#Муносабат
Ўша куни суд мажлиси қолдирилгани рост, кейинги сафар…
Айрим ҳолларда суд мажлислари белгиланган вақтда бошланмаслиги бор гап. Бунинг бир неча сабаблари борки, уларнинг аксарияти судьяга ёки судлов ҳайъатига боғлиқ эмас. Негаки, суддаги ҳар бир “иш”ни кўриб чиқиш муддати бор. Муддатнинг сабабсиз бузилиши қўшимча муаммо пайдо қиладики, “ишни чўзишдан” кўра уни вақтида якунлаш биринчи навбатда судьянинг ўзига керак. Яширишнинг ҳожати йўқ: иш ҳажми ва юкламалар кўплиги баъзан суд мажлислари белгиланган вақтда бошланмаслигининг асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Муаммо ечими йўлида зарур чоралар кўрилмоқда, албатта. Натижалар ҳам кўп куттирмайди, насиб...
Туман кенгаши депутатининг ижтимоий тармоқдаги тўғридан тўғри “репортажи”да ҳам шу муаммони кўтарилган: Тошкент вилоят судида суд мажлиси ўз вақтида бошланмаяпти!
Эътироз тўғри, иддаоларда ҳам жон бор. Чунки, шу куни (3 октябрь) соат 14.20.да Д. Р.нинг (аёл) шикоятига асосан унга доир маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш апелляцияда инстанциясида кўрилиши керак эди. Бироқ шу куни маърузачи судьянинг ўз иш юритувидаги 8 та жиноят иши бўйича ўтказилган суд мажлисларидаги иштироки, суд процесслари кутилганидан кўра кўпроқ вақт олгани (Д. Р.га оид маъмурий ҳуқубузарликка оид ишни) белгиланган вақтда бошлаш имкониятини чеклашга олиб келган.
Натижада Д. Р.га оид маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш, шикоятчи билан келишган ҳолда, бошқа кунга қолдирилади. Жорий йилнинг 6 октябрь кунига белгиланган суд мажлиси эса ўз вақтида бошланиб, шикоятчининг важлари атрофлича ўрганилади ва биринчи инстанция судининг қарори бекор қилинади.
Шикояти қаноатлантирилган тараф бундан рози бўлиши табиий. Шундан келиб чиқилса, Д. Р.нинг “иши” бироз “дам еб”, бошқа куни ўтказилган бўлса-да, натижадан мамнун кетганини бемалол тасаввур қилиш мумкин.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Баҳс баҳона яна икки оғиз гап...
Яна мавзуга қайтишга ҳожат йўқ эди аслида. Бироқ ижтимоий тармоқларда давом этаётган баҳс-мунозара, уларда билдирилаётган яхши-яхши фикрлардан ташқари масала моҳиятини тўғри илғамай айтилаётган гаплар, айниқса, айни жараёнда на журналистлик, на адвокатликни эплолмай “тармоққа танда қўйган” айримларнинг "байроқдорликка интилаётгани" эътиборидан яна икки оғиз гап айтишга эҳтиёж сезилди.
Шубҳасиз, тарафлар ўртасида баҳс кетиб, ҳар ким ўзиникини маъқуллайверар экан, тортишувнинг поёни кўринмаслиги тайин. Донишманд адиб айтганидек, “муштлашишдан баҳслашиш ёмон”, бироқ гап одил судлов ҳақида кетганда “Ҳақиқат баҳcларда туғилади” тамойилидан келиб чиқиб, аччиқ-нордон мулоҳазаларга ҳам эътиборлироқ бўлиш талаб этилади.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Яна санамай саккиз дейишми?
Жамоатчилик эътиборига тушган (туғруқхонадаги жарроҳлик амалиёти жараёнида она ва боланинг ўлими билан боғлиқ) воқелик, унинг ортидан қўзғатилган жиноят иши айни кунларда жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси томонидан (жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди биносида) мазмунан кўриб чиқилмоқда.
...Кейинги кунларда айрим маҳаллий блогерлар томонидан ижтимоий тармоқлар орқали мазкур жиноят иши судда қандай кўрилаётганига оид чиқишлар қилинди. Уларда раислик этувчи гўёки очиқлик ва шаффофликни таъминламаётгани, очиқ суд мажлисига блогерларни киритмай, ишни бир томонлама кўраётгани, бу эса бориб турган нохолислик эканини таъкид этиб, судья шаънига ҳақоратомуз гаплар ҳам айтилмоқда.

Туш ўнг бўлмас, ўнг эса туш...
Воқелик “ҳолат ўрганилди, тасдиғини топди” мазмунидаги қисқа ва қуруқ ахборотдан кўра кенгроқ баён талаб қилади. Чунки, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда озмунча ёзилмади, ҳолат ҳам керагидан кўпроқ бўрттирилдики, мухтасар ахборот масала моҳиятини очиб беришига камлик қилади.
Гап “Kun.uz” электрон нашрида эълон қилиниб, ижтимоий тармоқлардаги бир қатор каналларига мавзу бўлган танқидий мақола ҳақида кетмоқда.
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Хусусий ажрим чиқарилган. Бошқа иддаога асос йўқ
Жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг ҳукми билан ўн ва ундан кўп йилга озодликдан маҳрум қилинган Ж. С. ва бошқаларга оид жиноят иши Бухоро вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, айбловлар бошқа моддага қайта малакаланиши натижасида тайинланган жазо ўзгартирилгани (судланувчиларнинг ҳар бирига 3 йил озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган) ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Муҳокамаларда биринчи инстанция судига мақтовлар ёғилаётгани йўқ, албатта.
Аксинча...

Шундоғам суд очиқ бўлган...
Журналист ва блогерларнинг очиқ суд мажлисларидаги иштироки, бунинг тартиб ва ҳуқуқий асослари ҳақида кўп тушунтиришлар берилди, айни шу мавзуда ўтказилаётган семинарлар, ўқув машғулотлар сони ҳам оз эмас. Бироқ ҳамон тушунмовчиликлар учраб турибдики, хоразмлик блогер “YouTube” тармоғидаги “1gap.uz” каналидаги чиқиши бунга яна бир мисол.
Ҳурматли блогер Хоразм вилоят маъмурий судида бўлиб ўтган суд жараёнини тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганини очиқлик ва шаффофлик тамойилига зид эканини таъкидлаб, ҳар қандай очиқ суд мажлисларини видеотасвирга олинишида муаммо бўлмаслиги керак, акс ҳолда, “очиқ суд”нинг очиқлиги қайда қолади, дея писанда қилади.

Таъна, шаъма тушунарли, муддао нима?
Бир-икки кундан буён серқирра (собиқ журналист, ҳаваскор вайнер, блогер, фаолият бошлаганига унча кўп бўлмаган адвокат) Б. Аҳмедов ижтимоий тармоқ орқали Наманган вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилаётган суд иши мисолида судларда жорий этилган янги тартибларга эътироз билдириб келмоқда.
Баҳслашиш бефойда, зеро, муаллиф “ҳазм қилолмаётган” тартиблар қонун билан жорий этилган, муаллиф фикрини ҳурмат қилган ҳолда айтиш керак бўлган гап шу: қонунлар то кучда экан, у ҳеч қандай “дийдиё”ни кўтармайди, унга риоя этиш шарт.
Бугун яна мавзуга қайтган муаллиф судлов таркибига берган раддияси қаноатлантирилмаганини писанда билан таъкид этиб, шунга Судьялар олий кенгашидан муносабат билдиришни сўрабди (?!).

Очиқлик: тартиб, масъулият ва маданият
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгаши депутати Ж. Тўлагановнинг судларда тез-тез ҳозир бўлиши янгилик эмас. Сўнг кўпинча ижтимоий тармоқларда шундай мазмунда бонг урадики, судларда очиқлик йўқ, суд жараёнини тасвирга олишга яна рухсат берилмади, ваҳоланки, очиқлик ва шаффофлик – давр талаби ва ҳоказо, ҳоказо...
Ҳолат ўрганилганда вазият яхшигина бўрттирилганидан ташқари Ж. Тўлаганов депутат эканини пеш қилавериши, белгиланган тартибларга риоя этмаслиги, ҳатто суд ишларига таъсир ўтказишга урингани ойдинлашади.

“Yuristkadr”га: ҳам эътироф, ҳам эътироз...
“Telegram” мессенжеридаги Yuristkadr канали маъмурига ҳурматимиз бор. Каналда эълон қилинаётган судлар (судьялар) фаолиятига оид наинки эътирофларида, балки аччиқ танқидларида ҳам самимийлик сезиладики, бу унинг холисликка интилиши натижасидир. Шу боис айрим материалларини мамнуният билан кўчириб боссак, айримларига муносабат, ўрни келса, эътироз ҳам билдирамиз. Хусусан, куни кеча канал маъмури ўзи тараф (адвокат) сифатида иштирок этаётган фуқаролик низоси бўйича қабул қилинган суд ҳужжати юзасидан бироз ҳиссиётли чиқиш қилибди.

Дахлсизлик муҳим, бироқ у имтиёз эмас, масъулиятдир
Ижтимоий тармоқлардаги айрим ҳуқуқий каналларда судьялар (ва суд ходимларига) нисбатан суд биноларида шахсий алоқа воситаларидан фойдаланишга чеклов жорий этилгани фаол муҳокама қилинмоқда. Муҳокамаларда мазкур тартиб судьялар дахлсизлиги ва мустақиллиги принципларига қанчалар тўғри келиши савол остига қўйилмоқда.
Дарҳақиқат, қонунга кўра (“Судлар тўғрисида”ги қонун, 64-модда), судьянинг шахси дахлсиз. Мазкур ҳуқуқ унинг турар жойи, хизмат хонаси, фойдаланадиган транспорт воситаси ва алоқа воситаларига ҳам тааллуқлидир. Бироқ муҳокама мавзусига айланган тартиб жорий этилишига сабаб бўлган омил ва эҳтиёжлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асосларига эътибор берилса, унинг судьялар дахлсизлигига таъсирига доир шубҳа ёки саволларга ўрин қолмайди.