ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.9K subscribers
5.98K photos
2.36K videos
44 files
9.67K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
❗️Ноёб операция: Етмиш икки ёшли беморга “келажак авлод аорта клапани” ўрнатилди

Пойтахтимиздаги замонавий клиникалардан бирида ноёб кардиожарроҳлик операцияси ўтказилди. Бор-йўғи етти сантиметрлик кичик кесма орқали кам инвазив усулда ва оғир жароҳатларсиз 72 ёшли беморнинг аорта клапани алмаштирилди.

Бироқ бу галги операциянинг ноёблиги бунда эмас! Чунки кам инвазив муолажа — тиббиётда аллақачон кенг оммалашаётган усул. Аорта клапанини алмаштириш амалиёти ҳам кардиохирургияда кўп йиллардан бери мавжуд.

Хўш, унда янгилик нимада?

👉
Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда яна 15 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 13 нафар бемор касалликдан соғайди

🔺2022 йил 29 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239025 (+15) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Cамарқанд вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌10 нафари Тошкент шаҳри
да коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 3 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237258 (+13) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Боланинг лаблари, юзи, бармоқлари тез-тез кўкариши юрак хасталигининг белгисими?

Ҳакимжон АБРОЛОВ,
тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Бу кўкариш (цианоз) билан кузатиладиган туғма юрак нуқсонларининг бир белгиси ҳисобланади.

Бундан ташқари, тез-тез шамоллаб, тузалиши чўзилаётган ёки пневмонияга чалинадиган бемор болаларни ҳам кардиолог чуқур текшириши керак. Ота-она бунга эътиборсизлик қилиб, болага ўз билганича дори ичириши мумкин эмас.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун болалар тарбияси ва соғлиғига эътиборли бўлиш, тез-тез шамоллайдиган, инжиқ, нимжон болаларни алоҳида кузатувга олиши мақсадга мувофиқ. Шунда туғма юрак нуқсонли бемор болаларни ўз вақтида аниқлаб соғломлаштиришга эришиш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, туғма юрак нуқсони билан хасталанган болани парваришлашда тўғри овқатлантириш, ўз вақтида ухлатиш баробарида, оилада тозалик ва гигиена қоидаларига ҳам тўла риоя этилиши керак.

Акс ҳолда, болада сурункали инфекцияли жараёнлар юзага келиб, бошқа касалликларни ҳам пайдо қилиши, беморнинг аҳволини янада оғирлаштириши мумкин.

Яна бир муҳим ҳолат, туғма аномалиялар, яъни туғма юрак нуқсони ва марказий нерв системаси, ошқозон-ичак тизими ва бошқа аъзо-системаларнинг туғма аномалияси биргаликда келиши ҳолатларида даволаш тактикасини белгилаш жуда ҳам қийин ҳисобланади. Бундай ҳолатларда бола ҳаёти учун хавф туғдираётган ҳолат биринчи бўлиб даволаниши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Молекуляр аллергодиагностика: Касалликлар инновацион усулда аниқланади

Кейинги ўн йил ичида жаҳонда аллергик касалликлар кўрсаткичи 2 баробар ошгани хавотирли ҳолат. Бу экологик муаммолар, нотўғри овқатланиш, дори воситаларини ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, кам харакатлилик каби омиллар билан боғлиқ.

Демак, соҳага инновацион ёндашувлар, илғор ташхис ва муолажа усулларини кенг татбиқ этиш жуда муҳим! Молекуляр аллергодиагностика — ана шундай истиқболли йўналишлардан бири.

Бугун пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ҳамкорлигида ҳамда хорижий ташкилотлар кўмагида ўтказилаётган халқаро форум айни шу масалалар муҳокомаси бағишланган...

Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Маймун чечагини юқтирган беморлар сони 260 нафарга яқинлашди. Яна 120 киши шубҳа остида

Шу йилнинг 7 май куни Буюк Британияда қайд мазкур инфекция кўп ўтмай АҚШ, Канада, Испания, Португалия, Франция, Италия, Швеция, Бельгия, Нидерландия, Греция, Австралия, Исроил, Швейцария, Судан ва Аргентинада тарқала бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозир ана шу инфекция рўйхатга олинган давлатлар сони 23 тага етган. 257 нафар бемор хасталикка чалинган бўлса, яна 120 киши вирусни юқтирганликда гумонланяпти.

Бироқ ЖССТ маймун чечаги эндемик бўлмаган бир нечта мамлакатда тўсатдан ва бир вақтнинг ўзида пайдо бўлиши сабабини аниқ изоҳлай олгани йўқ.

Фақат тахминий хулосалар бор. Унга кўра, инфекция ушбу ҳудудларга аввалроқ кириб борган, лекин ўз вақтида аниқланмаган бўлиши мумкин.

‼️Эслатиб ўтамиз, мутахассислар Африканинг қатор мамлакатлари инфекция ўчоғи бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Шу боис мазкур давлатларга борган сайёҳлар касаллик ташувчи ҳайвонлардан узоқ бўлиши, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши лозимлиги уқдириляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Италиялик травматолог ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ноёб операциялар ўтказди

Кечагина дунёнинг бошқа нуқтасида қўлланилган инновацион муолажа усулини қандай қилиб қисқа муддатда юртимизда татбиқ этиш мумкин? Бу ўринда хорижий ҳамкорлик масаласи ўта муҳим!

Италиянинг Равенна шаҳридаги “Santa Maria delle Croci” госпитали раҳбари, Эмилия-Романья ҳудуди бош травматологи Альберто Беллуатини шу мақсадда мамлакатимизга таклиф этилди.

Хўш, таниқли шифокор ташрифи давомида қандай ноёб операциялар ўтказди?

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда атиги 3 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 9 нафар бемор касалликдан соғайди

🔺2022 йил 30 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239028 (+3) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 4 нафар
бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237267 (+9) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Буқоқ касаллиги наслдан наслга ўтадими?

Феруза Хайдарова,
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари:

— Албатта, буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор кўригидан тез-тез ўтиб турилса, хасталикнинг болага ўтиш хавфи камаяди.

Буқоқ касаллиги болаларда ҳам кўп кузатилади. Айниқса, юртимизда болалар ва ўсмирлар орасида буқоқнинг эндемик тури жуда кўп учрайди.

Буқоқнинг олдини олиш учта шаклда — оммавий, гуруҳли ва индивидуал тарзда амалга оширилиши мумкин. Улар орасида энг самарали усул биринчиси ҳисобланади. У ҳар бир одам истеъмол қиладиган маҳсулотга оз миқдорда йод қўшиш орқали амалга оширилади. Мисол учун, бугунги кунда юртимизда аҳоли йодланган ош тузидан фойдаланади.

Шунингдек, гуруҳли чораларни қўллашда хасталикка чалиниш хавфи юқори бўлган шахслар орасида йод препаратларини ишлатиш мумкин. Бу биринчи навбатда, болалар ва ўсмирларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, касалликни олдини олишда индивидуал чоралар ҳам қўлланилади. Яъни, буқоқни даволаш ва олдини олиш учун препаратлардан фойдаланиш мумкин. Аммо дори воситаларини тиббий текширувдан ўтгач ва мутахассис тавсияси билан буқоқнинг даражаси ва турига қараб қўллаш лозим. Акс ҳолда ножўя таъсир этиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.

Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўпқаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.

Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 1,3 миллион АҚШ долларилик ускуналар топширилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлашга қаратилган.

Унга мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига ўта зарур бўлган совуқ занжир ускуналари ва компьютерлари топширилди. Мазкур технология ва воситаларнинг умумий қиймати 1,3 миллион АҚШ долларига тенг.

Улар:
📌 671 та совутгич,
📌 212 та музлатгич,
📌 150 та компьютер
дан иборат.

Янги ускуна ва жиҳозлар мамлакатимиздаги бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига тарқатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Аллергик касалликларни аниқлаш ва даволаш борасида дунёнинг илғор мамлакатларида қандай инновацион усуллар ҳаётга татбиқ этилмоқда? Ўзбекистонда-чи?

🔹 Хасталикнинг ўта оғир кечувчи янги турлари кўпайишига нималар сабаб бўляпти?

🔹 Коронавирус пандемияси аллергик касалликлар ривожланишига қандай салбий таъсир кўрсатди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази ҳамкорлигида ҳамда хорижий ташкилотлар кўмагида ўтказилган халқаро форумда ана шу масалалар муҳокома этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Австрия, Германия, Россия, Грузия, Қозоғистон каби қатор давлатлардан ташриф буюрган аллергология-иммунология соҳаси бўйича етакчи олимлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан фикр ва тажриба алмашди.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу халқаро форум тавсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль. Или при оказании помощи больному с приступом болезни нужно действовать быстрее чем стрелки часов.

Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?

В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов и это служит причиной опоздания “Скорой помощи”.

Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки нашего соотечественника! Этот человек может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkoti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммаси учун раҳмат, Лола опа!"

Уни ҳамма яхши кўрарди. Нафақат Олтиариқ, шунингдек, Фарғона, водийнинг барча аҳолиси, бутун эл-юрт у билан фахрланарди. Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова ўзбек халқи хотирасида аёл зотининг метин иродаси, жасорати тимсоли бўлиб қолади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этмоқда

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
🧍🏻‍♀️Аёллар учун – 75,8 ёш
🧍🏻‍♂️Эркаклар учун – 71,7 ёш

🌇Шаҳарда яшовчилар – 73,7 ёш.
🏘Қишлоқда яшовчилар – 73,8 ёш.

Юртимизда ўртача умр кўриш кўрсаткичи 2021 йил бошида 73,4 ёшни ташкил этган эди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
31 май — Халқаро чекишга қарши кураш куни!

Чекишни ташлашда энг қийин давр — дастлабки уч кун!

Тамаки маҳсулотлари, жумладан, сигаретанинг инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши барчамизга маълум. Чекиш туфайли инсоннинг ўзи ва атрофдагилари соғлиғи қандай зиён кўришини яна бир бор эслатиб ўтиш фойдадан холи бўлмайди, албатта.

— Никотин организмдаги метаболик жараёнга халақит берувчи, мия фаолияти ва физиологик функцияларига таъсир қилувчи алкоголь ва бошқа психоактив моддалар каби одамни ўзига ўргатиб қўяди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов. — Шу тарзда тамакига жисмоний боғлиқлик шаклланади. Доимий никотин оқимига ўрганиб қолган одам тамакидан фойдаланишни тўхтатса, ташвиш ва хавотирга тушиб қолади.

Бора-бора чекишга бўлган эҳтиёж овқатланишга бўлган эҳтиёж билан тенглашиб қолади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотича, чекиш таъсири остида 25 дан ортиқ касаллик (юрак-қон томир, ўпка ва саратон)ларнинг организмда ривожланиши кучаяди.

Тиббий тадқиқотлар бўйича Британия Кенгаши олимларининг кўп йиллик изланишлари хулосаларида ўпка саратони ва миокард инфарктининг чекиш билан боғлиқлиги ҳақида жиддий илмий далиллар келтирилган.

Юрак-ишемик касаллиги ва инсультдан ўлим ҳолатларининг 70 фоизи чекувчи ва спиртли ичимликлар ичувчи одамлар ҳиссасига тўғри келади.

Статистик маълумотлар ҳар бир чекувчи одам ўз ҳаётини 18 йилга қисқартиришини кўрсатади.

ЖССТ маълумотларига кўра, тамаки маҳсулотининг инсон организмига зарарли таъсиридан ҳар йили сайёрамизнинг 6 миллионга яқин аҳолиси вафот этади. Уларнинг 12 фоизи чекувчи бўлмаганлар(пассив чекувчилар)дир.

Ачинарлиси шуки, болалар пассив чекувчилар бўлиб қолмоқда. Яъни, улар атрофидаги одамларнинг чекиши оқибатида тамаки тутуни аралаш ҳаво билан нафас олишади.

Илмий тадқиқотларда ҳатто пассив чекиш ҳам одамда касалликка чалиниш, ногиронликка йўлиқиш ва ўлим хавфини ошириши исботланган.

Гарчи коронавирус инфекцияси хавфи сезиларли даражада чекинган бўлса-да, чекувчилар бу зарарли одатдан воз кечиш ҳақида жиддийроқ ўйлаши лозим. Чунки чекиш оғиз орқали COVID-19ни юқтириш хавфини оширади.

Бундан ташқари, зарарли одат туфайли ўпкаси зарарланган чекувчиларда коронавирус келтириб чиқарган пневмония қийинроқ кечади.

АҚШ олимларининг фикрига кўра, чекувчилар орасида коронавирус билан боғлиқ оғир ҳолатлар чекмаганларга қараганда кўпроқ учрамоқда. Шунингдек, тамаки тутуни касалликка қарши иммунитетнинг бирламчи курашувчан жавобига сабаб бўлувчи интерферонларни блоклайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини, шу жумладан, филтрли ёки енгил сигареталарни чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради.

Дунёда тамакидан воз кечишнинг юздан ортиқ усуллари мавжуд. Психологлар фикрига кўра, чекишни ташлаш жараёнида энг қийини дастлабки уч кунни бошдан кечиришдир.

Чекишдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлсангиз, ижобий жиҳатлар ҳақида ўйланг. Aсосий ва энг катта ютуқ — сизнинг соғлиғингиз ва фаровонлигингиздир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Баҳорнинг сўнгги кунида юртимизнинг 4 та ҳудудида 18 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 31 май
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239046 (+18) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар
🔹Тошкент шаҳрида 5 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237278 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Жажжи ўғил-қизларимизнинг биргина ширин табассуми учун бутун борлиғимизни бахшида этишга тайёр халқмиз. Уларнинг саломатлиги эса барчамиз учун бебаҳо неъмат.

Бугун юртдошларимизга хос ана шу болажонлик фазилати давлатимизнинг ёш авлодга доир сиёсатига ҳам тўла-тўкис кўчган. Хусусан, эртамиз эгалари саломатлиги алоҳида эътиборда. Гўдакларни ҳали она вужудида эканлигидаёқ шифокорлар назоратига олиш тизими йўлга қўйилган. Уларнинг тўрт мучаси соғлом бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар ишга солиняпти.

Маълумотларга кўра, ҳозир юртимизда 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар сони 12 миллион нафарга яқин. 235 та болалар стационари улар саломатлигини таъминлаш учун масъул. Шундан 23 таси республика, 212 таси вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги тиббиёт муассасаларидир.

Бундан ташқари, пойтахтимизда Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) иштирокида қурилиб, замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган Болалар миллий тиббиёт марказидаги шарт-шароитларга қўшни давлатлар аҳолиси ҳам ҳавас билан қарайди.

Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори соҳадаги имкониятларни янада кенгайтирмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, энди шу йил 1 майдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва Тошкент шаҳар оилавий поликлиникаларида болалар бўлимлари ташкил этилиб, улар таркибида педиатрия йўналишидаги барча мутахассислар фаолият юритади.

Қолаверса, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда туну кун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари ташкил этилиши ҳам болалар саломатлиги ҳамда ҳаётини асраш борасида муҳим қадамдир.

Ўз навбатида, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида жажжи беморларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларни эрта ташхислаш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораторияси иш бошлайди.

Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобиль навбатчи реанимация бригадалари фаолияти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, чақалоқларда аудиоскрининг тадбирларини ўтказиш орқали уларнинг эшитишдаги нуқсонларини эрта аниқлаш, бу касаллик мавжуд бўлган болаларда даволаш жараёнини эрта бошлаш тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб татбиқ этилади.

Албатта, булардан кўзланган пировард мақсад битта: Ўзбекистонни тўлақонли бахтиёр болалар мамакатига айлантириш!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инновацион технологиялар жарроҳлик соҳасида ҳам инқилобий ўзгаришларга сабаб бўляпти. Натижада оғир хасталикларга чалинган беморлар ҳаётини сақлаб қолиш, умрини узайтириш имкониятлари кенгаймоқда.

Масалан, тирикликнинг энг муҳим ва бирламчи манбаи — нафас. Инсон ўпкаси бутун организмни ана шу бебаҳо неъмат — кислород билан таъминлайди. Аммо ушбу органда хирургик муолажаларни амалга ошириш ўта мураккаб жараён ҳисобланади.

Эндиликда юртимиз шифокорлари бу борада ҳам катта ютуқларга эришмоқда. Ўпка жарроҳлиги йўналишида ҳатто ҳудудлар кесимида ноёб операциялар ўтказиляпти.

Шундай амалиётлардан бири Тошкент туманидаги марказий шифохонада муваффақиятли бажарилди. Ушбу муассаса — давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янгича тизим асосида фаолият олиб борган пилот лойиҳалардан бири.

Юқоридаги видеолавҳада мазкур шифо масканида амалга оширилаётган шу каби юқори технологик операциялар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Оёқларингиз увишадими? Бу жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин

Кўпчилик инсонлар узоқ муддат бир жойда туриб ёки ўтириб қолса, оёқлари увишиб, ўзини ноқулай ҳис қилади. Бу ҳолат таъсири баъзиларда ўрнидан қўзғалиши билан йўқолса, айрим кишиларда увишган оёқлар маълум вақтдан кейингина ўзига келади.

Хўш, бу муаммонинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати айни шу мавзуда малакали терапевт Ҳилола Абдуллаевага мурожаат қилди.

— Оёқлар увишиши асосан катта ва ўрта ёшли инсонларда кўп учрайди, — дейди шифокор. — Сабаби бу даврда қон томирлари деворида холестерин миқдорининг ортиши туфайли танада қон айланиши қийинлашади. Натижада оёқлар тез-тез увишиб, унинг сезгирлиги йўқолади ва енгил санчиш, эт жимирлаши кузатилади. Ҳатто баъзилар бу ҳолат таъсирида бироз вақт юра олмай қолиши мумкин.

Мазкур муаммо тананинг узоқ вақт ноқулай ҳолатда қолиши, ҳомиладорлик даври, камҳаракатлилик ёки бир жойда ўтириб ишлаш ва ҳаддан ташқари ноқулай ҳамда тор оёқ кийим кийиш каби бир неча зарарсиз сабаблар фонида ривожланиши мумкин. Бироқ аксарият ҳолларда оёқ увишиши танада қайсидир касаллик ривожланаётганидан дарак беради ва уларнинг рўйхати анчагина кенг.

Жумладан:

умумртқа поғонаси касалликлари (орқа мия нервларининг сиқилиши натижасида келиб чиққан остеохондроз, мушак тўқималарининг спазмларини келтириб чиқарадиган интервертебрал чурра);

танада қон айланишининг бузилиши;

атеросклероз;

юрак хасталиклари;

қандли диабет;

ревматоид артрит
шулар жумласидан.

— Оёқлар увишган пайт танада яна қандай салбий ўзгаришлар кузатилади?

— Энг аввало, инсон иссиқ ёки совуқ ҳароратни сезмай қолади. Умуртқа поғонаси, кўкрак қафаси ва бошқа соҳаларда қаттиқ оғриқлар кузатилиши мумкин.

Шунингдек:

📌 ҳолсизлик;
📌 қадам босишнинг бузилиши;
📌 оёқларда оғирлик;
📌 кучли бош айланиши ва кучли бош оғриғи;
📌 бўйин оғриғи;
📌 қичишиш;
📌 тез-тез пешоб ажралиши;
📌 мушаклар спазми;
📌 тундаги оғриқлар
оёқ увишиши билан бирга кечадиган салбий ўзгаришлар ҳисобланади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тор доирадаги йиғилиш ўтказилади. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет совещание в узком составе о проводимой работе в сфере здравоохранения и приоритетных задачах на перспективу. Будут рассмотрены отчет и дальнейшие планы руководства Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram