Ulug‘bek Po‘latov
3.85K subscribers
296 photos
164 videos
2 files
615 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
​​«YouTube» асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформалардан бири деб топилди

«YouTube» дунё бўйича асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформа экани аниқланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, «YouTube»да соғлиқ билан боғлиқ нотўғри маълумотлар узоқ вақтдан бери йиғилиб келган.

Жумладан, саратон касалларини исботланмаган даволаш усуллари билан касаллик билан курашишга ундайдиган контентлар кўпайган.

Ҳақиқатдан ҳам «YouTube» платформасида жуда кўплаб ёлғон контентлар бор. Канал эгалари ўз обуначиларини кўпайтириш мақсадида «Шок хабар», «Фалончи вафот эти», «Фалон касаликка даво топилди» каби турли хил ёлғон маълумотларни тарқатишади.

Бундай маълумотларку ўз йўлига, лекин инсоннинг соғлиги билан боғлиқ бўлган ёлғон маълумотлар одам соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

Аслида бундай ёлғон маълумот тарқатганлар учун жавобгарликни янада кучайтириш керак. Шунинг учун «YouTube» платформасида эълон қилинган ҳар қандай маълумотларга ишониб кетавермаслик керак.

👉@u_pulatoff
Ўзбекистон армияси кучлилиги бўйича МДҲ давлатлари орасида 3 ўринни эгаллаган

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда ҳарбий салоҳияти, техникалари бўйича энг кучли армия сифатида эътироф этилди. МДҲ мамлакатлари орасида эса Қуролли Кучларимиз 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон армиясида 194 та самолёт, 89 та вертолёт, 420 та танк, 1215 та ҳарбий зирҳли машиналар мақжуд.

👉@u_pulatoff
​​ЭНДИ ПИЁДА ЮРИБ, 100 МЛН СЎМ ЮТИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Ёдингизда бўлса, спорт билан шуғилланаётганим учун менга 1hls.uz платформаси орқали пул тўлашётгани ҳақида айтгандим.

Энди 1hls.uz платформасида кунига 10 минг қадам юрган фуқароларни рағбатлантиришнинг янги тизими жорий қилинибди.

❗️Унга кўра, ҳар ҳафта якунлари бўйича «1hls.uz» иловасида қадам ташлаган иштирокчилар ўртасида қуйидаги совринлар ўйналади:

👉1 кишига 100 миллион сўм миқдорида пул мукофоти;

👉1 000 кишига велосипед.

Ушбу совринлар ўйини ҳар ҳафта якунлари бўйича «Спорт» телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали ўтказилади.

Ғолибларни аниқлаш шаффоф ва холис бўлиши учун Жамоатчилик назорати кенгаши тузилди. Кенгашга депутат Расул Кушербаев раислик қилади, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ва блогер Никита Макаренко унга ўринбосар бўлади.

👉@u_pulatoff
Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган «реклама» учун жавобгарлик белгиланиши керак

Сўнги пайтларда телевиденияда ҳам, радиода ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар турдаги дори ёки гиёҳ махсулотларини реклама қилиш одат тусига кириб қолди.

Қаерга қарасак шунга ўхшаш рекламаларга кўзимиз тушадиган бўлиб қолди. Унда қанадайдир дори ичиш учун тавсия қилинади. Битта отахон чиқиб олиб, таҳминан 10 хил касалликни санайдида, айнан шу дорини ичгандан сўнг ҳамма касалликдан фориғ бўлганини айтади.

Ишонинг булар одамни устидан очиқдан-очиқ кулишяпти. Негаки битта дори 10 хил касални даволай олмаслигини мактаб ўқувчиси ҳам яхши билади. Буни турган-битгани бизнес. Бундай қилиб содда одамларни алдаб пул ишлаш яхши эмас.

Ундай қилманг, бу яхши иш эмас деганимиз билан буни орқасидан катта пул келиб турса, ҳеч ким уни чекламайди. Шунинг учун шунақа дори ёки гиёҳларни реклама қилаётганларга жавобгарлик белгилаш керак.

Агар кимдир ўша дори воситасини сотиб олсаю, ундан шифо топмай, аксинча касаллиги оғирлашса ўша дори компаниясини жавобгарликка тортиш керак. Бу ерда гап тирик одам ҳусусида кетяпти. Бу жиддий масала.

Одам тажриба қуёнчаси эмас. Ўзи шундоқ ҳам Ўзбекистон дорихоналари кўплиги бўйича дунёда етакчилик қилиб келмоқда. Дори бизнеси шундоқ ҳам гуллаб-яшнамоқда. Энди буниси ортиқча. Бас бунга чек қўяйлик.

Одамларни ҳам сал кўзи очилиши керак. Эртага биттаси чиқиб олиб арини ахлати минг дарда даво бўлади, фалон пулга сотиб олинг деса одамлар ҳам унга ишониб кетавермасли керакда. Озгина ақлни ҳам ишлатиб, сал фикр қилайлик. Битта дори 10 хил дардга даво бўлганда ҳозир касал одамни ўзи қолмасди.

👉https://t.me/u_pulatoff
Ulug‘bek Po‘latov
Инсон саломатлиги билан боғлиқ бўлган «реклама» учун жавобгарлик белгиланиши керак Сўнги пайтларда телевиденияда ҳам, радиода ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар турдаги дори ёки гиёҳ махсулотларини реклама қилиш одат тусига кириб қолди. Қаерга қарасак шунга…
Рекламачилар ҳаддидан ошяпти

Ўзи энди «буқноми, фалонбук» деб мақташаётган, аслида эса умуман самара бермайдиган китоблар рекламасидан қутилгандик. Энди жим қўйиб берилганига булар телевиденияга чиқиб олиб «эркаклигингизни кучайтиринг» деб ҳаёсиз нарсаларни тавсия қилишга ҳам ўтишибди.

Пул, пул деявериб бет ҳам қолмабди буларда. Оила даврасида телевизор ҳам кўролмай қолдик. Ҳайф бундай безбетларга.

Одамларда ҳамят ҳам қолмабди. ТВга чиқиб ҳомиладор бўлганини мақтанишдан ҳам тап тортмай қўйишди. Ҳаммаси шу дори бизнеси ортидан келиб чиқяпти.

👉@u_pulatoff
МАҲАЛЛАЛАРДА ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ, ЛЕКИН...

Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиди. Орадан бир-икки йил ўтгач, бу лавозим самара бермаганлиги учун тугатилди дейишса ҳечам таажубланмайман.

Янги ташкил этилган етакчилик лавозимида ишловчиларнинг ойлик маоши маҳаллалардаги хонадонлар сонига қараб энг ками 4 млн 521 минг сўмдан бошланиб, энг юқориси 4 млн 932 минг сўмни ташкил этар экан.

Энг қизиғи, бу лавозим маҳаллалардаги котиб ҳамда мактаблардаги ёшлар етакчиси штат бирлигини қисқартириш ҳисобига ташкил этилди. Хуллас, «Али Ҳўжа, Ҳўжа Али»

👉https://t.me/u_pulatoff
МАҲАЛЛАЛАРДА ОЧИЛГАН ЕТАКЧИЛИК ЛАВОЗИМИ САМАРА БЕРАДИМИ?

Шавкат Мирзиёев қарорига асосан, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилаяпти. Барибир маҳаллаларда ўзгариш бўлмайди. Одамларни иш билан таъминлаб, ойликни зўр қилиш керак. Бунақа лавозимлар бюджетни кемиради холос.

Бир қанча тенгдошларимни муаммосини ҳал қилиш учун Ёшлар ишлари агентлигигача чиқиб, зўрға ҳал қилганман. Етакчилар эса бирор нарсани қойиллатишига ишонмайман. Шу пайтгача ҳам мактаблардаги етакчилар бирор ёшни муаммосини хал этганини эшитмаганман. Уларни вақти қоғозбозлик, ҳисобот билан ўтарди. Бундан кейин ҳам шунақа бўлиши шубҳасиз.

Яқинда жорий этилган ҳоким ёрдамчиси лавозими ҳам одамлар муаммосини аниқлаш, ҳал этиш учун йўлга қўйилганди. Бу каби минглаб штатларсиз ҳам одамлар тармоқларда муаммосини очиқ айтяпти, дод соляпти. Аммо кўпи ҳал этилмаяпти.

Президент бу каби лавозимларни жорий қилишдан кўра, қониқарсиз ишлаётган ҳокимлар, қуйидаги амалдорларни ишдан олса яхши бўларди. Чунки Мирзиёевнинг гаплари, ташаббуслари асосан, қуйи бўғинларда амалга ошмайди. Хуллас, миллиард-миллиард пулларга ачинаман холос...

© Миролим Исажонов

👉https://t.me/u_pulatoff
ЭЛЕКТР ЎЧИШИ ОДАТИЙ ҲОЛ, САРОСИМАГА ТУШИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Бугун соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлиши Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам электр энергияси ўчишига сабаб бўлди.

Кўпчилик бундан саросимага тушиб ижтимоий тармоқларда жар соляпти. Одамлар нега бундан ваҳимага тушяпти ҳайронман очиғи.

Ўзи шундоқ ҳам Ўзбекистонда электр ўчиб турса, аҳоли газни исини ҳам ҳидламаса нимага ҳозирги ҳолатдан ажабланиш керак? Менимча қўшни давлатларда электр умуман ўчмаса керакда шунга кўпчилик саросимага тушган.

Бизга эса буни аҳамияти йўқ. Электр ўчса аҳоли ташқи дунёдан узулади. Бу иш жараёни интернет билан боғлиқ бўлган ишчиларга жуда қулай. Телефонда антена ҳам чиқмайди. Виждон қийналмай, айбни электрга ағдариб мазза қилиб дам олволади.

👉https://t.me/u_pulatoff
144 СОАТ ЁНУВЧИ ШАМ

Айтишларича мана бу шам 144 соат ёнар экан. Ҳозирни ўзида пойтаҳт кўчаларни айланиб юриб шу шамлардан сотса, мижози кўп бўлса керак-а?

P.S: Хабар беришларича, бугун оддий шамларнинг нархи 5-6 минг сўмгача кўтарилибди. Суратдаги шам камида долларда сотилса керак. Бизникилар инсофни ҳам еб юборганку...

👉@u_pulatoff
Республикамизнинг қайси ҳудудларида электр энергияси тикланганлиги бўйича маълумот берилди

2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига кўра қуйидаги ҳудудларда электр энергияси тикланган

Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;

Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати


👉https://t.me/u_pulatoff
​​ЧИРОҚСИЗ ЯШАШ ҚАНДАЙ БЎЛАР ЭКАН?

Кечадан буён Республиканинг деярли барча ҳудудларида электр энергияси ўчиши кузатиляпти. Ажойиб кун бўлдида ўзиям. Кеча уйи ва ишхонасида умуман чироқ ўчмайдиган катта-катта мансабдорлар ҳам фонарь ёки шам ёруғида ишлашига тўғри келди.

Иссиқ курсида ўтирган айрим мансабдорлар деярли ҳар куни шу аҳволда чироқсиз кечаларни ўтказадиган қишлоқдаги аҳолининг қандай яшашётганини ҳис қилиб кўрди. Шу кунгача электр энергияси узилишисиз яшаб келганлар бир кечанинг ўзида тушкун аҳволга тушиб қолди.

Атиги бир кечани чироқсиз ўтказгани учун ҳамма ёқда дод-вой солинди. Лекин шуни билингки, неча йиллардан буён аҳолининг айрим қатламлари шундай қийинчиликни ҳар куни бошидан ўтказади. Чироқ йўқ, газ йўқ, уйи совуқ. Бундай шароитда яшаб кўрганларгина бу ҳолатни тушуниб етади.

Бизнинг Энегетика вазирлигимиз эса умуман газ ва чироқ ўчмайдиган, Тошкент шаҳрининг нақт “киндигида” жойлашган бинода фаолият олиб боради. Уларга маззада, хонаси иссиқ, кондиционер тинмай ишлаб туради. Юпун кийимда компьютерига термилиб ўтирса бас. Уйига бориб ўтин ёқай демайди, чироғ ўчишидан умуман ҳавотири йўқ.

Шунинг учун қайта-қайта айтаман: Энегетика вазирлигини Ўзбекистондаги энг чекка - газ, свет йўқ жойга кўчириб юбориш керак. Вазирлик халқ улардан рози бўлмагунча ўша ерда ишлаши керак. Ҳозир “қорни тўқни, қорни оч билан нима иши бор” қабилида иш бўляпти.

P.S: Ҳа айтганча, яқинда Энергетика вазирлигининг 13 нафар ходими давлат бюджетидан 240 млн сўмни сарфлаб, 2 ой давомида «Угам» оромгоҳининг люкс хоналарида ҳордиқ чиқариб ҳам келишган.

👉@u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар умуман электр токи бўлмаса ҳаётимиз қандай бўлар эди?

Электр токи ҳаётимизни мазмунига айланиб улгурган. Ҳозир усиз яшаш жуда қийин. Буни тушунтириб бериш учун жуда яхши видеоролик тайёрлашган экан.

Видео орқали агар электр токи бўлмаса экологияга қанчалик зарар етиши ва унинг инсон саломатлигига таъсирини акс эттиришга ҳаракат қилишган.

Хуллас кўришга аризигулик видео экан. Сарфлаган мегабайт ва вақтингизга умуман ачинмайсиз.

P.S: Видео манбасини тополмадим.

👉@u_pulatoff
Газ қуйиш шохобчаларининг одатий режмида ишлаши шу бўлса керак

Икки кун аввал Энегетика вазирлиги ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий режмида ишлай бошлади деб баёнот берганди.

Одатий режим мана шу бўлса керакда. Чунки Республика бўйлаб электр энергиясида бўлган муаммодан олдин ҳам газ қуйиш шаҳобчаларида шундай навбатлар бор эди. Ҳозир ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Ой бошида Ўзбекистон ички мавсумий истеъмолни қоплаш учун Россияга табиий газ экспортини бутунлай тўхтатганди. Унда шунча газ қаёққа кетаётган экан-а. Жуда қизиқ. Пулинг бўлса ҳам машинанга газ қуёлмасанг алам қилар экан.

Нега шундай қилиб одамларни қийнашади ҳайронман. Газ қазиб олиш бўйича етакчи ўринларда турсак, камига ундан орттириб бошқа давлатларга ҳам экспорт қилаётган бўлсак, унда нега яна шундай турнақатор навбатлар ҳосил бўляпти? Текинга газ бер демаяптику ҳечким. Пулини фойдаси билан қўшиб беряптику ҳамма.

👉@u_pulatoff
Инсон савияси ҳақида...

Ҳозир замон шундайки, сизни кийиниш маданиятингизга қараб кутиб олишади, ақлингизга қараб эса кузатиб қўйишади.

Инсон савияси қанчалик юқори эканлигини билиш учун энг камида у билан суҳбатлашиб кўриш керак бўлади. Аммо ҳозир бунинг бошқа бир замонавий усули ҳам бор.

Қаранг, инсоннинг савиясини телеграм мессенжерида у аъзо бўлган канал ва гуруҳларга қараб ҳам билиб олсангиз бўлади. Агар у нуқул «прикол» ёки олди-қочди хабарлар берадиган, «диққат шок хабар», фалончи санъаткор фалончига турмушга чиқди каби янгиликлар жойланадиган каналларни кузатса билинки у инсон вақтини беҳуда нарсаларга сарфлаётган бўлади.

Бировнинг ҳаётини муҳокама қилиш ёки қандайдир кўнгилсиз воқеалар видеосини кўриш сизга ҳеч нарса бермайди. Бундай нарсалар билан ўзингизни савиянгиз қанчалик паст эканлигини бошқаларга намоён қиласиз холос.

Шундай экан кузатиб бораётган канал ва гуруҳларингизга ҳам эътиборли бўлинг. Доим сизга ниманидир ўргатадиган, маслаҳат берадиган, оз бўлсада сизнинг дунёқарашингизни ўзгартиришга ёрдам бероладиган каналларни кузатиб боринг.

P.S: Агар шу постни ўқиган бўлсангиз ҳозироқ ўзингизни таҳлил қилиб кўринг...

👉https://t.me/u_pulatoff
ОДАМЗОДНИНГ УЧ ДЎСТИ...

Одамзоднинг дўсти учтадир. Биринчиси, руҳи танадан чиққунча у билан бирга бўлади. Иккинчиси қабргача, учинчиси эса, маҳшаргача у билан бирга бўлади.

Руҳи тандан чиққунча дўстлик қилгани унинг мол-дунёсидир. Қабргача дўстликни давом эттиргани - оила аъзоларидир. Маҳшаргача дўст бўлгани эса, қилган гўзал амаларидир.

© Абу Ҳомид Ғаззолий «Калблар кашфиёти» китобидан

👉https://t.me/u_pulatoff
Обуначиларга рахмат

Канални кузатиб бораётган обуначиларга рахмат. Анчадан буён пост жойланмаганига қарамасдан каналда қолганларга эса алоҳида ташаккур.

2 мингтага яқинлашиб қолибмиз. Каналга жойланаётган постларни бир киши бўлса ҳам қизиқиб ўқиётган бўлса, демак кимгадир фойдам тегяпти.

@u_pulatoff'ни кузатишда давом этинг. Имкон қадар каналга янада қизиқарли постлар жойлашга ҳаракат қиламан.

P.S: Постлар остида фикр билдирмоқчи бўлганлар учун изоҳ қолдириш функциясини ҳам ёқиб қўйдим.

👉@u_pulatoff
#Сўраган_эдингиз

2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясининг нархи кескин ошиб кетадими?

Хабарингиз бўлса, 2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясига ижтимоий норма киритиш таклифи берилмоқда. Бунинг тартиби қандай бўлиши, электр энергиясининг нархлари қай тартибда ошишини кўпчилик тушунмаяпти. Шунинг учун ушбу тартибни соддароқ тилда тушунтираман.

Хўш бу нима дегани? Ижтимоий норма қандай тушунча?

Ҳозир биз ҳар ойда сарф қилаётган 1 кВт электр энергияси учун 295 сўмдан тўлаймиз. Агар сиз бир ойда ўртача 300 кВт электр энергияси сарф қилсангиз, ойига 88 минг 500 сўм тўлов қилишингиз керак бўлади. Ошириладиган нарх бўйича бу сумма 113 минг 750 сўмни ташкил этади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб эса электр энергияси нархи оширилиб, истеъмолчилар учун ижтимоий норма қўллаш таклиф қилинмоқда.

Яъни, 1 кВт электр энергияси нархи 325 сўмга оширилиб, ойига 250 кВт дан ортиқ электр сарф қиладиганларга ҳар 1 кВт учун 650 сўм тўлаш таклиф қилиняпти.

Янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсам, сиз қиш ойларида электр энергиясига талаб кучайиши ҳисобига ойига энг камида 500 кВт сарф қиладиган бўлсангиз ҳозирги нарх бўйича 147 минг 500 сўм тўлайсиз.

Янги таклиф қилинаётган нарх бўйича эса 243 минг 750 сўм тўлашингиз керак бўлади. Бунда дастлабки 250 кВт'гача 325 сўмдан, 250 кВт'дан ортиб кетган ҳар 1 кВт учун 650 сўмдан тўлов қилишингиз керак бўлади. Оширилаётган нарх бўйича ҳисоблаганда ойига 500 кВт электр энергияси истеъмоли учун 96 минг 250 сўм фарқ бўляпти.

👉https://t.me/u_pulatoff
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Харид чеклари QR-кодини солиқ иловасида сканерлаб рўйхатдан ўтказган фуқароларга қўшимча маблағ берилади


Барча фуқаролар истеъмолчи сифатида ҳар куни нимадир харид қилади. Аммо сотувчидан харид чекини сўрашга кўпчилик одатланмаган.

Лекин мана шу харид чеклари учун сотиб олган махсулотингиз суммасининг бир фоизи пластик картангизга қайтариб берилиши мумкин. Бунинг учун QR-кодини Солиқ мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказишнинг ўзи етарли.

Яъни, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш обектларида амалга оширилган харид учун берилган онлайн назорат-касса техникаси чеклари QR-кодини Солиқ мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид суммасидан 1% кешбекка эга бўлади.

💳Маблағ жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан қайтарилади.

Эслатма: Автомобил сотиб олганлик, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўловлар амалга оширилганда олинган харид чеклари учун кешбек қайтарилмайди.

👉@u_pulatoff
Харидорлар чекини рўйхатдан ўтказиб 16,5 млн кешбек тўплаган "уддабурон кассир" аниқланди

Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Б.Р исмли фуқаро апрель ойида 443 та 1,8 млрд сўмлик чекларни рўйхатдан ўтказиб, 18 183 656 сўм кешбэк тўплаган.

Шундан, 1,6 млрд сўмлик 152 та чеклар ўзи кассир бўлиб фаолият юритадиган "АА" корхонасидан олинган бўлиб, уларга 16 485 000 сўмлик кешбэк ҳисобланган.

Ўрганишлар натижасида ушбу фуқаро "АА" корхонасида кассир лавозимида ишлаши маълум бўлган ва рўйхатдан ўтказилган чеклар шубҳали бўлгани сабабли ҳисобланган 16 485 000 сўмлик кешбек суммалари бекор қилинган.

P.S: Бизни одамлар жуда уддабуронда. Қандайдир бир янгилик жорий қилинса, дарров уни айланиб ўтиб ҳийла ишлатишни бошлаб юборишади.

👉@u_pulatoff
#қизиқ_факт

МАРС САЙЁРАСИДА НООДАТИЙ СУРАТ ТАСВИРГА ОЛИНДИ

Сиз кўриб турган ушбу сурат Curiosity roveri томонидан жорий йилнинг 7 май куни олинган. Суратга диққат билан қараснгиз у ердаги махсус эшикка ўхшаб очилган туйнукка кўзингиз тушади.

"Марс эшиги" ҳақидаги мавзунинг бир-икки жойига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биринчидан, "эшик"нинг баландлиги тахминан 3 сантиметрни ташкил қилади. Иккинчидан, чап томондаги тош шакли бўшлиқ қисмга жуда ўхшаш - эҳтимол у шамол туфайли кўчиб тушган бўлиши ҳам мумкин.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

👉@u_pulatoff