UzA | Tezkor xabarlar
30.7K subscribers
8.94K photos
953 videos
33 files
1.49K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Нишон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Муборак туманининг янги ҳокими тайинланди

Ҳайитмурадов Мухтор Қўлдошевич Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Нишон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди

Каримов Анвар Расулович
 Сайхунобод туман ҳокими лавозимига тайинланди.

А.Каримов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Эртага Ўзбекистонга Франция Президенти Эммануэль Макрон келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Нишон туманига янги ҳоким тайинланди

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Нишон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Б.Тоғаев бунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У аввалроқ Қамаши тумани ҳокими сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Эндиликда заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин

Жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин.

Илгари: қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун Қашқадарё вилояти ташкил топганига 99 йил бўлди

1924 йилнинг 1 ноябрида Қашқадарё алоҳида маъмурий бирлик сифатида, Республика вилоятлари сафидан жой олган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ширин шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Хазратқулов Ниёз Намазович Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Бунгача у “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Гулистон филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ.Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳраман Раматуллаевич Сариев — Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Қ.Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Мухаммадиев
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Мухаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмаилов — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

Пенсия бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланади

2025 йил 1 мартдан бошлаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида “автоматик” тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда
тайинланади.

Бунда, шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади.

Натижада фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди ҳамда пенсия ёшига етган фуқарога, шу куннинг ўзида пенсия “автоматик” тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Пенсияларни “автоматик” тарзда тайинлаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича 10 та банддан иборат “йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

Бунда, 14 та вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси 2025 йил 1 мартга қадар инвентаризация қилинади ва пенсия тайинлаш учун зарурий ҳужжатлар тўлиқ рақамлаштирилади. Пенсия ёшига етган, аммо пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга “автоматик” тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#ТАЙИНЛОВ

Иқболжон Одилжонович Эргашев Президент қарорига асосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Сардор Раҳимхон – “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари - “Вақф” хайрия ишлари бўйича директори вазифасига тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «Юрак амри» номли хайрия ишлари билан танилган Сардор Раҳимхон (Санжар Раҳимов) Фонд раҳбари ўринбосари – “Вақф” хайрия ишлари бўйича директор лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Асака туманига янги ҳоким тайинланди

Мўминов Насибулло Набиевич
 Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н.Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Каналга уланиш:
 @uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд халқаро аэропортида 🇫🇷Франция президенти Эммануэль Макронни кутиб олишга тайёргарлик ишлари кетмоқда.

Олий мартабали меҳмонни 🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олади.


Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1 ноябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Франция Президентини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюрадилар.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz