"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.15K subscribers
1.59K photos
677 videos
33 files
1.9K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 5-куни муборак жума –
милодий 2022-йил 6-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Жумъа намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграм, телеграмни ҳам ўз ичига олади.
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Муҳаммадрасул Жамолов
"Тўрахон ҳожи" масжид имом ҳатиби
Муҳаммадрасул Жамолов
"Фаришталар ҳам хаё қилган зот"
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Иймонимда ҳаловат йўқ, қийнар алам,
Хушуъ топмас намозларим оҳу нолам,
Қуръон ўқиб кўзларда йўқ бир томчи нам,
Қалб ўртанса писанд қилмас ушбу танам,
Гуноҳлардан безиб жуда оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Сўзда гоҳо ёлғон кирса қийналмас тил,
Гуноҳларга кўз қадалиб ўтмоқда йил,
Нафсим билан мен ўртамда ўтмайди қил,
Махфийлиги мағрур қилди, қийналди дил,
Зор кўнглимнинг сўроғидан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Ошқозоним очлик эмас, тўқлик эзар,
Зиёфат деб оёқларим тинмай кезар,
Парҳези йўқ, ҳаром, шубҳа қилмай ҳазар,
Бадкор нафсим қилмишидан қачон безар?
Тўймаслиги хароб қилди, оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен...

Ҳар бир исён қат-қат қилар қалбим кирин,
Қилганларим айтолмадим мингдан бирин,
Меҳрибон Робб яширмоқда банда сирин,
Яширмоғи қувонтирди бўлиб ширин,
Ошкор, пинҳон айбларимдан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Бир келингу аҳволларим ўнглаб кетинг,
Гуноҳ қилган қўлларимни боғлаб кетинг,
Бўйсунмаган бу нафсимни тиғлаб кетинг,
Суннатингиз қилмас йўлим чоҳлаб кетинг,
Ҳақни кўрмас кўзларимдан оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен.

Соғиндиму кўрмоққа кўз лойиқмикан,
Гуноҳ юки бу бошимни қуйи буккан,
Ҳаёсизлик ором бермай санчар тикан,
Ёнингизда қад кўтариш мушкул экан,
Ул висолга мос келолмай оғриндим мен,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим мен...
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради. Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эcа «cўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади. Аллоҳим! Таҳажжудни бизлар учун севикли қилгин, уни қалбларимизга оромбахш қилгин!

Изоҳ: Албатта, фарз намози ҳар қандай намоздан устундир. Аммо бу ерда таҳажжуд намозини ўқишга ана шундай гўзал тарғиб қилиняпти.
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 6-куни шанба –
милодий 2022-йил 7-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
#حب

Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубха аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Тахажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини хам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир рахмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган холда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган холда яшайди.

Хамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига хурмат-эхтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз мехнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллохга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллохга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жохил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб хам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Тахорат олдим ва Тахажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар тахоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган холда намозда менга иқтидо қилди.

Хўнграб йиғлаган холда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз?деди у хижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин ахволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб хам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллох сендан рози бўлсин, дедим...

Шу тундан бошлаб хаётим ўзгарди. Йўқ, хаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим хам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...
#Биласизми?

Ҳожатхонага кириш, ўтириш ва чиқиш одоблари

1) ҳожатхонага чап оёқ билан кирилади;

2) ҳожатхонага “Аллоҳумма инний аъузубика минал хубси ва хобаиси” (маъноси: “Аллоҳим, сендан эркак ва аёл шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”) деб, кейин кириш керак;

3) ҳожатхонада узоқ ўтирмасдан ҳожатни тез чиқариб, чиқиш керак;

4) тик турган ҳолда бавл қилиш мумкин эмас. Чунки сийдикнинг кўзга кўринмайдиган заррадек томчилари кийимнинг тиззадан пастки қисмларига сачраб, уларни ифлослантириб қўяди. Сийдик ва бошқа ифлос нарса теккан либосда намоз ўқиш ножоиз. Шунинг учун кичик ҳожатга кирганда ҳам, ўтириб сийиш керак;

5) ўтирганда иккала оёғи ораси кенг қўйилади;

6) ўтирганда чап томонга мойил бўлиб ўтирилади;

7) ҳожат чиқараётганда қиблага юзланиб ё орқасини ўгириб ўтирилмайди;

8) биров билан саломлашиш, саломига алик олиш, гаплашиш мумкин эмас;

9) аксирса “Алҳамдулиллаҳ”ни фақат қалбидан ўтказади, лекин тили билан айтмайди. Аксирган кишига ҳам жавоб бермайди;

10) азонни эшитганда азон жавобини айтмайди;

11) авратига ва ахлатига қарамайди;

12) тупурмайди, йўталмайди, бурнини қоқмайди;

13) ҳар тарафга алангламасдан, осмонга қарамай ўтиради;

14) ҳожатхонадан ўнг оёғи билан чиқади;

15) чиқаётганда “Ғуфронака” (“Ўзинг кечир”) дейди.
Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди
Ҳотамжон Эсоналиев
"Тўрахон ҳожи" жоме масжиди Ноиби имом
Ҳотамжон Эсоналиев
Савдо тўғрисида
(Савдода найранг қилишлик)
Албатта эшитинг ва яқинларингизгахам улашинг!‌‌

https://t.me/toraxonxoji
https://t.me/toraxonxoji_savol
بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1443 йил
Шаввол ойининг 7-куни якшанба –
милодий 2022-йил 8-май
* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...
«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биламиз?
У:
• Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
• Қуръондаги биринчи калимадир.
• Энг афзал дуодир.
• Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
• Жаннат кўчати.
• Дунё ва охират у билан тугалдир.
• Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

Е Роббий!
То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин!
Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!
Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

Ҳикматлар ҳазинаси
Киши қанчалик намозни зое қилса, шунчалик шаҳватларга мубтало бўлади. Бунга далил:

أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ

«Намозни зое қиладилар ва шаҳватларга бериладилар». (Марям сураси, 59-оят)

Қанчалик намозга эҳтимом қилса, шунчалик шаҳватлардан узоқ бўлади. Бунга далил:

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ

«Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур». (Анкабут сураси, 45-оят)

Аллома Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

«Агар бирон кишининг азонни эшитганида намозни муҳофаза қилаётганини кўрсангиз, албатта, уни энг қалби кенг, мунаввар ва энг ақли расо одам эканини топасиз. Зотан, ким Аллоҳнинг буйруқларини адо қилса, Аллоҳ унинг ишларини Ўзи ўнглаб қўяди».

(«Илм ва ҳикмат» каналидан олинди)