ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#муаммо_ва_ечим

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

💧Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Бекобод тумани «Зафар» шаҳарчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмидаги ичимлик суви қувурлари билан боғлиқ мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

❇️Видеолавҳада Бекобод тумани «Истиқлол» МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган 2-сонли кўп қаватли уй ҳақида сўз борган. Ҳозирда мазкур уй аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи бўйича туман Уй-жой коммунал бўлими, ҳудуд қурилиш бўлими масъуллари, «Тошкентсувтаминоти» МЧЖ Бекобод тумани филиали ходимлари билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан муаммони ҳал этишнинг чоралари кўрилмоқда.

Тафсилотлар ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#Ангрен_хабарлари

Кўп қаватли уйлар аҳолиси қулайликлар яратилмоқда

❇️ Ангрен шаҳар « Нурчи» МФЙ 5/1а даҳада жойлашган 30-сонли ҳамда 32-кўп қаватли уйларнинг олд қисмида ободонлаштириш, атроф муҳитни тартибга келтириш ишлари тизимли ташкил этилаяпти.

🔎 Хусусан, кўп қаватли уйнинг олд қисмидаги пиёдалар йўлаклари таъмирдан чиқариш ишлари жадал давом этмоқда.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларга турли хилдаги гул кўчатлари экилиб, кўркам қиёфага келтирилмоқда.

🪜🛠Бундан ташқари, маҳалла аҳлининг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун ҳар бир уйнинг кириш йўлаги ёнига ўриндиқлар ўрнатилиб, кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари амалга оширилаяпти.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ободлик

☀️ «Оҳангарон келажак замин» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги «Ватан» маҳалласи
3-кичик туманда жойлашган 2,3,4-сон кўп қаватли уйлар олдига 7 турдаги гул кўчатлари экилиб, туташ ҳудудлар ободонлаштирилди.

Албатта, бу эзгу ташаббусдан мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари ҳам четда қолишгани йўқ.
Улар ҳам гул кўчатларини ўтқазиш ишларида фаоллик кўрсатиб, коммуналчиларга астойдил кўмак беришди.
Ҳамжиҳатликда олиб борилган самарали ишлар туфайли эндиликда кўп қаватли уйлар кўркам қиёфа акс этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён

❇️ Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Д. Юлдашев Нурафшон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда ҳудудда фаолият олиб бораётган «GLOBAL NURAFSHON SITY» бошқарув сервис компаниясининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

🔎Ўрганишлар давомида бошқарма вакили томонидан БСК фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

t.me/toshvilkommunal