва 23 майда олинган сунъий йўлдош тасвирларини солиштирган. Бунда ҳам Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши 18 май кунига нисбатан 23 майда сезиларли кўпайиб кетганини кўриш мумкин.
Эҳтимол, Амударёда сув тошқинларига Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёмғир сабаб бўлмоқда. 16-18 май кунлари Тожикистоннинг бир неча минтақаларида жуда кучли ёмғир ёғди, об-ҳаво станцияларидан олинган маълумотларга кўра, жойларда кунига 50 мм ва ундан ортиқ ёғингарчилик кузатилган.
П/С: Сўнгги 15 кунликда Амударёнинг асосий ирмоқлари Панж, Вахш, Кофирниҳон ва Қуддусда сув пишқириб оқиб, сув тошқинларини келтириб чиқарган. Асосий ирмоқ Вахшдаги сув тошқинлари юқори эҳтимол, Нурек сув омборига тўлдирилмоқда. Ва бу Амударёда талофатли сув тошқин ҳодисалари бўлиши олдини олмоқда.

Telegraph
Гидрометеорологическая служба Туркменистана предупредила о повышении уровня воды на Амударье, вызванным вероятно сильными дождями…
Один из подписчиков канала «Метеожурнала» в Телеграм поделился (спасибо ему огромное) предупреждением о повышении уровня воды на реке Амударья. Согласно прогнозу по гидропосту Керки 21-23 мая ожидалось повышение уровня воды до 290-310 сантиметров от нулевой…
Минтақада суғориш мавсумларида сув ресурсларида асосий аҳамиятга эга сув омборларида сув ҳажми билан боғлиқ вазият бироз барқарорлашган.
Масъул тузилмаларнинг фойдаланувчилар учун очиқ маълумотларига кўра, май ойининг иккинчи ўн кунлиги сўнгида Амударёнинг асосий ирмоғи Вахш дарёсидаги 10,5 км куб сув сиғимига эга Нурекда сув ҳажми 7.1 км кубга етган. Май ойининг иккинчи декадасида Вахшнинг юқори қисмидаги сув тошқинлари сув омборига 0.65 км куб қўшимча сув ташлаган.
Амударё ҳавзасининг қуйи қисми учун ҳаёт—момот вазифасини бажарувчи Туямўйинда 20 май ҳолатига 2.9 км куб сув мавжуд. Бу сув 7.8 км куб сув сиғимига эга Туямўйин сув омбори учун жуда кам албатта. Майнинг учинчи декадасида Амударёда сув сатҳининг бироз кўтарилиши Туямўйинда ҳам бироз вазиятни яхшилаган бўлиши керак. Қуйи Амударёда апрель—май ойларининг бироз баҳорий, намгарчил келаётгани сув танқислиги билан боғлиқ хавфни кучайтирмаяпти. Аммо, мазкур минтақада сув деффицити юқорилигача қолмоқда.
Сирдарё дарёсида 19.8 км куб сув сиғимига эга асосий регулятор Тўхтағул сув омборида 31 май ҳолатига эса қарийиб 10 км кубга яқин сув тўпланди. Норин дарёси юқори қисмида сўнгги 15 кунликда секундига 1000 метр кубдан ортиқ оқаётган сув тошқинлари қисқа давр ичида сув омборида сув ҳажми сезиларли ортиб борганини таъкидлаш мумкин.

15 июнь ҳолатига Оҳангарон сув омбори сув сатҳи энг юқори сатҳга эга.
Айни кунларда "Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётганлар ушбу ҳодисага гувоҳ бўлишлари мумкин.
Дарҳақиқат, кўпчилик анчадан буён ёз бошларида мазкур сув омбор сув билан лиммо-лим тўлганини эслай олмаса ҳам керак.
Бу яхши албатта. Оҳангарон сув омборида сув билан боғлиқ жорий йилдаги ижобий вазият айни суғориш даврида Тошкент вилояти катта қисмида қишлоқ хўжалик сектори сув етишмовчилигига тўқнаш келмаслигини англатади.
Республикамизнинг жуда хам кўплаб сув омборларида сўнгги 5—6 йилликда энг яхши сув тўплаш даври кузатилмоқда.

Қуйи Амударёда сув балансида асосий ахамиятга эга Туямўйин сув омборида бир ой давомида 1,4 км куб сув қўшилди.
Метеожурналга кўра, май ойининг иккинчи ўн кунлиги бошида Туямўйин сув омборида 2,6 км куб сув бор эди. Май ойининг иккинчи декадасида сув омборига 0,33 км куб, учинчи декадасида эса рекорд даражада кўп сув яъни 0,8 км куб, июннинг биринчи декадасида 0,295 км куб сув қўшилди. Натижада, июнь ўрталарига келиб, Туямўйинда сув ҳажми жами 4 км кубдан ортди.
Жорий йил Эль-Ниньо жараёни республиканинг деярли барча сув омборларида сув билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштирди. Хусусан, бу сўнгги 6 йилликда сув сатҳи билан боғлиқ вазият "ўлик ҳажм" атрофида ва тез-тез ундан ҳам пасайиб қолаётган Туямўйин сув омборида ҳам вазиятни яхшилади.
Туямўйин сув омборида бундан олдинги барқарор вазият 2016 йилдан сўнг 2017 йилларда кузатилган бўлиб, ўшанда ҳам Эль-Ниньо нинг фаоллашганидан сўнг Қуйи Амударёда сув билан боғлиқ вазият яхшиланган эди. Ҳатто, 2017 йил сунъий йўлдош тасвирларида Орол денгиз шарқий қисмида сув билан боғлиқ тасвирлар узатилган эди. Аммо, юқори иссиқ туфайли саёз сув массаси жуда ҳам тезда буғланиб, бу масса бир йилда йўқ бўлиб кетанди.
Майнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлиги ҳамда июнь бошида Туямўйин сув омборига 1,4 км кубга яқин сув қўшилганига қарамай, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув истеъмоли билан боғлиқ сезиларли деффицит сақланди.

Сувни тежаш бўйича бизнинг даврда деярли ҳеч нарса қилинмай қўйилди.
"Субъектив" жамоаси бу сафар жуда ҳам долзарб мавзуда видеоматериал тайёрлаган. Ўзбекистонда сув танқислиги, Орол фожеаси ҳақидаги сифатли материаллар буёғига кишини чуқур ўйга ботириб, диққат билан кўриш кайфиятини келтириб чиқараверади. Чунки, яқин келажакда биз унинг даҳшатли асоратлари билан тўқнаш келамиз. Рухимиз безовта ва бу каби кўрсатувларни формати узун бўлса ҳам уни вужудимиз киприк қоқмай кўришга ундайверади.
Кўрсатув сифатли ва томошабинни диққат билан кўриш учун фокус жуда тўғри танланган. Аммо, мазкур йўналишда йирик тадқиқотлар ўтказган, ўтказаётган зиёли қатлам, олимларни экспертликка таклиф қилинганда кўрсатув вазни яна ҳам ошар эди.
Кўрсатувда асосий фокус яна кенг масштабдаги аҳоли қатламига қаратилган, аммо сувнинг асосий истеъмоли (80%—90%и) бизда қишлоқ хўжалиги, саноатда фойдаланилади, фойдаланиб ҳам уларнинг 33% и латок, каналлар, бетонлашмаган сув объектларида ерга сингиб йўқ бўлиб кетади. Мавжуд бетонлаштирилаётган каналларимизда гидро изоляция деган усулдан фойдаланишларига шубҳам бор. Сув объектларини бетонлаштириш, сувнинг ерга сингиб кетиши ва сел-сув тошқин хавфини камайтириш учун қилинади.
Аммо, кўрсатувдан жуда кўп ибрат олиш мумкин. Жамоанинг юқори даражада фикрлаши, меҳнати, кўрсатувнинг ғоя генераторига ташаккур! Вақт ажратиб кўринг азизлар!
https://www.youtube.com/watch?v=rBmJZhbquyA

Suvsiz Oʻzbekiston | SUBYEKTIV
O‘zbekiston suv yetishmovchiligi bo‘yicha dunyoda 25-o‘rinda, suv sarfi bo‘yicha 12-o‘rinda. Suvimizning 80 foizi o‘zimizniki emas, qo‘shni mamlakatlardan olinadi. Biz – butun boshli Orol dengizini quritganlarmiz. SUBYEKTIV navbatdagi og‘riqli muammo tahliliga…
Тожикистон аҳолисига электр энергиясини етказиб беришга чекловлар ўрнатди.
Ҳудудлар аҳолиси кунига саккиз соатдан ўн соатгача электр энергиясини олади. Худди шу чоралар ўтган йили ҳам қабул қилинган эди.
Бу каби қарор мамлакат электр энергиясининг 90% дан ортиғини таъминлайдиган йирик гидроэлектростанциялар учун сув етишмаслиги фонида юз беряпти.
Бу йил мутахассислар Тожикистонда 1 миллиард квт• соатдан ортиқ мавсумий тақчиллик рўй беришини прогноз қилишмоқда. Бу, 82 млн АҚШ доллар пул эквивалентига тенг.
Келгусида ўзбек ва туркман ҳукумати қўшни тожикларга куз—қиш мавсумида уларда мана шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун электр энергиясини ўзларидан ортириб, уларга экспорт қилиши ҳамда ёзда ана ўша ток қувватини импорт қилиши керак бўлади.
Бўлмаса, икки текислик мамлакатда келгуси суғориш давридаёқ сув танқислиги билан боғлиқ жиддий хавф пайдо бўлиб тураверади. Чунки, энди тожик масъуллари келгуси қиш учун ёзда сув омборларини тўлдириш режимига ўтиб олишади.

Қўшни Қирғизистонда юқори намлик ва совуқлик омили ҳисобига электр энергия ишлаб чиқариш хажми кўпайтирилган.
Қирғиз қўшнилар ҳозир Тўхтағул сув омборидан Норин дарёсига секундига 400 метр куб сув ташлаб, кўплаб агрегатларидан ток ишлаб чиқмоқда.
Эътиборлиси, жорий Эль—Ниньо даври Тўхтағул сув омбори қиш мавсумига 'яхшигина' сув тўплаб олишда жуда ҳам кўп сув захирасини тақдим этди.
Сўнгги беш йилликда Тўхтағул қиш мавсуми учун сув омборига бу даражада кўп сув "қамаб" кириб бормаётган эди. Ҳозирги кунда Тўхтағулда 13.3 км куб сув бор.

Ўзбекистонда ҳар йили 13 км куб сув каналларнинг носозлиги ва кўплаб сув объектларининг бетонлашмагани сабаб қум ва тупроқларга шунчаки сингиб йўқ бўлиб кетмоқда.
Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда мазкур масалага алоҳида тўхталиб ўтилмоқда. Олдинроқ ҳам мазкур масалага тўхталиб ўтилганди.
Биз сўнгги йиллар йиллик 41 км кубдан кўпроқ сув истеъмолини қарийиб 33 % ини бехуда қумларга сингиб кетишига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.
Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланмоқда.

Қозоғистонга 2025 йил 1 апрелга қадар Сирдарёдан жами 11 км куб сув ўтказиб берилиши келишилган.
Туркманистонда ўтаётган минтақавий йиғилишда ушбу келишувга келишилган. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томони келгуси йил 1 апрелга қадар Қозоғистонга Сирдарё орқали 11 км куб етказиб бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмоли 40 км кубдан бироз кўп бўлиб, унинг 33% и канал ва табиий сув объектларидан тупроқ ва қумларга беҳуда сингиб кетади.