Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
13.5K subscribers
2.58K photos
330 videos
36 files
1.04K links
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Download Telegram
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Бурхон Турдиевга волидаи муҳтарамаси Маърифат аянинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Б А Ё Н О Т И

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан лавозимидан озод этилган, шунингдек фаолиятида камчиликларга йўл қўйган судьялар интизомий жавобгарликка тортилиши ҳолатлари ҳақида мунтазам ахборот бериб келинмоқда. Тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек судьялар масъулиятини янада ошириш мақсадида берилаётган ахборотлар қатор оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқдалар кенг ёритилмоқда, бунинг учун миннатдормиз, албатта.

Шу баробарида айрим электрон-нашрлар, “Телеграм” мессенжеридаги каналларда Кенгаш ахбороти нотўғри ёки бир томонлама талқин қилиниб, фалон ишни кўрган фалончи судья интизомий жавобгарликка тортилди, мазмунида материаллар эълон қилиниш ҳолатлари учрамоқда.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Жорий йилнинг 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Депутат Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди:

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi


Нафс ҳақида Навоийдан ҳикоят
Алишер Навоий меросида бир ҳикоят бор. Унда сўзланишича, бир зўр паҳлавон бор эди. Ҳунарсизликда яккаю ягона эди. Эрталаб ўн коса, кечқурун яна шунча овқат ер эди. Бу икки пайт ўртасида яна шунча таомни кўрдим демай, уриб олар эди. У шунчалик кучли эди­ ки, ҳатто, маст филга ҳам шикаст етказа олар эди.
Кунлардан бир куни мамлакатда ҳолат ўзгарди. Одамлар яшаб турган ерларини вақтинча ташлаб, бошқа юртларга қочиб кетишга мажбур бўлди.

Йўл қийинчиликларидан бехабар бу паҳлавон ҳам ҳамма қатори йўлга тушди.

Йўл узоқ эди. У яйдоқ чўллардан ўтар эди. Одамлар у-бу нарса еб олиши учун ҳеч вақо йўқ, бу бепоён даштда бирор егулик топиш амри маҳол эди.
Бўкиб-бўкиб овқат еб ўрганган паҳлавон биринчи кунданоқ ўз ҳолига аза тутишга киришди. Иккинчи куни танида мадори қолмади. Учинчи куни эса, ана шу дашту биёбонда жон таслим этишга мажбур бўлди.

Аммо вақтида ўз нафсини тийиб юрган бошқа одамлар яна икки-уч кунлик машаққатдан кейин сабр-тоқат билан мақсадларига эришди, яъни дон-дуни, мева-чеваси кўп бир обод манзилга етиб келишди. Ҳолбуки, булар орасида ёш болалар ҳам, ҳатто, қадди икки букилган қари кишилар ҳам бор эди.

Бу билан буюк мутафаккир нафсни жиловлашнинг аҳамиятини содда қилиб тушунтиради.

(“Судья маънавияти, одоби ва масъулияти” китобидан)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
9 февраль – сўз мулкининг султони, давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуди куни.

Ҳазрат Навоий қозилар ҳақида:

“ Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги-тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахир, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади.

Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.

Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади.

Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир.”

(“Маҳбуб-ул қулуб”дан)

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
“Ижодкор судьялар клуби” нима учун керак?

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди: Кенгаш қошида “Ижодкор судьялар клуби” ташкил этилди.

Бунинг учун махсус таъсис йиғилиши чақирилгани йўқ, клуб низоми ишлаб чиқиш-у тасдиқлаш ва бошқа шу каби ташкилий ишларга ҳам вақт сарфланмади. Кенгаш раиси беш-ўн нафар таъби назми ва насрга ихлоси бор судьяларни жамлаб (онлайн шаклда), таклиф киритдики, шундай клуб ташкил этсак, нима дейсизлар?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси В. Сатторова;

Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М. Салимов;

Андижон вилоят судининг раиси Т. Мелибоев;

фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси С. Раҳматуллаев;

фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев интизомий жавобгарликка тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Яна бир судья вазифасидан озод этилди

Судьялар олий кенгашининг қарори билан судьялик қасамёдини бузганлиги учун Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси Тошпўлотов Ойбек Кенжаевич лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Б А С И Р А Т К Ў З И

Коррупция кишилик жамияти тараққиётининг кушандасидир. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамиятимизда коррупциянинг олдини олиш масаласига катта эътибор қаратмоқдалар.

Коррупцияга қарши муросасизлик одамлар онгида шаклланиши, “ҳалоллик вакцинаси” ҳар бир одамда ички бир туғён сифатида юзага келиши лозим.

Мазкур ҳикоя қаҳрамони йигитнинг бир сичқондан ибрат олиб “басират кўзининг очилиши” ана шунга ишорадир.

ҲИКОЯНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси Қудратбек Абдуллаевга падари бузруквори Маҳаммаджон ота вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Умматларга ўрнак бўлган Зот...

Мадинада биринчи қозилик қилган зот Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бўлган. У зот алайҳиссалом маҳкумнинг ҳасаб, насаб, бойлик, мансаб, мусулмон, кофир эканига қарамасдан одиллик ила ҳукм қилганлар.

Адолат йўлини тутаман, икки дунё саодатига эришаман деган инсонлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк ўрнакдирлар. У зотнинг жиноят қилган агар менинг қизим бўлса ҳам, жазосини, албатта, бераман, деб айтишлари уммат учун танбеҳдир.

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналага уланиш: @sudyalaroliykengashi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

〰️〰️〰️
✍️ «…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севарди».

Жавоҳарлаъл Неру. «Ҳиндистоннинг кашф этилиши» китобидан.

〰️〰️〰️
✍️ «Бобур феълига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган».

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси.

〰️〰️〰️
✍️ «Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди».

Уильям Эрскин, «Бобурнома» таржимони

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов муборак етмиш ёшга тўлди.

Муболаға йўқ: Судьялар ҳамжамиятида Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг алоҳида ўрни бор. Айниқса, у кишининг номи мамлакатимизда янги ҳуқуқий институт – хўжалик (ҳозирги иқтисодий) судлари фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур ҳуқуқий институт ташкил этилишидан то шаклланиб, суд ҳокимиятининг муҳим тармоғига айланишида бош-қош бўлгани кенг жамоатчиликка маълум. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси раиси сифатида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, жамият ҳаётида муҳим сиёсий тадбирларни халқаро меъёрларга мос ўтишида жонбозлик кўрсатгани ҳам ҳақли эътирофга лойиқдир.

Бугунги сана муносабати билан устозни самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ ва хотиржамлик, машаққатли ва шарафли меҳнатлари роҳатини кўрмоқ саодати бардавомлигини тилаймиз.

Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
#Тўйхат

...ЁКИ МИРЗО ХАТОСИДУР

(Мирзо-Улуғбек Абдусаломов таваллудининг 70 йиллигига)

Таваллуд топқани гўша – Мирза даштин Ховосидур,
Улуғлаб сийлаган, ўша – сўлим Сайхун ҳавосидур.

Исми гар жисмига монанд бўлурда бор бирор ҳикмат,
Отин қўйғон атоси, ё эл улусин дуосидур.

Аҳли дониш писанд этмиш, фақиҳлар аржуманд этмиш,
Ҳар кун гирдида шогирдлар, орифлар ошиносидур.

Мақоми қозиюл-қуззот, саҳих эрса берур имдод,
Яъни, ясоқ асосидур, адолат муддаосидур...

Бугун ёши қирққа етмуш, нечун “Тўйхат”да қайд: “Етмиш”
Балки, бу шунчаки “миш-миш”, ёки мирзо хатосидур.

Холмамат Ҳасанов,
Тошкент вилоят судининг судьяси

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
КЕНГАШ "ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ"ГА ҚЎНҒИРОҚ БЎЛДИ. КЕЙИН-ЧИ?

...Судга, хусусан, фуқаролик судига биров тўқликдан ёки шўхликдан мурожаат қилмайди. Вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш сўралган мурожаатни-ку, айтманг?! Навоийлик аёлнинг айни шу мазмундаги аризаси қайсидир тортмада қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ачинарли эмасми?

ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жорий йил 14 ва 15 февралдаги қарорларига кўра:

Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р. Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М. Шерйигитов ёзма аризаларига биноан;

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Нематов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси М. Ҳасанова;

Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда судьялар ва терговчилар иштирокида айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ҳамда дастлабки эшитувга доир масалалар юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi