Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.6K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
🕗 20:00

Фактик об-ҳаво

Иссиқ ёзги тун ҳавоси.

Тунги муддат соат 20.00 бўлишига қарамай, республика маркази ва жанубий регионларида ҳаво харорат +30°С дан юқори иссиқ кузатилмоқда

Ўзгидромет
Қуёшнинг 3664—доғида бир соатлар олдин жуда ҳам кучли чақнаш содир бўлди.

Бу чақнаш Х синфининг 8.8 даражасига тенглаштирилган.

Икки суткадан сўнг сайёрада яна геомагнит бўрони билан боғлиқ аномалиялар кузатилиши мумкин
Айни дақиқларда магнит бўрони қўзғалишлари нол қийматга эга.

Олмаота ионасфера институти
Кундузи Бухоро—Навоийда, куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон ва Хоразмда, кечга томон Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қисқа муддатли жала ёғингарчилик кутилмоқда.

Ёғингарчилик олдидан кучли шамоллар ва чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда қарийиб +40°С гача кўтарилади.

Ўзгидромет
16—22 май кунлари Ўзбекистонинг 9 та вилояти тоғ ва тоғ этакларида кучли ёмғир ёғиши ортидан сел келиш хавфи эълон қилинди.

Ўзгидромет директори
"Совэкон" аналитик марказ таҳлилларига кўра, 9-11 майда Россиянинг катта қисмида совуқ уриш омили 4.2 млн тонна буғдой ҳосилини йўқ қилган.

"Совэкон" аналитик марказ прогнозига кўра, Россияда 2024 йил 85.7 млн тонна буғдой ҳосили кутилмоқда. Мазкур марказ бир ойлар олдин Россияда жорий йил 93 млн тонна буғдой ҳосили йиғиб олиниши мумкинлигини прогноз қилган эди.

Май ойи боши ва биринчи ўн кунлиги сўнгидаги бир нечта "совуқ уриш" ҳодисалари ҳамда Россиянинг катта қисмидаги кам ёғингарчилик омили Россияда Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдой ҳосилидек миқдорни йўққа чиқарди.

#Бугдой
Кеча Самарқандда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 4 даража, Тошкентда 6 даража юқори бўлди.

Шу билан бирга Нукусда салқинлик ва сутка давомида 3 мм ёққан ёмғир туфайли ўртача суткалик ҳаво ҳарорати меъёрдан 3 даража паст бўлган.

Тошкент ва Самарқандда кечаги максимал ҳаво ҳарорати шу кун учун хос бўлган миллий рекорд иссиқ ҳароратга жуда яқинлашган.

1894 йил 15 майда Тошкентда минимал ҳаво ҳарорати +1.6 даражагача пастлаб кетган экан.

Ўзгидромет
Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида соат 15.00 ҳолатига кучли жала ёғин ёғиб ўтган.

Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, "Омега" блокланиши келаётган 5 кунликда Қорақалпоғистонга деярли ҳар куни жадал ёғинлар улашади.

Орол бўйи минтақаси ёз учун ерда яхшигина намгарчилик билан кириб борадиган бўляпти.
🕕 18.00

Термизда кўриниш масофаси 1200 метргача чекланган чанг бўрон ҳодисалари кузатилмоқда.
Тожик фавқулодда вазиятлар қўмитаси тожик Гидрометеорология хизмати хабарига асосланиб, 16 май куни Душанбе шаҳрига жанубий Хатлон вилояти орқали чанг бўронлари кириб келиши муносабати билан аҳолига қуйидаги тавсияларни бериб ўтмоқда:

кўпроқ тоза сув ичинг, кунига камида 2-2,5 литр, шундан 0,5 литргача минерал сув.

иложи борича деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш. Доимо намланган тўр ёки дока матоларни очиқ деразаларга осиб қўйиш;

бурун шиллиқ қаватини қуритмаслик учун уйда нам тозалов ишлари, тадбирларни амалга ошириш. Ҳавони намлантиришга урғу бериш, бурун ва оғизни тез—тез чайиш;

кўз шиллиқ пардаси ҳимоясини кучайтириш тавсия этилади.
6—12 май кунлари Тошкент ва Қаршида спора ва замбуруғ аллерген қўзғатувчилар "қизил" хавф даражасида бўлган.

Пойтахтда дарахт, бута, ўсимликлардаги гул чангларининг аллергия қўзғатиш даражаси ҳам Термиз, Қарши ва Самарқанддаги вазиятдан ёмонроқ.

Пойтахтда "сариқ" даража бу, сўнгги етти кунлик ўртачалаштирилган қиймат, қайсидир кунлари дарахт ёки ўсимликлар ҳам "қизил" хавфли қийматларда кузатилганига шубҳа йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эроннинг жануби—шарқи Забул шаҳрига ёпирилиб келаётган чанг бўрони

15.05.2024 й
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ашхабодда кеча тунда кузатилган чақмоқ ҳодисаси.
Кеча ва олдинги кунларга нисбатан сезиларли салқинлик.

Жойларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +28°С гача кўтарилади.

Кўплаб ҳудудларда турли вақт оралиқларида қисқа муддатли жала ёғин кузатилиши мумкин.

Шимолда бугун ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет
🕗 08:00

Фактик об-ҳаво

Жиззах, Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ёмғир.💧💦

Ўзгидромет