Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.4K subscribers
2.47K photos
318 videos
36 files
1.01K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
Саккиз нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Очиқ танлов ва муобиллик асоси ўтган муҳокама якунида Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Етти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Судьялар олий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьянинг ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Якунда Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш; @sudyalaroliykengashi
“Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида (2022 йил, 16 февраль) Ўзбекитон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоровнинг “Судьянинг масъулияти ҳалоллиги ва фаоллигида акс этади. Ёхуд кечиккан адолатнинг ҳам маънавий, ҳам моддий товони бор” сарлавҳали мақолси чоп этилди.

Мақолада судьянинг масъулияти, бугун мазкур лавозим эгаларига қўйилаётган талаблар ҳақида яқин ўтмиш билан таққосланган ҳолда мулоҳаза юритилади.

Шунингдек, бугунги очиқлик ва шаффофлик шароитида сўз эркинлиги қанчалар муҳим бўлса, судья дахлсизлигини таъминлаш ундан кам аҳамият касб этмаслиги алоҳида таъкидланади.

МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят маъмурий суди судьяси Баҳриддин Аҳмедовга онаси Имсин Қувватованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун:

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э. Эшонбобоев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р. Заиров;

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л. Махаммадиева;

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т. Ҳайдаров интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳиблари: Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Жамшид Садинов.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳиблари: жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди раиси Марат Эргашев.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Судья_бонг_уради!

Бизга не бўлди: эссизгина қадрият, хавотирли ҳолатлар, "замонавий тақводор" эр ва хотин, омонат ва хиёнат...

Нуриддин МУРОДОВ,
ФИБ Учтепа туманлараро суди раис ўринбосари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

«Судья суд мажлисига бизни киритмади» – ҳеч гувоҳи бўлганмисиз, фарзандларини судга ажрим учун етаклаб келаётган, суд мажлисида жанжал кўтариб бир-бирини ҳақорат қилаётган ҳамда судьядан фарзандларининг ажримини муддат бермасдан ҳал этишни талаб қилаётган ота-оналарни?

Тўғри, суд мажлиси очиқ, фарзандларининг ажрими кўрилаётганда улар иштирок этишлари мумкин, лекин уларнинг иштирокидан мақсад нима?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Қ У Т Л О В

Судьялар олий кенгаши қарорига кўра, одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва муборак етмиш ёшга тўлиши муносабати билан Оққузиева Ойзода Жаҳонгировна “Фахрий судья” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Судьялар олий кенгаши Ойзода Жаҳонгировнани шукрона куни ва муносиб эътироф билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонига хотиржамлик ва меҳнатлари роҳатини кўрмоқ саодати бардавомлигини тилайди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси З. Мавлонов;



Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси Ж. Нафасов;

Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси З. Хўжамуротов;

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туманлараро судининг раиси Т. Рустамов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг раиси О. Баракаев;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Пахтакор туман судининг раиси Т. Ҳакимов;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг раиси Б. Казаков;

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Ф. Ибодуллаев;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев;

Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси М. Комилова интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам Холиқов;

Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов ўз аризаларига кўра, лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
КЕНГАШ ФАОЛИЯТИГА ДОИР “АХБОРОТНОМА” НАШРДАН ЧИҚДИ

2021 йил нафақат Судьялар олий кенгаши фаолияти, балки суд тизимида алоҳида саҳифа очилган йил сифатида тарихда қолишига шубҳа йўқ.

Фаолият кўлами сарҳисобда намоён бўлади. Мазкур “Ахборотнома” Кенгаш томонидан ўтган йили амалга оширилган ишлар сарҳисобидир.

Маълумотлар қисқа матн, лўнда ифода ва жадваллар билан эътиборингиз ҳавола этимоқдаки, бу Кенгаш фаолияти ҳақида кенгроқ тасаввур беради, деган умиддамиз.

“Ахборотнома”нинг электрон варинати билан мазкур ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат
Бу судьяни обрўсизлантиришга уринишдан бошқа нарса эмас!

Фуқаро Л. Шабанова “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари Н. Муродовнинг хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, изтеҳзо оҳангида ёзадики, судья қарор чиқариш ўрнига мени ишга жойлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзича ҳокимликка қўнғироқ киладими-ей, у ким ўзи: судьями ёки кадрлар нозири?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т , Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.

Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Навоий шаҳар судининг судьяси

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси

ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси

ФИБ Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси

Иқтисодий судларда:

Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Маъмурий судларда:

Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси

Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда (info@sjco.uz) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2022 йил 1 март соат 18:00.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун:

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов;

Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ибратли судья" мукофотининг илк соҳиблари: Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси Санжар Аллабердиев.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Етти нафар судья навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид қатор вазифалар қатори ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга доир масала ҳам кўриб чиқилди.

Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунига кўра, Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
...Шунингдек, қайта тайинловлар ҳам амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

Кенгаш қарори билан:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Диққат, янги рукн: Мутолаа!

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан Кенгаш веб-сайтида “Мутолаа” рукни ташкил этилди. Унда судьялар қандай асар ўқигани ва мутолаа таассуротлари билан ўртоқлашади. Бундан мақсад судьялар ҳамжамияти аъзолари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг ўзаро маърифат улашишига имконият яратмоқдир.

“Мутолаа”нинг навбатдаги меҳмони Сиз бўлишингиз мумкин. Бунинг учун охирги ўқиган китобингиз ҳақида бизга ёзиб юборсангиз – кифоя.

Биринчи меҳмонимиз эса Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Холмамат Ҳасанов (ҳамкасбимиз Ҳол Муҳаммад Ҳасан тахаллуси билан тилга тушган шоир эканини эслатишга ҳожат йўқ).

Муаллиф улуғ аждодимиз Сулаймон Боқирғонийнинг “Боқирғон китоби” мутолааси таассуротларини “Машқ” сарлавҳаси остида бироз ҳаяжон билан қуйидагича баён қилади.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ 👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ишхонада қози-ю уйида оддий бека - Хуснора Ҳакимова мисолида аёл судьялар ҳақида икки оғиз

Судьялар, таъбир жоиз бўлса, бироз “ёпиқ шахс”. Уларни фақат суд процессида кўриш мумкин. Жамоат жойларида деярли кўзга ташланмайди. Оммавий тадбирларда учратмайсиз ҳисоб. Вазифаси шуни тақазо этадики, ҳатто хизматдан ташқари пайтлари ҳам маълум чекловларга риоя қилишга мажбур. Қисқаси, суд тизими, судьялар – алоҳида олам. Илло, улар ҳам ҳамма қатори одам - фазилат-у қусурлардан холи эмас.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Мутолаа

“Ҳалол бўлмаган одамни онгли деб бўлмайди”
(Арастунинг “Ахлоқи кабир”ини ўқиб...)

Наргиза Шарипова,
жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг судьяси
,
"Ижодкор судьялар клуби" аъзоси

Кимга қандай, аммо мен учун осон бўлмаган иш кун якунидаги китоб мутолааси яхшигина ҳордиқ ҳисобланади. Тариҳда из қолдирган буюк шахслар ҳақидаги асарларни ўқиш жон-у дилим.

Ҳозиргина “Заковат дурдоналари” туркумида нашр этилган Арастунинг «Ахлоқи кабир ” асарини ўқиб чиқдим: зўр!

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi