ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
35.8K subscribers
5.63K photos
2.19K videos
44 files
9.29K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Президент ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Мутасаддилар соҳада бошқарув ва моддий шароитларни яхшилаш, даволаш протоколларини ўзгартириш, тиббий суғурта тизимини кенгайтириш, тиббий таълимни ривожлантириш бўйича ахборот берди.

Ҳудудий шифохоналарда юқори технологик амалиётлар турини 250 тага етказиш, бунинг учун улардаги тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, янги имтиёзли даволаш тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

При Президенте состоялось обсуждение исполнения задач в сфере здравоохранения.

Ответственные лица доложили о совершенствовании управления и материально-технических условий сферы, расширении системы медицинского страхования, развитии медицинского образования.

Дано указание увеличить виды высокотехнологичных операций в регионах до 250 с повышением квалификации их медицинского персонала, полностью внедрить новую систему льготного лечения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бемор болажонларга байрам кайфияти улашилди

Ҳар йили юртимизда 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кўтаринки руҳда нишонланади. Бироқ кичкинтойлар орасида ушбу шодиёна кун қувончидан бебаҳра ўғил-қизлар ҳам йўқ эмас.

Ана шундай мурғак болажонлар қалбига шодлик улашиш мақсадида бугун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказнинг болалар бўлимида даволанаётган кичкинтойларга эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокида саҳналаштирилган байрам дастури намойиш этилди. Шунингдек, тадбирда янграган қувноқ куй-қўшиқ ва рақслар, қизиқарли ўйин ва томошалар болаларга бир олам завқ улашди.

Тадбир сўнгида жажжи беморларга совғалар топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар мажмуасида 2 ойликдан 18 ёшгача бўлган беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади. Мазкур бўлим 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, хирургия, нейрохирургия, травматология, педиатрия йўналишларини ўз ичига олади.

Хусусан, соматик ва хирургия, реанимация бўлимлари ҳамда опер блок юқори технологияли замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Айни кунда бу ерда шошилинч тиббий хизматга муҳтож 194 нафар бемор, хусусан, автоҳалокат, маиший жароҳатлар, ўткир хирургик касалликлар, талваса хуружлари, пневмония, нафас, юрак-қон томир етишмовчилиги, кома, шок ва заҳарланиш билан боғлиқ хасталикларга чалинган болажонлар даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ёзнинг илк кунида юртимизда яна 13 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 1 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239059 (+13) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 6 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237287 (+9) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Оёқ увишиши қандай даволанади?

(Давоми)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати малакали терапевт Ҳилола Абдуллаева билан оёқ увишишига доир суҳбатини давом эттиради.

— Оёқ увишиши қандай ташхисланади?

— Бу ҳолатга тўғри ташхис қўйиш ва энг самарали даволаш усулларини танлаш учун, аввало, унга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш лозим. Бунинг учун бемор терапевт, невропатолог каби мутахассисларга мурожаат қилиши керак.

❗️Шуни ёдда тутиш лозимки, касалликнинг асл сабаблари аниқланмагунига қадар муолажа жараёнларини бошлаш мумкин эмас.

Касалликка тўғри ташхис қўйиш учун эса шифокор беморга бир қанча инструментал текширувлардан ўтишни тавсия этади.

Хусусан, умумий қон таҳлили, қон томирлари доплерографияси, орқа мия рентгенограммаси, магнит-резонанс томография ва ультратовуш аппарати (УТТ) каби диагностика усуллари шулар жумласидан.

— Оёқ увишиши қандай даволанади?

— Инсон организми турлича бўлгани боис даволаниш жараёнлари ҳам ҳар бир бемор учун индивидуал тарзда танланади. Шу ўринда оёқ увишишидан азият чекаётган кишиларга фақат шифокор маслаҳатлари асосида муолажа олишларини тавсия қиламан. Сабаби кимдандир эшитиб ёки кўриб даволаниш кейинчалик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

📌 Мазкур хасталик беморнинг ҳолатига қараб дори-дармон, жисмоний машқлар, физиотерапевтик муолажалар ва муқобил тиббиёт усуллари билан муолажа қилинади.

— Ушбу муаммонинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Бу жуда оддий: биринчи навбатда чекиш, спиртли ичимликлар ичиш каби салбий одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш, оғир юк кўтармаслик, қулай пойабзал кийиш (баланд пошнали оёқ кийимлардан воз кечиш ёки уларни кийишни камайтириш), ҳар куни бир вақтда ухлаш лозим.

Шунингдек, фаол турмуш тарзига риоя қилиш, тана вазнини назоратда ушлаш, касалликларни эрта аниқлаш учун йилига бир неча марта тўлиқ клиник тиббий кўриклардан ўтиб туриш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий кардиохирургияда “келажак авлод аорта клапани” деган мосламанинг қўлланилаётганига ҳали кўп бўлгани йўқ.

Бугунгача асосан, АҚШ, Германия каби тараққий этган давлатлар тиббиётида фойдаланилган бу янгилик эндиликда юртимизда ҳам оғир юрак хасталикларига чалинган беморлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётир.

Хусусан, куни кеча пойтахтимиздаги клиникалардан бирида 72 ёшли онахоннинг аортасига малакали кардиожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори Рустам Ёрбеков бошчилигида ана шундай ноёб мослама ўрнатилди.

Ушбу клапаннинг аҳамияти шундаки, у операциядан сўнг бемор танасига тез мослашади ва 10-15 йил бенуқсон ишлайди.

Уни ўрнатиш учун анъанавий операциядаги каби танани очиб, 1,5-2 соат давомида юракни тўхтатиб қўйиш шарт эмас. Бунинг учун атиги 10-15 дақиқа кифоя. Қолаверса, жарроҳлик амалиётидан сўнг бир кун ўтибоқ, бемор юра олади.

Юқоридаги видеолавҳада операция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандай пластик операцияларнинг натижаси бир умр сақланиб қолади?

Бобур Тоиров, тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дерматокосметология бўлими мудири
:

Пластик жарроҳлик операциялари икки йўналиш бўйича ўтказилмоқда. Булар:

Пластик реконструктив жарроҳлик туғма нуқсонлар, танадаги турли хил аномалиялар, орттирилган жароҳатлар, тери куйишларидан кейинги ўзгаришларни бартараф этиш мақсадида бажариладиган амалиёт ҳисобланади. Бунда муайян бир аъзо фаолиятини қайта тиклаш усули татбиқ қилиниб, танадаги ўзгаришлар хирургик йўл билан асл ҳолига қайтарилади.

Пластик эстетик жарроҳлик ёки муолажалар инсон организми, хусусан, тери қатламларида ёшга доир ўзгаришларни бартараф этиш, яъни қариш жараёнининг ташқи кўринишда акс этишининг олдини олишда қўлланади.

Ҳар қандай натижа танланган амалиёт турига боғлиқ. Масалан, туғуруқдан кейинги қорин мушаклари шакли ўзгаришини олайлик. Ушбу амалиёт бошқа туғмасликка қарор қилган аёлларда бажарилиб, муолажадан сўнг қорин мушаклари шакли туғуруқдан аввалги ҳолатга қайтишига эришилади. Табиийки, бу бир умр шундай сақланиб қолади.

Юз терисида ўтказиладиган эстетик пластика ҳам шундай. Гарчи организмда ёшга доир ўзгаришлар кечиши тери қаватида акс этса-да, улар нисбатан камроқ бўлади ёки қариш жараёни секинлашишига эришилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни ёрқин рангларда кўришдан бебаҳра инсонлар кам эмас. Кўз гавҳарини бутунлай зулмат қоплаган кишилар ҳам орамизда яшайди.

Аммо бугун уларнинг барчаси тақдир ҳукмига аввалгидек кўниб яшашга маҳкум эмас. Чунки замонавий тиббиёт ютуқлари қорачиқларга қайта нур бағишлаш имконини бермоқда.

Муҳими, кўз микрохирургияси соҳасидаги бундай юқори технологик операциялар энди жойларда ҳам муваффақиятли ўтказиляпти.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари иштирокида муассасанинг Қарши филиалида икки кун ичида 22 та ана шундай мураккаб амалиётлар бажарилди.

Имтиёзли даволаниш учун тиббий йўлланмага эга бўлган эҳтиёжманд фуқароларда давлат ҳисобидан ўтказилган ушбу операциялар тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканали орқали ёритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 18 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 2 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239077 (+18) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌8 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237302 (+15) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қош-қовоқларни “торттириш” хавфли эмасми?

Бобур Тоиров, тиббиёт фанлари доктори, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази дерматокосметология бўлими мудири
:

— Тиббиётда блефаропластика номи билан аталувчи амалиёт натижасида қовоқлардаги шишларни кетказиш, кўз ости қопчаларини бартараф этиш ва кўз атрофидаги терини таранглаштириш (майда ажинларни йўқотиш)га эришиш мумкин.

Мазкур амалиёт нафақат аёллар, балки эркакларда ҳам ўтказилиб, хавфсиз ва қисқа фурсатда бажарилади.

Бунда бемор маҳаллий анестезия усулида 30 дақиқадан бир соатгача операция хонасида бўлади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг уч-тўрт кун ўтгач, кесимдаги чок иплари олиб ташланади.

Амалиётнинг бирламчи натижаси бир ойдан кейин маълум бўлади. Операциядан 5 кун ўтиб, декоратив косметика воситаларидан фойдаланиш мумкин.

Блефорапластика қандли диабет, қон билан боғлиқ хасталиклар ёки юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлганида ўтказилмайди.

Шунингдек, амалиёт махсус ихтисослаштирилган марказларда ёки клиникаларда бажарилмаса, дейлик, гўзаллик салонида амалга оширилса, ижобий натижа кафолатланмайди, бундай қилиш бемор учун хатарли бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Бухорода пойтахтдан борган 150 нафардан ортиқ энг малакали тиббиёт мутахассислари иштирокида соғломлаштириш акцияси бошланди!

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизими вакиллари олдига муҳим бир талабни қўйган: Ўзбекистон тиббиёти халққа янада яқинлашиши шарт!

❗️Бунга эришиш учун эса одамлар шифо масканларида узундан-узоқ навбат кутиб, турли бюрократик тўсиқларга дуч келиб, овораю сарсон бўлиши эмас, шифокорларнинг ўзи беморлар ҳузурига бориб, уларнинг дардига дармон топиши керак!

Ҳозир мамлакатимизда айнан шундай халқчил тизимни босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этишга киришилган.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилган соғломлаштириш акцияларида бу механизм синовдан муваффақиятли ўтди.

Эзгу ташаббуснинг қисқа вақт ичида қулоч ёйиб, акция географияси кенгайиб бораётгани эса янада қувонарли.

Галдаги манзил — Бухоро вилояти. Шу кунларда ҳудудда Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-шифокорлари, жами 150 нафардан етакчи ортиқ мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ иштирокида Соғломлаштириш акцияси бўлиб ўтмоқда.

👉 Батафсил:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бухорода бошланган соғломлаштириш акциясидан биринчи бўлиб вилоят марказидаги "Мурувват" интернат уйи тарбияланувчилари баҳраманд бўлди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида бу ерда парваришланаётган бир гуруҳ ўғил-қизлар юқори технологик операцияларга муҳтожлиги аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев ушбу муассаcада бўлиб, ўнга яқин бемор болаларни давлат ҳисобидан бепул операция қилиш юзасидан тизим мутасаддиларига топшириқ берди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида пойтахтдан келган етакчи мутахассислар иштирокида ана шу ўғил-қизларда давлат ҳисобидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори технологияли мураккаб операцияни бажариш учун бор-йўғи 15 дақиқа етарли бўлди. Наркозсиз, жароҳатсиз ва атиги икки сантиметрли кесма билан 43 ёшли Малоҳат Ражабова оғир хаталикдан халос бўлди. Энг қизиғи, бемор амалиёт тугаши биланоқ жарроҳлик столидан журналистларга интервью берди.

Яна бир оғир дарддан азият чеккан бемор эса 20 дақиқалик лапароскопик оперциядан кейин дарҳол ҳушига келди.Тўрт соатдан сўнг оёққа турди.

Туғма юрак нуқсони билан туғилган қизалоқнинг вужудига 2 ёшлигида махсус кардиостимулятор ўрнатилган. Бугун у 7 ёшда. Юрагидаги сунъий мосламанинг фойдаланиш муддати эса охирлаб бормоқда. Шу боис шифокорлар уни янгисига алмаштиришга қарор қилган.

Ибн Сино юрти саналган Бухоро вилояти айни кунларда замонавий тиббиётнинг шундай энг илғор ютуқларига гувоҳ бўлмоқда. Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси қизғин давом этяпти.

Юқоридаги видеолавҳа мазкур акция тафсилотларига бағишланган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 15 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 3 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239092 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌10 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 7 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237314 (+12) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Офтоб уриши — ҳаёт учун хатарли

Мана, ёз фаслининг илк ҳафтаси. Ҳадемай жазирама кунлар бошланади. Чунки саратон чилласи яқин. Бундай паллаларда эса қуёш нури саломатлигимиз учун акс таъсир этиши маълум.

Хўш, офтоб тиғи остида қолиш қандай хавфли асоратларни келтириб чиқаради? Бунинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова билан шу мавзуда суҳбатлашдик.

— Одатда, ёзни мароқли ўтказиш учун кўпчилик табиат қўйнига, сув ҳавзалари бўйига ошиқади, — дейди мутахассис. — Бундай завқли онларда қуёш нури остида узоқ вақт бўлиш турли нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Инсон терисининг куйиши ёки иссиқ уриши улар орасида энг хавфлиси. Чунки офтоб кўзимиз илғай олмайдиган инфрақизил ва ультрабинафша нурларни ҳам ўз ичига олади. Уларнинг меъёридан ортиғи эса организм учун зиён.

Хусусан, ультрабинафша нурларининг давомий таъсири даставвал катарактага, бора-бора кўз нурлари бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. Ўз навбатида, айни шу омил туфайли тери саратонининг юзага келиши хавфи ҳам мавжуд.

Қолаверса, офтоб уриши натижасида бош мия фаолиятининг бузилиши кузатилади. Бундай вазиятда қизиган тана ўзини етарли даражада совута олмай қолади.

Оқибатда ҳаддан зиёд кўп терлаш туфайли қон айланиш тизими фаолияти издан чиқади. Яъни томирлар кенгайиб, танада қон айланиши жараёни секинлашади. Бу бош мия фаолияти учун зарарлидир.

Офтоб уриши бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўлади. Намлик даражаси юқори атмосферада эса ушбу аломатлар янада кучайиши мумкин.

Масалан, юрак уриши ва нафас олиш тезлашиши, кўз қорачиғи кенгайиши, қусиш, кучли бош оғриғи, қулоқ битиши, чайқалиб юриш кузатилади. Вақти-вақти билан ҳушдан кетиш, бурундан қон келиши, тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши ҳам шундай симптомлар сирасидан.

❗️Оғир ҳолатларда эса юзлар қизариб, кейин оқ ва кўкимтир тусга киради, мушаклар тортишади. Беморда алаҳсираш бошланади. Тана ҳарорати 41-42 даражагача юқорилаб, чуқур беҳушлик ҳолати ривожланади. Энг аянчлиси, оғир даражадаги офтоб уриши 20-30 фоиз ҳолатларда ўлим билан якун топади.

Семизлик, гипертония, юрак туғма нуқсонлари, эндокрин касалликларидан азият чекувчилар учун жазирама офтоби, айниқса хавфли. Қолаверса, янги туғилган чақалоқлар, кекса ёшли инсонлар, кашандалар, стресс ҳолатидаги кишиларда қуёш уриши аломатлари кучайиб кетиши мумкин.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундай оғир дардга чалинган болажонларни ҳатто ота-оналари ҳам баъзан кўнгилдагидек парваришлай олмаслиги мумкин. Давлатимиз эса уларни ўз меҳр-эътибори оғушига олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бухоро вилоятида соғломлаштириш акцияси доирасида ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ногиронлиги бўлган шундай болалар яшайдиган "Мурувват" интернат уйини ҳам четлаб ўтмади.

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев ушбу муассаса фаолияти билан танишиш чоғида тиббий текширувлар натижаларига кўра, ўнга яқин бемор болада зудлик билан юқори технологик операциялар ўтказиш юзасидан тизим мутасаддиларига топшириқ берди.

Республика шошилинч ёрдам илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филалида ана шу ўғил-қизларда пойтахтдан келган етакчи мутахассислар иштирокида давлат ҳисобидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари РШТЁИМга ташриф буюрди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тиббий атташеси Мэри Бахтел, минтақавий тиббий вакил Р.Кахатапития ва тиббий маслаҳатчи Р.Губайдуллин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази раҳбарияти билан учрашди.

Суҳбатда муассасада АҚШ элчихонаси томонидан ўн йиллар давомида қатор ташрифлар, маърузалар ва маслаҳатлар амалга оширилгани, РШТЁИМга 30 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам ва тиббий буюмлар берилгани алоҳида таъкидланди.

Лавозимга яқинда тайинланган тиббий атташе пандемия туфайли бироз сусайган ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида фикр билдириб ўтди.

Учрашувда РШТЁИМда ташкил этилган мутахассисларни ўқитиш жараёнини янада такомиллаштириш учун сарфлов воситалари ва тиббий-кўргазма ва ўқув воситалари ҳадя қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ихтисослашган тиббий хизмат хонадонларгача кириб бормоқда

Ўз касбининг чинакам билимдони бўлган етакчи шифокорлар хизматига ҳатто энг илғор мамлакатларда ҳам талаб юқори. Шу сабабли бундай мутахассислар қабулига 5-6 ой аввал навбатга ёзилиб бўлса-да, улардан зарур тиббий кўрсатмалар олишни хоҳловчилар сафи кенг.

Бизда эса тиббиёт халққа янада яқинлашмоқда. Олис ва чекка ҳудудларда яшовчи беморлар ҳузурига Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари, соҳа олимлари, малакали шифокорларнинг ўзлари кириб боришяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бухоро вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасидаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар турли оғир хасталиклар туфайли тўшакка михланиб қолган юртдошларимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ...

👉
Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram