"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️
2.09K subscribers
1.55K photos
577 videos
33 files
1.76K links
Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.
Download Telegram
#Мулоҳаза_учун_ҳикоя

Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида ҳеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озмоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф ҳолига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа ҳеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир.
Мол-дунё дардида умрини беҳуда нарсалар билан беҳуда қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади...

🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
❇️
@toraxonxoji ❇️
•••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••••
Дўстларингизга ўлашинг♻️↩️
#Мулоҳаза
Бир яҳудий инсон билан суҳбатлашиб қолдим. Юрагимни илма-тешик қилар гапларни айтдию, аммо ҳақиқат эди.
*
Бир даврада ёш болаларнинг яхши хулқлари ҳақида гапира туриб, "Исломий тарбия шундай бўлади" деб қўйдим.
Бироздан сўнг кўчага, салқин ҳавога чиқдим. Ёнимга бир инсон келди:
"Боя айтган гапингизга қўшилмайман. Агар ранжимасангиз ҳақиқатни айтай" деди.
*
(Мен матнни қисқартириш учун фақат унинг гапларини ёзаман)
"Сиз мусулмонлар фарзандингизга асло диний тарбия бера олмайсизлар.
Сизлар болаларингизга фақат ва фақат пул топиш, бой бўлиш, катта ҳовли ва машиналар олишни ўргатасиз. Бу Исломий тарбия эмас!
*
Болангиз доктор бўлгиси келса, сиз "Жуда яхши касб. Инсонларни дардига малҳам бўласан" демайсиз. Аксинча, "Жуда яхши касб. Халқ ҳурматида бўласан, ҳамма сени чўнчагингга пул солади. Докторни бир операцияси фалон пул туради" дейсиз.
Натижада болани ёшликдан пора, кибр ва ҳаромхўрликка йўналтирасиз.
*
Уларга динни ўргатмагани учун шундай деманг.
Чунки динни ўрганган руҳонийларингиз ҳам катта бизнес ва сармоя соҳиблари. Минбарга чиқиб олиб, фоиз яхши эмас, дея ўзлари машинасини фоизли ижарага беради.
Гап диний билимда эмас, динни моҳиятини етказишда!
*
Мусулмонлар яшайдиган ўлкаларга Аллоҳ барака берган. Энг бой юртлар мусулмонларники. Аммо энг қашшоқи ҳам улар!
Нима учун? Чунки фақат бойлик кетидан қувасизлар. Натижада бир-бирингизга гапингиз ўтмайди.
*
Сизга бир гапни айтаман. Болаларга тарбия беришни биз мусулмонлардан ўргандик.
Биз болани ёшлигидан унга хавфли нарсаларни оддий қилиб кўрсатиб, ундан қандай сақланишни ўргатамиз.
Масалан, 2-3 яшар бола ҳар нарсага қизиқади. Агар у пулга қизиқса, биз уйни ҳар ерига пул қўямиз. Ўзимиз эса пулга бефарқ бўлиб, қўлларимизга китоб оламиз. Бола пулни ушлаб, бизга қарайди. Бизни диққатимиз китобдалигини билгач, пулни ташлаб, у ҳам қандайдир китобга қараб эмаклайди.
*
Сизлар болаларингизни оғзига топганингизни тиқасизлар. Биз эса кераклисини.
Масалан, бола шоколадга қизиқса, унга шоколад берамиз, аммо ўзимиз емаймиз. Шунинг учун бола ҳам уни емайди. Аммо мусулмонни боласига қарасангиз: қўлига нима тушса, оғзига солиб кўради.
*
Биз боламизга касбни ўзимиз танлаймиз. Сизлар эса "Ким бўлсанг бўлавер!" дейсиз, натижада бола жуда кеч улғаяди.
*
Биз ҳар кеча уйда китобхонлик соати қиламиз. Ишдан чарчаб келамиз, мутолаага куч қолмайди. Аммо шу соатда биз китобни очиб, унга термулиб ўтираверамиз.
Болаларимиз ҳам буни муҳимлигини ҳис қилиб, китобга қизиқа бошлайди.
*
Агар мен уни инжинер қилмоқчи бўлсам, атайин уни атрофига шу соҳага оид турли расмдаги китобларни қўяман.
*
Бола нимани билса, шуни касб қилади.
*
Диний ва дунёвий таълимни ёшликдан шундай берсак, келажакда унинг учун қайғуришга ҳожат қолмайди.
*
Мен яҳудий бўла туриб, Исломни айрим мусулмонлардан яхши биламан.
Истасангиз уйга кирамиз. Ўша даврадагиларга диндан савол бераман. Барчаси жавоб бера олишига ишонасизми?
Йўқ! Чунки уларни бефаҳм қилиб тарбиялашган.
Ҳозир болам 9 ёшда. Инглиз, рус ва иброний тилни билади.
Ҳар кеча онлайн тарзда Исроил олимларидан Тавротни ўрганмоқда.
Хонасидаги жавони китобга тўла. Ядровий физикага қизиқади. Мактабни битириб, Қуддам (шаҳар номи бўлса керак)га кетмоқчи.
Уни зеҳнли қилиб тарбия қилганимиз учун Исроил давлати ҳар ой менга катта маош тўлайди.
Мен ҳар ой унга озроқдан маош бераман. Пул билан муомала қилишни ўрганиши учун. Пулни нимага сарфлашига диққат қиламан. Агар ёш болаларча сарфласа, демак тарбияда бироз оғишлик бор. Тўғирлайман.
*
Мусулмон боласи пулни қандга ишлатса, "Болани пулга ўргатибсан!" дея, онасига дакки беради. Ўзи эса "Ўқисанг - бой бўласан!" деб, уқтиради"
...
*
Унинг гапларини чуқур ўйладим. Аслида у ҳақиқатни гапирган эди. Энг бой ўлкада яшаб туриб, энг камбағал ва маданиятсиз эдик. Демак, айб ўзимизда бўлган экан.
"Нобель" олганларни кўпи яҳудий.
Энг катта бизнесмен, олим, доктор ва ихтирочилар ҳам улар.
Энг кўп китоб чоп этиб, таълимга кўп пул сарфлаб, ёшларга кучли таълим берувчилар ҳам улар.
Барча соҳани эгаллаб, ўз мақсадлари йўлида фойдаланувчилар ҳам улар!
Афсуски шундай!
Интернетдан олинди.

Ўқинг ва яна икки бор қайта ўқинг бу жуда фойдали.
Бир дарвеш ўғлига
шундай ўргатганди:


Бола отасидан нима сўраса, ота: «Оллоҳдан тила!» дер ва бола йиғлаб Оллоҳга ёлборарди.

Шунда унинг истагини (ота-онаси) бажо келтиришарди. Йиллар шу аҳволда ўтди. Бир кун бола уйда ёлғиз қолди ва хариса (шўрванинг бир хили) ичгиси келди. Одатича: «Хариса истайман!»деди.

Бирдан ғойибдан коса
тўла хариса пайдо бўлди
ва бола тўйгунча ичди. Ота-онаси уйга келиб ўғлидан: «Нима истайсан?» дея сўрадилар.

Бола:
«Хариса истадим ва едим»деб жавоб бергач,

ота:

«Худога шукур, бу мақомга эришдинг. Оллоҳга ишон, таваккулинг қувватланди» деди.


#Мулоҳаза
@toraxonxoji
#Мулоҳаза

Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?

• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди.

• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди.

• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.

• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди.

• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти.

• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди.

• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам.

• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.

• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.

Дўстларга ҳам улашинг!
Нега кайфиятингиз йўқ..?

#мулоҳаза

Ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни..?

Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми..?

Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими..?

Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми..?

Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми..?

Нимадан норозисиз..?!

Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам каби тошбўрон қилиндингизми..?

Пойабзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими..?

Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми..?

Тишингизни синдирдиларми..?

Юзингизга тупурдиларми..?

Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми..?

Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими..?

Юрагингиз суғуриб олиндими..?

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми..?

Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми..?

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими..?

Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми..?

Унда нега авзойингиз бузуқ..?

Нега асабийсиз..?

Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг..!

Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир..!

Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг..!

Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг...

Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг...

Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг...

Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг...

Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг... Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...

Норозиликнинг давоси-тавба...

Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.

Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...

Интернет саҳифаларидан...
#Мулоҳаза____

Шамол Сулаймоннинг тахтига тескари эсди.
Сулаймон___
''Эй шамол, тескари эсма'' - деди.
''-Тескари иш тутма, тескари ҳаракат қилсанг, менинг терслигимга аччиқланма''.
У қўли билан тожини тузатар, тож яна қийшайиб қолар эди.
Нақд саккиз марта тўғирлади, саккиз марта эгилди.
Деди___
''Эй тож, бу нимаси?
Бошқа қийшайма''.
Тож жавоб қайтарди___
''Мени юз марта тўғриласанг ҳам яна барибир қийшаяман, чунки, иймонли киши, сен қийшайяпсан''.
Шунда Сулаймон кўнглини тўғри қилди, кўнглидаги нафсни совутди.
Тожи дарҳол тўғирланди, бошида истаганидек турди.
Сулаймон уни атайлаб кийшайтирар. тож эса яна тўғриланар эди.
Улуғ пайғамбар тожини саккиз марта қийшайтирди, ҳар сафар
тож тўғриланди.
Хуллас, бошингга қандай дард келса, ўзгани айбдор килма, ўзингга боқ!

Мавлоно Жалолиддин Румий...
#Мулоҳаза

Гўдак туғилган вақтда унга азон ва иқомат айтилади. Хўш, азон ва иқомат айтилса, унинг намози қачон ўқилади?

Намоз вафот этганда ўқилади. У намозни номи Жаноза намозидир. Жаноза намози эса азон ва иқоматсиз ўқилади.

Шу ўринда бир мулоҳаза бўлади. Бутун бошли умримиз бир азон, иқомат ва намоз ораси каби жуда оздир.

Умримизни беҳудаг сарфлашдан эҳтиёт бўлайлик!

Калимуллоҳ Масъуд.
@toraxonxoji #мулоҳаза

Муваффақият йўлида азму қарорингизда қатъий туринг!

Кунларнинг бирида бир гала қурбақаларнинг тўдасидан иккитаси чуқурликка тушиб кетибди. Ночор аҳволга тушиб қолган бечоралар юқорига сакрайверибдилар. Барча қурбақалар чуқурлик тепасига чиқиб олиб: «Бўлди энди, шу ерда қолиб кетасизлар.. ҳадеб сакрайверишдан фойда йўқ", деб уларни бу ўринишларидан қайтарар эдилар. Узоққа бормай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлибди. Иккинчи қурбақа эса, тинмай сакрашда давом этибди. Ҳар сафар сакраганда, илгаригисидан баландроққа сакрар экан. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон: "Бўлди қил энди.! Фойдаси йўқ", деб уни бошини қотираётган эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлибди. Бундан қаттиқ тажжубга тушган қурбақалар ҳайрат билан: "Буни қандай уддаладинг?!" деб сўрадилар. У эса жим турарди. Кейин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, улар қўллаб-қувватламоқдалар деб ўйлаб, бор кучи билан ҳаракат қилиб, бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан.

«Балки, энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир?»
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди. Унинг рухини уйғотди.
- Эй банда, сен умрингда зарра гунох қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя. Рух танадан қўзғалди.....

У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади.
Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди.
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух! Фаришта деди:
- Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади
Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди.
- Бу кимни йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди.
Рух Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди. Рух жаннат гўзаликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди.
Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди
- Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух.
- Бу сенинг онанг. У ўлимингдан умрини сўнгигача шундай йиғлайди.
Рух бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради:
- Мен сен билан кетишни хоҳламасам-чи? Фаришта деди:
- У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин.
Рух ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди:
- Агар ортга кайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади. Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман.
- Мен кетяпман!
Рух ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Рух танага қайтиб кирди. Юрак ура бошлади..

Гулни баргидан қилсанг ҳам жудо.
Онани болам деб йиғлатма Худо.

#Мулоҳаза бизни дунёга келишимизга сабаб бўлган ота ва оналаримизни АЛЛОҲ умриларини узун ўзларини саломат қилсин.Роббим бизларни кичиклигимизда меҳрибонлик қилганларидек сен уларга раҳм қил!!!
#Мулоҳаза

Илмдан маҳрум бўлиш олти сабабдан бўлади:

-Биринчиси, савол сўрамаслик, билмаганни сўраб ўрганмаслик.
-Иккинчиси, жим туришнинг ёмон кўринишда экани, берилиб тинглаш, қулоқ тутишни йўқлиги.
-Учинчиси, яхши тушунмаслик, фаҳмламаслик.
-Тўртинчиси, хотиранинг сустлиги, ёдлаб қолишнинг бўшлиги.
-Бешинчиси, илмни тарқатмаслик, уни таълим бермаслик. Кимки илмни жамласаю, уни тарқатмаса, Аллоҳ таоло у илмини унутиб қўйиш билан мувофиқ жазолаб, балолаб қўяди.
-Олтинчиси, у илмига амал қилмаслик. Чунки билган илмига амал қилиш эслаш, зикр қилиш, тадаббур қилиш, риоя қилишни талаб этади, вожиб қилади. Ўйлаб қаралса, илмга амал қилишга бепарволик қилинса, у унутилади.
Агар шундай қилаётган бўлсангиз хато қилаётганингизни тезроқ тушуниб вақт борида ҳаракат қилинг иншааллоҳ ҳаркимни Аллоҳ мақсадига етгазади.
#Мулоҳаза

Бир бадавлат сахий бой қишлоқ барпо этиб, бир хил уйлар солибди. Ҳар бир хонадонда бир хил шароит яратибди, ҳар бир уйга иккитадан қўй-бузоқ ташлабди.
Янги, шинам уйларни қўй-қўзиси билан уйсиз, ночор оилаларга ҳадя қилибди. Обод қишлоқда, кўркам уйларда одамлар мазза қилиб яшай бошлашибди.
Орадан бир неча йил ўтиб, сахий инсон ўзи қурган қишлоққа келиб, одамлардан хабар олибди. Кўрсаки, баъзи уйлар нураб, файзсиз аҳволда, баъзи уйлар эса янада кўркам, замонавий қиёфага келган.
Нураб кетган уй эгаларидан сўрабди: Нима учун бу аҳволдасизлар?
- Сен нега биздан хабар олмадинг, бизга битта уй билан иккита қўй-қўзини ташлаб кетиб, бошқа хабар олмадинг, қўйларни сўйиб едик, яна оч қолдик, инсофинг йўқ экан, сен туфайли қийналяпмиз...
Сахий инсон ҳайратга тўлиб, уйларини янада чиройли қилишган, файзли ҳовли эгалари олдига борибди, қараса қўралари тўла қўй-моллар экан.
- Қандай қилиб шундай баракага эришдингиз?
- Сизга раҳмат, уйсиз қолган вақтимизда бошпана бериб, қўй, бузоқ бериб, рўзғоримизни давом этишимизга имкон яратдингиз. Яратганнинг марҳамати билан сиз берган ҳадяларга шукр қилиб, меҳнатда бўлдик. Шукр қилдик, нолимадик, мана бугун уйимизда барака бор, моллар кўпайиб қўрага сиғмай кетди.

Қиссадан ҳисса, баъзилар берган сари бер дейди, ётиб есам дейди, бировнинг ҳақидан қўрқмайди, ўзини ночор, бечорага солиб, жабрдийдага айланиб олади. Ундай боқимандаларга Давлатнинг бергани камлик қилиб, чўнтагимиздан, ҳалол пешона теримиздан обориб бераверишимиз керакми?!
Шу кунларда мана шундай қаллоблик билан ўзларини бечорага солиб, яна устига устак буюртмага ишловчи блогердан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда шаҳар раҳбариятини обрўсизлантиришга уринаётганлар ҳафсаламни пир қиляпти.

❇️❇️❇️
Шундай инсонлар бор - йўғига сабр қилади, дардини айтишга андиша қилади, сўрашга ғурури йўл қўймайди. Мен бундай ориятлиларни кўп кўрганман, қадрдонимга айланган, куни кеча ўзим иккита оилага бордим, ногирон эри билан томорқада ишлаётган аёл, атрофида кесак ўйнаётган ширин болажон, улар сўрамади, аҳволини кўриб, ҳайит айёми билан ҳоким бошчилигида ҳомийлар тайёрлашган ҳадяни етказдим, йиғлаб раҳмат айтишди.
Яна бир боқувчиси йўқ, қизи ногирон аёлнинг уйига кирдим, у сўрамади, ўзим излаб бордим, сабрига, шукрига тасанно айтдим, шундай инсонларнинг миннатдорликка тўла нигоҳлари бизга ишлашга куч беради.
Давлатнинг берган кўмагидан унумли фойдаланиб, бугун рўзғорини бут қилиб олган ажойиб инсонларни кўп кўрганман.
Мен шундай виждони уйғоқ, ғурури баланд, ориятли инсонларни қадрлайман. Сиз-чи?

Камола Умаралиева
ДУОНИ ТЎҒРИ ҚИЛЯПМИЗМИ?

Биз кўпчилигимиз дуо қиляпман, нега дуойим қабул бўлмаяпти, деб нолиймиз. Дуойимиз қабул бўлмаслигининг сабаби кимда? Аллоҳдами?! (Астағфируллоҳ) албаттаки камчилик бизда.
Бир эшик тасаввур қилинг. У эшикни очиш учун одатда биз қўлимизни ишлатамиз тўғрими?

Лекин сизнинг ҳолатингиз (устозимиз айтгандилар) ҳозир бу эшикдан 5 метр узоқдан туриб: "Аллоҳим шу эшикни оч, илтимос оч" деб ёлворишингиз кабидир. Ахир қўлингизни ишлатмай туриб дуо қилаверсангиз, эшик очилсин десангиз, эшик жонга кириб очилиб кетмайди-ку).

Дуо уч турлидир:

1. Қавлий - яъни бизнинг одатий дуо қилишимиз. Қўлимизни очиб Роббимиздан сўз билан ифодалаб: "Аллоҳим менга шу уйни бер, шу машинани бер" дейиш каби.

2. Феълий - яъни қилган дуойимизни амал билан сўраш. Такси чақиришни хоҳлаган инсоннинг, таксини чақириш учун қиладиган амал шакли. Олдидан ўтган таксини тўхтасин, деб "Ясин" сурасини ўқиши эмас, балки қўлини кўтариб "тўхта" ишораси қилишидир.

3. Изтирорий - яъни, кўнгил ёнғини билан Аллоҳга дардланиб ёлвориш керак бўлади. Бизнинг дуоларимизда ҳамиртуруш (дрожа) кам бўлишининг тамал сабаби, бу уч хил дуо шаклидан фақатгина қавлий дуони етади, деб ўйлашимиздир.

Бир киши имтиҳонга кирадиган бўлса мен дуо қилдим! Дарс қилмасам ҳам имтиҳондан ўтавераман, Аллоҳ ёрдам беради деб ташлаб қўймаслиги керак. Феълий дуони қилмоғимиз ҳам даркор.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизнинг дуоларингиз қабул бўлади, "ажала" қилмагунча” яъни шошилмагунча. Саҳобаларимиз, “Ажала" нима, я Расулаллоҳ” деб сўраганларида: “Мен истадим, ҳали ҳам берилмади",- ҳолати ажала ҳолатидир,”.

Бизлар қўлимизни очиб, “Я Роб йиллардир Сенга дуо қиламан, шу синовдан ҳали ҳам ўта олмадим” деб ёлворишдан нозланишга ўтамиз. Худди дуо қулнинг Аллоҳга ёлвориши эмас-да, расмий ҳаққини хоҳлаши каби...

Дуоларимизга диққат қилайлик. Дуойимиз амалга ошмаётган бўлса қусурни ўзимиздан қидирайлик.

Меҳмет Йилдиз айтганидек: "Аллоҳ кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётгандир. Сабр қил!”.

#Мулоҳаза
ЯРАТГАННИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГ!

Бир куни бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнгизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади:'Ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнгизни гўнг титиш учун яратганми ? "
Вақтлар ўтиб ўша одам оғир касалликка учрайди.Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан қирқ кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.

Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди.Ногаҳон денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса шундай жавоб берибди: "Яратганнинг ишига бир марта аралашиб кўрганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади."

#Мулоҳаза