Ulug‘bek Po‘latov
3.74K subscribers
324 photos
184 videos
2 files
674 links
Bu kanalda ba’zida yangilik, ba’zida tahliliy ma’lumotlar, ba’zida esa tanqidiy fikrlar berib boriladi.
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясининг нархи кескин ошиб кетадими?

Хабарингиз бўлса, 2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергиясига ижтимоий норма киритиш таклифи берилмоқда. Бунинг тартиби қандай бўлиши, электр энергиясининг нархлари қай тартибда ошишини кўпчилик тушунмаяпти. Шунинг учун ушбу тартибни соддароқ тилда тушунтираман.

Хўш бу нима дегани? Ижтимоий норма қандай тушунча?

Ҳозир биз ҳар ойда сарф қилаётган 1 кВт электр энергияси учун 295 сўмдан тўлаймиз. Агар сиз бир ойда ўртача 300 кВт электр энергияси сарф қилсангиз, ойига 88 минг 500 сўм тўлов қилишингиз керак бўлади. Ошириладиган нарх бўйича бу сумма 113 минг 750 сўмни ташкил этади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб эса электр энергияси нархи оширилиб, истеъмолчилар учун ижтимоий норма қўллаш таклиф қилинмоқда.

Яъни, 1 кВт электр энергияси нархи 325 сўмга оширилиб, ойига 250 кВт дан ортиқ электр сарф қиладиганларга ҳар 1 кВт учун 650 сўм тўлаш таклиф қилиняпти.

Янада тушунарлироқ қилиб айтадиган бўлсам, сиз қиш ойларида электр энергиясига талаб кучайиши ҳисобига ойига энг камида 500 кВт сарф қиладиган бўлсангиз ҳозирги нарх бўйича 147 минг 500 сўм тўлайсиз.

Янги таклиф қилинаётган нарх бўйича эса 243 минг 750 сўм тўлашингиз керак бўлади. Бунда дастлабки 250 кВт'гача 325 сўмдан, 250 кВт'дан ортиб кетган ҳар 1 кВт учун 650 сўмдан тўлов қилишингиз керак бўлади. Оширилаётган нарх бўйича ҳисоблаганда ойига 500 кВт электр энергияси истеъмоли учун 96 минг 250 сўм фарқ бўляпти.

👉https://t.me/u_pulatoff
​​#Сўраган_эдингиз

2023 йилдан бошлаб мактаб битирувчиларидан якуний имтиҳонларни ДТМ олиши ростми?

Йўқ. 2023 ўқув йилида мактаб битирувчиларидан якуний имтиҳонларни давлат тест маркази олмайди.
Бундай тартиб 2023 йилдан эмас, 2024 йилдан бошлаб амалиётга тадбиқ қилиниши мумкин...

Ҳақиқиатдан ҳам битирувчилардан якуний давлат имтиҳонларини давлат тест маркази олади деган гап бор. Бу ҳақда ўтган йили Давлат тест маркази директори Мажид Каримов «Xpressuz» нашрига берган интервьюсида маълум қилганди.

Ижтимоий тармоқларда эса айнан ўша интервьюнинг бир қисми кесиб олиниб тарқатилган. Яъни бир йил аввалги хабар қайта-қайта телеграм каналларда айлантириляпти.

👉Батафсил...

👉@u_pulatoff
#Сўраган_эдингиз

ЁШ ОИЛАЛАРГА 33 МЛН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИ РОСТМИ?

#Савол
Ижтимоий тармоқларда ёш оилаларга уй қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар ростми? Агар рост бўлса, бу кредит кимларга берилади?

#Жавоб
Ҳа ҳақиқатдан ҳам никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Ҳукуматнинг 2022 йил 7 июндаги қарори билан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу низомда ёшларга бундан ташқари яна бир қанча имкониятлар берилиши назарда тутилган.

33 млн сўм гаровсиз кредит барча ёш оилаларга бериладими?

Йўқ. Ушбу тартиб барча ёш оилалар учун тадбиқ қилинмайди. Бунинг учун ёш оила вакилларидан бири албатта “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиши керак. Яъни 33 млн сўмлик гаровсиз кредитлар ҳаммага ҳам берилавермайди.

👉https://t.me/u_pulatoff
⚡️Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатилади

Президент бугун ўқитувчи ва соҳа вакиллари билан бўлган учрашувда «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирди.

«Мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.» –деган президент.

Эслатиб ўтамиз, кеча каналда президентининг "Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилгани, мазкур фармон лойиҳасида халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш назарда тутилаётгани ҳақида хабар бергандик.

👉Xalq ta'limi Info