ТOSHKENT VILOYATI
81 subscribers
2.13K photos
156 videos
4 files
458 links
Тошкент вилоятида коммунал соҳага оид хабар ва янгиликларни батафсил ёритиб борувчи телеграмм канали.
Download Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

«Алмалыкский рабочий» газетасининг 07.04.2022 йилги 8-сонида Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уй билан боғлиқ танқидий мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
🔎Мазкур мурожаат бўйича Олмалиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари юқорида тилга олинган манзилга чиқиб ўрганиш ишларини олиб боришди.

Ўрганишлар жараёнида “Улуғбек” кўчасида жойлашган 82-сонли кўп қаватли уй яқинида очилган умумий овқатланиш шахобчаси томонидан ушбу кўп қаватли уйнинг атрофига чиқинди ташлаш ҳолатлари кузатилаётганлиги, шунингдек, ҳудуддаги янги савдо марказининг қурилиш жараёнлари туфайли кўчадаги мавжуд ирригация тизимининг ёпилиб қолганлиги ҳолатлари аниқланди.

🔎Ушбу ҳолат бўйича тадбиркорга ирригация тизимини тозалаш, ёғингарчиликлар сабабли кўп қаватли уй атрофига сув йиғилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хақида мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилиб, огоҳлантирилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
#иссиқлик
#жараён

❇️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 20-майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридаги иссиқлик тармоқлари ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "АНГРЕН ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ" ДУКга қарашли 3/2 даҳаси ҳудудида қайта ётқизилган иссиқлик тармоқлари бетон қопқоқ ётқизилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

t.me/toshvilkommunal
#ободлик

🔎Оҳангарон шаҳар 4 кичик ноҳиясида жойлашган «Оҳангарон келажак замин»МЧЖ бошқарув сервис компанияси тасарруфидаги кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларда ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилаяпти.

Хусусан, бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи мулкдорлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда теварак-атроф обод қилиниб, 14-сон кўп қаватли уй ёнига турли хилдаги гул кўчатлари экилди.

⚡️Шунингдек, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мароқли ҳордиқ олишлари учун ўриндиқлар ҳам ўрнатилмоқда.

t.me/toshvilkommunal