"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.07K subscribers
1.5K photos
524 videos
33 files
1.66K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ВА ЖУРНАЛИСТ ОДОБИ

Биринчидан, тарқатилаётган ҳар бир маълумот ва ахборот инсонлар манфаатига хизмат қиладиган яхши сўз бўлиши лозим.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир" (Иброҳим сураси, 24-25 – оятлар).

Иккинчидан, турли фаҳш ва беҳаё маълумотларни, бўхтон, ёлғон ҳамда миш-миш хабарларни тарқатишдан эҳтиёт бўлиш шарт.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: "...фаҳш ишлар тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир" (Нур сураси, 19-оят).

Учинчидан, тарқатилаётган ҳар қандай хабар ёки маълумот учун Қиёмат куни жавоб беришни ҳамда "Китобат ҳам хитобат кабидир (ёзиш – гапириш каби)", деган қоидани унутмаслик керак.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур" (Ёсин сураси, 65-оят).

Имом Шофиъий айтадилар: "Вафот этмайдиган ёзувчи йўқ. Аммо унинг қўллари ёзган нарсалар неча йиллар ўтсада сақланиб қолади. Шундай экан, Қиёматда кўрганингизда хурсанд бўладиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ёзманг!”.

Тўртинчидан, ҳар бир ахборотнинг ишончли эканини текшириб, кейин тарқатиш.

Аллоҳ таоло шунга буюради: "Эй, иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Бешинчидан, муаллифлик ҳуқуқига амал қилиш. Ўзгаларнинг меҳнатини кўчириб, ўзлаштириб олмаслик.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ: "Менга бу сўзни фалончи айтган”, деб айтувчисини аниқ шаклда гапирган киши ҳақиқий марддир”, деганлар.

Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда айтадилар: "Жумла ёки сўзни нақл қилувчига нисбат бериш омонатдир”.

Олтинчидан, ҳар бир касб эгаси ўз мутахассислиги доирасида ахборот ёки маълумот тарқатиши лозим. Билими етмаган, мутахассислиги бўлмаган хабарни тарқатмаслик керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
🕌@toraxonxoji

🌿Намоз вақтлари🌱
🔢🔢➡️🔢🔢🔢🔢
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

OBUNA BO'LING
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🌙 МЎМИН БУ ИШНИ ҚИЛМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 23-куни  шанба
милодий 2024-йил  29-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛ?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди:
-Қайси мусулмон афзал?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўладигани!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга азият бермаслик ҳам ибодат эканлигини ўргатмоқдалар. Мусулмон киши бировга фойда бера олмаса энг камида зарар ҳам бермаслиги лозим.
Ҳақиқий дин сизнинг инсонлар билан бўладиган алоқаларингизда, сулукингизда акс этган диндир. Бу ҳақиқатни олдинги мусулмонлар яхши англаб етишган эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурида ўтирганлардан бир киши ҳақида сўради:
-Фалончини ким танийди?
Ўтирганлардан бири жавоб берди:
-Мен танийман, эй мўъминлар амири!
-Сен унинг қўшниси бўлсанг керак?! Қўшнилар қўшнисининг ахлоқини бошқалардан кўра яхшироқ билишади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан сафарга чиққандирсан?! Сафар кишиларнинг хулқини фош қилади, уларнинг табиати устидаги пардани очади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан тижорат қилгандирсан?! Дирҳам ва динор одамларни фош қилади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен уни масжидда ўтириб-туриб намоз ўқиётганини кўргандирсан?!
-Ҳа!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Сен уни танимас экансан!

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ динга қисқа қилиб шундай таъриф берган:
“Диннинг бари хулқдир. Ким хулқда сендан ўзиб кетган бўлса динда ўзиб кетибди!”.

Кишиларнинг обрўсига тажовуз қилмасангиз ана шу диндир.
Кишиларни ғийбат қилиб гўштини емасангиз ана шу диндир.
Кишилар орасида чақимчилик қилиб, улар орасини бузиб Иблисга элчилик қилмасангиз ана шу диндир.

Дўконингизда харидорларга хиёнат қилмасангиз ана шу диндир. Молингизни сотиш учун ёлғондан қасам ичмасангиз ана шу диндир.
Қўшнингиз сизнинг азиятингиздан омон бўлса ана шу диндир.
Ҳамкасбларингиз сизнинг чақимчилигингиздан омон бўлишса ана шу диндир.
Ота-онангиз қариганида уларга хизматкор бўлсангиз ана шу диндир.
Ака-укаларингиз билан силаи-раҳм қилиб уларга яхшилик қилсангиз ана шу диндир.
Иблиснинг йўриғига юриб қариндошлардан юз ўгирмасангиз ана шу диндир.
Динингиз оддий инсонлар билан қиладиган муомалангизда акс этади. Уйдаги ходима билан, кўчада айланиб юриб сотувчилик қиладиганлар билан, кўча тозаловчилар билан, уй қоровуллари билан, Аллоҳдан ўзга ҳеч кими йўқ бўлганлар билан қиладиган муомалангизда акс этади динингиз!

Abdulqodir_Polvonov
ЯХШИЛИК ГЎЗАЛ ХУЛҚДИР...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البِرُّ حُسنُ الخُلُقِ ، والإِثْمُ ما حاكَ في صدْرِكَ ، وكرِهْتَ أنْ يَطلِعَ عليه الناسُ

“Яхшилик гўзал хулқдир. Гуноҳ бу – қалбингни қийнаган ва сен бошқалар уни билиб қолишидан қўрқадиган амалдир” (Имом Муслим ривояти).
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

🌙 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси"
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ИСЛОМНИ ЎРГАНИБ ЧИҚҚАН РОҲИБ.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломни яхшилаб ўрганиб чиққан роҳиб Исломни қабул қилганидан кейин шундай дейди: «Таббат», яъни Масад сурасида жуда ғаройиб мўъжизага гувоҳ бўлдим.Аллоҳ таоло бу сурада Абу Лаҳабнинг иймон келтирмаслигини билдирган эди. Бу сура нозил бўлганидан кейин яна 8 йил яшади. Агар Абу Лаҳаб хоҳлаганида ёлғондан бўлса ҳам иймон келтириб, бу сурани ёлғонга чиқариши мумкин эди. Лекин шунда ҳам Абу Лаҳаб иймонсиз ўлиб кетди. Агар Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўйлаб топганида эди, бундай катта хавфга (Абу Лаҳабга туҳмат қилиш хавфига) яқинлашмаган бўларди.
Бу шуни англатадики, Аллоҳ таоло қадимни ҳам, келажакни ҳам камчиликсиз, мукаммал тарзда билади.Мана шунинг учун ҳам мен Исломни қабул қилдим».
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.
islom.uz
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 24-куни  якшанба
милодий 2024-йил  30-июнь
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 25-куни  душанба
милодий 2024-йил  1-июль
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
🔺 ШАЙТОН УЗОҚЛАШИШИНИ ИСТАСАНГИЗ...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким уйидан чиққанида:

بِاسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّهَ إِلَّا بِاللهِ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» (Бисмиллаҳ, Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилдим, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир), деса, унга: «Кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг, ҳидоят қилиндинг», дейилади ва ундан шайтон узоқлашади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти.

📚 "Азкор". Анвар Аҳмад таржимаси
Muslimaat.uz
#илм
РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ.
Буни барчамиз билишимиз керак.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқдаги бараканинг омиллари:

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).

2. Бисмиллаҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).

3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).

4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).

5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).

6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).

7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).

8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).

9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).

10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).

11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).

12. Барака буюкларингизда (Рафиий).

13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).

14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).

15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).

16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).

17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).

18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).

19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).

20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).

21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).

22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).

23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).

24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).

25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).

26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).

27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).

28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).

29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).
Islom.uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулулло
ҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши одамларга қарз берар эди. У хизматчи йигитларига: «Қийналган одамга борсанг, ундан кечиб юбор, шояд Аллоҳ ҳам биз(нинг гуноҳларимиз)дан кечиб юборса», дер эди. У Аллоҳга йўлиққанида У Зот ун(инг гуноҳлари)дан кечиб юборди».

Бухорий ва
Муслим ривоят қилишган.

📚 «Олтин сил
сила» китобидан.
Тадаббур

📖 "Албатта, у азиз Китобдир. Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир", Фуссилат сураси, 41, 42 - оятлар.

Нарсаларни ташлаб қўйилса, улар сўлиб, қуриб қоладилар. Фақат Қуръон ундай эмас. Унинг қироатини ташлаб қўйсанг, ўзинг сўлиб қоласан...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📲
OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1445 йил Зулҳижжа  ойининг 26-куни  сешанба
милодий 2024-йил  2-июль
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
БИР ОЯТ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قِيلَ لَكُمْ تَفَسَّحُوا فِي الْمَجَالِسِ فَافْسَحُوا يَفْسَحِ اللَّهُ لَكُمْ ۖ

Мужодала сураси 11-оят

Яъни, "Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда жой беринг, дейилса, бас, жой беринг. (Ана шунда) Аллоҳ сизга ҳам жой беради!".

Бу оят мажлисларда жой бериш ҳақида нозил бўлган. Аммо оят бу маънодан анча умумийроқ ва ҳосили кўпроқ.
Ким қийналган кишига кенгчилик берса Аллоҳ унга ҳам кенгчилик беради.
Ким бировнинг кўнглини олса Аллоҳ ҳам куни келиб унинг кўнглини олади.
Ким бир қалбни бахтга кўмса Аллоҳ ҳам уни саодатли қилади.
Ким бировнинг оғриғини енгиллатса Аллоҳ ҳам унинг оғриғини енгиллатади.
Ким бировнинг кўз ёшларини артса Аллоҳ ҳам унинг кўз ёшларини артади.

Аллоҳдан сахийроқ ва вафолироқ ҳеч ким йўқ!

Яхшиликлар ёмон оқибатдан қутилишимизга сабаб бўлади!

Abdulqodir_Polvonov.