UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
7.98K photos
756 videos
33 files
1.38K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ваколатхонасини очиш муҳокама қилинди

Ўзбекистон делегацияси Қобулда бўлди. Қобулда ўтказилган учрашувларда "Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги савдо уйлари фаолиятини қайта тиклаш ва жонлантириш, Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ваколатхонасини очиш, шунингдек, халқаро юк ташиш, божхона назорати ҳамда фойдали қазилмали конларни ўрганиш ва ривожлантириш истиқболларига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Афғонистонда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ваколатхонасини очиш муҳокама қилинди Ўзбекистон делегацияси Қобулда бўлди. Қобулда ўтказилган учрашувларда "Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг Қобул ва Мозори…
Ўзбекистон делегацияси Қобулда 1 млрд 185 млн долларлик экспорт-импорт шартнома ва битимларни имзолади

Ўзбекистон делегациясининг Қобулда ўтказилган учрашувларида икки мамлакатнинг давлат идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида “B2B” ҳамда “G2B” форматидаги учрашувлар доирасида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, транспорт-логистика ва бошқа соҳаларда 1 млрд 185 млн долларлик экспорт-импорт шартномалари ва битимлар имзоланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали ташкил этилади

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ портал фаолиятини ташкил қилиш ва юритиш бўйича оператор ҳисобланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Сенат: ТИВда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари кузатилган

Ўтказилган таҳлиллар натижаларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган такрорий мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошган. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиш ҳолатлари учраб турибди.
Сенаторлар ташқи ишлар вазирлигининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини бугунги кун талабидан келиб чиқиб, тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигини қайд этди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ташқи ишлар вазирлиги 19 хорижий мамлакатга олий даражадаги амалий ва расмий ташрифлар ташкил этган. 38 хорижий делегация билан учрашув ва музокаралар ўтказилган.  

Республика ва хорижда мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган 600 дан ортиқ маданий-маърифий, ижтимоий ва спорт тадбирлари ўтказилган.  

Каналга уланиш:
@uzauz
#СТАТИСТИКА

2023 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳрида 539 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, шуларда 566 нафар пиёда турли тан жароҳатлари олган. Энг ачинарлиси, уларнинг аксарияти пиёдалар учун белгиланмаган жойлардан ва светафорнинг тақиқланган чироғида ўтиш пайтида содир бўлган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сони 30 фоиздан 40 фоизга оширилади

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистонда турли соҳалардаги хотин-қизларнинг улуши:

тиббиётда 77 фоиз;

таълимда 74;

иқтисодиёт ва саноатда 46 фоиз;

тадбиркорликда 40 фоизни хотин-қизлар ташкил этади.    

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Депутат: "Фикрларим нотўғри талқин қилинмоқда..." (+видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда "Депутат Дониёр Ғаниев Тошкент шаҳрига автомашинада кириш учун кунлик солиқ жорий қилишни таклиф қилди" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалган эди. Депутат Дониёр Ғаниев бунга изоҳ берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Мирзаобод туман ҳокими лавозимига Султонов Сарвар Тўлқинбек ўғли номзоди тасдиқланди.

С.Султонов шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
 @uzauz
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 2-қисми “а”, 3-қисми “а” банди, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган О.Ҳайдаров (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, блогер, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси А. Эргашев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Суд мажлиси очиқ деб эълон қилингач, дастлаб судланувчининг ҳимоячиси томонидан суд жараёни мобайнида аудио ва видеоёзувни амалга ошириш ҳақидаги илтимосномаси юзасидан тарафлар фикри тингланди. Жиноят иши доирасидаги жабрланувчиларнинг шахсига доир маълумотлар оммага ошкор этилишини хоҳламаслиги боис илтимосномани рад қилиш ҳақидаги фикрлари инобатга олиниб, суд судланувчининг ҳимоячиси келтирган илтимосномани рад қилиш ҳақида ажрим чиқарди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётганлиги боис жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари унда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

Суд жараёни давом этмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Олий суд

Каналга уланиш:
@uzauz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
@uzauz
16 та солиқ инспекциясига бошлиқ тайинланди

Сеитов Айдос Искендерович
Чимбой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эшмуратов Аскар Кочкарович Қанликўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Қўнғирот тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рахимов Жаҳонгир Базарбаевич Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ганиев Шамшет Бердибаевич Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тахиатош тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эргашов Жамшид Ашурович Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тохтаохунов Мансуржон Шухратович Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Собиров Азизбек Авазбекович Жалақудуқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Андижон вилояти солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Холматов Аскаржон Рахиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Норматов Сайёрбек Қобулжонович Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турсунов Дониёр Аблоёр ўғли Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Норин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Усмонов Анвар Исраилович Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Икрамов Ойбек Уктамович Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Турдиев Бахтиёр Зиядуллаевич Қумқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қосимов Шамсиддин Хисомиддинович Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хазратов Шерзод Боймаматович Бўка тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мусаев Икром Таджибаевич Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекциясида шўъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон “Саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат” номинациясида ғолиб бўлди

Дунё миқёсида тан олинган сайёҳлик эксперти Lonely Planet 2024 йилда сайёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар сифатида Ўзбекистон ва яна 9 та давлатни танлади.

Ушбу ўнталикка Мўғулистон, Ҳиндистон, Марокаш, Чили, Бенин, Мексика, Покистон, Хорватия ва Сент-Люсия қўшилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз

— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида
давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.

Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.

Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.

Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Салихов Фахриддин Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари этиб тайинланди.

Бунгача у Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинди

Карманадаги қурилиши якунланмаган бинода 452 та “майнинг” қурилмаси ўрнатилгани оқибатида ўн ой давомида қарийб 5,5 миллион киловатт-соат электрдан ноқонуний фойдаланилган.

Кармана тумани ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари ўн ойда ҳудудда шунча электрдан ўғирликни пайқамагани, туманда ойлик истеъмол бирданига 5 фоизга ошганини таҳлил қилмагани танқид қилинди.

Ушбу раҳбарларнинг барчаси ишдан олиниши белгиланди, Бош прокуратурага уларнинг ҳаракатига баҳо бериб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Мутасаддиларга ўғирликлар энг юқори бўлган ҳудудларда ноқонуний истеъмолга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш бўйича тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Манба

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент ёрдамчиси котибиятига мудир тайинланди

Президент фармойишига мувофиқ, Зиёмуҳамедова Дилноза Муродовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Каналга уланиш:
@uzauz
Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Дунё бўйича Ўзбекистон армияси 18 ўринда

News & World Report
тадқиқоти натижаларига кўра, Ўзбекистон армия қудрати бўйича 87 давлат орасида 18 ўринни эгаллади.

Рейтингда Россия, АҚШ ва Хитой етакчилик қилмоқда. Қўшниларимиздан фақат Қозоғистон рейтингга киритилди, мамлакат 19 ўринни эгаллаган.

Нашрнинг ёзишича, армияларнинг қудрати глобал сўровда қатнашганларнинг фикр-мулоҳазалари асосида баҳоланган.

Каналга уланиш:
@uzauz