ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
#жараён
#ободлик

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннопов Чирчиқ шаҳридаги Шодлик МФЙ ҳудудида бўлиб, у ердаги иш кўлами билан яқиндан танишди.

⚽️Маълумот учун, мазкур маҳаллага туташ ҳудудда мини футбол ва «work aut» майдончаси бунёд этилади. Шу билан бирга мазкур ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.

🏗Ш. Маннопов лойиҳалаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, майдончанинг қурилиш ишларини амалга оширадиган пудратчи ташкилот мутахассисларига иш жараёнларини жадаллаштириш бўйича зарурий тавсиялар ва топшириқлар берди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ободлик
#жараён

Нурафшон шаҳридаги «Обод турмуш» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб амалий ишларга қўл урилмоқда.

🏗Буни ҳудудда коммунал соҳада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар мисолида келтириб ўтиш мумкин.

Батафсил видеолавҳада томоша қилинг 👆👆👆
#ободлик
#Олмалиқда_нима_гап_

«КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШАЙМАН» рукни

Айни дамда Олмалиқ шаҳрининг "Тошкент" МФЙда истиқомат қилувчи маҳалла аҳли ёғингарчилик бўлишига қарамай, "Металлурглар" кўчаси 50-сонли ҳамда 66-уйлар атрофида ҳамжиҳатликда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларини амалга оширишмоқда.

🌳🌿Президентимиз томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маҳаллаларда ҳам фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланаётгани қувонарли.👍

Сизчи, замондош, сиз уйингиз олдига ёки томорқангизга дарахт кўчати экиб улгурдингизми?😊

🌿Агар бу хайрли ишга ҳали қўл урмаган бўлсангиз, фурсатни бой бермай ҳозироқ ишга киришинг!🤝🤝🤝

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#эзгу_ташаббус
#ободлик

🔎 «Нуробод» қўрғони Оҳангарон туманининг А373 катта автомагистрал йўли яқинида жойлашган.
Куни кеча мазкур ҳудудда туман коммунал соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ҳашар ташкил этилди.
Бунда йўл бўйидаги дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Атроф бегона ўтлар, хаслардан тозаланиб, тартибга келтирилди.
Шунингдек, йўл бўйидаги бўш турган ер майдонларига турли мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.
❇️Ҳашарда Оҳангарон тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари,«ZAMONAVIY UYLAR KELAJAK POYDEVORI» МЧЖ, «AHANGARAN SITI SERVIS» МЧЖ бошқарув сервис компаниялари ҳамда бир қатор туман коммунал ташкилотлари фаол иштирок этиб, ободлик ишларига муносиб ҳисса қўшишди.
https://t.me/toshvilkommunal
#ободлик

❇️ Паркент тумани вилоятимизнинг энг сўлим ва баҳаво масканларидан бири сифатида ҳар доим маҳаллий ва хорижий сайёҳлар эътиборини ўзига тортиб келган.

Бугун эрталабданоқ тумандаги бир қатор корхона ва ташкилотлар гапни бир жойга қўйиб, юртимиз бўйлаб давом этаётган эзгу ташаббус остида кўчат экиш ишлари учун Заркент қишлоғидаги дала майдонига жамулжам бўлишди.

🔎Улар орасида яшиллик оламини яратишга астойдил бел боғлаган Паркент тумани уй-жой коммунал бўлими вакиллари ҳам бор.
Улар ҳам «Бу ташаббусдан биз ҳам четда қолмаймиз» дея меҳр билан ишга киришиб, мазкур тадбирда 50 туп манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ободлик

БСК томонидан кўп қаватли уйлар аҳолисига қулайликлар яратилмоқда

🔎 Бунга ҳудуддаги 39та кўп қаватли уйлар аҳолисига техник хизмат кўрсатиб келаётган
«Чирчиқ тезкор хизмат» бошқарув сервис компанияси томонидан олиб борилаётган ишлар яққол мисол бўла олади.

❇️ Жумладан, ҳозирда «Воҳид Ҳайдаров» МФЙ Металлурглар кўчасида жойлашган 9, 3, 5, 7-уйлар ҳамда Ал- Фарғоний кўчаси 2, 4 уйлар атрофида кириш йўлакларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлакларини белгилаш ишлари олиб борилмоқда.

✴️ Шунингдек, ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Айни кунларда «Чирчиқ тезкор хизмат» бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан иш жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#жараён
#ободлик

❇️ Бўстонлиқ тумани «Товоқсой» МФЙ Абдулла Қаҳхор кўчасида жойлашган 9-уйнинг кириш йўлакларига бетон қуйиш ишлари бошлаб юборилди.

⚡️Ҳозирда ҳудудда кўп қаватли махсус техникалар ёрдамида бетон қориб, йўлакларга ётқизиш жараёнлари давом этаяпти.

МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#ободлик

🔎 Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри «Бўстон» МФЙда жойлашган 43 ва 45-сон кўп қаватли уйлар атрофига жорий йилнинг март ойида «Яшил макон» тадбирлари доирасида турли хилдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилган эди.

Бугунги кунга келиб мазкур уйлар атрофига экилган дарахт ниҳоллари яшнаб, мана бундай чиройли ва кўркам қиёфа акс этмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#ободлик

«Оҳангарон келажак замин» бошқарув сервис компанияси
ҳар ишда намуна бўлмоқда

Охангарон шаҳрида иш олиб бораётган «Оҳангарон келажак замин» бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан «Ватан» МФЙ 3 кичик ноҳиясида жойлашган 3 ҳамда 6-сонли кўп қаватли уйларнинг электр қути(щит)ларида юзага келган носозликлар тезда бартараф қилинди.

🍃Шунингдек, 4-сон ҳамда 5-уйларга туташ ҳудудлари бегона ўтлардан тозаланиб, ободонлаштирилди.
🍀Бошқарув сервис компанияси ҳовлисига турли хил гул кўчатларини экиш ишлари жадал олиб борилди.

🔎Маълумот учун, мазкур бошқарув сервис компанияси ҳудуддаги 37 та кўп қаватли уйларга самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

t.me/toshvilkommunal
#ободлик
#ташаббус

🔎Янгийўл тумани «Кўкаламзор» маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлик кўчасида 7 та кўп қаватли уйлар жойлашган.

Бугун эрта тонгданоқ ушбу маҳаллада ҳудуддаги бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари ва кўп қаватли уйлар аҳолиси билан баҳамжиҳат ҳолда уйлар атрофига 7 хил турдаги гул ва райҳон кўчатлари экиш ишлари олиб борилди.

Маълумот учун, "Навбаҳор таъмирлаш сервис хизмати" МЧЖ бошқарув сервис компанияси ҳозирда ҳудуддаги 12 та кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келмоқда.

t.me/tosvilkommunal
#ободлик

☀️ «Оҳангарон келажак замин» МЧЖ бошқарув сервис компанияси ишчи-ходимлари томонидан Оҳангарон шаҳри ҳудудидаги «Ватан» маҳалласи
3-кичик туманда жойлашган 2,3,4-сон кўп қаватли уйлар олдига 7 турдаги гул кўчатлари экилиб, туташ ҳудудлар ободонлаштирилди.

Албатта, бу эзгу ташаббусдан мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари ҳам четда қолишгани йўқ.
Улар ҳам гул кўчатларини ўтқазиш ишларида фаоллик кўрсатиб, коммуналчиларга астойдил кўмак беришди.
Ҳамжиҳатликда олиб борилган самарали ишлар туфайли эндиликда кўп қаватли уйлар кўркам қиёфа акс этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#ободлик

🔎Оҳангарон шаҳар 4 кичик ноҳиясида жойлашган «Оҳангарон келажак замин»МЧЖ бошқарув сервис компанияси тасарруфидаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилаяпти.

Хусусан, бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи мулкдорлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда теварак-атроф обод қилиниб, 14-сон кўп қаватли уй ёнига турли хилдаги гул кўчатлари экилди.

⚡️Шунингдек, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мароқли ҳордиқ олишлари учун ўриндиқлар ҳам ўрнатилмоқда.

t.me/toshvilkommunal