Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.03K photos
2.43K videos
35 files
7.55K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
22-23 октябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.

Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик"  мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.

Лойиҳа доирасида 22-23 октябрь тунда водий вилоятларида кутилажак ёғиннинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти шарҳлаб ўтилди.

Ғаллани суғориш меъёри, вақти ва давомийлиги об-ҳаво, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити, тупроқ тури, ер ости сувининг сатҳи, экинни ривожланиш фазаси ва бошқа ҳусусиятдларга боғлиқ. Тупроқ намлиги ўзгариши (камайишини) ва униб чиққан майса ҳолатини доимо кузатиб бориш лозим.

Кузги буғдойдан 160 центнер биологик ҳосил (70 центнер дон, 90 центнер сомон бирлиги) олиш учун гектарига 6400-7200 м³ сув талаб этилади. Ўсимлик умумий сув сарфининг маълум қисмини ёғин сувлари ҳисобига қондиради. Йиллик ёғин миқдори 300 мм бўлганда ўсимлик жами 3000 м³ ни ёғин суви ҳисобига, қолган 3400 - 4200 м³ эса суғориш сув ҳисобига қондиради.

Кузги буғдойни экиш олдидан ўтказиладиган нам тўпловчи суғоришларнинг меъёрлари одатда, тупроқда етишмаётган намлик миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Уларнинг миқдори оғирсозли тупроқларда 1000-1200 м³/га, соз ва қумоқ каби енгил тупроқларда 800-900 м³/га ни ташкил этади.

Кузги буғдой уруғларини ундириб олиш учун соз тупроқда 750-800 м³/га сув миқдори етади. Бу, 70 мм табиий ёғин миқдори эквивалентига тенг. Водийда бугун тунда кутилаётган ёғин 2-8 мм оралиқда (20-80 м³) ва мазкур биргина нам ҳаво оқими суғориш учун жойларда 3-10% гача унув учун керакли суғориш сувини "ташлаб" кетади.

Ўйлайманки, водий фермерлари биз тақдим этаётган ёғин прогнозларидан келиб чиқиб, далаларга экилган ёки ҳозирда экилиши режалаштирилаётган уруғларни суғориш учун сув сарфи миқдорларига катта эътибор қарата олишади.

Зеро, ҳозирда минтақада сув етишмовчилиги, иқлим ўзгариши таъсири қишлоқ хўжалигини юритишда иқлим параметрлари, хусусан, ёғин прогнозлари, унинг ёғиб ўтган миқдоридан келиб чиқиб, вақтида тўғри агротехник ва суғориш тадбирларни амалга ошириш замон талабларидан биридир.

#Бугдой

@uzb_meteo
23 октябрь куни водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.

Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик"  мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.

21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси водийда деярли ёғин бўлмади. Эртанги нам ҳаво оқими серияси водийда бир суткада 0.3-11 мм гача оралиқда (бир гектарда 3-110 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.

Мазкур ёғин суви водий шимоли ва шарқида экилган буғдой унуви, қишловга кириши учун қарийиб 15 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

#Бугдой

@uzb_meteo
8-9 ноябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.

Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик"  мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.

Нам ҳаво оқимлари 8 ноябрь кечаси, 9 ноябрга ўтар кечаси ҳамда 9 ноябрь кунлари водийда бир суткада 2.7-18 мм гача оралиқда (бир гектарда 27-180 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.

Мазкур ёғин суви водий шимоли ва жануби ғарбида экилган буғдой унуви, унинг қишловга кириши учун ноябрда истеъмол қиладиган 24 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

#Бугдой

@uzb_meteo
Россия ўз тарихида иккинчи энг кўп дон ҳосилини етиштирди. 🌾

Россия жорий мавсум дон экин майдонларидан жами 151 миллион тоннага яқин дон ҳосилини йиғиштириб олган.

Бу ҳосил улар учун ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаш билан биргаликда, рекорд ҳажмдаги кўп экспорт имкониятларини яратади.

#Бугдой
Илиқ қиш қурт-қумурсқа ва зараркунандалар хавфини оширади.

2016-йилнинг қиши ва эрта баҳори худди ҳозирги каби Эль-Ниньонинг кучли таъсирида бўлган.

2016-йилнинг январь-февраль қиши республикада шу қадар илиқ бўлганки, йилнинг бошидан ҳарорат деярли барқарор илиб бориш ходисаси рўй берган. Айниқса, бу катта майдонни эгаллаган қишлоқ хўжалик ер майдонларида совуқлик таъсирининг йил бошидан рўй бермаслигига олиб келди.

Натижада, ўшанда юртимизда қишлоқ хўжалик секторида эрта вегетация даври юз берган. Баҳорий намлик ғалла ўсимликларининг эртароқ бошоққа кириб қолиш фазасида тўсатдан сариқ ва қўнғир занг касаллилигига тўқнаш келишига олиб келган. Ўша йилни фермерлар яхши эслашса керак.

Кўпчилик билади, ғалла далаларида сариқ занг касаллигининг кенг масштабда тарқалиши ҳосилни 45-50% гача камайишига олиб келади. Занг касаллигидан кучли зарарланган буғдой сомонини на молга бериб бўлади, на унинг донини тегирмонга солиб бўлади. Юртимизда ўшанда беқарор баҳор ойларида катта ғалла майдонларида буғдой барги атлас рангга кириб занг касаллигига учраган эди.

Ёз эса тўсатдан исиб бериб, қишдан эсон омон чиқиб олган кўсак қурти каби зараркунандалар пахта кўсаги ва гулларини ея бошлаганди.

Мана бу интервюда ўтган йилнинг июль ойида Rost24 интернет нашрига шу хақида айтиб ўтилган эди.

Хуллас, қишлоқ хўжалик секторида биз нималарга қарши курашишимиз кераклигини менимча тушуниб етдик. Қиш чилласи бўлишига қарамай ер музламаяпти, ҳатто замороск ҳодисаси йўқ. Биз ҳали хам қишлоқ хўжалиги секторининг бу вазиятга реакциясини кутяпмиз. Нима қилиш керак? Тавсияларни берасизларми?

#Богдорчилик
#Бугдой
#пахтачилик
Ўзбекистонда келгусида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги 40-60% га камайиши мумкин

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг "Иқтисодий шарҳ" журнали 12 - сонидаги мақоласида 2024 йилда Ўзбекистон ва дунё иқтисодиётида иқлим ўзгариш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли таъсир этиши баён этилган.

"Энг жиддий хавф – бу озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатадиган ва нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун жиддий муаммо бўлган сув таъминоти масаласи. Шу боис, ислоҳотларни давом эттириш жараёнида биринчи навбатда, сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган."деб ёзилади ҳисоботда.

Иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири сув манбаларининг йилдан-йилга камайишига олиб келади, бу эса Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисига зарар келтиради. Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб учдан бир қисмга қисқарди.

Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда сув танқислиги 2030 йилга бориб 7 миллиард куб метрга, 2050 йилга келиб 15 миллиард куб метрга етиши мумкин. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда чучук сув етишмаслиги минтақа ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.

Сув етишмаслиги, қурғоқчилик, сув тошқини ва ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари кўтарилиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон банки асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой, картошка, пахта, олма) ҳосилдорлигининг 40-60 фоизга камайиши мумкинлигини прогноз қилган.

#Богдорчилик
#пахтачилик
#Бугдой
Кучли зангга чалинган буғдой сомонини на молга бериб бўлади ва на унинг донини тегирмонга солиб бўлади.

Март ва апрель ойларида кутилаётган юқори намгарчилик ва кетма-кет ёғинлар кетидан буғдой ўсимликларида занг касалликларига чалиниш эҳтимоли ошмоқда.

Бу ҳақида олдинроқ ёзиб ўтган эдик. Март ойининг иккинчи декадаси ҳам республиканинг катта майдонидаги ғалла далаларида ёғинларнинг кўп кузатилиши буғдой ўсимлигида барг ва таналарида занг касаллиги билан чалиниш эҳтимолини оширмоқда.

Фермерлар ҳар куни далани кўздан кечириш, ниҳолларда сариқ-қўнғир занг билан боғлиқ "ўчоқ" ҳудудлар кузатилиши заҳоти зудлик билан унга қарши агротехник тадбирлар кўрилиши тавсия этилади.

#Бугдой
Келгусида асосий буғдой ареал майдонларида буғдой ҳосилдорлигида салбий вазиятлар бўлиши кутилмоқда.

Олимлар ишончлилиги юқори турли сценариялар билан келгусида иқлим ўзгариши натижасида буғдой вегетация мавсумларидаги иссиқ ҳароратли кунлар сонининг ортиши хамда қурғоқчиликлар такрорлашидан келиб чиқиб, ғаллада ҳосилдорлик сезиларли камайишини прогноз қилишди.

Олинган натижалар барча митақаларда бутун дунё бўйлаб қурғоқчилик частотаси ғалла физологиясига ташқи муҳит стрессларининг сезиларли даражада таъсир этишини кўрсатди, бундай таъсирнинг юқори қийматлари Жанубий Осиёдаги кузги буғдойнинг вегетация даврида ва Канада жануби, Шимолий Америка, Украина, Туркия ва Шимолий Қозоғистонда баҳорги буғдой етиштиришнинг баҳор даврига тўғри келди.

Буғдой етиштирувчилар ўнталигига кирувчи Ҳиндистон ва АҚШ буғдой вегетация даврида жуда ҳам юқори даражада қурғоқчилик ва юқори ҳароратли кунлардан жабр кўриши аниқланди.

#Бугдой
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Афғонистон дехқонлари ғалла дала майдонида ҳосилни қушлар еб кетмаслиги учун қуёш нуридан фойдаланган ҳолда уларни ҳайдашнинг антиқа усулидан фойдаланишяпти.

#Бугдой
Казгидромет май ойида ғалла учун ҳаво қурғоқчилиги билан боғлиқ прогнозларни улашмоқда.

Хабарда келтирилишича, мамлакатнинг жануб вилояти Қизилўрда вилояти Карманши туманида май ойида ҳароратнинг кўтарилиб кетиши ва кам ёғин давр кузатилади. Бу, ғалла майдонлари учун "қизил" хавфга эга қурғоқчилик аломатларидир.

Қозоғистоннинг шимолида май ойдиган юқори намгарчилик кузатилса, бошқа ҳудудларда ўрта намгарчилик бўлиши прогноз қилинган.

#Бугдой
Россия жанубий ва ўрта кенгликларида буғдой вегетацияси учун кам ёғин ва апрель ойи сўнгидаги совуқ уриш омили буғдой ҳосилдорлигини 3.4 млн тоннага камайтирди.

Олдинроқ, Россияда жорий йил буғдой ҳосилдорлиги 93 млн тонна бўлишини прогноз қилган эди. Россияда буғдой ҳосилининг 40% ини таъминловчи жанубий ва марказий буғдой ареалларидаги вегетация даврида ёғиннинг нормадан 20—40 % гача ёғиш омили ҳамда май бошидаги совуқлик омили ҳосилдорликни 89.6 млн тоннагача камайтириб юборди.

Бошқача айтганда, Россия кам ёғин ва ноқулай об—ҳаво ҳодисалари туфайли Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдойининг қарийиб ярмини йўқотди.

Бу прогнозда 9—10 май кунлари Россиянинг катта қисмидаги "совуқ уриш" ҳодисалари инобатга олинмаган. Мазкур вазият ҳам айни ғалла фазаларига жиддий зарба бериб, ҳосилдорликни сезиларли камайтириб юборган бўлиши керак.

#Бугдой
"Совэкон" аналитик марказ таҳлилларига кўра, 9-11 майда Россиянинг катта қисмида совуқ уриш омили 4.2 млн тонна буғдой ҳосилини йўқ қилган.

"Совэкон" аналитик марказ прогнозига кўра, Россияда 2024 йил 85.7 млн тонна буғдой ҳосили кутилмоқда. Мазкур марказ бир ойлар олдин Россияда жорий йил 93 млн тонна буғдой ҳосили йиғиб олиниши мумкинлигини прогноз қилган эди.

Май ойи боши ва биринчи ўн кунлиги сўнгидаги бир нечта "совуқ уриш" ҳодисалари ҳамда Россиянинг катта қисмидаги кам ёғингарчилик омили Россияда Ўзбекистон бир йилда етиштирадиган буғдой ҳосилидек миқдорни йўққа чиқарди.

#Бугдой
Буғдой йили

Жорий йил сўнгги 5 йилликдаги энг юқори буғдой ҳосилдорлиги олиниши прогноз қилинмоқда.

#Бугдой

Ўзгидромет
Афғонистон шимолида барпо этилаётган Қўштепа канали ва унинг атрофида пайдо бўлаётган қишлоқ хўжалик сектори Афғонистонга йилига 0.5 млрд АҚШ доллари даромад келтириши мумкин.

Афғонистон шимолидаги 3 вилоят орқали кесиб ўтиладиган "Қўштепа" канали имкониятлари орқали Афғонистон ўзини ўзи буғдой маҳсулоти билан тўлиқ таъминлаши мумкин.

#Бугдой
Жорий Эль—Ниньо қиши ва баҳори республикажа жуда кўплаб экин ва сабзавот маҳсулотларида юқори ҳосилдорликни тақдим этмоқда.

Бироз кечиккан, комфорт ва нам иқлимий муҳитда ўтган баҳор фасли республикада кўплаб сабзавот маҳсулотларида юқори ҳосилдорликни келтириб чиқармоқда. Хусусан, жорий йил пиёз ҳосилдорлиги жуда юқори ва нарх ҳам шунга яраша жуда паст бўлмоқда.

Асосий озиқ—овқат маҳсулоти кузги буғдой учун ҳам вазият барқарор, Ўзгидромет ҳам жорий йил республикада буғдой ҳосилдорлиги сўнгги 5 йилликда жуда юқори кутилаётганини маълум қилган эди.

Май ойида биржада 3-синф буғдой нархлари ўтган йилдагидан арзон ҳам бўлган.

#Бугдой
Ўзбекистон тарихида илк бор буғдой ҳосили 9 млн тоннадан ошди.

Жорий йил буғдой йили бўлгани, ҳатто лалми буғдой ҳосили учун ҳам комфорт йил бўлаётгани ёзилган эди.

Ўзгидромет ҳам жорий йил юқори буғдой ҳосили олиниши мумкинлигини прогноз қилган эди.

#Бугдой
Uzb_Meteo
Ўзбекистон тарихида илк бор буғдой ҳосили 9 млн тоннадан ошди. Жорий йил буғдой йили бўлгани, ҳатто лалми буғдой ҳосили учун ҳам комфорт йил бўлаётгани ёзилган эди. Ўзгидромет ҳам жорий йил юқори буғдой ҳосили олиниши мумкинлигини прогноз қилган эди. #Бугдой
Ўздипломат.ўз суриштирувига кўра, республика ҳали 9 млн тонналик буғдой хурмонини ҳосил қилмаган.🌾

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби ҳам 9 млн тоннали буғдой ҳосили яратилгани билан боғлиқ маълумотга қўшилмаган. "Ҳозирги кунда юртимизда ғалла йиғими қизғин давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 7 млн тонна буғдой ҳосили далалардан йиғиб олинган. 9 млн тонна бу жорий йилдаги буғдой ҳосили режасидир" — дея қўшимча қилган.

Стат қўмита ҳам 9 млн тонналик буғдой ҳосили барпо этилгани ҳақида статистик маълумотлар уларда мавжуд эмаслигини қўшимча қилган.

Олдинроқ, тарихий рекорд даражадаги 9 млн тонналик буғдой ҳосили олингани хақида маълумот тарқалган эди.

Ўзбекистон 2023 йил 8 млн тонналик буғдой хирмонини яратган.

#Бугдой

@uzb_meteo