"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.08K subscribers
1.52K photos
540 videos
33 files
1.7K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Тарозидан уриб қолишлик харом)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Эй Роббим!

Бизни, уларга раҳмат назаринг билан қараб, раҳм қилган, дуоларини эшитиб, ижобат қилган бандаларингдан қилгин!

Бизни, шукридан ожиз қоладиган неъмат билан ризқлантир! Бизни, сабридан ожиз қоладиган мусибат билан имтиҳон қилма!

«Ховатир роқия журнали»дан
#Мулоҳаза

Бир бадавлат сахий бой қишлоқ барпо этиб, бир хил уйлар солибди. Ҳар бир хонадонда бир хил шароит яратибди, ҳар бир уйга иккитадан қўй-бузоқ ташлабди.
Янги, шинам уйларни қўй-қўзиси билан уйсиз, ночор оилаларга ҳадя қилибди. Обод қишлоқда, кўркам уйларда одамлар мазза қилиб яшай бошлашибди.
Орадан бир неча йил ўтиб, сахий инсон ўзи қурган қишлоққа келиб, одамлардан хабар олибди. Кўрсаки, баъзи уйлар нураб, файзсиз аҳволда, баъзи уйлар эса янада кўркам, замонавий қиёфага келган.
Нураб кетган уй эгаларидан сўрабди: Нима учун бу аҳволдасизлар?
- Сен нега биздан хабар олмадинг, бизга битта уй билан иккита қўй-қўзини ташлаб кетиб, бошқа хабар олмадинг, қўйларни сўйиб едик, яна оч қолдик, инсофинг йўқ экан, сен туфайли қийналяпмиз...
Сахий инсон ҳайратга тўлиб, уйларини янада чиройли қилишган, файзли ҳовли эгалари олдига борибди, қараса қўралари тўла қўй-моллар экан.
- Қандай қилиб шундай баракага эришдингиз?
- Сизга раҳмат, уйсиз қолган вақтимизда бошпана бериб, қўй, бузоқ бериб, рўзғоримизни давом этишимизга имкон яратдингиз. Яратганнинг марҳамати билан сиз берган ҳадяларга шукр қилиб, меҳнатда бўлдик. Шукр қилдик, нолимадик, мана бугун уйимизда барака бор, моллар кўпайиб қўрага сиғмай кетди.

Қиссадан ҳисса, баъзилар берган сари бер дейди, ётиб есам дейди, бировнинг ҳақидан қўрқмайди, ўзини ночор, бечорага солиб, жабрдийдага айланиб олади. Ундай боқимандаларга Давлатнинг бергани камлик қилиб, чўнтагимиздан, ҳалол пешона теримиздан обориб бераверишимиз керакми?!
Шу кунларда мана шундай қаллоблик билан ўзларини бечорага солиб, яна устига устак буюртмага ишловчи блогердан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда шаҳар раҳбариятини обрўсизлантиришга уринаётганлар ҳафсаламни пир қиляпти.

❇️❇️❇️
Шундай инсонлар бор - йўғига сабр қилади, дардини айтишга андиша қилади, сўрашга ғурури йўл қўймайди. Мен бундай ориятлиларни кўп кўрганман, қадрдонимга айланган, куни кеча ўзим иккита оилага бордим, ногирон эри билан томорқада ишлаётган аёл, атрофида кесак ўйнаётган ширин болажон, улар сўрамади, аҳволини кўриб, ҳайит айёми билан ҳоким бошчилигида ҳомийлар тайёрлашган ҳадяни етказдим, йиғлаб раҳмат айтишди.
Яна бир боқувчиси йўқ, қизи ногирон аёлнинг уйига кирдим, у сўрамади, ўзим излаб бордим, сабрига, шукрига тасанно айтдим, шундай инсонларнинг миннатдорликка тўла нигоҳлари бизга ишлашга куч беради.
Давлатнинг берган кўмагидан унумли фойдаланиб, бугун рўзғорини бут қилиб олган ажойиб инсонларни кўп кўрганман.
Мен шундай виждони уйғоқ, ғурури баланд, ориятли инсонларни қадрлайман. Сиз-чи?

Камола Умаралиева
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 8-куни душанба –
милодий 2022-йил 9-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Бир киши Холид ибн Валийд розияллоҳу анҳуни сўкди. Шунда буюк саҳобий у одамга қарадилар ва: «Бу сенинг саҳифанг. Уни истаган нарсанг билан тўлдиравер» дедилар.
ЧЕГИРМАЛИ ТАРИФГА ЎТИШ

@Savollar_kanal 10935-савол

Ассалому алайкум! Менга компания томонидан қуйидагича смслар келяпти  "доимий 20% чегирмали тарифга ўтинг" деган. Аслида ушбу тарифни бир ойлик нархи 20000 сўм экан. 20% чегирма билан эса 16000 сўм. Ушбу доимий чегирмали тарифга ўтсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Компания ўз фойдасидан ёки хизмат ҳақидан мижозга ўтиб бериши мумкин. Ишлатишингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
БАХТИЁР ОИЛА

Марв шаҳрининг Нуҳ ибн Марям исмли раиси ва қозиси бор эди. Молу давлати ҳам, обрў-эътибори ҳам яхшигина эди. Унинг чиройли, гўзал, латофатли ва комила қизи бўлиб, унга жуда кўплаб раҳбарлар, бойлар ва обрўли кишилардан совчилар келди. Аммо улардан бирортаси у қизга эришолмади. Ота қизининг масаласида ҳайрон бўлди, уни кимга узатишни билолмай, боши қотди. Ўзича: “Агар уни фалончига узатсам, фалончини хафа қилган бўламан” дер эди.
Унинг тақводор, диндор хизматкори бўлиб, исми Муборак эди. Қозининг мевали, сердарахт, сўлим боғи бор эди. Хизматкорига: “Сен шу боғда яшаб, уни муҳофаза қилишингни истайман” деди. Хизматкор ўша боғда икки ой турди. Қози баъзи кунлари боққа ташриф буюриб: “Эй Муборак, менга бир бош узум келтир!” дерди. Хизматкор хожасига узумни келтирар, лекин узум нордон чиқарди. Шунда хўжайини унга: “Менга бошқасини келтир!” дерди. У хожасига бошқа узум олиб келарди. Униси ҳам нордон чиқарди.
Бир куни қози хизматкоридан: “Шундоқ катта боғдан нуқул менга нордон узум келтирасан. Бунинг сабаби борми?” деб сўради. Хизматкори: “Чунки, мен узумнинг ширин-нордонлигини билмайман-да” деб жавоб берди. Қози ҳайрон бўлиб: “Субҳаналлоҳ. Сен шу боғда икки ойдан бери яшаб, узумнинг ширин-нордонини билмасанг!” деди. Хизматкор: “Эй хожам, мен бу боғдан узум татиб кўрмаганман. Шунинг учун ширин ёки нордонлигини билмайман” деди. Хожасининг ҳайрати ошиб: “Нима учун татиб кўрмагансан?” деб сўради. Шунда Муборак: “Чунки, сиз менга бу боғни муҳофаза қилишимни буюргансиз. Меваларидан ейишимни эмас. Шунинг учун сизга хиёнат қилмадим” деб жавоб берди. Қози хизматкорининг гапларидан таажжубга тушди ва: “Аллоҳ сенинг бу қадар омондорлигингни Ўзи муҳофаза этсин!” деб дуо қилди.
Қози бу хизматкорининг ақлли йигит эканини билди ва: “Эй йигит, менинг қалбимда сенга нисбатан рағбат уйғонди. Сенга буюрадиган ишимни бажаришинг керак” деди. Хизматкор: “Мен Аллоҳнинг итоатида ва сизнинг хизматингиздаман” деди. Шунда қози мақсадга ўтиб: “Менинг чиройли қизим бор. Кўплаб бой, обрўли кишилар унга оғиз солишган. Уни кимга турмушга беришни ҳам билолмаяпман. Менга шу масалада маслаҳатинг керак” деди. Хизматкор: “Одамлар жоҳилият пайтида куёвнинг аслзодасини, насл-насаби олийсини истардилар. Яҳудий ва насоролар чиройли, хушбичим куёвни исташарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида кишилар диндор, тақволи куёвларни хоҳлашди. Бизнинг замонимизда эса, молдор куёв изланяпти. Сиз шу айтилган тўрт хил куёвдан хоҳлаганингизни танлаб олаверинг” деб маслаҳат берди.
Бу гапларни эшитган қози хизматкорига қараб: “Эй йигит, мен диндор ва тақводор куёвни ихтиёр этдим. Сени қизимга уйлантиришни истайман. Чунки, сенда диндорлик, солиҳлик бор экан. Яна сенда тақводорлик ва омонатдорлик борлигини ҳам пайқадим” деди. Хизматкор: “Эй хожам, мен бир қулман, камбағалман. Мени молингизга сотиб олган бўлсангиз, энди қандай қилиб қизингизга уйлантирасиз? Мени ўзингизга куёвликка қандай ихтиёр этяпсиз? Мени сизга куёв бўлишимга қандай рози бўляпсиз?” деб сўради. Шунда қози хизматкорига: “Қани тур, уйга борайлик! Бу ишни бир маслаҳатини қилайлик” деди.
Икковлари манзилга етиб боришгач, қози хотинидан: “Бу йигит диндор, тақводор йигит. Унинг солиҳлиги учун қизиқиб, қизимни унга узатмоқчиман. Сен нима дейсан?” деб сўради. Хотини: “Сиз нима десангиз шу. Лекин мен бориб, қизимиздан сўрай, кейин келиб, сизга жавобини айтаман” деди. Она қизининг ёнига келиб, унга эрининг гапларини айтди. Шунда қизи: “Сизлар иккингиз менга нимани буюрсангиз, мен шуни бажараман. Аллоҳнинг ва сизларнинг ҳукмингиздан чиқмайман. Буйруқларингизга хилоф қилиб, сизларни оғринтирмайман” деб жавоб берди.
Шундай қилиб қози қизини хизматкори Муборакка турмушга бериб, уларга кўп молу давлат ҳадя қилди. Мана шу никоҳнинг самараси ўлароқ кўплаб илм соҳиби, буюк зоҳид, ҳадис ривояти билан машҳур бўлган Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ дунёга келдилар. Дунё бор экан, Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан ҳикматлар ривоят қилинаверади.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса”
номли китобидан таржима
МУҲИМ ЭСЛАТМА! МАЖЛИС КАФФОРАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким бирон мажлисда ўтирса, унда тушунарсиз (фойдасиз) сўзлари кўпайиб кетса-ю, туришдан олдин “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, ўша мажлисида бўлган (гуноҳлари, жумладан, тил билан боғлиқ хатолари) мағфират этилади”.
(Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деса, агар буни зикр мажлисида айтса, босиладиган муҳрдек бўлади. Агар лағв мажлисида айтса, (гуноҳлари) учун каффорат бўлади”.
(Ҳоким, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир гуруҳ одамлар мажлис қуриб, у ерда Аллоҳни зикр қилишмаса, Пайғамбарларига салавот айтишмаса, устларида ҳасрат-надомат бўлади. (Аллоҳ) хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа, кечириб юборади”.
(Термизий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

Шундай экан, бирон жойда йиғилганда, туришдан олдин “Алҳамдулиллаҳ, вас-солаату вас-салааму ъалаа росулиллааҳ. Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, дейилса, мажлис ҳақи адо этилган бўлади.

“Истиғфорнинг 40 хосияти” ва “Салавотлар” китобидан
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 9-куни сешанба –
милодий 2022-йил 10-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:

1. Фотиҳа сураси.
2. Оятул Курси.
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти («Ааманар-росул…»).
4. Ихлос сураси (3 марта).
5. Фалақ сураси (3 марта).
6. Нас сураси (3 марта).
Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.
«Бу йигитлар ўзбеклар!» — Москвадаги ошхонада (ҳикоя)

Москва. Шеригим билан ишга кетаётган эдик. Метродан чиқиб озгина юргандик, бирданига кучли ёмғир қуйиб бошлади. Паналаб туриш учун шу яқин атрофдаги битта кичкина дўкончага кирдик.

Бу дўкон деб кирганимиз аслида, кичкинагина ошхона бўлиб, асосан, картошкадан тайёрланган егуликлар сотиладиган жой экан.

Дўкон пештоқига русчада «Картошка» дея ёзиб қўйилган. Тик туриб овқатланиб олиш имкони бор фақат. Биз фақатгина ёмғирдан бироз паналаб туриш учун киргандик, аммо ҳеч нарса сотиб олмасдан тек туравериш ноқулай, камига сотувчи қиз ўз маҳсулотларини тавсия қила бошлади кирганимиздан.

Бизга тўғри келадигани фақат шу картошка экан бу жойда. Картошкадан ташқари салатлари бор, аммо ҳаммасига чўчқа гўшти ёки ёғи аралашган. Сотувчи қизга биз бу хилдаги озиқ-овқатларни емаслигимизни, биз учун бу нарсалар ҳаром эканини айтдим. Бу дўкончада биздан ташқари икки рус кампир ҳам бор эди, ёшлари етмишдан ошиб саксонни қоралаб қолган.

Оғзи тинмасдан ўз маҳсулотларини тавсия қилиб, мақтаб турган сотувчи қизга кампирлардан бири ҳам мен айтган сўзларни айтди:

– Бу йигитлар ўзбеклар! Мусулмонлардан, улар ҳеч қачон чўчқа гўшти ейишмайди, спиртли ичимликлар ҳам ичишмайди.

Кейин менга юзланиб, Ўзбекистоннинг қаеридан эканимни сўради.

– Самарқандданмиз, – дедим, – тарихий шаҳардан, дея қўшиб қўйдим ғурурланиб.

Момо дугонаси билан бизлар ҳақимизда суҳбатлашиб кетди.

– Ёшлигимда бўлганман Самарқандда, ишим юзасидан Ўзбекистоннинг кўп шаҳар ва қишлоқларида бўлганман, одамлари жудаям меҳнаткаш, меҳмондўст, очиқкўнгил инсонлар.

Юртим ҳақида, халқим тўғрисида бегона юртда ўзга миллат вакиллари тилидан шундай илиқ сўзлар эшитиб, кўксим ғурурга тўлди, шунақа вақтда мен жим тура олармидим?

Мен ҳам суҳбатга қўшилдим, момодан қайси шаҳарларда бўлганини, нима иш билан борганини сўрадим.

Момо саволларимга жавоб бериб, бизнинг миллий таомларимизни мақтаб кетди.

Хуллас, суҳбат роса қизиб турганди. Дўконга уст-боши ёмғирда ивиган, ёши йигирма икки, йигирма бешлар атрофида бўлган икки миллатдошимиз кириб келди.

Берган саломимга алик тарзида бошини бир қимирлатиб ёнимиздан ўтган йигитлар сотувчи қизга бориб нималари борлигини сўради.

Ёнимда турган кампир худди бизга қилгандек гап бошлади яна.

– Булар ҳам мусулмонлардан, фақат картошка бер, чўчқа гўшти ейишмайди – деди.

Аммо йигитларнинг жавоби мени ерга киргизиб юборай деди.

– Бизларга фарқи йўқ, чўчқа гўшти бўлса ҳам еяверамиз, беравер, – деб турибди иржайиб.

Нафсингдан сенларни, ўзга миллат, ўзга дин вакили сени мусулмон деб, сенга нима ҳалол-у, нима ҳаромлигини айтиб турибди, очдан ўлсанг ҳам «ҳа, емайман», де!

Қизиқарли суҳбат ҳам, миллатдан фахрланиб кўтарилиб турган кайфият ҳам бир тийин бўлди.

Рус кампирлардан бири айтган сўз қулоғим остида анча вақтгача жаранглаб турди:

«Ўзбеклар ичида ҳам мусулмон бўлмаганлари бор экан-да а?»
Нима деб ўйлайсиз биз ўзи мусулмонмизми ёки ғайриддинмизми?

Бахтиёр Турсун
Кимлар синовга кўпроқ учрайди?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса (раво кўрса), уни мусибатга учратади”. Имом Бухорий ривояти.

Яъни Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратади, балолантиради, имтиҳон қилади. Лекин бу бало, бу имтиҳон динида эмас, дунёсида бўлади ва у бандага ўша балога сабр қилишини ҳам насиб этади. Шунинг учун ҳам солиҳ зотлар энг кўп ва энг қаттиқ мусибатларга учраган кишилар бўлганликларини кўрамиз. Мусибатга энг кўп учраганларнинг аввалида анбиёлар, солиҳлар ва улардан кейинги даражадаги кишилар турадилар. Кишилар ўз даражаларига қараб имтиҳонга учрайдилар. Киши ўз дини (тақвоси)нинг миқдорига қараб имтиҳон қилинади.

"Қаноат" номли мақоладан олинди
Бир мўмина аёлдан пардозланиш учун нималардан фойдаланиши ҳақида сўрадим. Қуйидагича жавоб берди:

«Ростгўйликни лабим учун, Қуръонни овозим учун, раҳм-шафқатни кўзим учун, эҳсонни қўлим учун, истиқоматни барча аъзоларим учун, Аллоҳга ихлос қилишни қалбим учун ишлатаман».
Ҳавас қилдим! Сизчи?!

Аллоҳ таоло барчамизга Ҳажарул Асвадни ўпишни насиб этиб, Ҳажарул Асвадга теккан юзларимизни, суртилган кўзларимизни дўзах ўтидан асрасин! Омин!!!
Қуръоннинг таъсири

Бир аъробий бир йигитдан «Қуръон ўқишни биласанми?» деб сўради. Йигит «Ҳа» деди. Аъробий йигитга «Ўқи!» деди. Йигит Зарият сурасидаги:

وَفِي السَّمَاء رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ

«Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)» оятини ўқиди.

Бу оятни эшитган Аъробий: «Мана! Менинг ризқим осмонда экан-ку! Нега ризқимдан хавотирланиб, туямни сақлаб ўтирибман?!!» деди-да, уйидаги туясини сўйиб, тарқатиб юборди. Кейин яна йигитнинг олдига келиб, унга «Давомини ўқи!» деди. Йигит:

فَوَرَبِّ السَّمَاء وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ

«Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у(гап) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир» оятини ўқиди.

Аъробий йигитдан ушбу оятни яна ўқишни сўради. Йигит қайтариб ўқиди. Аъробий яна ўқишни сўради. Йигит оятни яна ўқиди. Шунда аъробий қўлини юқорига кўтариб, «Булар қандай бадбахт инсонлар эканки, Буюк Аллоҳни қасам ичишга мажбур қилишибди» дея қичқирди ва шу заҳоти жони узилди.
Ёлғон тавбанинг жазоси

Мансур ибн Аммор айтади: “Менинг ҳаддидан ошиб, ўз нафсига кўп зулм қилган бир дўстим бор эди. Кейин у тавба қилди. Унинг кўп ибодат қилаётганини, нафл намозга берилаётганини кўрардим.

Бир неча кун кўринмай қолди. Суриштирсам: “Касал бўлиб қолди” дейишди. Уйига бордим. Қаршимга қизи чиқиб: “Сизга ким керак?” деди. “Фалончи” дедим. Ичкарига кириб, изн олиб чиқди. Кейин ҳовлига кирдим. Қарасам, дўстим ҳовлининг ўртасида тўшакда ётибди. Юзлари қорайиб, кўзлари кўкариб, лаблари дўрдоқлашиб кетибди. Ундан бироз хадиксираган ҳолда: “Эй дўстим, “Ла илала иллаллоҳ”ни кўпайтир!” дедим. У кўзларини очиб, менга ёндан кўз қири билан қаради-да, хушидан кетиб қолди. Мен унга иккинчи марта: “Эй дўстим, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айт!” дедим. Кейин учинчи марта: “Эй дўстим, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтир!” дедим. У яна кўзларини очди ва: “Эй дўстим Мансур, мен билан бу сўзнинг ораси тўсилди” деди. Мен: “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм” дедим.

Кейин ундан: “Эй дўстим, намоз, рўза, таҳажжуд, тунги бедорлик қани?” деб сўрадим. У: “Улар Аллоҳ учун эмасди. Тавбам ҳам ёлғон эди. Мен у ишларнинг ҳаммасини одамлар мен ҳақимда гапиришлари учун, ўша ишлар билан машҳурликка эришишим, танилишим учун қилгандим. Мен уларни одамлар кўрсин деб, риё учун қилардим. Агар ўзим холи қолсам, эшикни беркитиб, пардаларни тушириб, хамр ичардим. Роббим билан ёлғиз қолганимда Унга гуноҳ қилардим.

Шундай ҳолда бир муддат юрдим. Тўсатдан менга касаллик келди. Ўлим ёқасига келиб қолдим. Қизимга: “Мусҳафни олиб кел!” дедим. Мусҳафни қўлимга ушлаб: “Аллоҳим, мана шу улуғ Қуръон ҳаққи менга шифо бер. Мен бу гуноҳларга ҳеч қачон қайтмайман” дедим. Аллоҳ мендан беморликни кўтарди.

Тузалганимдан кейин яна аввалги ҳолимга қайтдим. Гуноҳга, ҳавои нафсга муккасидан кетдим. Шайтон мен билан Роббим ўртасидаги аҳдни унуттирди. Ўша алфозда бир муддат юрдим. Кейин яна касалликка йўлиқдим. Ўлим ёқасига етдим. Аҳлимга мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишларини буюрдим. Кейин Мусҳаф келтиришларини сўрадим. Мусҳафни ўқидим. Кейин уни кўтариб: “Аллоҳим, шу улуғ Мусҳафдаги оятлар ҳаққи менга шифо бер” дедим. Аллоҳ дуоларимни ижобат қилди ва мендан беморликни кўтарди.

Кейин яна аввалги гуноҳларга қайтдим. Яна касалликка дучор бўлдим. Аҳлимга, кўриб турганингдек, мени ҳовлининг ўртасига олиб чиқишларини буюрдим. Кейин Мусҳафни ўқиш учун келтиришларини сўрадим. Аммо менга битта ҳам ҳарф маълум бўлмади. Бирорта ҳарфини ўқий олмадим ва билдимки, албатта, Аллоҳ менга ғазаб қилибди. Бошимни самога кўтардим ва: “Эй Аллоҳ, мана шу Мусҳаф ҳурмати менга офият бер. Эй еру осмоннинг Холиқи, эй Жаббор” дедим. Шу пайт менга “Касал бўлсанг, тавба қиласан. Тузалсанг, гуноҳларга қайтасан. Аллоҳ сенинг қанчадан қанча машаққатингни аритди. Сендан қанчадан қанча балоларни кўтарди. Сен гуноҳлар устида турганингда ўлим келиб қолиб, абадий бахтсизликка дучор бўлишдан қўрқмайсанми?!” деган нидо эшитилди” деди.

Бу гапларни эшитган Мансур ибн Аммор: “Аллоҳга қасамки, унинг олдидан кўзимдан селдек ёшлар қуйилган ҳолда чиқдим. Энди эшикнинг олдига етганимда, менга: “У ўлди” дейишди”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Айрим аёл-қизлар диққатига!

Ҳой қиз! Ҳой аёл! Шим кийишга, баланд пошнали туфли кийишга, лозим киймасликка, ласина кийишга, лямкали мараз кўйлак кийишга, баданингни кўрсатишга уринишингга сени нима мажбур қилади?!! Муаммо нимада? «Фалон фалон сабаби бор», дегин. Муолажани шу сабабни йўқотишдан бошлайлик! Тезроқ ҳаёли, иффатли аёллар жамиятига эришайлик!

© Нозимжон Ҳошимжон
Уламоларнинг ёнида ақлинг билан ўтир.

Раҳбарларнинг ёнида илминг билан ўтир.

Дўстларнинг ёнида одобинг билан ўтир.

Оила аъзоларинг ёнида меҳринг билан ўтир.

Нодонларнинг ёнида ҳалимлигинг билан ўтир.

Ҳар бир жойнинг муносиб гапи бор.

«Ховатир роқия журнали»дан