ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
32.9K subscribers
5.98K photos
2.36K videos
44 files
9.67K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали

Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/

Вазирлик телеграм канали - @ssvuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотдан сўнг белгиланган вазифалар ижроси юзасидан шу пайтгача соҳа мутасаддилари билан уч марта учрашди.

Жорий йил 1 июнда ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари соҳа мутасаддиларининг ҳисоботларини эшитди. Шу пайтгача 6 та ҳудудда ўтказилган оммавий тиббий кўриклар самаралари, аҳолининг тиббиётдан розилигини ошириш йўлида қилинган ишлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари батафсил маълумот бериб, Президентдан келгусида қилиниши керак бўлган вазифалар бўйича топшириқлар олди.

"O‘zbekiston 24" телеканалининг "Менимча..." дастурида ушбу йиғилиш тафсилотлари ҳақида сўз юритилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жазирамадан қандай ҳимояланиш керак?

(Давоми)

Қуёш нурининг шифобахш хусусиятлари кўп. Аммо меъёр муҳим! Айниқса, жазирама кунларда офтоб тиғидан ҳимояланиш зарур. Хўш, бунинг учун нималарга амал қилиш лозим?

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова бу борадаги тавсиялари билан ҳам ўртоқлашди.

— Ёз чилласида қуёшнинг фаол даври соат 12.00 дан 16.00 гача бўлган пайт ҳисобланади, — дейди Д.Турсунова. — Бундай паллада чўмилиш ҳавзалари ва соя-салқиндан холи жойларда узоқ вақт қолишдан сақланиш керак.

Қолаверса, офтобда оқ рангли табиий толали матодан тикилган бош кийим кийиш, қуёшдан сақловчи кўзойнак тақиш тавсия этилади.

Қуёшда тобланишни хуш кўрадиганлар бу ҳолатни 15-20 дақиқадан оширмаганлари маъқул. Ушбу муолажа эрталаб ва кечки вақтда яхши натижа беради.

Иссиқ кунларда кўп овқат ейиш ҳам зарарли. Сут маҳсулотлари ва сабзавотлар эса организм учун фойдали. Энг муҳими, организмда сув балансини ушлаб туриш зарур! Кунига 3 литр атрофида газсиз минерал совуқ сув ичиш мақсадга мувофиқ.

Вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш, очиқ жойда ишлаганда ора-орада салқин жойда дам олиш жазирама тафтидан асрайди.

Яна бир муҳим тавсия: иссиқ кунларда енгил, ҳаво ўтказадиган пахта ва каноп толасидан тўқилган, танадаги тернинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилмайдиган кийимлар кийиш керак. Бундан ташқари, офтобдан сақланишда турли табиий ва синтетик крем ҳамда махсус косметик воситалар қўл келади.

❗️Офтоб уришига хос илк белгилар пайдо бўлган заҳоти жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Зудлик билан “Тез ёрдам” хизматига мурожаат қилишни ҳам унутмаслик керак.

Аввало, қуёш нури урган кишини соя-салқин жойга олиб ўтиб, горизонтал ҳолда ётқизиш, оёқларини сал кўтариб, уни елпиш зарур.

Беморга кўп миқдорда салқин ичимлик, бироз туз ва шакар қўшилган минерал сув ёки қатиқ ичириш тавсия этилади. Юзини совуқ сув билан ювиш, бирор матони ҳўллаб, кўкрак қафасига босиш ва ҳатто бутун танасини ўраш ёки совуқ сувда чўмилтириш ҳам яхши самара беради.

❗️Шифокорлар офтоб урган одамга бир неча кун дам олишни тавсия қилади. Боиси организмдаги асаб тизими, қон айланиши ва бошқа бир қатор бузилган биокимёвий реакциялар тикланиши учун вақт керак!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 31 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 4 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239123 (+31) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌29 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237329 (+15) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Бухоро вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида пойтахтдан ташриф буюрган малакали мутахассислар хонадонбай тарзда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Шундай текширувларда дардига даво топишини эшитган инсонларнинг таассуротлари, шифокорларнинг кўрик жараёнидан ўзлари учун чиқараётган хулосалари билан юқоридаги лавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Бухорода бўлиб ўтган сайёр тиббий қабуллар минглаб беморлар дардига дармон бўлди

5 июнь. Ғиждувон тумани. Бу ерга эрта тонгдан турли ёшдаги, турфа тақдир эгалари жам бўлган. Бирининг қўлида чақалоқ. Яна бири фарзандини етаклаб, бошқаси эса набираси етовида келган. Сал четроқда аравачада қимтинибгина навбат кутиб ўтирганлар ҳам кўзга ташланади.

Ўғил-қизлар, эркак ва аёллар, отахону онахонлар... Барчасини бирлаштириб турган муштарак жиҳат бор: улар — бемор. Ҳар бири соғайишдан умидвор. Давлатнинг кўмагига муҳтож...

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан сўнг Бухорода ўтказилаётган соғломлаштириш акциясининг яна бир муҳим куни бугун.

Ғиждувон ва унга қўшни туманлар аҳолиси бу ерга оммавий сайёр тиббий қабулда иштирок этиш учун йиғилган. Муаммоли масалалар билан келган мурожаатчиларни Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев шахсан қабул қилди...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дарднинг саноқли дақиқалар ичида қувончга айланиши — тақдирнинг улуғ инъоми.

Кеча Бухородаги сайёр тиббий қабулга келганларнинг аксарияти дардманд эди. Деярли ҳаммаси ўзи ёки яқинларининг оғир хасталикдан тезроқ тузалиши учун кўмакка муҳтож эди.

Муҳими, бу ердан ҳеч ким ноумид қайтмади. Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев ва республиканинг етакчи шифокорларидан иборат гуруҳ беморлар билан мулоқот қилиб, уларга ёрдам қўлини чўзди.

Мурожаатларнинг катта қисми жойида ҳал этилди. Қолганлари эса вазирлик ва тиббиёт муассасалари мутасаддиларининг назоратига олинди.

Эътиборлиси, сайёр тиббий қабул иштирокчилари дард билан келиб, қувонч ва ишонч билан уйига қайтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизнинг 2 та ҳудудида 12 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 5 июнь ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239135 (+12) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌6 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237340 (+11) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi|Facebook | Instagram
Оғиз ҳидланиши (галитоз) нима сабабдан юз беради?

Мирафзал Ирханов,
стоматолог-шифокор:

— Катта ёшдагиларнинг ҳар тўрттадан биттасида галитоз доимий тарзда кузатилади. Кўпинча одам нохуш ҳидга тез кўникади ва кейинчалик уни умуман сезмайдиган бўлиб қолади. Муаммодан хабари борлар эса одамлардан ўзини олиб қочишга уринади ёки руҳан тушкунликка берилиши ҳам мумкин. Оғизда нохуш ҳид пайдо бўлдими, зудлик билан унинг сабабини аниқлаш ва даво чораларини қўллаш лозим.

Овқат қолдиқлари тишлар, милклар, милк четлари ва тилда яшовчи бактериялар таъсирида чириб, ёқимсиз ҳид чиқаради.

Тиш тошлари ва бактерияларнинг жуда кўплиги, тиш протезининг унчалик тоза бўлмаслиги ҳам галитозга олиб келиши мумкин. Баъзи дориларни ичиш сўлак безларининг касалланишига сабаб бўлади, бунинг оқибатида эса оғиз қуриши юзага келади. Бунда оғиз бўшлиғида сўлак етишмайди, қарабсизки, оғиздан ёқимсиз ҳид анқийди.

Тишларингиз тозалигидан ярқираб кетган, тилингиз ҳам ҳақиқий мусаффоликдан баҳраманд бўлишига қарамай, нохуш ҳид сизни ҳамон тарк этмаслиги мумкин. Бунга тановул қилинган озиқ-овқатлар сабаб бўлиши мумкин.

Пиёз, саримсоқ пиёз ёки бошқа кучли ҳидга эга озуқалар истеъмол қилинса, 72 соатгача уларнинг ҳиди инсон нафасида сезилади. Кофе каби ичимликлар ҳам нохуш ҳидларга сабаб бўлади. Шунингдек, тамаки чекиш нохуш ҳид ва оғиз қуришига олиб келади.

Агар оғзингиздан бот-бот нохуш ҳид келаётган бўлса, одатда у бирор хасталикнинг белгиси бўлади. Шу боис, бундай вазиятда оилавий шифокорга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЙИНЛОВ

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мамаджанов Хусан Хасанович ўз вазифасидан озод этилди.

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида ишлаб келган Тўхтақулов Абдуқаюм Юлдашевич Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

53 ёшли Абдуқаюм Тўхтақулов Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқитувчиси сифатида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази хирурги, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

А.Тўхтақулов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида 2019 йилдан буён ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: ЮНИСЕФ томонидан Ўзбекистонда миллий иммунизация тизимини ривожлантириш учун 2150 та компьютер жамланмаси тақдим қилинди

Жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан 2022-2025 йилларга мўлжалланган 102,5 миллион АҚШ долларилик "Йўл харитаси" имзоланган эди.

Бугун ушбу ҳамкорлик доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатимизда миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2150 та замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамедзаде, вазирлик масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдим этилган ушбу компьютер воситаларининг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш доирасида ажратилди.

Ушбу замонавий компьютер воситалари мамлакатимизда самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббиёт муассасаларида соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг функционал ахборот тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур жиҳозлар юртимиздаги мавжуд барча эмлаш пунктлари ва бирламчи тиббиёт муассасаларига етказиб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#онлайн

Юртимизда тиббиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқ табобатининг потенциал ҳиссасидан фойдаланиш, бу йўналишда тажриба алмашиш мақсадида пойтахтимиздаги Халқаро Форумлар саройида “ШҲТ мамлакатлари анъанавий (халқ) табобатининг замонавий соғлиқни сақлаш тизимларига интеграцияси” мавзусида ташкил этилаётган халқаро форум бошланиш арафасида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram