Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.59K photos
2.61K videos
40 files
8.21K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
18 июль куни яна жазирама иссиқ кутилиши прогноз қилинмоқда.

Юқоридаги картада 18 июль соат 14.00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати келтирилган.

18 июль куни шимол ҳудудларини ҳисобга олмаганда, республиканинг катта қисмида жазирама иссиқ кутилади.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 18 июль куни Бухоро, Навоий ва жануб вилоятларида кундузи +44 даража иссиқ кутилади.

19 июль куни эса водий вилоятаридан ташқари жойларда харорат бироз пасаяди.

Ўзгидрометнинг COSMO_CA миллий оператив прогностик модели.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг тоғ дарасидаги сув омбор.

@uzb_meteo
17 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида қисқа муддатли жала ёғинлар ёғиши мумкин.

Нам ҳаво оқими ҳаракат йўналиши Қозоғистонга йўналган.

Юқоридаги картада яшил рангли ҳудудлар ёмғир ёғиб ўтиши мумкин бўлган ҳудудлардир.

🟩 0-10 мм;
🟨 20-25 мм;
🟧 25-30 мм;
🟥 >30 мм...

COSMO_CA

@uzb_meteo
Жанубий Кореяда рўй берган кучли ёғингарчиликлар оқибатида 33 киши вафот этган, 10 га яқин кишилар бедарак йўқолган.

Жанубий Кореяда 15 июль куни кузатилган ҳаддан ташқари кўп ёғин жойларда сел-сув тошқини ва кўчки ҳодисаларини келтириб чиқарган.

Натижада кўплаб кишилар табиий офатнинг талофатли оқибатлари натижасида ҳалок бўлган.

@uzb_meteo
Тошкент вақти билан соат 11.48 да АҚШнинг Аляска штати қирғоқ бўйи ҳудудларида 7.4 магнитудали зилзила кузатилди.

Зилзила ортидан қирғоқ бўйи минтақаларида цунами хавфи эълон қилинди

@uzb_meteo
Интерстеллар филми.

Фильмнинг премьераси 2014 йил 26 октябрда Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. Фильм тижорий жиҳатдан жуда катта ютуқларни қўлга киритди. Томошабинлар томонидан юқори баҳоланди, шу жумладан ушбу илмий-фантастик филм кўплаб олимларнинг юқори баҳоларига ҳам сазовор бўлган.

Интерстеллар бир қатор мукофотлар ва номинацияларга сазовор бўлган, жумладан, улардан энг яхшиси " Оскар " мукофоти, 2019 йил декабрь ойида эса АҚШ кино Академияси ҳамда TIME журнали уни ўн йилликнинг энг яхши фильми деб тан олди.

Мазкур кино ишланмаси 2016 йилдан дунёда ҳали ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1 даражадан кўтарилиб кетмаган иқлим маълум бир мувозанатлашган пайт ишланган.

Мана 2016 йилдан сўнг дунёда муттасил ҳар йил ҳаво ҳарорати саноатгача бўлган даврдан камида 1 даража юқори кузатилмоқда. Шу худдики арзимагандек кўринган 1 даражалик фарқ дунёнинг кўплаб мамлакатларида қурғоқчилик, чўллашишни кучайтириб юборди. Мамлакатлар бу инқироздан осонликча чиқиб кетиш йўлларини амалда ошира олмаяпти.

Кинони кўринг, шунда менга ҳам маълумотларни Сизга етказиш осонроқ бўлади. Бир биримизни тушуниб қанот бўлиб ишлаш, минтақада қурғоқчилик, чанг бўронларига қарши курашда яқинроқ йўллардан бора оламиз.

Кино ҳаволасини қолдиряпман. Шу каналга кириб, бўш вақт бўлганда уни албатта кўриб чиқинг.

@uzb_meteo
Ўтмишда июнь-июль ойлари пишқириб оқадиган Зарафшон дарёсининг ўрта оқими ўзани ҳолати.

Зарафшон дарёсининг Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи қисми.

@uzb_meteo
16 июль Хитой ғарбида Хитой кузатувлар давридаги энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди. +52.2°С...

Мазкур юқори қиймат бундан олдин Хитойда кузатилган энг иссиқ рекорд иссиқликдан 1.7°C юқори бўлди.

Олдинроқ Хитойда жорий мавсумнинг ўзида +50 даражадан юқори иссиқликлар кузатлишини маълум қилган эдик.

@uzb_meteo
Иш ҳафтаси учун об-ҳаво прогнози.

Иш ҳафтасининг бошлари ҳудудларда бироз иссиқ, ўрталарида бироз ҳароратларнинг пасайиши кутилади.

Ҳафта бошларида республиканинг катта қисмида +40 даражагача иссиқлик, жануб вилоятларида +42 +44 даражагача иссиқ кутилади. Ҳафта ўрталаридан эса ҳароратнинг бироз пасайиш ҳодисаси рўй беради. Жойларда ҳароратлар +33 +38 даражаликка қайтади.

Ҳафта бошларида шимолда, 19-21 июль кунлари баланд тоғликларда ёғингарчилик кутилади. Бошқа ҳудудларда ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қорақалпоғиcтоннинг Қанликўл туманида жадал ёмғир ёғиб ўтмоқда.

Олдинроқ, 17 июль куни Қорақалпоғистондан 0-10 мм оралиғида қисқа мудатли жала ёмғир ёғиб ўтишини маълум қилгандик.

@uzb_meteo
Хоразм вилоятининг кўплаб туманларида шимоли-ғарбий йўналишдаги кучли булут ости шамоллларининг эсиши жойларда чанг тўзонларини кўтараётгани айтилмоқда.

@uzb_meteo
🕠 17.30

Урганчда кучсиз чанг бўрони кузатилмоқда. Шамол сониясига 14 метр тезликда эсмоқда.

"Урганч" халқаро аэропортида кўриниш масофа 4000 метргача чекланди.

@uzb_meteo
🕡 18.30

Урганчда ёғин аралаш чанг бўронлари кузатилмоқда. Шамол сониясига 15 метр, кучайганда 21 тезликда эсмоқда.

"Урганч" халқаро аэропортида кўриниш масофа 1500 метргача чекланди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманига кириш қисмидаги чанг бўрони.

@uzb_meteo
Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол омили туфайли, республика туманларида соат 19.00 дан электр тармоқлари вақтинча тармоқдан узилган.

Энергетика вазирлиги

@uzb_meteo
Хоразм вилояти Шовот ва Гурлан туманларида кучли булут ости шамоллари келитирб чиқарган талофатлар ортидан электр таянч устунлари ҳамда подстанциялар зарарланди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти ғарбий қисми Базаубай чўл станциясида шамолнинг кучи сониясига 25 метрга етган.

Кўриниш масофаси 50-100 метргача чекланган кучли чанг бўронлари ҳам кузатилибди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида шимолдан фронтал нам ҳаво оқимлари кўплаб ҳудудларда кучли булут ости шамоллари, чанг бўронлари ҳамда баъзи худудларда кучли жала билан ўтди.

Икки кун олдин айтганимиздек, мазкур ҳаво оқимининг ҳаракат йўналиши Қозоғистон томонга йўналган

@uzb_meteo