Ulug‘bek Po‘latov
3.74K subscribers
324 photos
184 videos
2 files
674 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
#қизиқ_факт

МАРС САЙЁРАСИДА НООДАТИЙ СУРАТ ТАСВИРГА ОЛИНДИ

Сиз кўриб турган ушбу сурат Curiosity roveri томонидан жорий йилнинг 7 май куни олинган. Суратга диққат билан қараснгиз у ердаги махсус эшикка ўхшаб очилган туйнукка кўзингиз тушади.

"Марс эшиги" ҳақидаги мавзунинг бир-икки жойига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Биринчидан, "эшик"нинг баландлиги тахминан 3 сантиметрни ташкил қилади. Иккинчидан, чап томондаги тош шакли бўшлиқ қисмга жуда ўхшаш - эҳтимол у шамол туфайли кўчиб тушган бўлиши ҳам мумкин.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

👉@u_pulatoff
#Қизиқ_факт

Бармоқ изи орақали жиноятчиларни аниқлаш методи қандай пайдо бўлган?

Криминалистикадаги бу метод пайдо бўлишига қизиқ воқеа сабаб бўлгани айтилади. 1903 йили Американинг Канзас штатида қамоқхонага бир маҳбус келади. Қизиқ томони унинг кўриниши бошқа бир узоқ муддатга қамалган жиноятчи билан деярли бир хил.

Уларнинг исмлари ҳам ўхшаш Уилл Вест ва Уильям Вест. Бу етмаганидек кўриниш икки томчи сувдек бир бирига ўхшаш. Улардан бири оғир жиноят содир этган қотил. Иккинчиси майда қонунбузарликка йўл қўйган. Шу пайт криминалистлар ўша пайтдаги метод саналмиш инсон юзининг белгиларидан аниқлашдан воз кечиб бармоқ изи бўйича таҳлилларни йўлга қўйишади.

Бармоқ изига иккита жиноятчи сабаб бўлган экан-да, қаранг! Тарихчи-криминалистлар орасида бу воқеа бўйича турлича баҳслар бўларкан.

© Баҳодир Аҳмедов

👉@u_pulatoff