Суғориладиган ер майдонларида гектарига 60-80 центнергача ҳосил олиш мумкин бўлган буғдой навлари.
#Бугдой
🌦 @uzb_meteo
#Бугдой
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Буғдой йили. 🌾
Ўзбекистон жорий мавсум ўзида биринчи марта 8 млн тоннадан кўп ғалла ҳосилини етиштирди.
#Бугдой
@uzb_meteo

Фарғона водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари) пахта-ғалла ер майдонига эга фермерлар менга алоқага чиқинглар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзусидаги халқаро лойиҳасини амалга оширишда Сизнинг дала майдон локацияси (жойлашган ўрни) керак бўляпти.
Кейинроқ, лойиҳа доирасида ҳудудларда иқлим ўзгариши, ҳаво қурғоқчилиги, ёғингарчилик имкониятларидан келиб чиқиб, фермерларга ойлик агроблютенлар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Алоқага чиқиш: 👉 @Erkin_Ikramovich
#Бугдой
#Пахтачилик

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферага ракета отиш орқали сунъий таъсир кўрсатиб, ёғинни кўпайтириш.
Руслар келаётган нам ҳаво оқимларидан унумли фойдаланиб, ғалла майдонлари устига Алазань-12 ракеталари билан атмосферага таъсир кўрсатиш йўли орқали сунъий ёмғир ёғдириш жараёнларини амалга оширишмоқда.

22-23 октябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.
Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик" мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.
Лойиҳа доирасида 22-23 октябрь тунда водий вилоятларида кутилажак ёғиннинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти шарҳлаб ўтилди.
Ғаллани суғориш меъёри, вақти ва давомийлиги об-ҳаво, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити, тупроқ тури, ер ости сувининг сатҳи, экинни ривожланиш фазаси ва бошқа ҳусусиятдларга боғлиқ. Тупроқ намлиги ўзгариши (камайишини) ва униб чиққан майса ҳолатини доимо кузатиб бориш лозим.
Кузги буғдойдан 160 центнер биологик ҳосил (70 центнер дон, 90 центнер сомон бирлиги) олиш учун гектарига 6400-7200 м³ сув талаб этилади. Ўсимлик умумий сув сарфининг маълум қисмини ёғин сувлари ҳисобига қондиради. Йиллик ёғин миқдори 300 мм бўлганда ўсимлик жами 3000 м³ ни ёғин суви ҳисобига, қолган 3400 - 4200 м³ эса суғориш сув ҳисобига қондиради.
Кузги буғдойни экиш олдидан ўтказиладиган нам тўпловчи суғоришларнинг меъёрлари одатда, тупроқда етишмаётган намлик миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Уларнинг миқдори оғирсозли тупроқларда 1000-1200 м³/га, соз ва қумоқ каби енгил тупроқларда 800-900 м³/га ни ташкил этади.
Кузги буғдой уруғларини ундириб олиш учун соз тупроқда 750-800 м³/га сув миқдори етади. Бу, 70 мм табиий ёғин миқдори эквивалентига тенг. Водийда бугун тунда кутилаётган ёғин 2-8 мм оралиқда (20-80 м³) ва мазкур биргина нам ҳаво оқими суғориш учун жойларда 3-10% гача унув учун керакли суғориш сувини "ташлаб" кетади.
Ўйлайманки, водий фермерлари биз тақдим этаётган ёғин прогнозларидан келиб чиқиб, далаларга экилган ёки ҳозирда экилиши режалаштирилаётган уруғларни суғориш учун сув сарфи миқдорларига катта эътибор қарата олишади.
Зеро, ҳозирда минтақада сув етишмовчилиги, иқлим ўзгариши таъсири қишлоқ хўжалигини юритишда иқлим параметрлари, хусусан, ёғин прогнозлари, унинг ёғиб ўтган миқдоридан келиб чиқиб, вақтида тўғри агротехник ва суғориш тадбирларни амалга ошириш замон талабларидан биридир.

Telegram
Эркин Абдулахатов
22-23 октябрда водийда кутилаётган ёғин прогнози
23 октябрь куни водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.
Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик" мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.
21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси водийда деярли ёғин бўлмади. Эртанги нам ҳаво оқими серияси водийда бир суткада 0.3-11 мм гача оралиқда (бир гектарда 3-110 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.
Мазкур ёғин суви водий шимоли ва шарқида экилган буғдой унуви, қишловга кириши учун қарийиб 15 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

8-9 ноябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.
Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик" мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.
Нам ҳаво оқимлари 8 ноябрь кечаси, 9 ноябрга ўтар кечаси ҳамда 9 ноябрь кунлари водийда бир суткада 2.7-18 мм гача оралиқда (бир гектарда 27-180 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.
Мазкур ёғин суви водий шимоли ва жануби ғарбида экилган буғдой унуви, унинг қишловга кириши учун ноябрда истеъмол қиладиган 24 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

Илиқ қиш қурт-қумурсқа ва зараркунандалар хавфини оширади.
2016-йилнинг қиши ва эрта баҳори худди ҳозирги каби Эль-Ниньонинг кучли таъсирида бўлган.
2016-йилнинг январь-февраль қиши республикада шу қадар илиқ бўлганки, йилнинг бошидан ҳарорат деярли барқарор илиб бориш ходисаси рўй берган. Айниқса, бу катта майдонни эгаллаган қишлоқ хўжалик ер майдонларида совуқлик таъсирининг йил бошидан рўй бермаслигига олиб келди.
Натижада, ўшанда юртимизда қишлоқ хўжалик секторида эрта вегетация даври юз берган. Баҳорий намлик ғалла ўсимликларининг эртароқ бошоққа кириб қолиш фазасида тўсатдан сариқ ва қўнғир занг касаллилигига тўқнаш келишига олиб келган. Ўша йилни фермерлар яхши эслашса керак.
Кўпчилик билади, ғалла далаларида сариқ занг касаллигининг кенг масштабда тарқалиши ҳосилни 45-50% гача камайишига олиб келади. Занг касаллигидан кучли зарарланган буғдой сомонини на молга бериб бўлади, на унинг донини тегирмонга солиб бўлади. Юртимизда ўшанда беқарор баҳор ойларида катта ғалла майдонларида буғдой барги атлас рангга кириб занг касаллигига учраган эди.
Ёз эса тўсатдан исиб бериб, қишдан эсон омон чиқиб олган кўсак қурти каби зараркунандалар пахта кўсаги ва гулларини ея бошлаганди.
Мана бу интервюда ўтган йилнинг июль ойида Rost24 интернет нашрига шу хақида айтиб ўтилган эди.
Хуллас, қишлоқ хўжалик секторида биз нималарга қарши курашишимиз кераклигини менимча тушуниб етдик. Қиш чилласи бўлишига қарамай ер музламаяпти, ҳатто замороск ҳодисаси йўқ. Биз ҳали хам қишлоқ хўжалиги секторининг бу вазиятга реакциясини кутяпмиз. Нима қилиш керак? Тавсияларни берасизларми?
#Богдорчилик
#Бугдой
#пахтачилик

Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистонда келгусида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги 40-60% га камайиши мумкин
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг "Иқтисодий шарҳ" журнали 12 - сонидаги мақоласида 2024 йилда Ўзбекистон ва дунё иқтисодиётида иқлим ўзгариш жараёнлари озиқ-овқат хавфсизлигига сезиларли таъсир этиши баён этилган.
"Энг жиддий хавф – бу озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатадиган ва нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз учун жиддий муаммо бўлган сув таъминоти масаласи. Шу боис, ислоҳотларни давом эттириш жараёнида биринчи навбатда, сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган."деб ёзилади ҳисоботда.
Иқлим ўзгаришининг ноқулай таъсири сув манбаларининг йилдан-йилга камайишига олиб келади, бу эса Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳолисига зарар келтиради. Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил ичида музликлар майдони қарийб учдан бир қисмга қисқарди.
Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда сув танқислиги 2030 йилга бориб 7 миллиард куб метрга, 2050 йилга келиб 15 миллиард куб метрга етиши мумкин. 2050 йилга бориб Марказий Осиёда чучук сув етишмаслиги минтақа ялпи ички маҳсулотнинг 11 фоизга камайишига олиб келиши мумкин.
Сув етишмаслиги, қурғоқчилик, сув тошқини ва ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари кўтарилиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлиши кутилмоқда.
Жаҳон банки асосий қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой, картошка, пахта, олма) ҳосилдорлигининг 40-60 фоизга камайиши мумкинлигини прогноз қилган.

Кучли зангга чалинган буғдой сомонини на молга бериб бўлади ва на унинг донини тегирмонга солиб бўлади.
Март ва апрель ойларида кутилаётган юқори намгарчилик ва кетма-кет ёғинлар кетидан буғдой ўсимликларида занг касалликларига чалиниш эҳтимоли ошмоқда.
Бу ҳақида олдинроқ ёзиб ўтган эдик. Март ойининг иккинчи декадаси ҳам республиканинг катта майдонидаги ғалла далаларида ёғинларнинг кўп кузатилиши буғдой ўсимлигида барг ва таналарида занг касаллиги билан чалиниш эҳтимолини оширмоқда.
Фермерлар ҳар куни далани кўздан кечириш, ниҳолларда сариқ-қўнғир занг билан боғлиқ "ўчоқ" ҳудудлар кузатилиши заҳоти зудлик билан унга қарши агротехник тадбирлар кўрилиши тавсия этилади.