Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.6K photos
2.62K videos
40 files
8.22K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу сафарги совуқ хавони минтақага шимолдан кириб келиши республика марказий вилоятларида муз ҳодисаларини келтириб чиқарди.

Январь ва февраль бошларини ҳаддан ташқари иссиқ келиши жорий йил жойларда эрта пишар меваларда жуда ҳам барвақт вегетация даврини бошлаб юборди.

Боғдорлик секторида жуда ҳам кўп дарахтлардаги куртак ва гуллаш даврларида шимолдан бостириб келган совуқ оқим намгарчилик (муз ёмғирлари) билан биргаликда дарахт шохлари ва гулларда 1 смгача ноодатий муз қопланишларга олиб келди.

#Богдорчилик
-4 даражагача қисқа муддат совуқдан "ўтиб олган" бодом куртак ва гуллари.

Жанубий вилоят текислик ҳудудларида жорий февралдаги совуқ хаво оқими боғдорчиликка у қадар катта таъсир кўсатмади.

Қаршида 19 февраль тонги -4 даражагача совуқ кузатилган бўлса, Термизда эса ўша куни ҳаво ҳарорати минимуми -2 даражага ҳам етмаган.

Юқоридаги тасвир шу кунларда Қарши шаҳридаги бодом дарахти фенеологик даврини кўрсатиб, унда куртак ва гулларни жорий совуқ ҳаво у қадар совуқ урмаганини кўриш мумкин.

Олдинроқ, бу сафарги арктик совуқ ҳаво оқими жанубий ва водий вилоятларига у қадар кучли таъсир этмаслигини ёзган эдик.

#Богдорчилик
Тинимсиз ва ҳаддан ташқари кўп қор ёғиши Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани айрим ҳудудларида дарахт шохларининг қорни кўтара олмасдан синиб кетиши холатларига олиб келмоқда.

Юқори намгарчилик ва кўп қор омили баъзи дарахтларнинг илдизи билан қулашига олиб келган.

Фототасвирлар кузатувчиларимиз томонидан жўнатилди.

#Богдорчилик
Жорий йил сабзавот ва полиз экинлари жануб ва марказий вилоятларда яхши ҳосил бериши ойдинлашмоқда.

Жанубдан кириб келган кетма-кет намгарчил оқимлар айни жануб ва марказий вилоятларга яхшигина қор ва тупроққа етарли табиий намликни улашди.

Ўзгидромет прогнозларида март ойи республика маркази ва жанубида бироз салқин бўлиши ерга уруғ қадашлар билан боғлиқ баҳорий вегетация даврини бироз кечроқ бошланишига олиб келиши мумкин.

Аммо, лалми ер майдонларида етарли намлик лалми ва суғорма кузги ғалла ҳосилдорлигини кескин ошириши кутилмоқда.

Жорий намгарчил вазият шундай бўлдики, жойларда ёғаётган қор ерга яхшигина намлик улашди. Кучли музлаш ҳодисаларисиз кечган бу жараён (тупроқ иссиқ, ҳарорат ноль даража тамоили) кузги-қишги пиёз ва саримсоқ пиёз ниҳолларига у қадар зарар келтирмаган бўлиши керак.

Буни ҳудудларда қайд этилган архив метеорологик маълумотларини титкилаб, кейинроқ яна каттароқ таҳлил қилиб кўрамиз. Бу якуний хулосамиз эмас...

Аммо, жойларда эрта гуллаб қўйган бодом ва ўрик каби дарахт гулларини тинимсиз ёққан қор кейинроқ ерларга тўкиб, унинг ҳосилдорлигини кескин камайтириб юборган бўлиши керак. Бу ҳам якуний хулоса эмас.

#Богдорчилик
Самарқанд шаҳрида 18 феврал куни ўрик дарахти шохидаги бўртиб қолган куртакни 1 см га яқин қоплаган муз ҳодисасини ҳис қилган ўрик куртакларида совуқ уруш ҳодисалари у қадар кучли кузатилмаган.

Каналимизнинг самарқандлик синчков кузатувчиси бугунги кунга келиб яъни 10 мартда айнан ўша шохдаги куртаклар (тўлиқ бўлмасада) яна қайта бўртиб чиқаётгани билан боғлиқ тасвирни биз билан бўлишди.

Февраль сўнги ва март ойи бошларидаги совуқлик ва қорли об-ҳаво боғдорчилик секторига у қадар кучли зарбаларни бермаган кўринади...

#Богдорчилик
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Фориш тумани Хонбанди шаҳарчасининг бугунги манзаралари.

Жуда ҳам кўп такрорлаганимдек, жорий қиш боғдорчиликда етарлича муаммоларни келтириб чиқарди.

Дарахт таналарининг қишда ҳаддан ташқари кўп стрессларни қабул қилиши, афсуски бу жорий мавсумдаги мева хосилдорликларида яққол кўринади.

#Богдорчилик
Бугунги қорли об-ҳавога қарамай, эртага яъни 15 март куни республика бўйлаб юқори харорат кутилади.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, эртага шимол, водий ва кўплаб вилоятларда +13 +15 даражагача илиқ харорат кутилса, жанубда эса +18 даражагача юқори харорат кутилади.

Тунги ҳароратлар ҳам кўпчиликни қўрқтадиган даражада хавотирли эмас. Кўплаб вилоятларда тунги минимумар ноль даража ва ундан бироз пасаяди холос. Бу ҳозирги шароитда юқори эҳтимолликдаги қор остидаги қишлоқ хўжалигини кучли совуқ уришига олиб келмайди.

#Богдорчилик
Жорий йил республиканинг катта қисмида мевали дарахтларда ҳосилдорлик хар қачонгидан яхши бўлиши кутилмоқда.

Каналимизда ўтказилган сўровномада қатнашган 1.4 мингта кузатувчиларимизнинг ярмидан кўпи (51%и) ушбу мавсум мевали дарахтларда ҳосилдорлик ҳар йилгидан яхши бўлишини таъкидлашган.

Канал кузатувчилари республиканинг турли ҳудудларидан экани ҳамда кузатувчиларнинг кўпчилиги боғбон бўлганлиги учун сўровнама натижалари биз учун муҳим ҳисобланади.

#Богдорчилик
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мева тугган ва барг чиқарган дарахтларни совуқ уришидан олдини олиш усули.

Европанинг маркази ва шимолида мавсумга хос бўлмаган совуқликлар кузатилмоқда. Олдинроқ, бу ҳақида ёзган эдик.

Поляк боғбонлари вегетацияга кириб қолган яшил боғларда айни ҳозирги совуқлик аномалиясида дарахтларини совуқ уриши олдини олишда намлантирувчи шланклардан кўпроқ сув пуркаб, дарахт танасида музлаш ҳодисаларини келтириб чиқариш, уларни совуқ уришидан асраш мумкинлигини тушуниб етишган. Ва боғларда оммавий бу усулни қўллашган.

Жорий қишда Бухоро ва Самарқанд вилояти кўплаб ҳудудларида эрта вегетацияга кириб қолган дарахтларда совуқ уриш олдини олишда табиатни ўзи бизга бу усулни амалга ошириб берган эди.

#Богдорчилик
Кўплаб вилоятларда аксар терак дарахтлари баргини оммавий қурт еб битирмоқда.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилояти кўплаб ҳудудларида терак дарахтлари япроғи апрель ойи сўнгги кунларига қарамай, яшил ранг ўрнига кеч куздаги каби сариқ рангга "бўялган".

Экологик партия раиси биолог олим Абдушукур Ҳамзаев ҳам бу вазиятга эътибор қаратган. У Тошкент вилоятидан Қашқадарё вилоятига магистрал автомобиль йўли орқали транспортда кезиб, йўл четидаги теракларда бу ҳолат кузатилаётганини таъкидлаган.

Ҳолатлар расмда кўриб турганингиздек. Олим зараркунандалар таъсирида вазият шу холатга келгани, бу табиий ҳолат эмаслигига эътибор қаратган ҳамда яқин кунларда мутахасис маслаҳати эълон қилинишини таъкидлаган. Бу зараркунанда сўнгги 3-4 йилда кузатилаётгани қўшимча қилинган.

Эсингизда бўлса, ўтган йили ёзда Рост.24 ахборот нашрига берган интервюда, 2024 йилда бизнинг қишлоқ хўжалиги ноодатий зараркунандалар хавфи билан курашишига тўқнаш келиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эдим.

#Богдорчилик
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида етиштирилаётган узум нави.

Бу нав (Тожикистоннинг Новатар узум нави дейишмоқда) тўлиқ пишса узум шингили ярим метр келади.

#Богдорчилик
Тунги салқинликлардан иборат қуруқ кунлар давом этади.

Ўзгидрометнинг 1 сентябргача эълон қилган об—ҳаво прогнозларида келтирилишича, сентябрнинг 2—санасига қадар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Жойларда ҳаво ҳарорати аста—секин кўтарилиб бориб, ой сўнги ва янги ой бошларида кундузги ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиб, тунги минимумлар +13 даражагача ўзгаради. Тоғларда тунги минимум ҳароратлар +10°С га пасаяди.

Ҳозирда қишлоқ хўжалигида айни об—ҳаво муҳити муҳим рол ўйнайдиган момент ҳисобланади. Қуруқ ёғингарчиликсиз об—ҳаво муҳити керак.

Узумчилик сектори учун қуруқ кунлар жуда зарур бўлса, жорий ёзнинг сўнгги ёзлардан бироз салқин келиши пахтачилик тармоғида дефоляция ишларига куч бериш кераклигини англатади.

Чунки, эндиликда ёзда тўпланган пастроқ фойдали эффектив хароратлар йиғиндиси ғўза учидаги кўсакларнинг сунъий очтиришга куч бериш кераклигини англатади.

#Богдорчилик
#пахтачилик
Ла—Ниньо даврида Ўзбекистон узум экспорт қилиш бўйича дунёда юқори рейтингдан паст рейтингга тушиб кетган.

EastFruit таҳлилларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон узум экспорти бўйича дунёда 9—ўринда турган бўлса, 2023 йилда бирданига 20—ўринга тушиб кетган.

Экспорт ҳажмининг 8 баробарга камайиб кетиши ҳақиқий узум фалокатини келтириб, 2023 йил ғайритабиий совуқлик тўлқини узум секторида инқироз вазиятни тақдим этган.

Ўтган 2023 йил Ла—Ниньонинг "сўниш" босқичида турли совуқлик аномалиялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида узумчилик тармоғини "музлатган" эди.

Бу йил эса Эль—Ниньо даврида узумчилик тармоғида вазият яхши.

#Богдорчилик