Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.03K photos
2.43K videos
35 files
7.55K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Forwarded from bakiroo
Каспий денгизи ҳам қуримоқда

Қозоғистонлик қардошлар Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисми қуриб бораётганидан ташвишга тушишган. Охирги 15 йилда олинган космик суратларни ўрганган мутахассислар денгизнинг шимолий-шарқий, Қозоғистонга тегишли қисмининг 7,1%и қуриб бўлганини аниқлашган.

Каспийнинг қуриган қисми 8,1 минг квадрат километр ёки иккита Андижон вилояти ҳудудига тўғри келади. Суратларга қаралса, денгизнинг ўрнида Атирау шаҳри яқини ва Урал (Ёйиқ) дарёси дельтасида улкан янги чўл ҳосил бўлганини кўриш мумкин.

Каспийнинг мазкур қисми Ўзбекистонга ҳам жуда яқин ҳудуд экани инобатга олинса, унинг иқлим ўзгаришлари ва экотизимга таъсирини биз ҳам янада кўпроқ сеза бошлаймиз.

Аввалроқ денгиз Туркманистон қирғоқларидан ҳам жуда тез чекинаетгани, машҳур Аваза курортларидан денгиз 100 метргача қочиб кетгани айтилганди. Денгизнинг таркиби бўлган Қорабўғозкўл деярли алоҳидалашиб қолган (прогнозларга кўра, яқин 20 йилда тўлиқ қуриб битади). Буни ҳатто Тошкентдан Баку ёки Тбилисига учаетган самолетлар йўловчилари ҳам кузатишлари мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти чўлларидаги айни манзара.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалик секторидаги баъзи кластер эгалари қишлоқ хўжалик пахта далаларида учувчисиз бошқариладиган дрон хизматларидан фойдалана бошламоқда экан.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда Ўзбекистонда сел тошқинлари хавфи юқори бўлади, – иқлимшунос (1-қисм)

Rost24.uz сайти иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби ва келгусида Ўзбекистонни қандай иқлим шароити кутаётганини билиш учун иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов билан суҳбатлашди.

БАТАФСИЛ: https://rost24.uz/uz/news/1616

ЮТУБДА: видеони тўлиқ кўриш учун


Каналга уланиш:➡️https://t.me/rost_24uz
1997 ва 2023 йил июнь ойидаги Эль-Ниньо ҳодисасисининг дунё океани сув ҳароратларининг ўзгартиришдаги фарқлари.

Бутун дунёда океан сув ҳарорати шу қадар юқориладики, билмадим, бизни келгуси бир йилликда қандай табиий ҳодисалар олдинда кутиб турибди.

Эрта огоҳлантириш тизимларига кучни бераверишимиз керак

@uzb_meteo
Ярим тунда Тошкент вақти билан соат 01.49 да Афғонистонда эпимаркази 100 км чуқурликда бўлган 5.4 магнитудали зилзила кузатилибди.

@uzb_meteo
Кечагидан бироз пастроқ ҳаво ҳарорати кутилмалари.

Чўл ва баъзи ҳудудларда чанг тўзон кўтарилиш прогнозлари ҳам мавжуд.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
🕚 11.00

Тошкент шаҳрининг "15th CityHospital" локацияланган марказий ҳудудлардан бирида ҳаво таркибида майда PM-2.5 заррачаси билан боғлиқ вазият AQI таснифи бўйича "қизил" даражага чиқди.

Пойтахт маркази Халқлар дўстлиги саройи атрофида эса ҳаво ифлосланиши "сариқ" даражада.

Айнан мазкур қизил даражали ифлосланиш билан пойтахт AQI платформасида дунёдаги энг ифлос шаҳарлар рейтингида 4-ўринга кўтарилди.

@uzb_meteo
Тошкент шаҳрида кеча кузатилган энг юқори ҳаво ҳарорати шу кун учун хос энг юқори ҳарорат қийматидан 0.1°С паст кузатилди.

Кечапойтахтда ҳаво ҳарорати +42.3°C га етди. Бу кузатувлар тарихида шу кунда энг юқори кузатилган ҳаво ҳароратидан 0.1°С паст дегани.

@uzb_meteo
Самарқанд шаҳрида кеча ўтмишда шу кунларда кузатилмаган энг юқори ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди.

Кеча Самарқандда +40.5°C юқори ҳарорат 1989 йил 13 июлда кузатилган шу кун учун хос энг юқори ҳаво ҳароратидан 0.6 даража иссиқ бўлган.

@uzb_meteo
Салар канали сув сифати ифлослигича қолмоқда.

Тошкент вилояти йирик сув объектларида (канал ва сув омборлар) 12 июль ҳолатига сув ифлосланиш индекси.

Батафсил

@uzb_meteo
Буғдой йили. 🌾

Ўзбекистон жорий мавсум ўзида биринчи марта 8 млн тоннадан кўп ғалла ҳосилини етиштирди.

#Бугдой

@uzb_meteo
11-13 июль кунлари Ўрта Осиё учун энг иссиқ синоптик жараён термик депрессия жараёни кузатилган.

Мазкур жараён Ўрта Осиёда фақат ёз ойлари кузатилади. Унинг давомийлиги икки уч кун, баъзан 5-7 кунгача давом этади. Жуда кам ҳоллардаги ҳафталаб чўзилган.

Жорий термик депрессия чўл ҳудудларида ҳаво ҳароратини +46 даражагача юқори кўтарилишига олиб келди. Самарқанд шаҳрида 13 июль куни кузатувлар тарихида энг иссиқ 13 июлни тақдим этди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чанг бўронларига ҳам тайёр туришимиз керак — иқлимшунос (2-қисм)

Ўзбекистонда охирги икки йилда деярли барча шаҳарларда, шунингдек, пойтахтда ҳам чанг бўронлари кузатилди.

Rost24.uz бунинг сабаби нимада экани ва унга қарши қандай чоралар кўриш кераклиги бўйича иқлимшунос Эркин Абдулахатовдан жавоб олди.

Батафсил:➡️https://rost24.uz/uz/news/1619

YouTube'да:➡️https://youtu.be/y7Off1tcoZ0


Каналга уланиш:➡️https://t.me/rost_24uz
Эль-Ниньо

Дунёда сўнги 4 та Эль-Ниньо ҳодисалари қуйидаги йилларда кузатилган экан:

1991 йил;

1997-1998 йиллар;

2009-2010 йиллар;

2015-2016 йилларда.

Жорий мавсум мазкур ҳодиса кузатила бошлади. Иқлимшунослар унинг давомийлиги камида 10 ойча давом этишини маълум қилишмоқда.

Эль-Ниньо ҳодисаси дунёдаги энг катта табиий ҳодиса бўлиб, у Тинч океани катта сув массаси ҳароратининг меъёрдан камида 3 даражагача барқарор кўтарилиб кетишида юз беради.

Эль-Ниньо кузатилган даврларда сайёрада ҳарорат кўтарилиб кетади. Ёғинларда жадаллилик ортади. Айрим ҳудуларда ёғин рекордлари кузатилади. Баъзи минтақаларда умуман ёғингарчилик бўлмайди. Давомли қурғоқчилик ва иссиқлик юқори чўққига чиқади.

@uzb_meteo
Жигаристон сурилмаси (тупроқ кўчки) ҳам Эль-Ниньо даврида кузатилган экан.

Мана бу ҳужжатда келтирилишича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 1991 йил 4 май соат 06.45 да кўп ёғин ва кўмир конидаги портлатишлар ортидан катта тупроқ массаси Жигаристон қишлоғи устига ўпирилиб тушади.

Қишлоқ 20 метр баландликдаги тупроқ кўчкиси остида қолади. Унда 50 дан ортиқ инсонлар ҳалок бўлади. Кўп оилалар бош панасиз қолади.

Мазкур сурилма ҳам Эль-Ниньо даврида кузатилган экан.

@uzb_meteo
Россиянинг Новосибирскида шундай дўл ёғиб ўтаётган экан.

@uzb_meteo