Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.5K subscribers
2.58K photos
330 videos
36 files
1.04K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
#Муносабат

Туш ўнг бўлмас, ўнг эса туш...

Воқелик “ҳолат ўрганилди, тасдиғини топди” мазмунидаги қисқа ва қуруқ ахборотдан кўра кенгроқ баён талаб қилади. Чунки, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда озмунча ёзилмади, ҳолат ҳам керагидан кўпроқ бўрттирилдики, мухтасар ахборот масала моҳиятини очиб беришига камлик қилади.

Гап “Kun.uz” электрон нашрида эълон қилиниб, ижтимоий тармоқлардаги бир қатор каналларига мавзу бўлган танқидий мақола ҳақида кетмоқда.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Хусусий ажрим чиқарилган. Бошқа иддаога асос йўқ

Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукми билан ўн ва ундан кўп йилга озодликдан маҳрум қилинган Ж. С. ва бошқаларга оид жиноят иши Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, айбловлар бошқа моддага қайта малакаланиши натижасида тайинланган жазо ўзгартирилгани (судланувчиларнинг ҳар бирига 3 йил озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган) ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Муҳокамаларда биринчи инстанция судига мақтовлар ёғилаётгани йўқ, албатта.

Аксинча...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Шундоғам суд очиқ бўлган...

Журналист ва блогерларнинг очиқ суд мажлисларидаги иштироки, бунинг тартиб ва ҳуқуқий асослари ҳақида кўп тушунтиришлар берилди, айни шу мавзуда ўтказилаётган семинарлар, ўқув машғулотлар сони ҳам оз эмас. Бироқ ҳамон тушунмовчиликлар учраб турибдики, хоразмлик блогер “YouTube” тармоғидаги “1gap.uz” каналидаги чиқиши бунга яна бир мисол.

Ҳурматли блогер Хоразм вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган суд жараёнини тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганини очиқлик ва шаффофлик тамойилига зид эканини таъкидлаб, ҳар қандай очиқ суд мажлисларини видеотасвирга олинишида муаммо бўлмаслиги керак, акс ҳолда, “очиқ суд”нинг очиқлиги қайда қолади, дея писанда қилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Таъна, шаъма тушунарли, муддао нима?

Бир-икки кундан буён серқирра (собиқ журналист, ҳаваскор вайнер, блогер, фаолият бошлаганига унча кўп бўлмаган адвокат) Б. Аҳмедов ижтимоий тармоқ орқали Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилаётган суд иши мисолида судларда жорий этилган янги тартибларга эътироз билдириб келмоқда.

Баҳслашиш бефойда, зеро, муаллиф “ҳазм қилолмаётган” тартиблар қонун билан жорий этилган, муаллиф фикрини ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак бўлган гап шу: қонунлар то кучда экан, у ҳеч қандай “дийдиё”ни кўтармайди, унга риоя этиш шарт.

Бугун яна мавзуга қайтган муаллиф судлов таркибига берган раддияси қаноатлантирилмаганини писанда билан таъкид этиб, шунга Судьялар олий кенгашидан муносабат билдиришни сўрабди (?!).

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Очиқлик: тартиб, масъулият ва маданият

Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Ж. Тўлагановнинг судларда тез-тез ҳозир бўлиши янгилик эмас. Сўнг кўпинча ижтимоий тармоқларда шундай мазмунда бонг урадики, судларда очиқлик йўқ, суд жараёнини тасвирга олишга яна рухсат берилмади, ваҳоланки, очиқлик ва шаффофлик – давр талаби ва ҳоказо, ҳоказо...

Ҳолат ўрганилганда вазият яхшигина бўрттирилганидан ташқари Ж. Тўлаганов депутат эканини пеш қилавериши, белгиланган тартибларга риоя этмаслиги, ҳатто суд ишларига таъсир ўтказишга урингани ойдинлашади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

“Yuristkadr”га: ҳам эътироф, ҳам эътироз...

“Telegram” мессенжеридаги Yuristkadr канали маъмурига ҳурматимиз бор. Каналда эълон қилинаётган судлар (судьялар) фаолиятига оид наинки эътирофларида, балки аччиқ танқидларида ҳам самимийлик сезиладики, бу унинг холисликка интилиши натижасидир. Шу боис айрим материалларини мамнуният билан кўчириб боссак, айримларига муносабат, ўрни келса, эътироз ҳам билдирамиз. Хусусан, куни кеча канал маъмури ўзи тараф (адвокат) сифатида иштирок этаётган фуқаролик низоси бўйича қабул қилинган суд ҳужжати юзасидан бироз ҳиссиётли чиқиш қилибди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Дахлсизлик муҳим, бироқ у имтиёз эмас, масъулиятдир

Ижтимоий тармоқлардаги айрим ҳуқуқий каналларда судьялар (ва суд ходимларига) нисбатан суд биноларида шахсий алоқа воситаларидан фойдаланишга чеклов жорий этилгани фаол муҳокама қилинмоқда. Муҳокамаларда мазкур тартиб судьялар дахлсизлиги ва мустақиллиги принципларига қанчалар тўғри келиши савол остига қўйилмоқда.

Дарҳақиқат, қонунга кўра (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 64-модда), судьянинг шахси дахлсиз. Мазкур ҳуқуқ унинг турар жойи, хизмат хонаси, фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига ҳам тааллуқлидир. Бироқ муҳокама мавзусига айланган тартиб жорий этилишига сабаб бўлган омил ва эҳтиёжлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларига эътибор берилса, унинг судьялар дахлсизлигига таъсирига доир шубҳа ёки саволларга ўрин қолмайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Изоҳга ҳожат бор

Ижтимоий тармоқ шундайки, ундаги кафтдеккина ахборот жамоатчилик фикрини жуда қисқа вақтда шакллантириши мумкин. Биров ўйлаб ёзяптими, ўйнаб ёзяптими – бошқалар (фойдаланувчилар) қайдан билсин?! Шу маънода “telegram”даги ушбу каналида чиққан туманлараро суди мутасаддилари қабул жадвалининг сурати ва унинг остига тиркалган қисқа иддаога изоҳ шартдай. Иддаоки: “Нега Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раиси одамларни қабул қилмайди?Халқ билан гаплашиш юқори тоифали инсонларга тўғри келмайдими?”.

БАТАФСИЛ 👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Яхши ниятнинг ўзи кам...

Судлар фаолиятига доир аксарият танқидий чиқишлар муаллифларининг нияти некбин эканига умиддан кўра ишончимиз кўп. Яъники, журналист ё блогердир, адвокат ёхуд жамоат фаоли - матбуот ёки ижтимоий тармоқларда бонг урар экан, қайсидир мурожаатчининг муроди ҳосил бўлиши ортидан қонун устуворлиги таъминланиши истагида ҳаракат қилади, деган яхши гумон устувор доим. Бироқ хайрли мақсад учун яхши ниятнинг ўзи камлик қилиши аниқ. Ниятга асосли мулоҳаза, холислик ва инкор этиб бўлмас далиллар уйғун бўлса, қани?!

Таассуфки, доим ҳам шундай бўлавермайди.

Aspekt24.uz”да чиққан мақола хусусида ҳам гап шу.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Бесабаб тақдимнома киритилмайди

Kun.uz”даги мақолада муаммо тўғри кўтарилган: 2024 йилнинг 19 январь куни қонуний кучга кирган суд қарори ҳанузгача ижро этилмаган, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросиниг (МИБ) туман бўлими ва суд ўртасида “копток” бўлмоқда! Бироқ “ижро ҳужжати нима сабабдан “копток” қилинмоқда?” деган саволга бироз юзаки жавоб қидирилганга ўхшайди.

Акс ҳолда, гўёки “...суд фуқаролик иши бўйича бор-йўғи 2 варақлик ҳужжатни эплаб ёза олмаётгани” ҳақида таънага ҳам, масалани ҳал этиш учун кимнидир “рози қилиш”га оид писандага ҳам ўрин қолмас эди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ҳолат инкор этилмайди, зарур чоралар кўрилмоқда


Jurnalist24.uz”да баён қилган жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судидаги ҳолат инкор этилмайди. Дарҳақиқат, турли сабабларга кўра, айрим суд мажлислари белгиланган вақтдан кечроқ бошланиши бор гап. Бундай манзара бир неча омилларга боғлиқ. Хусусан, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судида иккита судьялик лавозими айни пайтда бўш (ушбу суд етти таркибли). Бу ҳол шундоғам иш ҳажми оз бўлмаган мазкур суднинг 5 нафар судьяси катта юклама билан ишлаётганини англатади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Чалғимайлик, чалғитмайлик...


Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд ва Бухоро бўлимларининг суд бошқарувчилари қўлга олингани ҳақида хабарлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилар экан, уларнинг айримларида воқеликка нотўғри ёндошув ва талқинлар кузатилмоқдаки, бу ҳол вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилади.

Судьялар олий кенгаши аввал ҳам аниқлик киритганидек, номида “суд” сўзи бор барча нодавлат бирлашма ёки уюшмалар суд тизимига кирмайди. Жумладан, суд бошқарувчилари ҳам.

Cуд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси, молиявий бошқарувчи) — тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ўтказиш учун суд томонидан тайинланадиган шахс. Янада аниқроқ тушунтирилса, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан суд томонидан тўловга қобилиятсизлик (банкрот) тўғрисидаги ишларни юритиш жараёнида кредиторлар ёки ваколатли давлат органи ёхуд суд бошқарувчиларининг жамоат бирлашмаси таклиф этган номзодлар орасидан суд бошқарувчиси тайинланади.

Суд бошқарувчилари суд томонидан тайинланса-да, суд ходими ҳисобланмайди. Чунки, улар одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ тўғридан-тўғри ваколатга эга эмас. Шу боис ҳам суд бошқарувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколати ва фаолиятига доир бошқа масалалар “Судлар тўғрисида”ги қонун билан эмас, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яъни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 765-сон (12.09.2019й.) қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинган.

Демак, муайян воқелик бўйича хабар тарқатишда чалғимаслик, жамоатчиликни ҳам чалғитмаслик мақсадга мувофиқдир.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

“Yuristkadr”дан ахборот ёмғири, “нимкосадаги” хабарлар, ҳаққонийлик эҳтиёжи...

“Yuristkadr” маъмури наинки блогер, бир вақтнинг ўзида яхшигина (ҳатто номдор дейиш мумкин) адвокат. Ижтимоий тармоқ имкониятидан самарали фойдаланаётгани ортидан мижози ҳам, мухлислари ҳам кўп. Ҳавас қилса арзийди. Муҳими, ихтиёридаги ахборот ресурсидан фойдаланишда чегарани яхши тасаввур қилади: сўз эркинлиги деб, тилига эрк беравермайди, ўзидан “виртуал қаҳрамон” ясашга интилиш сезилмайди, ҳисоб.

Қалами чархланиб бораётганини-ку, ҳуқуқий мавзуга ишқивоз инсофли ОАВ ходимлари тан олмоқда ҳатто: “биз нўноқлик қилаётган мақолаларини “Yuristkadr” маъмури “чап қўлида” ёзиб ташлаяпти!”. Самимий эътироф. Бироқ, ҳар қандай лутфда озроқ муболаға бўлгани каби каналда эълон қилаётган айрим билдириш-пост-мулоҳазаларда адвокат-маъмур чап қўлини кўпроқ ишлатяпти чамаси, уларга муносабат билдиришга эҳтиёж сезилмоқда...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Изоҳга ҳожат йўқ аслида...

Исмини сир тутилган суд ходими ижтимоий тармоқ орқали Кенгашдан изоҳ cўрабдики, мазмуни шундай: қўшимча квота орқали Судьялар олий мактабига қабул қилинганлар, таҳсил тугагач, нега ўз вилоятига ишга юборилмаяпти, улар ўз ҳудудларида кадрларга бўлган эҳтиёж туфайли (қўшимча квота асосида) ўқишга кирмаганмиди? Устига устак, уларнинг айримлари бошқа йўналиш ихтисослиги бўйича судьялик лавозимига тайинланаётгани-чи?

Изоҳга ҳожат йўқ аслида. Чунки...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Бунга фақат таассуф дейиш мумкин

Буям ижтимоий тармоқлардаги кунлик юзлаб хабарлардан биттаси, аслида: “Қўқон судида ишлаётган икки нафар судья ишдан бўшатилмоқда!”. Бироқ унинг ғайриоддийлиги шундаки, бирор судьянинг лавозимидан озод этилганига оид хабарни мамнуният билан кўчириб босадиган ахборот ресурсида эълон қилиниб, қатор саволлар қўйилганида: “нега айнан мана шу судьялар ишдан кетиши керак? Кимга ёқмай қолди улар?”.

Ғайриоддийлик хабарнинг судьяларга нисбатан интизомий жазо қўллаш тартибига доир қисмида ҳам кўринади. Яъниким, судьяларга нисбатан жойлардаги судлар судьялари малака ҳайъати (муайян ҳолатларда Судьялар олий малака ҳайъати қарори билан) қарори билан интизомий жазо қўлланиши тўғри. Илло, “...бу масалада якуний қарор қабул қилиш учун Судьялар олий кенгашига тақдимнома” киритилмайди. Аксинча...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Ҳуқуқнинг мажбурияти ҳам бор

Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган Т. Жуманиёзовга оид жиноят иши “Effect.uz” сайтида астойдил ёритилмоқда.

Мавзуга доир биринчи чиқишида сайт ходими суд мажлиси белгиланган вақтдан аввалроқ бошланганини эътироф этади. Шунингдек, суд процессини видео тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилгани, жараён суднинг ташаббуси билан аудио шаклда ёзиб олинаётганини ҳам маълум қилди. Бундан ташқари журналист судга киритилган (жараённи тасвирга олиш ҳақидаги) илтимосномаси давлат айбловчиси томонидан судга нисбатан босим, дея талқин этганидан таажжуб билдиради.

Дарҳақиқат, таажжуб ўринли: журналистнинг (блогернинг) суд жараёнини тасвирга олиш ҳақида судга илтимоснома киритишининг ўзи босим дегани эмас. Борди-ю...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

“Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ


“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани экан, холос.

Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда...

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Қарор ижроси таъминланган


Ижтимоий тармоқ орқали номаълум муаллиф жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси гўёки маъмурий ҳуқуқбузарликка доир суд қарори бўйича ижро варақасини бермаётганини иддао қилиб, бунга Кенгаш раҳбариятидан изоҳ сўраган пайтда масала ҳал бўлгани аниқланди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг А. Қ.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишга оид қарори бекор қилиниб, янги мазмундаги суд ҳужжати қабул қилинган. Унга кўра, ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган.

Мазкур қарор кассация инстанцияси томонидан жорий йил 2 октябрь куни электрон базага юкланган бўлса, 14 октябрь куни ижро варақаси туман суди томонидан Мажбурий ижро бюросига электрон шаклда юборилган, орадан бир кун ўтиб (15 октябрь), суд ҳужжати ижроси таъминлангани ҳақида МИБдан хабарнома келган.

Кўринадики, номаълум муаллиф ижтимоий тармоқ орқали "суд раиси МИБга қачон ижро варақани юборади?” мазмунида савол қўйган пайтда (17 октябрь, соат 21.21) тегишли суд ҳужжати МИБга юборилишидан ташқари унинг ижроси ҳам таъминлаб бўлинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Маълумот яширилгани йўқ, аммо ҳолат изоҳ талаб қилади


Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси ва судьясига нисбатан интизомий жазо қўлланилганига доир Кенгаш ахбороти ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинар экан, унга "маҳкум озодликка чиқарилгани" ҳам қўшимча қилинмоқда. Натижада жамоатчиликда гўёки қонунга зид суд ҳужжати қабул қилган-у унинг бекор бўлиши ортидан бир маҳкум озодликка чиқиб, айни шу судьянинг интизомий жазога тортилишига сабаб бўлган, мазмундаги фикр ва тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Устига устак, “йўқ, бу жараёнда маҳкумга оид иш мазмунан кўриб чиқилмаган, масала бунгача етиб бормаган”, маъносида берилган изоҳ эса “нега суд маълумотни яширяпти, маҳкум жазодан озод қилинган-ку?” деган навбатдаги саволни келтириб чиқармоқда.

Дарҳақиқат, ҳолат юзасидан изоҳга эҳтиёж бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Муносабат

Сабаб, асос ва оқибат

“Daryo”нинг “YouTube”даги каналида эълон қилинган собиқ судья билан суҳбат жорий йилнинг ўтган даврида неча нафар судья қандай асосларга кўра лавозимидан озод этилганига оид маълумотлар билан бошланади. Расмий манбага таяниб, тилга олинган рақамлар Кенгаш фаолияти натижаси экани рост, айни пайтда улар оммага мамнуният эмас, оғриқ билан билдирилишига таъкид шарт. Чунки, катта ишонч билан лавозимга тайинланган айрим судьяларнинг ваколатларини маълум асослар билан муддатидан илгари тугатиш, юмшоқ айтганда, ёқимсиз . Жиззах туманлараро иқтисодий суди собиқ судьяси М. Юлдашевнинг ушбу лавозимдаги фаолияти тўққиз ойда якунлангани хусусида ҳам гап шу.

Мулоқот жараёнида М. Юлдашев фаолияти мобайнида маълум хато ва камчиликларга йўл қўйганини инкор этмайди, аммо унинг бадали лавозимидан озод этиш даражасида эмаслигини иддао қилади. Асосий урғу эса укасига доир жиноят ишидаги иштирокига берилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi