Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.4K subscribers
2.47K photos
318 videos
36 files
1.01K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари бир қанча масалалар қатори ваколат муддати ниҳоясига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масалани ҳам муҳокама қилдилар.

Якунда Кенгаш қарори билан:

Хўжақулов Умиджон Рахматиллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Камбарова Файёза Шарафовна– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Қувватов Шавкат Чориевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Новрузов Озоджон Ҳасанович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Эргашев Беҳзод Хурсанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик , шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг раиси лавозимига;

Меликузиев Нодирбек Ўлжақўзиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Жўрабоев Сардор Тахирович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
...Шунингдек, қайта тайинловлар ҳам амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколат муддати даврига қайта тайинлашга доир масала ҳам муҳокама этилди.

Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунида Кенгаш қарори билан:

Мусаханова Мохира Алиакбаровна– судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эгамов Нозимжон Мадаминович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шукурлаева Гули Юсуповна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ибратли судья” мукофотининг илк соҳиблари:–фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро суди раиси Эркинжон Собиров.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ибратли судья” мукофотининг илк соҳиблари: фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси Санобар Турабоева.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Судьялар олий кенгашида учрашув

Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Германия Федератив Республикаси Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ўлкаси Адлия вазирлиги котиби Дирк Ведель бошчилигидаги мазкур ўлканинг прокуратура органлари ва Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Маъсулиятсизлиги ва фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун:

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А. Бобомуродов;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари И. Мирзаева;

Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г. Тожибоева;

Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э. Абдуллаев, Д. Олимов;

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьялари М. Абидов, З. Нуриддинов;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ш. Очилов интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Андижон вилояти судида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари томонидан “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда “Гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида маърузалар, бу борада судьяларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Суд амалиётида юзага келадиган саволларга атрофлича жавоб берилган мазкур қўлланма судьяларнинг билим, малака ва тажрибасини оширишга ёрдам бериши алоҳида қайд этилди.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ҳолатга изоҳ берилди: ҳаммаси жойида.

“Тelegram” мессенжердаги “Yuristkadr” каналидаги Судьялар олий кенгашига берилган шикоятида ўз вақтида жавоб берилмагани баён қилинган хабарни бироз ҳайронлик билан ўқиганимиз рост. Чунки, Кенгашга келган ариза-шикоятлар алоҳида эътиборга олиниб, муаллифларга қонунда белгиланган вақтда жавоб берилишига жиддий қаралади-да.

Дарҳол хабар муаллифи (канал адмистратори) билан боғландик ва ҳолатга ойдинлик киритилди: маълум бўлдики, шикоятга вақтида жавоб берилган экан.

Тушунмовчилик рўй берганини тушунган хабар муаллифи ҳолатга ўзи изоҳ беражаги айтди ва сўзининг устидан чиқди.

Изоҳда
шундай дейилади:

“Судьялар Олий кенгашига юборган мурожаатим Кенгаш томонидан назоратга олинган бўлиб чиқди.

Кенгаш менинг шикоятимни ўрганиш учун ўз вақтида Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъатига юборган. Мурожаатим Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилган.

Бугун мана Тошкентга қайтиб, почтага кирсам Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъатининг жавоб хати келибди.

Албатта, асосли эътирозларим бор ва улар етарлича. Демак, муаммоимиз Тошкент шаҳар судлари малака ҳайъатида, демоқчиман.

Судьялар Олий кенгашини эса кўриб турибмиз, ҳар доимгига қараганда ҳам самарали ишламоқда. Айниқса, бу йил бошқача бошланди лекин
” (иқтибос тугади).

Изоҳ ва эътироф учун раҳмат.


Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Бахтиёр Кутлиев лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари Ғайбулла Мирзаев ва Хушнуд Балтаев;

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси Жамолбек Жуманиёзов;

Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси Улуғбек Хамдамов;

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа судининг судьяси Озодбек Неъматуллаев интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Мусоҳаба

Одил судлов суд остонасидан бошланади

Тошкент туманлараро суди судьяларининг ўзи хос ҳисоботи эълон қилинди. Унда ўтган йили амалга оширилган ишларгина ўз аксини топмаган. Балки, судьялар қонунларни яна такомиллаштириш, ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқларни тўлдириш эҳтиёжи ва бошқа масалалар ҳақида ҳам ўз қарашларини баён этади. Шунингдек, “Одил судлов ўзи нима дегани?” саволига атрофлича жавоб беришга ҳаракат қилинади.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Қ У Т Л О В

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги қарори билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони, анъанага кўра, ҳар йили 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ўз соҳибаларига тантанали равишда топшириб келинмоқда.

Бу йил ҳам жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар мазкур кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Эътиборлиси, улар ораси судьялар ҳамжамиятининг икки вакиласи - Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ўқитувчиси, фахрий судья, юридик фанлар доктори, профессор Фарруха Муҳитдинова ҳамда Судьялар олий кенгаши аъзоси, юридик фанлари номзоди, доцент Малика Қаландарова ҳам бор.
Судьялар олий кенгаши жамоаси ҳамкасбларни муносиб эътироф билан самимий табриклайди.