UzA | Tezkor xabarlar
30.1K subscribers
9.4K photos
1.02K videos
33 files
1.54K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан президент Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўтган 9 ой ичида божхоначилар 9 минг килограмга яқин гиёҳвандлик воситаси айланмасини фош этишди

Ўтган 9 ойда жами:
8 минг 935 килограммга яқин гиёҳвандлик воситалари;

619 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар;

4 млн 800 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси фош этилган.

Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди

Каналга уланиш:
@uzauz
#YANGILIK

⚡️Эндиликда ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни шаҳар аҳолисининг ўзи танлайди

Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин. Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 571-сон қарори билан Зохид Шавкатович Эрматов Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шухрат Туланбоевич Иноятов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Улуғбек Мехмонович Кандимов Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Адлия вазирлиги: Қонунбузилишга йўл қўйган 17 нафар нотариуснинг лицензияси тугатилди

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент Администрациясида тайинловлар амалга оширилди

Худаяров Асилбек Анварович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Умерова Гаяне Олеговна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида қатор объектларга ташриф буюрди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 575-сон қарори билан Ибратжон Алижонович Каримов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Фируз Бахрамединович Сафаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 574-сон қарори билан Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Азим Назаров
қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Акмал Қосимов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Президент Администрацияси агросаноат комплексини ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган.

Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги молия-иқтисодиёт ва инвестициялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга уланиш:
@uzauz